13.03.2024 йилдаги ЎРҚ-919-сон
Ҳужжат 15.06.2024 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Мазкур Қонун билан Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузганлик учун маъмурий жавобгарлик чораларини кучайтиришни, ўрмонларда ёнғин хавфсизлиги талабларини бузиш ёнғин чиқишига олиб келганлиги учун маъмурий жавобгарлик белгилашни, шунингдек ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузганлик учун маъмурий жавобгарлик чораларини тадбиркорлик субъектларига нисбатан тўғридан-тўғри қўллаш ҳуқуқи давлат ёнғин назорати органларига берилишини назарда тутувчи қўшимча ва ўзгартиришлар киритилмоқда.
1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган 2015-ХII-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 3, 6-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 9, 193-модда, № 12, 269-модда; 1996 йил, № 5-6, 69-модда, № 9, 144-модда; 1997 йил, № 2, 56-модда, № 4-5, 126-модда, № 9, 241-модда; 1998 йил, № 3, 38-модда, № 5-6, 102-модда, № 9, 181-модда; 1999 йил, № 1, 20-модда, № 5, 124-модда, № 9, 229-модда; 2000 йил, № 5-6, 153-модда, № 7-8, 217-модда; 2001 йил, № 1-2, 23-модда, № 9-10, 165, 182-моддалар; 2002 йил, № 1, 20-модда, № 9, 165-модда; 2003 йил, № 1, 8-модда, № 5, 67-модда, № 9-10, 149-модда; 2004 йил, № 1-2, 18-модда, № 5, 90-модда, № 9, 171-модда; 2005 йил, № 1, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, № 9, 312-модда, № 12, 413, 417, 418-моддалар; 2006 йил, № 6, 261-модда, № 9, 498-модда, № 10, 536-модда, № 12, 656, 659-моддалар; 2007 йил, № 4, 158, 159, 164, 165-моддалар, № 9, 416, 421-моддалар, № 12, 596, 604, 607-моддалар; 2008 йил, № 4, 181, 189, 192-моддалар, № 9, 486, 488-моддалар, № 12, 640, 641-моддалар; 2009 йил, № 1, 1-модда, № 9, 334, 335, 337-моддалар, № 10, 380-модда, № 12, 462, 468, 470, 472, 474-моддалар; 2010 йил, № 5, 175, 179-моддалар, № 6, 231-модда, № 9, 335, 339, 341-моддалар, № 10, 380-модда, № 12, 468, 473, 474-моддалар; 2011 йил, № 1, 1-модда, № 4, 104, 105-моддалар, № 9, 247, 252-моддалар, № 12/2, 365-модда; 2012 йил, № 4, 108-модда, № 9/1, 242-модда, № 12, 336-модда; 2013 йил, № 4, 98-модда, № 10, 263-модда; 2014 йил, № 1, 2-модда, № 5, 130-модда, № 9, 244-модда, № 12, 341, 343-моддалар; 2015 йил, № 6, 228-модда, № 8, 310, 312-моддалар, № 12, 452-модда; 2016 йил, № 1, 2-модда, № 4, 125-модда, № 9, 276-модда, № 12, 383, 385-моддалар; 2017 йил, № 4, 137-модда, № 6, 300-модда, № 9, 510-модда, № 10, 605-модда; 2018 йил, № 1, 1, 4, 5-моддалар, № 4, 224-модда, № 7, 430, 431, 432-моддалар, № 10, 671, 673, 679-моддалар; 2019 йил, № 1, 1, 3, 5-моддалар, № 2, 47-модда, № 3, 161, 165, 166-моддалар, № 5, 259, 261, 267, 268-моддалар, № 7, 386-модда, № 8, 469, 471-моддалар, № 9, 591, 592-моддалар, № 10, 674, 676-моддалар, № 11, 787, 791-моддалар, № 12, 880, 891-моддалар; 2020 йил, № 1, 4-модда, № 3, 203, 204-моддалар, № 7, 449-модда, № 9, 539, 540-моддалар, № 10, 593, 596-моддалар, № 11, 651-модда, № 12, 691-модда; 2021 йил, № 1, 5, 7, 12, 13, 14-моддалар, № 2, 142-модда, № 3, 217-модда, № 4, 290, 293-моддалар, 4-сонга илова, № 8, 800, 802, 803-моддалар, № 9, 903-модда, № 10, 966, 967, 968, 973-моддалар, № 11, 1066-модда; 2022 йил, № 1, 1, 2-моддалар, № 2, 80, 81-моддалар, № 3, 215, 216-моддалар, № 4, 337-модда, № 5, 464, 465, 466, 467-моддалар, № 8, 787-модда, № 10, 981, 984-моддалар, № 12, 1188-модда; 2023 йил, № 3, 184, 185, 188, 189-моддалар, № 4, 265, 266, 268-моддалар, № 5, 319, 320-моддалар, № 7, 533, 534, 535, 537, 539-моддалар, № 8, 634-модда, № 10, 798-модда) қуйидаги қўшимча ва ўзгартиришлар киритилсин:
1) 84-модда қуйидаги мазмундаги учинчи қисм билан тўлдирилсин:
биринчи қисмининг санкцияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
иккинчи қисмининг санкцияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
учинчи қисмининг санкцияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
3) 245-модданинг учинчи қисмидаги «ва 283-моддасида» деган сўзлар «211 ва 283-моддаларида» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
иккинчи хатбошисидаги «фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваригача, мансабдор шахсларга эса — ўн бараваригача» деган сўзлар «фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг етти бараваригача, мансабдор шахсларга эса — йигирма бараваригача» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
учинчи хатбошисидаги «фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг тўрт бараваригача, мансабдор шахсларга эса — саккиз бараваригача» деган сўзлар «фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваригача, мансабдор шахсларга эса — ўн беш бараваригача» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
тўртинчи хатбошисидаги «фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг икки бараваригача, мансабдор шахсларга эса — уч бараваригача» деган сўзлар «фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг тўрт бараваригача, мансабдор шахсларга эса — ўн бараваригача» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
бешинчи хатбошисидаги «фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг бир бараваригача, мансабдор шахсларга эса — икки бараваригача» деган сўзлар «фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг уч бараваригача, мансабдор шахсларга эса — етти бараваригача» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
олтинчи хатбошисидаги «фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг иккидан бир қисмигача, мансабдор шахсларга эса — бир бараваригача» деган сўзлар «фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг бир бараваригача, мансабдор шахсларга эса — уч бараваригача» деган сўзлар билан алмаштирилсин.