LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 июндаги 444-сонли «Нефть-газ тармоғида лицензиялаш тартиботларини қисқартириш ва соддалаштириш, шунингдек, бизнесни юритишни яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Республика истеъмолчиларининг нефть маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини янада тўлиқ қондириш, аҳолини улар билан таъминлашда зарур тартиб ўрнатиш ва жисмоний шахслар томонидан нефть маҳсулотларини ноқонуний сотиш ҳолларини бартараф этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Белгилансинки, 1998 йил 15 октябрдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси ҳудудида, мулкчилик шаклларидан қатъи назар, корхоналар ва ташкилотлар, шу жумладан хорижий ва қўшма корхоналар томонидан нефть маҳсулотларини сотишга доир фаолият фақат Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори асосида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари ва Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан бериладиган махсус рухсатномалар (лицензиялар) асосида амалга оширилади.
Махсус рухсатнома (лицензия)га эга бўлмаган юридик шахслар, шунингдек жисмоний шахслар томонидан барча турдаги нефть маҳсулотларини сотиш тақиқлансин.
Вазирлар Маҳкамасининг «Фаолиятнинг айрим турлари билан шуғулланиш учун махсус рухсатномалар (лицензиялар) бериш тартибини такомиллаштириш тўғрисида» 1994 йил 19 апрелдаги 215-сонли қарори билан тасдиқланган Корхоналар (ташкилотлар)га фаолиятнинг айрим турлари билан шуғулланиш ҳуқуқини берадиган махсус рухсатномалар (лицензиялар) бериш тартиби тўғрисидаги низомнинг 2-банди (ўнинчи хатбоши) «Нефть ва газни қазиб олиш, қайта ишлаш ва» сўзларидан кейин «нефть маҳсулотларини» сўзлари билан тўлдирилсин ва сўнгра матн бўйича.
Вазирлар Маҳкамаси Нефть маҳсулотларини сотишга лицензия олиш ҳуқуқига эга бўлиш учун ҳужжатларни тақдим этиш ва расмийлаштириш тартибини, шунингдек томонларнинг жавобгарлиги кўрсатилган лицензиянинг намунавий шаклини бир ҳафта муддатда ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. Тошкент шаҳрини нефть маҳсулотлари билан таъминлаш тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Нефть маҳсулотларини сотишнинг белгиланган тартибига риоя этилиши юзасидан жавобгарлик Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси, Ички ишлар вазирлиги, Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва «Ўздавнефтмаҳсулот» бирлашмасига юклансин.
Тошкент шаҳар автомобиль ёнилғиси қуйиш шохобчаларига автобензиннинг уларнинг буюртмасига мувофиқ ҳар суткада кафолатли етказиб берилишини;
хусусийлаштирилган автомобиль ёнилғиси қуйиш шохобчаларига автобензин, уларнинг қувватидан келиб чиққан ҳолда, тўлиқ миқдорда берилишини таъминласин.
4. Тошкент шаҳар ҳокимлиги «Ўздавнефтмаҳсулот» бирлашмаси билан биргаликда автомобиль ёнилғиси қуйиш шохобчаларининг нефть маҳсулотларини истеъмолчиларга узлуксиз берилишини таъминлайдиган иш тартибини ўрнатсин, бунда шаҳарнинг энг серқатнов участкаларида, шу жумладан айланма йўлда жойлашган автомобиль ёнилғиси қуйиш шохобчаларининг бутун сутка давомида ишлашини назарда тутсин.
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки, «Ўздавнефтмаҳсулот» бирлашмаси автомобиль ёнилғиси қуйиш шохобчаларининг нефть маҳсулотлари сотишдан олинган ҳар кунги тушумининг ўз вақтида инкассация қилинишини таъминласинлар, бунда хизмат ходимларининг тунги вақтдаги хавфсизлигини таъминлашга алоҳида эътибор берсинлар.
5. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Давлат божхона қўмитаси нефть маҳсулотларининг ўғирланиш йўлларини, уларнинг божхона чегараси орқали ноқонуний олиб ўтилиши ҳолларини аниқлаш ва бартараф этиш бўйича мунтазам равишда қўшма текширишлар ўтказсинлар, нефть маҳсулотларини сотиш борасида ноқонуний фаолият билан шуғулланувчи шахсларни аниқлаш ва жавобгарликка тортишга доир қаттиқ чоралар кўрсинлар.
Автомобиль ёнилғиси қуйиш шохобчаларини ва уларга туташ ҳудудларни ҳамда уй-жой иморатларини ёнғиндан муҳофаза қилишнинг аҳволи устидан умумий назорат Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигига юклансин.
6. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, «Ўзбекнефтгаз» корпорацияси қонун ҳужжатларига нефть маҳсулотларини сотишга лицензия бериш ва уларни сотиш қоидаларини бузганлик учун жазони кучайтириш бўйича ўзгартиришлар киритиш юзасидан белгиланган тартибда таклифлар тайёрласинлар.
7. Бош вазир Ў. Т. Султонов 3 кун муддатда махсус аттестация комиссияси таркиби бўйича таклифлар киритсин ва бир ой муддатда:
«Ўздавнефтмаҳсулот» бирлашмаси марказий аппарати раҳбар ходимларини, нефть маҳсулотлари билан таъминлаш бўйича Қорақалпоғистон Республика, вилоятлар ва Тошкент шаҳар корхоналари ва нефть базалари раҳбарларини, шунингдек автомобиль ёнилғиси қуйиш шохобчалари раҳбарлари ва мутахассисларини навбатдан ташқари аттестациядан ўтказсин;
аҳолини нефть маҳсулотлари билан таъминлашда йўл қўйилган қоида бузишлар ва суиистеъмолчиликлар учун қонунчиликка мувофиқ жиноий иш қўзғаш мақсадида материалларни прокуратура органларига беришгача бўлган қаттиқ жавобгарлик чораларини кўрсин;
Тошкент шаҳрининг нефть маҳсулотларини хусусийлаштирилган автомобиль ёнилғиси қуйиш шохобчаларига шартнома асосида сотиш бўйича тажрибасини республиканинг бошқа минтақаларига ёйсин.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 9 июндаги 290-сон қарорининг 5, 6, 7-бандлари; ушбу қарор билан тасдиқланган Хусусийлаштирилган хусусий автоёнилғи қуйиш шохобчаларининг ишлаш тартиби тўғрисида Вақтинчалик низом 2-бандининг биринчи хатбоши;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1995 йил 10 июндаги 215-сон қарорининг 5, 6-бандлари;
Мазкур Низом автомобиль ёнилғисини қуйиш шохобчалари, мой алмаштириш ва автосервис пунктлари орқали нефть маҳсулотларини сотиш қоидаларини ҳамда автомобиль ёнилғисини қуйиш шохобчалари (АЁҚШ)нинг ишлаш тартибини белгилаб беради.
1. Аҳолига автомобиль бензини ва дизель ёнилғиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорига кўра Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан бериладиган лицензиялар асосида фақат умумий фойдаланишдаги турғун ва контейнер, шу жумладан хусусийлаштирилган АЁҚШлар орқали, техник мойлар ва мойлаш материаллари эса мой алмаштириш пунктлари, ихтисослаштирилган автосервис пунктлари ва автодўконлар орқали сотилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Тошкент шаҳар ҳокимлиги АЁҚШлар томонидан санитария, экология, ёнғинга қарши меъёрлар ва савдо қоидаларига риоя қилиниши устидан назоратни таъминлайди ва тўлиқ жавоб беради. Бу меъёрлар ва қоидалар бузилган тақдирда лицензиялар олиб қўйилади.
2. Мулкчилик шаклларидан қатъи назар, хусусийлаштирилган АЁҚШларга нефть маҳсулотларини етказиб бериш Тошкент шаҳар нефть маҳсулотлари билан таъминлаш корхонаси (кейинги ўринларда «Тошшаҳарнефтмаҳсулот» корхонаси деб аталади) билан нефть маҳсулотларини сотиш ҳуқуқига эга бўлган юридик шахс ўртасидаги, нефть маҳсулотларини етказиб бериш ва сотиш, улар учун ўзаро ҳисоб-китоб шартларини ва томонларнинг жавобгарлигини назарда тутувчи Намунавий шартнома (илова қилинади) асосида амалга оширилади.
«Тошшаҳарнефтмаҳсулот» корхонаси АЁҚШларнинг буюртманомалари ўз вақтида ва узлуксиз равишда қондирилиши учун тўлиқ жавоб беради.
Намунавий шартнома қоидалари, мулкчилик шаклларидан қатъи назар, барча хусусийлаштирилган АЁҚШларга татбиқ этилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
3. Сотилаётган нефть маҳсулотлари сифати белгиланган давлат стандартларига ва техник шартларга жавоб бериши керак.
4. «Ўздавнефтмаҳсулот» бирлашмаси нефть маҳсулотларига бўлган эҳтиёжни ҳисобга олган ҳолда «Тошшаҳарнефтмаҳсулот» корхонасига бозор фондини ажратади.
5. Ажратилган бозор фонди АЁҚШлар, шу жумладан хусусийлаштирилган АЁҚШлар бўйича уларнинг эҳтиёжлари ва қувватларини ҳисобга олган ҳолда «Тошшаҳарнефтмаҳсулот» корхонаси томонидан тақсимланади ва тасдиқланади.
6. «Тошшаҳарнефтмаҳсулот» корхонаси томонидан АЁҚШлар бўйича тасдиқланган нефть маҳсулотлари бозор фонди уларни етказиб беришни таъминлаш учун нефтбазаларга етказилади.
7. Нефтбазалар тасдиқланган бозор фонди доирасида эҳтиёжни ҳисобга олган ҳолда нефть маҳсулотларини АЁҚШларга ҳар кеча-кундуз етказиб берилишини таъминлайдилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
8. АЁҚШларга нефть маҳсулотлари «Тошшаҳарнефтмаҳсулот» корхонасининг ихтисослаштирилган автомобиль транспортида тамғаланган цистерналарда етказиб берилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
9. АЁҚШга тушадиган ҳамма нефть маҳсулотлари мажбурий равишдаги сифат паспорти билан товар-транспорт юкхати бўйича қабул қилинади.
10. Товар-транспорт юкхатида кўрсатилган миқдор билан амалда қабул қилинган нефть маҳсулотлари миқдори ўртасида фарқ бўлмаган тақдирда оператор қабул қилинган юкхатини имзолайди, унинг бир нусхасини АЁҚШда қолдиради, уч нусхасини эса нефть маҳсулотларини етказиб келган ҳайдовчига қайтаради.
11. Келиб тушган нефть маҳсулотлари миқдори товар-транспорт юкхати билан тўғри келмаган тақдирда камомад юзасидан белгиланган шакл бўйича далолатнома тузилади ва белгиланган тартибда нефтбазага тақдим этилади. Нефть маҳсулотларининг камомади тўғрисида товар-транспорт юкхатининг барча нусхаларига тегишлича белги қўйилади.
12. Нефть маҳсулотларининг АЁҚШга келиб тушиши ва кирим қилинишини назорат қилиш учун белгиланган шаклдаги келиб тушган нефть маҳсулотларини ҳисобга олиш дафтари юритилади.
Ҳисоб дафтарининг бетлари рақамланади ва муҳр билан тасдиқланади. Дафтардаги варақлар сони корхона раҳбарининг имзоси билан тасдиқланади.
13. Аҳолига нефть маҳсулотлари назорат-касса машиналарини мажбуран қўллаган ҳолда нақд пулга сотилади, юридик шахсларнинг автомашиналарига эса ягона давлат паттаси бўйича ихтисослаштирилган АЁҚШларда берилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
14. Ҳар бир АЁҚШнинг ишлаш тартиби, кеча-кундуз ишловчи АЁҚШларни белгиланган ҳолда, Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан белгиланади.
15. АЁҚШларнинг ўлчов воситалари билан жиҳозланиши, техника хизмати кўрсатиш, фойдаланиш тартиби, уларни сақлаш ва тежаш, шунингдек хизмат кўрсатиш маданияти амалдаги қоидаларга мувофиқ амалга оширилиши керак.
АЁҚШ тегишли жавонлар, реклама тахталари, кўргазмали ташвиқот воситалари билан жиҳозланган бўлиши керак. АЁҚШ ҳудудидаги бетон ва асфальт қопламалари ва автомобиль йўлидан кириш йўлаклари нуқсонсиз бўлиши керак. АЁҚШ учун майдончалар текис бўлиши ва автомашиналарнинг колонналар ва қуйиш мосламалари ёнига бемалол келишини таъминлаши керак. АЁҚШ бинолари, иншоотлари, майдончалари, шунингдек унга туташган ҳудудлар санитария-маиший, эстетик, ёнғинга қарши ва экологик талабларга жавоб бериши керак.
АЁҚШда фойдаланиладиган асбоб-ускуналар ва автоматик равишда қуйиш техникаси тегишли меъёрларга жавоб бериши ва атроф муҳитни ифлослантирмаслиги керак.
16. АЁҚШ ҳудудлари қоронғи пайтларда тегишли меъёрларга мувофиқ ёритилиши керак. Асосий эътибор нефть маҳсулотларини тўлдириш ва қуйиш жойларининг ёритилишига қаратилиши зарур.
17. АЁҚШ телефон ва овозни кучайтирадиган алоқа ва қўриқлаш сигнализацияси билан жиҳозланган бўлиши керак.
18. АЁҚШ ходимлари «Ўзбекнефтгаз» миллий корпорацияси корхоналари билан тузилган шартномаларга мувофиқ тайёрлов, қайта тайёрлов, малака ошириш, техника ва ёнғин хавфсизлиги бўйича билим текширувидан ўтиши шарт. «Ўзбекнефтгаз» миллий корпорациясининг тегишли гувоҳномаси мавжуд бўлгандагина ишлашга рухсат этилади.
19. Ҳар бир смена тугагандан сўнг счётчикларнинг жамлама кўрсаткичлари бўйича аниқланадиган смена давомида нефть маҳсулотларининг келиб тушганлиги ва сотилган нефть маҳсулотларининг миқдори, смена бошланишидаги нефть маҳсулотларининг қолдиғи ҳақидаги маълумотлар кўрсатилган ҳолда белгиланган шакл бўйича смена ҳисоботи тузилади.
20. Резервуарларда қолган нефть маҳсулотларининг қолдиғини ўлчаш асосида смена охирига келиб нефть маҳсулотларининг ҳақиқий қолдиғи аниқланади, бу ҳисоботнинг тегишли устунида акс эттирилади.
21. Сменани қабул қилишда ва топширишда намунавий ўлчагичлар ёрдамида ҳар бир ёнилғи тарқатувчи колонканинг амалдаги ўлчов хатолари фоизларда ва литрларда аниқланади ва смена ҳисоботида акс эттирилади.
22. Смена ҳисоботи икки нусхада тузилади ва сменани топширувчи ва қабул қилувчи операторлар томонидан имзоланади.
Ҳисоботнинг биринчи нусхаси товар-транспорт юкхати, нефть маҳсулотларини қабул қилиш далолатномалари, нақд пуллар топширилишини тасдиқловчи ҳужжатлар билан сменани топширувчи оператор томонидан тилхат билан корхона бухгалтериясига берилади, иккинчи нусхаси эса АЁҚШда смена ҳисоботи китобида қолади ва сменалар операторлари учун назорат нусхаси ҳисобланади.
23. Ҳар бир АЁҚШда нефть маҳсулотларини ҳисобга олиш ва ўлчовларнинг ҳаққонийлигини ва бирлигини таъминлаш, шунингдек уларнинг сифатини назорат қилиш учун «Ўздавстандарт» маркази томонидан қўллашга рухсат этилган ва Давлат метрология хизматининг тамғасига ёки текшириш гувоҳномасига эга бўлган зарур асбоб-ускуналар ва ўлчов воситалари бўлиши керак.
24. Ҳар бир АЁҚШда нефть маҳсулотларини хатлаш белгиланган тартибда, бир ойда камида бир марта ўтказилиши керак.
ўмариш, талон-тарож, ўғирлик ёки суиистеъмол қилиш, шунингдек бузилиш фактлари аниқланганда — бундай фактлар аниқланганда дарҳол;
ёнғин ёки табиий офатлар (сув босиши, зилзила ва бошқалар)дан кейин — ёнғин ёки табиий офат тугаши билан дарҳол.
Хусусийлаштирилган автомобиль ёнилғиси қуйиш шохобчаларига нефть маҳсулотлари етказиб бериш юзасидан
Тошкент шаҳри | 199_йил «___»____________ | |
Бундан кейин «Етказиб берувчи» деб аталувчи Тошкент шаҳар нефть маҳсулотлари билан таъминлаш корхонаси номидан | ||
___________________________________________________________________________бир томонидан | ||
ҳамда бундан кейин «Истеъмолчи» деб аталувчи___________________________________________номидан | ||
______________________________иккинчи томондан қуйидагилар тўғрисида шартнома туздилар: |
Номи | Миқдори (тонна) | Нархи (1 тонна учун сўм) | Муддатлари |
_________________ | |||
_________________ | |||
_________________ |
1.2. Истеъмолчи аҳолига нефть маҳсулотларини фақат хусусийлаштирилган турғун ва контейнерли автомобиль ёқилғиси қуйиш шохобчаларида сотади.
2.1. Ушбу шартнома ва тўлов топшириқномаси Етказиб берувчи билан Истеъмолчи ўртасидаги ўзаро ҳисоб-китоблар учун асос ҳисобланади.
2.2. Истеъмолчи олинадиган нефть маҳсулотлари учун Етказиб берувчининг ҳисоб-китоб счётига маблағлар ўтказиш йўли билан олдиндан белгиланган тартибда ҳақ тўлаш мажбуриятини олади.
2.3. Ҳисоб-китоб счётига маблағлар келиб тушгач етказиб берувчи Истеъмолчига нефть маҳсулотлари бериш юзасидан тегишли нефть базасига ёзма рухсатнома (топшириқ, билдиришнома) жўнатади.
3.1. Етказиб берувчи Истеъмолчига нефть маҳсулотларини операция амалга оширилаётган вақтда амалда бўлган улгуржи нархлар бўйича сотади.
3.2. Нефть маҳсулотлари нархлари ўзгарган тақдирда Етказиб берувчи Истеъмолчини бу ҳақда ёзма равишда хабардор қилади.
3.3. Истеъмолчи аҳолига нефть маҳсулотларини республикада белгиланган чакана нархлар бўйича нақд пулга, тўлиқ тушумни назорат-касса аппаратлари орқали кирим қилган ва тасдиқланган тартибга мувофиқ албатта инкассация қилган ҳолда сотади.
3.4. Истеъмолчининг хусусийлаштирилган автомобиль ёнилғиси қуйиш шохобчаларида Етказиб берувчидан сотиб олинган ва бошқа манбалардан олинган нефть маҳсулотларини айни бир вақтда сотишга йўл қўйилмайди.
3.5. Истеъмолчининг хусусийлаштирилган автомобиль ёнилғиси қуйиш шохобчаларига нефть маҳсулотлари етказиб бериш Етказиб берувчининг махсус автотранспорти билан, келишилган жадвалга мувофиқ амалга оширилади.
4.1. Етказиб берувчи тузилган шартномага мувофиқ ва автомобиль ёқилғиси қуйиш шохобчасининг иш тартибини ҳисобга олган ҳолда ўз вақтида, бир маромда, турига, сифатига риоя этган ҳолда нефть маҳсулотларининг етказиб берилиши учун Истеъмолчи олдида жавоб беради.
4.2. Истеъмолчи нефть маҳсулотларининг ўз вақтида қабул қилиб олиниши ва ўзаро ҳисоб-китоблар амалга оширилиши учун Етказиб берувчи олдида жавоб беради.
4.3. Истеъмолчи нефть маҳсулотларини сақлашнинг техникавий шарт-шароитлари ва хавфсизлиги учун, шунингдек уларнинг белгиланган нархга ва сифати риоя қилган ҳолда ҳамда тасдиқланган стандартга мувофиқ аҳолига узлуксиз сотилиши учун жавоб беради.
4.4. Истеъмолчи нефть маҳсулотларининг учинчи шахсларга улгуржи қайта сотилишига ва уларнинг республика ташқарисига ноқонуний олиб чиқиб кетилишига йўл қўймаслик учун жавоб беради.
4.5. Етказиб берувчи ва Истеъмолчи Тошкент шаҳрини нефть маҳсулотлари билан таъминлаш тўғрисидаги низом талабларига сўзсиз риоя этилишини таъминлайдилар.
4.6. Ушбу шартнома шартлари бузилган тақдирда томонлар қонунчиликда белгиланган тартибда жавоб берадилар.
5.2. Ушбу шартнома бўйича барча келишмовчиликлар ва низолар томонлар ўртасида ҳал қилинади. мустақил равишда ҳал қилиб бўлмайдиган низоли масалалар пайдо бўлган ҳолларда улар хўжалик суди орқали кўриб чиқилади.
Етказиб берувчи | Истеъмолчи | |
__________________ | __________________ | |
__________________ | __________________ |
Кейинги таҳрирга қаранг.