05.06.2024 йилдаги 320-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат 19.06.2024 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Маъмурий ислоҳотлар доирасида олий таълим, фан ва инновациялар соҳасида давлат бошқарувини самарали ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2023 йил 3 июлдаги ПҚ-200-сон қарорига мувофиқ, шунингдек, келажак авлоднинг илм-фанга бўлган интилишларини рағбатлантириш, интеллектуал ва ижодий салоҳиятини рўёбга чиқариш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 3 июлдаги ПҚ-200-сон қарорига мувофиқ академик лицейлар фаолиятини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни хатловдан ўтказиб, уларни қайта кўриб чиқиш, шу жумладан, ўқувчиларни академик лицейларга қабул қилиш, уларнинг ўқишини кўчириш, қайта тиклаш ва ўқишдан четлаштириш тартибини белгилаш назарда тутилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
4. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
4. Ўқувчилар академик лицейларга мазкур Низомга 1-иловада келтирилган схемага мувофиқ қабул қилинади.
қонунчилик ҳужжатларида академик лицей ўқувчиларига ўқишни кўчириш учун белгиланган 84-бандда кўрсатилган узрли сабаблар кўрсатилмаганда, бир академик лицейдан бошқа академик лицейга ўқишни кўчиришга.

Босқичлар

Масъуллар

Чора-тадбирлар

Бажариш муддати

1-босқич

Олий таълим муассасалари ва академик лицейлар

Маслаҳат кенгашларини ташкил этади.

Ҳар йили 1 июнга қадар

2-босқич

Академик лицейлар ва Маслаҳат кенгашлари

Абитуриентларнинг Ягона интерактив давлат хизматлари портали ёки Ягона таълим хизматлари портали my.edu.uz орқали рўйхатдан ўтишини ташкил этади.

Ҳар йили 10 июндан 10 июлга қадар

3-босқич

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

Академик лицейларга имтиҳонлар ўтказиш санаси ҳамда қабул параметрларининг тиллар кесимидаги тақсимотини Ўзбекистон Республикаси таълим ташкилотларига қабул қилиш бўйича давлат комиссиясига киритади.

Ҳар йили 1 июлга қадар

4-босқич

Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги

Академик лицейларга кириш тест синовларини ўтказади.

Ҳар йили июль ойида

5-босқич

Олий таълим муассасалари ва академик лицейлар

Имтиҳонларнинг якуний натижаларини ўз расмий веб-сайти орқали эълон қилади.

Имтиҳонлар тўлиқ якунлангандан сўнг уч кун ичида

6-босқич

Академик лицей директори

Ўқишга қабул қилинган ўқувчилар тўғрисида буйруқни расмийлаштиради.

Якуний натижалар эълон қилингандан сўнг уч кун ичида

Халқаро математика олимпиадаси (International Mathematical Olympiad (IMO), Халқаро физика олимпиадаси (Intemational Physics Olympiad (IPhO), Халқаро кимё олимпиадаси (Intemational Chemistry Olympiad (ICho), Халқаро биология олимпиадаси (International Biology Olympiad (IBO), Халқаро информатика олимпиадаси (Intemational Olympiad in Informatics (IOI) халқаро фан олимпиадаларида иштирок этган ёки Халқаро Жаутиков Олимпиадаси (Intemational Zhautykov Olympiad (IZhO), Халқаро Менделеев олимпиадаси, Ўсмирлар ўртасида Халқаро Табиий фанлар олимпиадаси (Intemational Junior Science Olympiad (IJSO), Халқаро Математика мусобақаси (Intemational Mathematics Competition (IМС)да ғолибликни қўлга киритган умумий ўрта таълим мактабларининг 8-9-синф ўқувчилари.

Академик лицейнинг мос йўналишига қабул параметрларидан ташқари имтиҳонсиз қабул қилинадилар.

Умумий ўрта таълим мактабларининг 9-синф битирувчилари орасидан фан олимпиадасининг ҳудудий (вилоят ва шаҳар) босқичида 1 — 3-ўринлар ғолиблари.

Академик лицейнинг мос йўналишига ҳужжат топширганда, ихтисослик фани бўйича тест синовидан максимал балл берилади.

Т/р

Сертификатлар номи

Тиллар/Фанлар

Минимал баллар

Мазкур чет тили ва фанларни билиш даражаси тўғрисидаги миллий ёки халқаро сертификатга эга бўлган ўқувчиларга академик лицейларга кириш тест синовларининг фанлар мажмуасига киритилган мос чет тили ва фанлардан имтиҳонларсиз максимал балл берилади.

1.

Intemational English Language Testing System (IELTS academic)

Инглиз тили

5

2.

Test of English as a Foreign Language (TOEFL)

IBT 42

3.

Cambridge Assessment English PET

В1

4.

Goethe-Zertifikat

Немис тили

В1

5.

TestDaf

В1

6.

Deutsches Sprachdiplom

В1

7.

Diplome d'Etudes en Langue Francaise (DELF)

Француз тили

В1

8.

Test de Connaissance du Francais (TCF)

В1

9.

Бошқа тиллар учун — миллий сертификат ёки халқаро имтиҳон тизимлари бўйича

Испан, турк, араб, форс, дари, ҳинд, урду, хитой, корейс, уйғур, итальян, япон тили

В1

10.

Умумтаълим фани ва чет тилини билиш даражаси бўйича миллий сертификат

тегишлилиги бўйича

B1*

Босқичлар

Масъуллар

Чора-тадбирлар

Бажариш муддати


1-босқич

Академик лицей ўқувчилари, ота-онаси ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар билан ҳамкорликда

Ўқишни кўчириш бўйича ҳужжатлар йиғмажилди тайёрлайди.

Ҳар йили 20 июндан 20 июлгача

(20 декабрдан 20 январгача)


2-босқич

Академик лицей

Ўқувчининг ҳужжатлар йиғмажилдини олий таълим ташкилотининг йўлланма хати асосида Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигига тақдим этади.

Ҳар йили 1 августгача

(22 январгача)


3-босқич

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

Аризаларни кўриб чиқиб, натижалари ҳақида тегишли олий таълим ташкилотига ёзма хабар беради.

Ҳар йили 15 августгача

(5 февралгача)


4-босқич

Ўқувчини қабул қилувчи академик лицей директори

Ўқувчининг шахсий ҳужжатларини юбориш ҳақида ўқувчи таълим олган академик лицейга сўровнома юборади.

Ҳар йили 16 августгача

(6 февралгача)


5-босқич

Сўровномани олган академик лицей директори

Ўқувчининг шахсий ҳужжатларини ўқишга қабул қилган академик лицейга етказади.

Ҳар йили 19 августгача

(9 февралгача)


6-босқич

Ўқувчини қабул қилувчи академик лицей директори

Ўқувчини қабул қилиш тўғрисида буйруқ чиқаради.

Ҳар йили 22 августгача

(12 февралгача)