Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши қарор қилади:
I. Ўзбекистон Республикасининг 1959 йил 21 майдаги Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Советининг Ведомостлари, 1959 йил, № 6, 2-модда):
Дори-дармонлар ёки тиббий буюмларни рухсатномасиз ёки белгиланган қоидаларни бузган ҳолда сотиш, худди шундай қоидабузарлик учун маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса, —
мол-мулк мусодара қилиниб ёки мусодара қилинмай уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш ёки беш йилгача муайян лавозимни эгаллаш ёҳуд муайян фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқидан маҳрум қилиш ёки энг кам ойлик иш ҳақининг ўн беш баробаридан йигирма бараваригача миқдорда жарима солиш билан жазоланади.
Дори-дармонлар ёки тиббий буюмларни рухсатномасиз ёки белгиланган қоидаларни бузган ҳолда сотиш, илгари худди шундай жиноят учун судланган шахс томонидан ёки кўп миқдорда ёки бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктирилган ҳолда содир этилган бўлса, —
Дори-дармонлар ёки тиббий буюмларни рухсатномасиз ёки белгиланган қоидаларни бузган ҳолда сотиш уюшган гуруҳ томонидан содир этилган бўлса, —
Чет эл фуқароси ва фуқаролиги бўлмаган шахснинг Ўзбекистон Республикасида бўлиш қоидаларини бузиш, яъни Ўзбекистонда яшаш ҳуқуқини берадиган ҳужжатларсиз ёки ҳақиқий бўлмаган ҳужжатлар билан яшаши, рўйхатдан ўтиш, прописка, кўчиш ёки турар жой танлаш юзасидан белгиланган тартибга риоя этмаслиги, бўлиш муддати тугагач чиқиб кетишдан бўйин товлаши, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг ҳудуди орқали транзит ўтиш тартибига риоя қилмаслиги, агар шундай қилмишлар учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса, —
Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Ўзбекистон Республикасида бўлиши қоидаларида назарда тутилган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни қабул қилиш тартибининг мансабдор шахс томонидан бузилиши, ана шундай қилмишлар учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса, —
энг кам иш ҳақининг етмиш беш бараваридан юз бараваригача миқдорда жарима солиш ёки уч йилгача озодликдан маҳрум этиш билан жазоланади.
Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни хусусий иш билан Ўзбекистон Республикасига таклиф қилган фуқаро томонидан мазкур фуқароларнинг чет эл паспортларини ўз вақтида рўйхатдан ўтказишга, улар шу ерда бўлишининг белгиланган муддати ўтгач чиқиб кетишларини таъминлашга доир чоралар кўрилмаслиги, шунингдек уй-жой, транспорт воситалари бериб қўйилиши ёхуд бошқа хизматлар кўрсатилиши, агар бу Ўзбекистон Республикасида бўлиш қоидаларининг бузилишига олиб келиш олдиндан аён бўлиб, ана шундай қилмишлар учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса, —
энг кам иш ҳақининг етмиш бараваридан етмиш беш бараваригача миқдорда жарима солиш ёки икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд икки йилгача озодликдан маҳрум этиш билан жазоланади».
II. Ўзбекистон Республикасининг 1959 йил 21 майдаги Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Советининг Ведомостлари, 1959 йил, № 6, 3-модда) 108-моддасининг биринчи қисми «1803» рақамларидан кейин «моддаларида, 1804-моддаси биринчи қисмида» деган сўзлар билан, тўртинчи қисми эса, «1792» рақамларидан кейин «моддасида, 1804-моддаси иккинчи ва учинчи қисмларида» деган сўзлар билан тўлдирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
III. Ўзбекистон Республикасининг 1963 йил 23 мартдаги Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Гражданлик-процессуал кодексининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Советининг Ведомостлари, 1963 йил, № 9, 31-модда) 1-иловаси — Гражданларга тегишли бўлиб, ижро ҳужжатлари бўйича ундиришни қаратиш мумкин бўлмаган мулк турлари рўйхатининг 1-бандидан «уй қуриш учун» деган сўзлар чиқариб ташлансин.
IV. Ўзбекистон Республикасининг 1963 йил 23 мартдаги Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Гражданлик кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Советининг Ведомостлари, 1963 йил, № 9, 30-модда) 108-моддаси қуйидаги мазмундаги иккинчи қисм билан тўлдирилсин:
«Савдо ва хизмат кўрсатиш соҳаси объектлари улар жойлашган ер участкалари билан бирга қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда ҳамда шартларда юридик ва жисмоний шахсларнинг мулки қилиб берилиши мумкин».
Кейинги таҳрирга қаранг.
V. Ўзбекистон Республикасининг 1985 йил 13 декабрдаги Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Советининг Ведомостлари, 1985 йил, № 35, 411-модда):
фуқароларга энг кам ойлик иш ҳақининг бир бараваридан уч бараваригача, мансабдор шахсларга эса — энг кам ойлик иш ҳақининг уч бараваридан етти бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади»;
дори-дармонлар ёки тиббий буюмлар мусодара қилиниб, энг кам ойлик иш ҳақининг уч бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади»;
3) белгилаб қўйилсинки, 1671-модда ва 170-модданинг учинчи қисмида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги баённомалар давлат солиқ органлари ёки ички ишлар (милиция) органларининг ваколат берилган мансабдор шахслари томонидан тузилади;
4) 175-моддадаги «шунингдек касса операцияларини юритиш тартибини бузганлик» деган сўзлар «касса операциялари юритиш тартибини бузганлик , шунингдек солиқ органига ҳисоб-китоб (жорий, валюта, ссуда, депозит ва бошқа) счётлари очилганлиги тўғрисида хабар қилмаганлик» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Чет эл фуқароси ва фуқаролиги бўлмаган шахснинг Ўзбекистон Республикасида бўлиш қоидаларини бузиш, яъни Ўзбекистонда яшаш ҳуқуқини берадиган ҳужжатларсиз ёки ҳақиқий бўлмаган ҳужжатлар билан яшаши, рўйхатдан ўтиш, прописка, кўчиш ёки турар жой танлаш юзасидан белгиланган тартибга риоя этмаслиги, бўлиш муддати тугагач чиқиб кетишдан бўйин товлаши, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг ҳудуди орқали транзит ўтиш тартибига риоя қилмаслиги, —
энг кам иш ҳақининг ўн бараваригача миқдорда жарима солишга ёки Ўзбекистон Республикасидан ташқарига чиқариб юборишга сабаб бўлади.
Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Ўзбекистон Республикасида бўлиши қоидаларида назарда тутилган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни қабул қилиш тартибининг мансабдор шахс томонидан бузилиши, —
мансабдор шахсга энг кам иш ҳақининг беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни хусусий иш билан Ўзбекистон Республикасига таклиф қилган фуқаро томонидан мазкур фуқароларнинг чет эл паспортларини ўз вақтида рўйхатдан ўтказишга, улар шу ерда бўлишининг белгиланган муддати ўтгач чиқиб кетишларини таъминлашга доир чоралар кўрилмаслиги, шунингдек уй-жой, транспорт воситалари бериб қўйилиши ёҳуд бошқа хизматлар кўрсатилиши, агар бу Ўзбекистон Республикасида бўлиш қоидаларининг бузилишига олиб келиш олдиндан аён бўлса, —
Кейинги таҳрирга қаранг.
VI. Ўзбекистон Республикасининг 1990 йил 20 июнда қабул қилинган «Ер тўғрисида»ги Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Советининг Ведомостлари, 1990 йил, № 16-18, 294-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1992 йил, № 2, 84-модда; 1993 йил, № 6, 243-модда; 1994 йил, № 5, 161-модда):
«Савдо ва хизмат кўрсатиш соҳаси объектлари хусусийлаштирилаётганда улар жойлашган ер участкалари юридик ва жисмоний шахсларга мулк қилиб берилиши мумкин»;
2) 4-модданинг олтинчи хатбошиси, 5-модда биринчи қисмининг тўртинчи хатбошиси, 6-модда биринчи қисмининг олтинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«ер участкаларига мулкдорлик, ерга эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ҳуқуқларини шунингдек ерни ижарага олиш шартномаларини рўйхатдан ўтказиш»;
Савдо ва хизмат кўрсатиш соҳаси объектларини улар жойлашган ер участкалари билан бирга хусусийлаштириш танлов асосида ёки ким ошди савдосида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси белгилаган тартибда амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикаси Давлат мол-мулкини бошқариш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси ёки унинг ҳудудий органи билан янги мулкдор ўртасида объект фаолиятининг ихтисосини сақлаб қолиш тўғрисида шартнома тузиш танлов ёки ким ошди савдосининг мажбурий шарти бўлиб, мулкдор уни ўзгартиришга ҳақли эмас»;
Ушбу модда биринчи қисмининг 5, 7 ва 8-бандларида ҳамда учинчи қисмининг 2-бандида қайд этилган ҳолларда ерга мулкдорлик, эгалик қилиш ва ундан фойдаланиш ҳуқуқини тўхтатиш тўғрисидаги қарор устидан судга шикоят қилиниш мумкин»;
5) 14-модда сарлавҳаси «олиб қўйилиши» деган сўзлардан кейин «сотиб олиниши» деган сўзлар билан тўлдирилсин. Ушбу модда қуйидаги мазмундаги қисм билан тўлдирилсин:
«Давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун савдо ва хизмат кўрсатиш соҳаси объектлари билан бирга ер участкаларини сотиб олиш ҳокимият тегишли органларининг қарорига биноан амалга оширилиб, ушбу Қонун 19-моддасининг учинчи қисмида назарда тутилган кафолатлар билан таъминланади»;
6) 16-модданинг биринчи қисмидаги «Ўзбекистон Республикасида ерга эгалик қилиш ва ердан фойдаланиш учун ҳақ тўланади. Ер учун ҳақ ҳар йили ер солиғи шаклида олинади» деган жумлалар «Ўз мулкида, эгалигида, фойдаланишида ер участкалари бўлган юридик ва жисмоний шахслар ер солиғи тўлайдилар» деган жумла билан алмаштирилсин;
«Юридик ва жисмоний шахслар мулки бўлган савдо ва хизмат кўрсатиш соҳаси объектларини ер участкалари билан бирга давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун мулкдорни камида бир йил олдин огоҳ этиб, бозор нархида сотиб олиниши мумкин»;
Юридик ва жисмоний шахслар, шу жумладан чет эл юридик ва жисмоний шахслари савдо ҳамда хизмат кўрсатиш соҳаси объектларини улар жойлашган ер участкалари билан бирга қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда сотиб олиш ҳуқуқига эгадирлар»;
9) 34-модданинг сарлавҳасидаги «ва олиб қўйиш» деган сўзлар «олиб қўйиш ва сотиб олиш» деган сўзлар билан алмаштирилсин. Шу модданинг учинчи қисмидаги «олиб қўйилади» деган сўзлар «олиб қўйилади, сотиб олинади» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
«Ерга доир низолар, башарти томонлар ёки томонларнинг бири савдо ва хизмат кўрсатиш соҳаси объектлари билан бирга улар жойлашган ер участкаларининг мулкдори бўлса, суд томонидан ҳал қилинади»;
биринчи қисмдаги «Ер участкаларини» деган сўзлар «Ер эгалари, ердан фойдаланувчилар, шу жумладан ижарачилар томонидан ер участкаларини» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
«Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкаси тегишли суднинг, туман, шаҳар ҳокимият органларининг қарорига мувофиқ ер участкасининг мулкдорига, ерга эгалик қилувчига ёки ердан фойдаланувчига қайтарилади».
Кейинги таҳрирга қаранг.
VII. Ўзбекистон Республикасининг 1990 йил 31 октябрда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасида мулкчилик тўғрисида»ги Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Советининг Ведомостлари, 1990 йил, №31-33, 371-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 йил, №5, 235-модда):
1) 3-модданинг 1-бандидаги «маҳсулот белгилар, саноат намуналари» деган сўзлар «ихтиролар, фойдали моделлар, саноат намуналари, интеграл микросхемаларнинг тополигияси, селекция ютуқлари, маҳсулот белгилари ва хизмат кўрсатиш белгилари» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
«8. Савдо ва хизмат кўрсатиш соҳаси объектлари улар жойлашган ер участкалари билан бирга қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда ҳамда шартларда юридик ва жисмоний шахсларнинг хусусий мулки қилиб берилиши мумкин»;
3) 19-модданинг 1-банди иккинчи хатбошисидаги «ер, ер ости бойликлари» деган сўзлар «ер (савдо ва хизмат кўрсатиш соҳаси объектлари билан бирга юридик ҳамда жисмоний шахсларнинг мулки қилиб берилган ерлардан ташқари), ер ости бойликлари» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Ўзбекистон Республикасининг ёки маъмурий-ҳудудий тузилмаларнинг мулки (коммунал мулк) бўлмиш корхоналар, мулкий мажмуалар, бинолар, иншоотлар ва бошқа мол-мулк Ўзбекистон Республикасининг қонунларида белгилаб қўйилган тартиб ва шартлар асосида мулк қилиб республика ва бошқа давлатлар жисмоний ҳамда юридик шахсларнинг тасарруфига ўтказиб берилиши мумкин».
Давлат органлари мулкдорга ёхуд тўла хўжалик юритиш, бевосита бошқариш ҳуқуқи бўйича ёки қонун ёхуд шартномада назарда тутилган бошқа асосда мол-мулкка эгалик қилувчи шахсларга Ўзбекистон Республикасининг қонунларида назарда тутилмаган қўшимча вазифалар ёки чеклашлар белгилаб қўйишга ҳуқуқли эмас.
Давлат органлари мулкдорнинг ҳамда ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатиб ўтилган шахсларнинг ўз мол-мулкига эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ва уни тасарруф этишдан иборат ҳуқуқларини амалга оширишига қонунга хилоф равишда аралашганлик оқибатида етказилган зарар учун ушбу Қонуннинг 35-моддасида назарда тутилган ҳажмда мулкий жавобгар бўладилар.
Корхоналар акцияларининг (улушлари, пайларининг) ёки устав фондининг камида 10 фоизини чет эл инвестициялари ташкил этадиган корхоналар Ўзбекистон Республикаси ҳудудида чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналар ҳисобланади. Улар Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларига зид келмайдиган ҳар қандай ташкилий-ҳуқуқий шаклларда амал қилади.
Чет эл инвестициялари иштирокидаги корхона ёки ушбу корхонани таъсис этиш йўли билан ёҳуд илгари чет эл инвестицияларисиз таъсис этилган корхонада чет эллик инвесторнинг иштирок улушини (пай, акция) сотиб олиши ёки бундай корхонани бутунлай, шу жумладан, хусусийлаштириш жараёни мобайнида сотиб олиши натижасида ташкил этилиши мумкин».
VIII. Ўзбекистон Республикасининг 1991 йил 15 февралда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасидаги корхоналар тўғрисида»ги Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1991 йил, № 4, 78-модда; 1993 йил, № 6, 246-модда):
«1. Корхонани тугатиш мол-мулк эгаси ёки шу мол-мулкни бошқаришга вакил қилинган орган тузган тугатиш комиссияси томонидан амалга оширилади, банкротлик ҳоллари бундан мустасно. Хўжалик суди хўжалик юритиш субъектининг банкрот бўлганлиги тўғрисида ҳал қилув қарори қабул қилган тақдирда, тугатиш комиссиясини тузиш ҳамда унинг ишлаш тартиби «Банкротлик тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ белгиланади»;
«Банкрот бўлган хўжалик юритиш субъектининг кредиторлар даъволарини қаноатлантириш ҳамда мол-мулкини тақсимлаш тартиби ва навбати «Банкротлик тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ белгиланади».
Кейинги таҳрирга қаранг.
IX. Ўзбекистон Республикасининг 1991 йил 15 февралда қабул қилинган «Корхоналар, бирлашмалар ва ташкилотлардан олинадиган солиқлар тўғрисида»ги Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1991 йил, № 4, 86-модда; № 8, 191-модда; 1992 йил, № 1, 49-модда; № 4, 177-модда; № 9, 337-модда; 1993 йил, № 1, 20-модда; № 6, 240-модда; 1994 йил, № 5, 159-модда):
тўртинчи хатбошидаги «банк кредитлари» деган сўзлар «қисқа муддатли банк кредитлари» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
«Интеллектуал мулкка ва бошқа номоддий мулк объектларига бўлган ҳуқуқ олинганда бу ҳуқуқнинг қиймати номоддий харажатлар таркибига қўшилади»;
3) 6-модда 1-бандининг биринчи хатбошиси «ўтилганларидан ташқари» деган сўзлардан кейин «шунингдек «Тошкент» республика фонд биржаси ва Миллий депозитарий даромадларига» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
а) патент эгасининг (лицензиарнинг) саноат мулки объектларидан ўз ишлаб чиқаришида фойдаланишдан, шунингдек улар учун лицензия сотишдан олинадиган даромадларига, шу жумладан валюта тушумларига қуйидагиларни қўллаш бошланган санадан эътиборан уларнинг амал қилиш муддати доирасида:
б) лицензиатнинг (лицензия шартномаси предметидан фойдаланишдан оладиган даромадларига, шу жумладан валюта тушумларига қуйидагиларни қўллаш бошланган санадан эътиборан:
маҳсулот белгиси ёки хизмат кўрсатиш белгиси —1 йил давомида (лицензиарнинг маҳсулотини ишлаб чиқарганда)»;
«корхоналарнинг, муассасаларнинг ва ташкилотларнинг ўз маблағларини кооперациялаш усули билан уй-жой қурилишига, шунингдек якка тартибда уй-жой қуриш ёки уй-жой сотиб олиш учун махсус ссуда-жамғарма счётига маблағларни ўтказиш йўли билан ўз ходимларига молиявий ёрдам кўрсатишига қаратилган даромадларига»;
«16) интеллектуал мулк объектларига бўлган ҳуқуқини олганлик учун патент божи рўйхатдан ўтказиш йиғими ва лицензия тўлови»;
«37) республикада ишлаб чиқариладиган ҳамда якка тартибда уй қурувчиларга ва уй-жой қурилиши кооперативларига сотиладиган бинокорлик материаллари;
38) хусусий ва кооператив уй-жой қурилишида бинокорлик ҳамда махсус монтаж ишларини амалга оширувчи, мулкчилик шаклидан қатъи назар, пудратчи, ремонт-қурилиш, махсус монтаж ташкилотларининг бажарган иш ҳажми»;
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фойдали қазилмаларни қазиб олишни амалга ошираётган ёки ер ости бойликларидан ўзгача тарзда фойдаланаётган мулкчиликнинг барча шаклларига мансуб корхоналар, бирлашмалар ва ташкилотлар, юридик ва жисмоний шахслар ер ости бойликларидан фойдаланганлик учун солиқ тўловчилардир.
Қазиб олинган минерал хом ашёнинг ҳажми ёки ер ости бойликларидан минерал хом ашё қазиб олиш ва қайта ишлаш билан боғлиқ бўлмаган ҳолда ўзгача тарзда фойдаланиш солиқ солиш объекти ҳисобланади.
Ер ости бойликларидан фойдаланувчилар қазиб олган ҳамма минерал хом ашё учун — асосий фойдали қазилма учун ҳам уларга қўшилиб чиқадиган фойдали қазилмалар ва компонентлар учун ҳам солиқ тўлайдилар.
Минерал хом ашё турлари бўйича солиқ ставкаларининг миқдорларини, ер ости бойликларидан фойдаланувчиларнинг айрим тоифалари учун қўшимча имтиёзларни, солиқни тўлаш ва бюджетга киритиш тартибини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси белгилайди»;
«б) республика ҳудудидаги банкларда валюта счётлари очилганликлари тўғрисидаги ахборотни бир ҳафта муддат ичида тақдим этишлари»;
Кейинги таҳрирга қаранг.
X. Ўзбекистон Республикасининг 1991 йил 19 ноябрда қабул қилинган «Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш тўғрисида»ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1992 йил, № 1, 43-модда; 1993 йил, № 5, 236-модда) 4-моддасининг 2-бандидаги «ер, ер ости бойликлари» деган сўзлар «ер (қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно), ер ости бойликлари» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
XI. Ўзбекистон Республикасининг 1992 йил 2 июлда қабул қилинган «Биржалар ва биржа фаолияти тўғрисида»ги Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1992 йил, № 10, 394-модда; 1993 йил, № 9, 329-модда) 6-моддаси 1-бандининг иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Кейинги таҳрирга қаранг.
XII. Ўзбекистон Республикасининг 1992 йил 2 июлда қабул қилинган «Монополистик фаолиятни чеклаш тўғрисида»ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1992 йил, № 10, 392-модда) 9-моддасининг 1-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
а) қоидабузарликни тўхтатиш, дастлабки ҳолатни тиклаш, ушбу Қонунга зид шартномаларни бекор қилиш ёки ўзгартириш тўғрисидаги кўрсатмаларни бажаришдан бўйин товлаганлик ёки ўз вақтида бажармаганлик учун:
бошқарув органларига ва юридик шахс бўлмиш хўжалик юритувчи субъектларга — энг кам ойлик иш ҳақининг 100 бараваридан 500 бараваригача миқдорда;
жисмоний шахс бўлмиш хўжалик юритувчи субъектларга — энг кам ойлик иш ҳақининг 5 бараваридан 7 бараваригача миқдорда;
давлат ҳокимияти ва бошқарув органларининг ҳамда хўжалик юритувчи субъектларнинг мансабдор шахсларига — энг кам ойлик иш ҳақининг 3 бараваридан 5 бараваригача миқдорда;
б) монополияга қарши фаолиятни амалга оширишга ваколатли органга хабар бермаганлик ёки қасддан нотўғри маълумот берганлик учун:
бошқарув органларига ва юридик шахс бўлмиш хўжалик юритувчи субъектларга — энг кам ойлик иш ҳақининг 40 бараваридан 50 бараваригача миқдорда;
жисмоний шахс бўлмиш хўжалик юритувчи субъектларга — энг кам ойлик иш ҳақининг 5 бараваридан 7 бараваригача миқдорда;
давлат ҳокимияти ва бошқарув органларининг ҳамда хўжалик юритувчи субъектларнинг мансабдор шахсларига — энг кам ойлик иш ҳақининг 3 бараваридан 5 бараваригача миқдорда жарима солишга ҳақлидир».
Кейинги таҳрирга қаранг.
XIII Ўзбекистон Республикасининг 1992 йил 3 июлда қабул қилинган «Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида»ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1992 йил, № 10, 401-модда) 15-моддасининг 1-бандининг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Фуқароларни муддатли ҳарбий хизматга чақириш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорига асосан йилига икки марта ўтказилади».
Кейинги таҳрирга қаранг.
XIV. Ўзбекистон Республикасининг 1992 йил 3 июлда қабул қилинган «Гувоҳлар, жабрланувчилар, экспертлар, мутахассислар, таржимонлар ва холисларнинг қилган харажатларини тўлаш тартиби ва миқдорлари тўғрисида»ги Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1992 йил, № 9, 359-модда):
«3. Экспертлар, мутахассислар бажарган иш учун энг кам иш ҳақига нисбатан — ишнинг бир соатига 0,015 — 0, 020 коэффициенти бўйича ҳақ тўланади»;
«4. Таржимонлар ёзма таржимага — ҳар 1000 босма (қўлёзма) белги учун энг кам иш ҳақига нисбатан — 0,010 — 0,015 коэффициенти бўйича ҳақ оладилар.
Суд мажлисларида ёки суриштирув органлари ва дастлабки тергов органлари ўтказадиган сўроқларда таржимон сифатида қатнашганлик учун таржимонлар энг кам иш ҳақига нисбатан — ишнинг бир соатига 0,015 — 0,020 коэффициенти бўйича ҳақ оладилар».
Кейинги таҳрирга қаранг.
XV. Ўзбекистон Республикасининг 1992 йил 9 декабрда қабул қилинган «Гаров тўғрисида»ги Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 йил, № 1, 17-модда):
1) 4-модданинг 1-банди «пул маблағлари» деган сўзлардан кейин «юридик ва жисмоний шахслар мулкида бўлган савдо ва хизмат кўрсатиш соҳаси объектлари улар жойлашган ер участкалари билан бирга» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
2) 36-модданинг 1-банди «бошқа мулкий мажмуалар» деган сўзлардан кейин «юридик ва жисмоний шахслар мулкида бўлган савдо ва хизмат кўрсатиш соҳаси объектлари улар жойлашган ер участкалари билан бирга» деган сўзлар билан тўлдирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
XVI. Ўзбекистон Республикасининг 1992 йил 9 декабрда қабул қилинган «Хўжалик жамиятлари ва ширкатлари тўғрисида»ги Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 йил, № 1, 13-модда):
«1. Акциядор жамиятнинг устав фонди ёпиқ жамият учун энг кам ойлик иш ҳақининг 100 бараваридан ҳамдан очиқ жамият учун энг кам ойлик иш ҳақининг 200 бараваридан кам бўлмаслиги керак»;
«1. Масъулияти чекланган ёки қўшимча масъулиятли жамиятда устав фонди тузилиб, унинг миқдори энг кам ойлик иш ҳақининг 50 бараваридан кам бўлмаслиги керак».
Кейинги таҳрирга қаранг.
XVII. Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 6 майда қабул қилинган «Суғурта тўғрисида»ги Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 йил, № 5, 217-модда);
«1. Ўзбекистон Республикасида мажбурий суғурта амалга оширилади. Мажбурий суғурта турлари, шартлари, суғурта тарифлари ва мажбурий суғуртани ўтказиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади»;
«1. Суғурта тўловлари (суғурта мукофотлари) — суғурталанувчи суғурталовчига тўлайдиган бадаллар бўлиб, уларни ҳисоблаб чиқариш тартиби ва уларнинг миқдори суғурта шартномасида белгилаб қўйилади ҳамда улар сўмда ҳам, чет эл валютасида ҳам тўланиши мумкин»;
Кейинги таҳрирга қаранг.
XVIII. Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 6 майда қабул қилинган «Ер солиғи тўғрисида»ги Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 йил, № 5, 215-модда):
«Ўз эгалигида, фойдаланишида ер участкалари бўлган юридик ва жисмоний шахслар, шунингдек савдо ҳамда хизмат кўрсатиш соҳаси объектлари билан бирга улар жойлашган ер участкаларининг мулкдорлари ҳар йили ер солиғи тўлайдилар, унинг миқдори ушбу ер участкасининг сифати, қандай жойдалиги ва сув билан қандай таъминланганлигига қараб белгиланади»;
2) 2-модданинг биринчи қисмидаги «Ўз тасарруфида» деган сўзлар «Ўз мулкида, эгалигида» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
«Кимнингдир мулкида, эгалигида ва фойдаланишида бўлган ҳар бир ер участкаси учун ер солиғи ставкаларининг миқдорлари ер участкасининг сифати, қандай жойдалиги ва сув билан қандай таъминланганлигига қараб табақалаштирилган ҳолда белгиланади»;
учинчи қисми «йил давомида» деган сўзлардан кейин «ер участкасига мулкдорлик қилиш» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
тўртинчи қисми «олиб қўйилган (ер майдони камайтирилган)» деган ҳамда «ер участкаси олиб қўйилган» деган сўзлардан кейин «сотиб олинган, сотилган» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
биринчи қисмидаги «Ерга эгалик қилувчи» деган сўзлар «Ер участкалари мулкдорлари, ерга эгалик қилувчи» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
«Фуқаролар йил давомида савдо ва хизмат кўрсатиш соҳаси объектларини улар жойлашган ер участкалари билан бирга олган тақдирда ер солиғи улар олингандан кейинги ойдан бошлаб ҳисобланади. Ер солиғи ундириш улар сотиб олинган, сотилган ойдан бошлаб тўхтатилади (камайтирилади)»;
Кейинги таҳрирга қаранг.
XIX. Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 7 майда қабул қилинган «Валютани тартибга солиш тўғрисида»ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 йил, № 5, 225-модда) 1-моддасининг 1-бандидаги «рубльдир» деган сўз «сўмдир» деган сўз билан алмаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
XX. Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 7 майда қабул қилинган «Маҳаллий солиқлар ва йиғимлар тўғрисида»ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 йил, № 5, 227-модда) 1-моддасининг тўртинчи қисмидаги «т» бандчаси чиқариб ташлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
XXI. Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 2 сентябрда қабул қилинган «Қимматли қоғозлар ва фонд биржаси тўғрисида»ги Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 йил, № 9, 325-модда):
Қимматли қоғозлар ва эмиссия рисолаларини чиқаришни рўйхатдан ўтказиш пайтида герб йиғими олинади. Йиғим миқдори ҳамда уни тўлаш тартиби Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари билан белгилаб қўйилади. Бошқа бирон бир йиғим ва бож (биржа йиғимлари ва божларидан ташқари) ундириб олинишига йўл қўйилмайди.»;
2) 16-модданинг учинчи қисмидаги «чет эл инвестициялари тўғрисидаги» деган сўзлар чиқариб ташлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
XXII. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 5 майда қабул қилинган «Чет эл инвестициялари ва чет эллик инвесторлар фаолиятининг кафолатлари тўғрисида»ги Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1994 йил, № 5, 128-модда):
1) 3-модданинг бешинчи хатбошиси «шу жумладан» деган сўзлардан кейин «савдо ва хизмат кўрсатиш соҳаси объектлари билан бирга улар жойлашган ер участкаларига мулкдорлик» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
«Чет эл инвесторлари ва чет эл инвестицияси иштирокидаги корхоналар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳамда шартларда савдо ва хизмат кўрсатиш соҳаси объектларини улар жойлашган ер участкалари билан бирга мулк қилиб олишлари мумкин»;
3) 22-моддадаги «Унинг биноларга» деган сўзлар «Унинг савдо ва хизмат кўрсатиш соҳаси объектлари билан бирга улар жойлашган ер участкаларига мулкдорлик ҳуқуқи, биноларга» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.