25.06.2024 йилдаги 22-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Судлар томонидан маъмурий ишларни тафтиш тартибида кўришнинг айрим масалалари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилганлиги, шунингдек, қонун нормаларини бир хилда ва тўғри қўлланилишини таъминлаш мақсадида, «Судлар тўғрисида»ги Қонуннинг 22-моддасига асосланиб, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Судларнинг эътибори шунга қаратилсинки, маъмурий ишларнинг тафтиш тартибида қайта кўрилиши суд ҳужжатларининг қонунийлиги ва асослилигини, судлар томонидан моддий ҳуқуқ нормалари тўғри қўлланилишини ва процессуал қонун талабларига риоя этилишини таъминловчи ҳуқуқий институтнинг муҳим қисми ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Тушунтирилсинки, суд қарорлари устидан тафтиш тартибида шикоят қилиш (протест келтириш) ҳуқуқига эга бўлган шахслар рўйхати Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодекси (бундан буён матнда МСИЮтК деб юритилади) 249-моддасида келтирилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шу билан биргаликда қонунчилик ҳужжатларига кўра, айрим шахслар, ишда иштирок этувчи шахс ҳисобланмаса ҳам бошқа шахслар манфаатида суд ҳужжати устидан тафтиш тартибида шикоят беришга ҳақли (масалан, ўз аъзолари манфаатида Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суд ҳужжати устидан тафтиш тартибида шикоят қилиш ҳуқуқига эга бўлган шахснинг қонуний вакили (ота-оналар, фарзандликка олганлар, васий, ҳомий ва ҳоказо.) томонидан келтирилган тафтиш тартибидаги шикоятга унинг ваколатини тасдиқловчи ҳужжат илова қилиниши лозим (МСИЮтК 59-моддаси).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ишда иштирок этувчи шахснинг вакили, шу жумладан адвокат, суд ҳужжати устидан тафтиш тартибида шикоят қилишга, башарти бундай ҳуқуқ ваколат берувчи томонидан берилган ишончномада махсус кўрсатилган бўлгандагина ҳақли (МСИЮтК 62-моддасининг иккинчи қисми).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ишда иштирок этувчи шахснинг шунингдек, ишда иштирок этишга жалб қилинмаган, аммо ҳуқуқлари ва мажбуриятлари тўғрисида суд ҳал қилув қарори қабул қилган шахснинг ҳуқуқий вориси томонидан берилган тафтиш шикоятига ҳуқуқ ўтганлиги фактини ёки бундай ҳуқуқ ўтиши мумкинлигини тасдиқловчи ҳужжатлар (юридик шахснинг қайта ташкил этилганлиги, ҳуқуқнинг мерос тартибида ўтиши, никоҳ, туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномалар, васиятнома ва ҳоказо.) илова қилиниши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Тушунтирилсинки, МСИЮтК 250-моддасининг мазмунига кўра, Қорақалпоғистон Республикаси маъмурий суди, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маъмурий судлари, Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий суди (бундан буён матнда вилоят ва унга тенглаштирилган судлар деб юритилади) томонидан туманлараро маъмурий судларнинг, ҳудудий ҳарбий судларнинг қонуний кучга кирган, апелляция ёки кассация тартибида кўрилган ишлар бўйича ҳал қилув қарори, ажрими, қарори, шунингдек апелляция ёки кассация инстанциялари судларининг қарори, ажрими устидан берилган шикоятлар (протестлар)ни тафтиш тартибида кўриб чиқади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Маъмурий ишлар бўйича судлов ҳайъати томонидан тафтиш тартибида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
вилоят ва унга тенглаштирилган судлар томонидан тафтиш тартибида кўрилган ишлар бўйича суд ҳужжатлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
вилоят ва унга тенглаштирилган судлар тафтиш инстанцияси (судьяси)нинг суд ҳужжатлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
вилоят ва унга тенглаштирилган судлар томонидан биринчи инстанция бўйича қабул қилинган ва апелляция ёки кассация тартибида кўрилган суд ҳужжатлари устидан берилган шикоятлар (протестлар);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий суди томонидан биринчи инстанция бўйича қабул қилинган ва апелляция ёки кассация тартибида кўрилган суд ҳужжатлари устидан берилган шикоятлар (протестлар) кўриб чиқилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Маъмурий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг тафтиш тартибида кўрилган ишлар бўйича қабул қилинган суд ҳужжати устидан Ўзбекистон Республикаси Олий судининг раиси ёки Бош прокурорининг протести Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Раёсатида кўриб чиқилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. МСИЮтКнинг 251-моддасига кўра, туманлараро маъмурий судларнинг, ҳудудий ҳарбий судларнинг қонуний кучга кирган, апелляция ёки кассация тартибида кўрилган ишлар бўйича ҳал қилув қарори, ажрими, қарори, шунингдек, апелляция ёки кассация инстанцияси судининг қарори, ажрими устидан берилган тафтиш тартибидаги шикоят (протест) вилоят ёки унга тенглаштирилган суднинг номига йўлланади, лекин суд ҳужжатини қабул қилган судга берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суд ҳужжатини қабул қилган суд шикоятни (протестни) у келиб тушган кундан эътиборан беш кунлик муддатда тафтиш инстанцияси судига иш билан бирга юбориши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тушунтирилсинки, суд ҳужжатини қабул қилган суд тафтиш тартибидаги шикоятни (протестни) қайтаришга ёки уни қабул қилишни рад қилишга ҳақли эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вилоят ва унга тенглаштирилган суд томонидан тафтиш тартибида кўрилган иш бўйича суд ҳужжати устидан берилган тафтиш тартибидаги шикоят (протест) Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Маъмурий ишлар бўйича судлов ҳайъати номига йўлланади ва бевосита Ўзбекистон Республикаси Олий судига берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Маъмурий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг тафтиш тартибида кўрилган ишлар бўйича қабул қилинган суд ҳужжати устидан протест келтириш тўғрисидаги ариза тегишинча Ўзбекистон Республикаси Олий суди ёки Бош прокуратурасига берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Қонунга мувофиқ, тафтиш тартибидаги шикоят (протест) биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори, ажрими, қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан бир йил ичида берилиши мумкин (МСИЮтК 252-моддасининг биринчи қисми).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шу сабабли судлар ҳал қилув қарори у қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ўтгач, иш апелляция тартибида кўрилган ҳолларда эса, ушбу инстанция судининг қарори қабул қилинган кундан бошлаб қонуний кучга киришини инобатга олишлари лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳал қилув қарорининг кассация инстанцияси суди томонидан ўзгартирилганлиги ёки бекор қилинганлигидан қатъий назар тафтиш тартибида шикоят (протест) беришнинг бир йиллик муддати ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан бошлаб ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Судларнинг эътибори шунга қаратилсинки, биринчи инстанция судининг апелляция тартибида шикоят қилинмаган (протест келтирилмаган) ажрими, қарори у чиқарилган кундан эътиборан бир ойлик муддат ўтгач қонуний кучга киради, чиқарилган кундан эътиборан ўн кунлик муддат ўтгач қонуний кучга кирадиган ижро ишини юритишни тўхтатиб туриш ёки тугатиш тўғрисидаги ажрим, бундан мустасно (МСИЮтКнинг 286-моддаси).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вилоят ва унга тенглаштирилган судларга тафтиш тартибида шикоят (протест) бериш муддати кассация инстанцияси суди томонидан қарор қабул қилингунига қадар ўтган тақдирда, шикоят (протест) кассация инстанцияси суди томонидан суд ҳужжати қабул қилинган кундан эътиборан уч ой ичида берилиши мумкин (МСИЮтК 252-моддасининг иккинчи қисми).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Маъмурий ишлар бўйича судлов ҳайъатига тафтиш тартибида шикоят (протест) бериш муддати вилоят ва унга тенглаштирилган судлар томонидан тафтиш тартибида қарор қабул қилингунига қадар ўтган тақдирда, шикоят (протест) ушбу судлар томонидан ишни тафтиш тартибида кўриш натижалари бўйича қарор қабул қилинган кундан эътиборан уч ой ичида берилиши мумкин (МСИЮтК 252-моддасининг учинчи қисми).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Судларга тушунтирилсинки, МСИЮтК 252-моддасининг иккинчи ва учинчи қисмларида белгиланган муддатларда берилган тафтиш тартибидаги шикоят (протест) қонунда белгиланган муддатда берилган ҳисобланади ва бундай ҳолларда шикоят (протест) бериш муддатини тиклаш талаб этилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Агар тафтиш тартибидаги шикоят (протест) почта ёки Олий суд ахборот тизими орқали процессуал муддатнинг охирги куни соат йигирма тўртга қадар жўнатилган бўлса, шикоят (протест) бериш муддати ўтмаган ҳисобланади. Бундай ҳолда тафтиш шикояти (протести) бериш санаси алоқа хати қабул қилинганлигини тасдиқловчи конвертдаги штамп, буюртма хат қабул қилинганлиги ҳақидаги квитанция ёхуд бошқа белги бўйича аниқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Қонунда белгиланган муддат ўтгандан кейин берилган шикоятга (протестга) ўтказиб юборилган муддатни тиклаш ҳақидаги илтимоснома илова қилиниши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Илтимосномада шикоят (протест) бераётган шахс томонидан муддатни ўтказиб юборганлик сабаблари кўрсатилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Илтимоснома шикоятда (протестда) ёки алоҳида аризада баён қилиниши ҳамда шикоят (протест) билан бирга тақдим қилиниши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Тафтиш тартибида шикоят (протест)ни ўз вақтида беришга тўсқинлик қилган объектив ҳолатлар (масалан, шикоят берган шахснинг суд ҳужжатидан бехабарлиги, фавқулодда ҳолатлар, сув тошқинлари, эпидемиялар, пандемия, карантин ва ҳоказо) узрли сабаблар ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шахснинг узоқ давомли оғир касалликка чалинганлиги, унинг оилавий аҳволи (масалан, оила аъзосининг ўлими ёки оғир касаллиги), шунингдек, бошқа ҳолатлар, агар улар қонунда белгиланган муддатда тафтиш шикоятини беришни истисно этган ёхуд жиддий равишда қийинлаштирган бўлса, узрли сабаблар деб топилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳуқуқий ёрдам ёки давлат божи тўлаш учун пул маблағларининг мавжуд эмаслиги тафтиш шикояти бериш муддати ўтганлигининг узрли сабаблари сифатида ҳисобланиши мумкин эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Тушунтирилсинки, тафтиш тартибидаги шикоят (протестни) беришнинг ўтказиб юборилган муддатини тиклаш масаласи вилоят ва унга тенглаштирилган суднинг судьяси томонидан якка тартибда ҳал қилинади ва бу ҳақда шикоятни (протестни) иш юритишга қабул қилиш ёки уни қабул қилишни рад этиш тўғрисидаги ажримда кўрсатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Маъмурий ишлар бўйича судлов ҳайъатига тафтиш тартибида шикоят (протестни) беришнинг ўтказиб юборилган муддатини тиклаш масаласи алоҳида ажрим ёхуд шикоятни (протестни) иш юритишга қабул қилишни рад этиш тўғрисидаги ажрим билан ҳал қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шикоят (протест) беришнинг ўтказиб юборилган муддати тикланиши рад этилганлиги сабабли (МСИЮтК 256-моддаси биринчи қисмининг 6-банди) уни қабул қилишни рад этиш ҳақидаги ажримда ўтказиб юборилган муддатни тиклаш қайси асосларга кўра рад этилганлиги, ажримнинг хулоса қисмида эса, ўтказиб юборилган муддатни тиклаш рад этилганлиги кўрсатилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Судлар шуни назарда тутиши лозимки, тафтиш тартибидаги шикоятни (протестни) бериш муддати узрли деб топилган сабабларга кўра тикланганда, шикоят (протест) бериш ҳуқуқига эга бўлган бошқа шахслар томонидан ўтказиб юборилган муддатни, ўтказиб юборилиши сабабларидан қатъий назар, тиклаш тўғрисидаги масалани қўшимча равишда кўриб чиқиш талаб этилмайди. Бу шахслар томонидан шикоят (протест) процессуал қонун талабларига риоя этган ҳолда суд муҳокамаси тугагунига қадар тафтиш инстанцияси судига берилиши мумкин ва умумий асосларда кўриб чиқилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Судларга тушунтирилсинки, тафтиш тартибидаги шикоятни (протестни) вилоят ва унга тенглаштирилган суднинг иш юритишга қабул қилиш, қабул қилишни рад этиш ёки қайтариш тўғрисидаги масала судья томонидан якка тартибда шикоят (протест) иш ҳужжатлари билан бирга судга келиб тушган кундан эътиборан беш кундан кечиктирмай ҳал қилинади (МСИЮтК 258-моддасининг биринчи қисми).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ажримда шикоятни қайтариш, иш юритишга қабул қилишни рад этиш асослари билан бирга шикоят беришда тўланган давлат божини қайтариш ҳақида ҳам кўрсатилиши лозим. Бунда қонунда назарда тутилмаганлиги боис, почта харажатлари қайтарилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
МСИЮтКда белгиланган шакл ва мазмун талабларига риоя этган ҳолда берилган тафтиш тартибидаги шикоятни (протестни) иш юритишга қабул қилиш тўғрисидаги ажримда уни кўриб чиқиш вақти ва жойи кўрсатилади (МСИЮтКнинг 259-моддаси).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар суд мажлиси видеоконференцалоқа режимида ўтказиладиган бўлса, бу ҳақда тафтиш тартибидаги шикоятни (протестни) иш юритишга қабул қилиш ва суд муҳокамасига кўриб чиқиш учун тайинлаш тўғрисидаги ажримда кўрсатилиши лозим. Ажрим ишда иштирок этувчи шахсларга ва видеоконференцалоқа ўтказилишида кўмаклашадиган судга юборилади (МСИЮтКнинг 144-моддаси).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вилоят ва унга тенглаштирилган судлар судьяларининг тафтиш тартибидаги шикоятни (протестни) қайтариш, қабул қилишни рад этиш тўғрисидаги ажримларига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Олий судига тафтиш тартибида шикоят (протест) берилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Судларга тушунтирилсинки, МСИЮтКнинг 256, 257-моддаларида келтирилган тафтиш тартибидаги шикоятни (протестни) иш юритишга қабул қилишни рад этиш, қайтариш асосларининг рўйхатлари тугал ҳисобланади ва кенгайтирилган тарзда талқин қилинмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Судлар шуни инобатга олиши лозимки, агар тафтиш тартибидаги шикоятни (протестни) қайтариш учун бир нечта асослар мавжуд бўлса, суд ажримида ушбу асосларнинг ҳар бири кўрсатиб ўтилиши ва улар бартараф этилгач, шикоятни (протестни) берган шахс тафтиш тартибидаги шикоят (протест) билан судга умумий тартибда янгидан мурожаат қилишга ҳақли эканлиги тушунтирилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тафтиш тартибидаги шикоятни (протестни) қайтариш тўғрисидаги ажримда кўрсатилган айни бир хил камчилик билан такроран шикоят (протест) келтирилганда, айни бир асослар билан шикоятни (протестни) қайтариш тўғрисида ажрим чиқарилмасдан, шикоят (протест) берган шахсга ажримда кўрсатилган камчиликларни бартараф этиш чораларини кўриш ҳақида ёзма тушунтириш бериш ҳамда шикоят (протест) ва унга илова қилинган ҳужжатларни қайтариш лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Тафтиш тартибидаги шикоятни (протестни) иш юритишга қабул қилиш ҳақидаги масалани ҳал қилишда судлар шикоят (протест) берган шахс томонидан МСИЮтК 253-моддасининг ҳар бир талабига риоя қилинганлигини текширишлари лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қонуннинг ушбу моддаси мазмунидан кўринишича, тафтиш тартибидаги шикоят (протест) битта иш доирасида қабул қилинган суд ҳужжатлари устидан берилиши мумкин. Айнан қайси суд ҳужжати устидан шикоят (протест) берилганлиги ноаниқ ёки шикоят (протест) бир нечта иш бўйича қабул қилинган турли суд ҳужжатлари устидан берилган бўлса, шикоят (протест) МСИЮтК 257-моддаси биринчи қисмининг 2-бандига асосан қайтарилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. МСИЮтК 253-моддасининг иккинчи қисмига кўра, ишга жалб қилинмаган шахснинг тафтиш тартибидаги шикоятида қонуний кучга кирган суд ҳужжати билан унинг қандай ҳуқуқлари, эркинликлари ёки қонуний манфаатлари бузилганлиги кўрсатилиши керак. Ушбу талабга риоя қилмаслик МСИЮтК 257-моддаси биринчи қисмининг 2-бандига асосан шикоятни қайтариш учун асос бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суд ҳужжатлари ишда иштирок этишга жалб қилинмаган шахснинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига дахл қилмаганлиги аниқланганда, унинг тафтиш тартибидаги шикоятини МСИЮтК 256-моддаси биринчи қисмининг 1-бандига асосан иш юритишга қабул қилиш рад этилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Ўзбекистон Республикаси Олий судининг судьяси МСИЮтКнинг 249 — 255-моддаларида белгиланган қоидаларга мувофиқ берилган тафтиш тартибидаги шикоятни (протестни) унга илова қилинган ҳужжатлар билан бирга, зарур бўлган тақдирда эса ишни талаб қилиб олган ҳолда ўрганади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тафтиш тартибидаги шикоятни (протестни) ўрганиш натижалари бўйича Ўзбекистон Республикаси Олий судининг судьяси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тафтиш тартибидаги шикоятни (протестни) иш юритишга қабул қилишни МСИЮтКнинг 256-моддасида назарда тутилган асосларга кўра рад этиш тўғрисида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тафтиш тартибидаги шикоятни (протестни) МСИЮтК 257-моддаси биринчи қисмининг 1 — 6 бандларида назарда тутилган асосларга кўра қайтариш тўғрисида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
агар суд ҳужжатларини тафтиш тартибида текшириш асослари мавжуд бўлмаса, тафтиш тартибидаги шикоятни Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Маъмурий ишлар бўйича судлов ҳайъатига кўриб чиқиш учун ўтказишни рад этиш тўғрисида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тафтиш тартибидаги шикоятни (протестни) иш юритишга қабул қилиш ва уни кўриб чиқиш учун иш билан бирга Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Маъмурий ишлар бўйича судлов ҳайъатига ўтказиш тўғрисида ажрим чиқаради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шикоятни (протестни) иш юритишга қабул қилиш ва уни кўриб чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Маъмурий ишлар бўйича судлов ҳайъатига ўтказиш ёки ўтказишни рад этиш масаласи Ўзбекистон Республикаси Олий судининг судьяси томонидан шикоят (протест) Ўзбекистон Республикаси Олий судига келиб тушган кундан эътиборан бир ойдан кечиктирмай якка тартибда ҳал қилинади (МСИЮтК 261-моддасининг тўртинчи қисми).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тафтиш тартибидаги шикоят (протест) иш юритишга қабул қилингандан сўнг барча масалалар судлов ҳайъати таркиби томонидан ҳал қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Судларнинг эътибори, тафтиш тартибидаги протестни судлов ҳайъатига кўриб чиқиш учун ўтказишни рад этишга йўл қўйилмаслигига қаратилсин (МСИЮтК 261-моддаси учинчи қисмининг 3-банди).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг судьяси тафтиш тартибидаги протестни қайтариш ёки иш юритишга қабул қилишни рад этиш асослари мавжуд бўлмаса, уни иш юритишга қабул қилиш ва уни кўриб чиқиш учун иш билан бирга Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Маъмурий ишлар бўйича судлов ҳайъатига ўтказиш тўғрисида ажрим чиқаради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Судларга тушунтирилсинки, Ўзбекистон Республикаси Олий суди судьясининг тафтиш тартибидаги шикоятни судлов ҳайъатига кўриб чиқиш учун ўтказишни рад этиш тўғрисидаги ажрими қонуний ва асослантирилган бўлиши лозим. Хусусан, шикоятда келтирилган ҳар бир важ атрофлича ўрганилиб, ажримда уларга ҳуқуқий баҳо берилган бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг раиси ёки унинг ўринбосари судьянинг тафтиш тартибидаги шикоятни Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Маъмурий ишлар бўйича судлов ҳайъатига кўриб чиқиш учун ўтказишни рад этиш тўғрисидаги ажримига қўшилмасликка ҳамда тафтиш тартибидаги шикоятни берган шахснинг аризасига асосан уни бекор қилиш, шикоятни иш юритишга қабул қилиш ва шикоятни кўриб чиқиш учун иш билан бирга Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Маъмурий ишлар бўйича судлов ҳайъатига ўтказиш ҳақида ажрим чиқаришга ҳақли (МСИЮтК 262-моддасининг учинчи қисми). Бундай ажрим чиқарилганда, Олий суд судьяси ушбу ажрим чиқарилган куннинг эртасидан кечиктирмай МСИЮтКнинг 263-моддаси тартибида ишни суд муҳокамасида кўриб чиқиш учун тайинлаш ҳақида ажрим чиқаради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий суди судьясининг тафтиш тартибидаги шикоятни судлов ҳайъатига кўриб чиқиш учун ўтказишни рад этиш тўғрисидаги ажримини бекор қилишга асослар мавжуд бўлмаган ҳолларда бу ҳақда тафтиш тартибидаги шикоят берган шахсга ёзма хабар берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. МСИЮтК 265-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, ишни тафтиш тартибида кўраётган суд (судья) ишда иштирок этувчи шахслар илтимосномасига кўра суд ҳужжатлари ижросини иш бўйича тафтиш инстанцияси судида иш юритиш тамомлангунига қадар тўхтатиб туришга ҳақли.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суд ҳужжати ижросини тўхтатиб туриш ёки унинг ижросини тўхтатиб туришни рад этиш ҳақида суд (судья) тафтиш тартибидаги шикоятни (протестни) иш юритишга қабул қилиш тўғрисидаги ажримда ёхуд алоҳида ажримда кўрсатади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суд (судья) ишда иштирок этувчи шахснинг аризасига кўра тафтиш шикоятини (протестни) иш юритишга қабул қилиш билан бир вақтда тафтиш инстанцияси судида иш юритиш тамомлангунига қадар иш бўйича МСИЮтКнинг 93-моддасида назарда тутилган дастлабки ҳимоя чораларини қўллашга ҳақли.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Шуни назарда тутиш лозимки, қонунда тафтиш тартибидаги шикоятни (протестни) кўрмасдан қолдириш ва тафтиш тартибидаги шикоят (протест) бўйича иш юритишни тугатиш учун турлича асослар назарда тутилган бўлиб, уларнинг ҳуқуқий оқибатлари ҳам бир-биридан жиддий фарқ қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тафтиш тартибидаги шикоят (протест) МСИЮтКнинг 2661-моддасида назарда тутилган асослар бўйича кўрмасдан қолдирилганда, уни кўрмасдан қолдириш учун асос бўлган ҳолатлар бартараф қилинганидан сўнг, шикоят (протест) янгидан берилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
МСИЮтК 2662-моддасининг биринчи қисмида назарда тутилган асослар бўйича иш юритиш тугатилганда, айни бир шахснинг айни шу асослар бўйича тафтиш шикояти (протести) билан судга такроран мурожаат қилишига йўл қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тафтиш тартибидаги шикоятни (протестни) кўрмасдан қолдириш ёки шикоят бўйича иш юритишни тугатиш тўғрисида ажрим чиқарилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Иш тафтиш инстанцияси судида МСИЮтКда белгиланган қоидалар бўйича, 28-бобда назарда тутилган ўзига хос хусусиятлар инобатга олинган ҳолда кўрилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
МСИЮтКнинг 266-моддасига кўра, вилоят ва унга тенглаштирилган судлар ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Маъмурий ишлар бўйича судлов ҳайъати томонидан ишни тафтиш тартибида кўришда ишда иштирок этувчи шахслар ишни кўриш вақти ва жойи ҳақида хабардор қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу шахслар ишни кўриш вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинганлиги тўғрисида маълумотлар мавжуд бўлмаганда, улардан бирининг суд мажлисига келмаганлиги, ишни кўришни кейинга қолдиришга асос бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тафтиш инстанцияси суди ишда иштирок этувчи шахслар ишни кўриш вақти ва жойи ҳақида тегишли тартибда хабардор қилинганлиги тўғрисида маълумотлар бўлганда ҳам, агар улардан бири келмаганлиги сабабини узрли деб топса, ишни кўришни кейинга қолдиришга ҳақли.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи ҳақида тегишли тартибда хабардор қилинган шахсларнинг тафтиш инстанцияси судининг мажлисига келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. МСИЮтКнинг 43-моддасига асосан процессуал ҳуқуқий ворислик суд процессининг ҳар қандай босқичида амалга оширилиши мумкинлигини инобатга олган ҳолда, тарафларнинг бири ёки учинчи шахс низоли ёхуд суднинг ҳал қилув қарори билан аниқланган ҳуқуқий муносабатдан чиқиб кетган тақдирда (фуқаронинг ўлими, юридик шахснинг қайта ташкил этилиши ва ҳоказо) тафтиш инстанцияси суди ушбу шахсларни уларнинг ҳуқуқий ворислари билан алмаштиради ҳамда уларга ишга доир барча материаллар билан танишишга имкон беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳуқуқий вориснинг процессга киришганлиги ҳақида тафтиш инстанцияси суди ажрим чиқаради ва процессдан чиқиб кетган иштирокчининг барча ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳуқуқий ворисга ўтишини тушунтиради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. МСИЮтКнинг 2665-моддасига мувофиқ, тафтиш тартибида шикоят берган шахс ишни кўриш якуни бўйича суд ҳужжати чиқарилгунига қадар шикоятдан воз кечишга, протест келтирган прокурор, шунингдек юқори турувчи прокурор, протестни чақириб олишга ҳақли.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шикоятдан воз кечилганлиги (протест чақириб олинганлиги) муносабати билан шикоят (протест) бўйича иш юритишни тугатиш масаласи суд мажлисида ҳал қилинади ва бунда шахснинг шикоятдан воз кечиш (протестни чақириб олиш) ваколати текширилиши зарур. МСИЮтКнинг 62-моддаси мазмунига кўра, ишда иштирок этувчи шахснинг вакили, агар ишончномада бундай ҳуқуқ махсус кўрсатилмаган бўлса, тафтиш тартибидаги шикоятдан воз кечишга ҳақли эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шикоятдан воз кечиш қабул қилинганда (протест чақириб олинганда) суд ушбу шикоят (протест) бўйича тафтиш тартибида иш юритишни тугатиш ҳақида ажрим чиқаради. Суд ҳужжатига нисбатан шикоят (протест) қилиш ҳуқуқига эга бўлган бошқа шахс томонидан иш бўйича шикоят (протест) берилган бўлса, у умумий асосларда кўриб чиқилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу банднинг биринчи хатбошисида кўрсатилган асослар бўйича тафтиш инстанциясида шикоят бўйича иш юритишни тугатиш ишда иштирок этувчи бошқа шахсларга тафтиш тартибида шикоят билан мурожаат қилишга тўсқинлик қилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Тушунтирилсинки, ишни тафтиш тартибида кўришда суд янги далилларни ўрганиб чиқиши ва янги фактларни аниқлаши мумкин. Суд шикоятда баён этилган важлар билан чекланмасдан, суд ҳужжатининг қонунийлиги ва асослилигини тўлиқ ҳажмда текшириши лозим. Шунингдек, суд ҳал қилув қарори, қарор ишда иштирок этишга жалб қилинмаган шахсларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларига таъсир этмаганлигини ҳам текширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Судларга тушунтирилсинки, моддий ҳуқуқ нормаларининг бузилиши ёки нотўғри қўлланилиши деганда қўлланилиши лозим бўлган қонуннинг ёки бошқа қонунчилик ҳужжатининг қўлланилмаганлиги, қўлланилиши мумкин бўлмаган қонун ёки бошқа қонунчилик ҳужжати қўлланилганлиги, қонун ёки бошқа қонунчилик ҳужжати нотўғри талқин қилинганлиги тушунилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Агар билдирилган талаб бўйича ҳал қилув қарори, қарор қабул қилинмаган ёки ишда иштирок этишга жалб қилинмаган шахсларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари тўғрисида суд томонидан ҳал қилув қарори қабул қилинган бўлса, тафтиш инстанцияси суди апелляция ёки кассация инстанциясининг қарорини бекор қилади ва МСИЮтК 2667-моддаси биринчи қисмининг 3-бандига асосан ишни янгидан кўриш учун тегишли инстанция судига юборади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шуни назарда тутиш лозимки, қонунга мувофиқ, суд қарори бекор қилинганда, ишни янгидан кўриш учун биринчи инстанция судига юборишга йўл қўйилмайди. Бундан биринчи инстанция судининг ишни мазмунан ҳал қилмаган ажримлари бекор қилинган ҳоллар мустасно (масалан, аризани иш юритишга қабул қилишни рад этиш, қайтариш, кўрмасдан қолдириш, иш юритишни тугатиш ва ҳоказо).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Судлар эътибори билдирилган талаб бўйича қарор қабул қилинмаганлигига ариза (шикоят)да, шунингдек ариза (шикоят)нинг предметини ўзгартириш тўғрисидаги аризада (қўшимча ариза ва шикоятларда) кўрсатилган талаблар бўйича ҳал қилув қарори ва (ёки) қарорнинг қабул қилинмаганлиги тушунилишига қаратилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Судларга тушунтирилсинки, ижро этилган суд ҳужжати ўзгартирилиб ёки бекор қилиниб, келтирилган талабни тўлиқ ёки қисман рад этиш тўғрисида янги суд ҳужжати қабул қилинганда ёхуд иш юритиш тугатилганда ёки ариза (шикоят) кўрмасдан қолдирилганда, бекор қилинган ёки тегишли қисми ўзгартирилган суд ҳужжати бўйича аризачининг фойдасига ундирилган ҳамма нарса жавобгарга қайтарилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ижро этилмаган суд ҳужжати бекор қилиниб ёки ўзгартирилиб, билдирилган талабни тўлиқ ёхуд қисман рад этиш тўғрисида янги суд ҳужжати қабул қилинганда, иш юритиш тугатилганда ёки ариза (шикоят) кўрмасдан қолдирилганда эса, суд бекор қилинган ёки тегишли қисми ўзгартирилган суд ҳужжати бўйича ундиришни тўлиқ ёки қисман бекор қилиш ҳақида суд ҳужжатини қабул қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24.Тафтиш тартибидаги шикоятни (протестни) мазмунан кўриш натижалари бўйича тафтиш инстанцияси суди қарор қабул қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тафтиш инстанцияси суди қарори ишни кўриш тугаши биланоқ дарҳол қабул қилинади. Айрим ҳолларда асослантирилган қарорни тайёрлаш беш кунгача бўлган муддатга кечиктирилиши мумкин, бироқ унинг хулоса қисмини суд тафтиш тартибидаги шикоят (протест) муҳокамаси тамомланган мажлиснинг ўзида эълон қилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тафтиш инстанцияси суди қарори қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. Тафтиш инстанцияси судининг эътибори тафтиш шикоятида (протестида) келтирилган ҳар бир важни унинг асосли ёки асоссизлиги ҳақидаги хулосани қарорда кўрсатган ҳолда муҳокама қилиш зарурлигига қаратилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тафтиш инстанцияси суди қарорининг хулоса қисмида шикоятни (протестни) кўриш натижалари тўғрисидаги хулосалар, шу жумладан, суд харажатлари тақсимланиши кўрсатилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тафтиш инстанцияси суди чиқарилган қарорни эълон қилганидан сўнг, суд процесси иштирокчиларига қабул қилинган қарорнинг мазмун-моҳиятини, унинг устидан шикоят қилиш тартибини, шунингдек, суд мажлиси баённомаси билан танишиш муддатини тушунтириши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26. Ишни тафтиш тартибида кўрган суднинг қарорида баён этилган кўрсатмалар мазкур ишни янгидан кўраётган суд учун мажбурийдир. Ушбу кўрсатмаларни бажармаслик, агар бу иш ҳолатларининг тўлиқ аниқланмаганлигига олиб келган бўлса, ишни янгидан кўришда қабул қилинган қарорни бекор қилишга асос бўлиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда, ишни тафтиш тартибида кўраётган суд ҳал қилув қарорида, қарорда аниқланмаган ёхуд рад этилган ҳолатларни аниқлашга ёки исботланган деб ҳисоблашга, у ёки бу далилнинг ишончлилиги ёки ишончсизлиги, бир далилнинг бошқаларидан устунлиги, ишни янгидан кўришда қандай қарор қабул қилиниши кераклиги тўғрисидаги масалаларни олдиндан ҳал этишга ҳақли эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ишни тафтиш тартибида кўраётган суд МСИЮтК 2667-моддаси биринчи қисмининг 3-бандига асосан ишни янгидан кўриш учун юборишда судларга бажариб бўлмайдиган кўрсатмаларни беришга ҳақли эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27. Суднинг ажрими, қарори устидан МСИЮтКда назарда тутилган ҳолларда тафтиш тартибида шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тафтиш инстанцияси суди ажрим, қарор устидан берилган шикоятни (протестни) кўриш натижалари бўйича МСИЮтК 26611-моддасининг учинчи қисмида назарда тутилган қарорлардан бирини қабул қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28. Тафтиш инстанцияси суди МСИЮтК 163, 164-моддаларида назарда тутилган ҳолларда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарорни тушунтиришга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарор матнида йўл қўйилган хатоларни ва арифметик хатоларни тузатишга ҳақли.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу масалалар суд мажлисида ишда иштирок этувчи шахсларни суд мажлиси ўтказилиши вақти ва жойи ҳақида хабардор қилган ҳолда кўрилади. Бироқ, мазкур шахсларнинг келмаслиги бу масалаларни ҳал этиш учун тўсқинлик қилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
29. Тафтиш инстанцияси суди, давлат органининг ёки бошқа органнинг, юридик шахснинг, мансабдор шахснинг ёки фуқаронинг фаолиятида қонунчилик ҳужжатларининг бузилганлиги аниқланган тақдирда, уларнинг ишда иштирокидан қатъи назар, хусусий ажрим чиқаришга ҳақли. Агар суд уларнинг ҳаракатларида жиноят аломатларини аниқласа, бу ҳақда жиноят иши қўзғатиш масаласини ҳал қилиш учун тегишли материалларни илова қилган ҳолда прокурорга хабар беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хусусий ажрим чиқарилганлиги ёки прокурорга хабарнома юборилиши ҳақида суд мажлисида эълон қилинади ва бу ҳақда суд мажлиси баённомасида кўрсатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
30. Процессуал қонун нормаларини бир хилда ва тўғри қўлланилиши амалиётини шакллантириш мақсадида вилоят ва уларга тенглаштирилган судларга ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Маъмурий ишлар бўйича судлов ҳайъатига маъмурий ишларни тафтиш тартибида кўриш суд амалиётини умумлаштириб бориш тавсия этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий суд раиси Б. ИСЛАМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Пленум котиби, Олий суд судьяси Н. ХАКИМОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2024 йил 25 июнь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22-сон