Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазирининг
буйруғи
Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириладиган давлат ветеринария хизмати назорати остидаги товарларни ишлаб чиқарадиган, қайта ишлайдиган ва сақлайдиган экспорт қилувчи ташкилотлар ва шахслар (хорижий экспорт қилувчилар) реестрини шакллантириш ва юритиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2024 йил 5 августда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3365-1]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 21 декабрдаги ПФ-269-сон «Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳотларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2022йил 12 мартдаги 12-сон қарори (рўйхат рақами 3365, 2022 йил 29 апрель) (Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.04.2022 й., 10/22/3365/0370-сон) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириладиган давлат ветеринария хизмати назорати остидаги товарларни ишлаб чиқарадиган, қайта ишлайдиган ва сақлайдиган экспорт қилувчи ташкилотлар ва шахслар (хорижий экспорт қилувчилар)реестрини шакллантириш ва юритиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 1-банди тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«ваколатли орган — Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси;».
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир И. АБДУРАҲМОНОВ
Тошкент ш.,
2024 йил 5 июль,
18-сон
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.08.2024 й., 10/24/3365-1/0598-сон)