28.12.2023 йилдаги ЎРҚ-891-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Қонуни
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Солиқ ва бюджет сиёсатининг 2024 йилга мўлжалланган асосий йўналишлари қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қонунчилик палатаси томонидан 2023 йил 15 декабрда қабул қилинган
Сенат томонидан 2023 йил 20 декабрда маъқулланган
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Солиқ юкини изчиллик билан камайтириш, солиқ солиш тизимини ва божхона тартиб-таомилларини соддалаштириш, шунингдек солиқ ва божхона маъмуриятчилигини такомиллаштириш иқтисодиётни жадал ривожлантириш ҳамда мамлакатнинг инвестициявий жозибадорлигини яхшилашнинг энг муҳим шартлари ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кейинги йилларда мамлакатимизни ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан ривожлантириш, тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш ҳамда улар учун тенг рақобат шароитларини яратиш мақсадида жадал ислоҳотлар амалга оширилмоқда, солиқ юкини пасайтириш, шунингдек солиқ ва божхона маъмуриятчилигини янада такомиллаштириш бўйича кенг кўламли чоралар кўрилмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Қонунда 2024 йил учун солиқ сиёсатининг асосий йўналишлари белгиланиб, бунда Президентимизнинг тадбиркорлар билан очиқ мулоқоти доирасида бизнес юритишни соддалаштириш, солиқ юкини камайтириш юзасидан белгилаб берилган топшириқлари, хусусан, маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг рақобатбардошлигини ошириш, ўзини ўзи банд қилган шахсларга солиқ солиш тартибини такомиллаштириш, қўшилган қиймат солиғи занжирининг узлуксизлигини таъминлаш, табиий бойликлардан самарали ва оқилона фойдаланиш, мутлақ суммада белгиланган солиқ ставкаларининг кутилаётган инфляция даражасидан келиб чиққан ҳолда индексация қилиниши назарда тутилмоқда. Шу билан бирга ушбу Қонун билан ота-оналарнинг ўз фарзандлари профессионал ва олий таълим ташкилотларида таълим олиши учун тўловга йўналтириладиган даромадлари солиқ солишдан озод қилинишини, шунингдек чет давлат автотранспорт воситаларининг мамлакатимиз ҳудудига кирганлиги ҳамда транзити учун йиғим божхона ҳудудида ҳам тўланиши мумкинлигини назарда тутувчи ўзгартиришлар киритилмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Қонун 2024 йил ва кейинги йиллар учун Давлат бюджетини тайёрлашда назарда тутилган солиқ сиёсатининг асосий йўналишларини амалга ошириш учун зарур ҳуқуқий шарт-шароитлар яратилишига хизмат қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1992 йил 9 декабрда қабул қилинган «Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги 754-ХII-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 йил, № 1, 38-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 6, 118-модда; 1997 йил, № 4-5, 126-модда; 1999 йил, № 1, 20-модда; 2000 йил, № 5-6, 153-модда, № 7-8, 217-модда; 2002 йил, № 9, 165-модда; 2003 йил, № 9-10, 149-модда; 2004 йил, № 5, 90-модда; 2005 йил, № 1, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, № 10, 536-модда; 2011 йил, № 1, 1-модда, № 9, 247-модда; 2013 йил, № 4, 98-модда; 2014 йил, № 9, 244-модда; 2017 йил, № 6, 300-модда, № 9, 510-модда; 2018 йил, № 4, 224-модда; 2019 йил, № 9, 591-модда, № 11, 792-модда; 2021 йил, 4-сонга илова, № 10, 968-модда) 33-моддаси биринчи қисмининг учинчи хатбошисидаги «ўзиюрар машиналар ва уларнинг тиркамалари» деган сўзлар «ўзиюрар машиналар ва уларнинг тиркамалари, пневматик резинали шиналар ва покришкалар» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2002 йил 5 апрелда қабул қилинган «Чиқиндилар тўғрисида»ги 362-II-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2002 йил, № 4-5, 72-модда; 2003 йил, № 5, 67-модда, № 9-10, 149-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, № 12, 604-модда; 2011 йил, № 1, 1-модда, № 9, 247-модда; 2017 йил, № 9, 510-модда; 2018 йил, № 4, 40-модда, № 10, 671-модда; 2019 йил, № 9, 591-модда, № 11, 792-модда; 2021 йил, 4-сонга илова) 231-моддасига қуйидаги ўзгартиришлар киритилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
биринчи қисмдаги «ўзиюрар машиналар ва уларнинг тиркамалари» деган сўзлар «ўзиюрар машиналар ва уларнинг тиркамалари, пневматик резинали шиналар ва покришкалар» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иккинчи қисм қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Утилизация йиғими:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси томонидан — ғилдиракли транспорт воситалари, ўзиюрар машиналар ва уларнинг тиркамалари, пневматик резинали шиналар ва покришкалар «эркин муомалага чиқариш (импорт)» божхона режимига жойлаштирилганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Солиқ қўмитаси томонидан — Ўзбекистон Республикаси ҳудудида реализация қилинадиган ғилдиракли транспорт воситалари, ўзиюрар машиналар ва уларнинг тиркамалари, пневматик резинали шиналар ва покришкалар ишлаб чиқарилганда (йиғилганда, тайёрланганда) ундирилади»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
учинчи қисмдаги «ўзиюрар машиналарнинг ва улар тиркамаларининг» деган сўзлар «ўзиюрар машиналарнинг ва улар тиркамаларининг, пневматик резинали шиналар ва покришкаларнинг» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тўртинчи қисмдаги «ўзиюрар машиналар ва уларнинг тиркамалари» деган сўзлар «ўзиюрар машиналар ва уларнинг тиркамалари, пневматик резинали шиналар ва покришкалар» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 20 январда қабул қилинган ЎРҚ-400-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Божхона кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2016 йил, 1-сонга илова; 2017 йил, № 9, 510-модда; 2018 йил, № 4, 224-модда, № 7, 433-модда, № 10, 670-модда; 2019 йил, № 1, 5-модда, № 2, 47-модда, № 5, 267-модда, № 9, 589-модда, № 10, 671-модда, № 12, 880-модда; 2020 йил, № 10, 593-модда; 2021 йил, 4-сонга илова, № 10, 969-модда; 2022 йил, № 2, 75-модда, № 7, 666-модда, № 12, 1190-модда) 327-моддасининг тўртинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Тўланиши божхона расмийлаштируви билан боғлиқ бўлмаган божхона йиғимлари божхона органлари томонидан тегишли ҳаракатлар ёки тартиб-таомиллар бажарилгунига қадар ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибга мувофиқ божхона ҳудудида тўланади».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 30 декабрда қабул қилинган ЎРҚ-599-сонли Қонуни билан янги таҳрирда тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2019 йил, 12-сонга 1-илова; 2020 йил, № 3, 198-модда, № 10, 593-модда, № 11, 652-модда, № 12, 690, 691-моддалар; 2021 йил, № 1, 6-модда, № 4, 294-модда, 4-сонга илова, № 8, 800-модда, № 9, 901-модда, № 10, 968, 969, 972, 973-моддалар, № 12, 1199-модда; 2022 йил, № 2, 79-модда, № 3, 215, 216-моддалар, № 5, 461, 464, 467-моддалар, № 6, 570-модда, № 7, 664, 666-моддалар, № 12, 1190-модда; 2023 йил, № 6, 444, 446-моддалар, № 7, 540-модда) қуйидаги ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1) 17-модданинг учинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Чет давлатлар автотранспорт воситаларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кирганлиги ва унинг ҳудуди орқали транзити учун йиғимни, юк кўтариш қуввати 10 тоннадан юқори бўлган юк автотранспорти воситалари ва тиркамаларининг автомобиль йўллари бўйлаб ҳаракатланиши ҳуқуқи учун йиғимни ҳамда алкоголь маҳсулотларини реализация қилиш ҳуқуқи учун йиғимларни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби ушбу Кодекс билан тартибга солинади»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2) 22-модда биринчи қисмининг еттинчи хатбошисидаги «беш» деган сўз «уч» деган сўз билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
биринчи қисмидаги «беш» деган сўз «уч» деган сўз билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иккинчи қисмидаги «беш» деган сўз «уч» деган сўз билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4) 88-модданинг иккинчи қисмидаги «беш йилни» деган сўзлар «уч йилни» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5) 100-модданинг тўртинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар солиқни ҳисобга олиш жойидаги солиқ органига ёзма, шу жумладан солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали хабарнома юбориб, солиқ аудити натижалари бўйича қўшимча ҳисобланган солиқлар суммаларини ва молиявий санкцияларнинг текширув материалларини, шунингдек камерал солиқ текшируви натижалари бўйича қўшимча ҳисобланган солиқлар суммаларини кўриб чиқиш натижалари юзасидан солиқ органи томонидан қабул қилинган қарор кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида тенг улушларда тўлашга ҳақли»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6) 104-модданинг бешинчи қисмидаги «беш» деган сўз «уч» деган сўз билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7) 105-модданинг биринчи қисмидаги «беш» деган сўз «уч» деган сўз билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қуйидаги мазмундаги иккинчи қисм билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Камерал солиқ текширувида қуйидаги солиқ назорати тадбирларини ўтказиш тақиқланади, бундан қўшилган қиймат солиғи суммасининг ўрнини қоплаш (қайтариш) мақсадида ўтказиладиган камерал солиқ текшируви мустасно:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1) солиқ тўловчининг ҳудудига кириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2) солиқ тўловчининг ҳудудини ва биноларини кўздан кечириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3) солиқ тўловчидан ҳужжатларни талаб қилиб олиш ва уни чақиртириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4) солиқ тўловчининг ҳужжатлари ва буюмларини олиб қўйиш»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иккинчи — йигирма тўртинчи қисмлари тегишинча учинчи — йигирма бешинчи қисмлар деб ҳисоблансин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўн биринчи ва ўн иккинчи қисмлари чиқариб ташлансин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўн учинчи — йигирма бешинчи қисмлари тегишинча ўн биринчи — йигирма учинчи қисмлар деб ҳисоблансин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9) 194-модданинг еттинчи қисмидаги «беш» деган сўз «уч» деган сўз билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иккинчи қисмидаги «тўрт» деган сўз «уч» деган сўз билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тўртинчи қисмидаги «тўрт» деган сўз «уч» деган сўз билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11) 217-модданинг биринчи қисмидаги «беш йил» деган сўзлар «уч йил» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12) 237-модда биринчи қисмининг 3-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«3) Ўзбекистон Республикаси ҳудудида товарларни (хизматларни) реализация қилувчи чет эл юридик шахслари, шунингдек чет давлатнинг қонунчилигига мувофиқ тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтган ва тадбиркорлик фаолиятини амалга оширувчи жисмоний шахслар, агар бундай товарларни (хизматларни) реализация қилиш жойи деб Ўзбекистон Республикаси эътироф этилса»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13) 243-модда биринчи қисмининг 11, 12 ва 13-бандлари чиқариб ташлансин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14) 246-модданинг 11-банди чиқариб ташлансин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15) 255-модда учинчи қисмининг ўзбекча матнидаги «чет эл юридик шахслари» деган сўзлар «чет эллик шахслар» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
учинчи қисми чиқариб ташлансин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тўртинчи қисми учинчи қисм деб ҳисоблансин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17) 266-модданинг ўнинчи қисмидаги «чет эл юридик шахси» деган сўзлар «чет эллик шахс» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18) 2891-модданинг биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Тамаки маҳсулотларига нисбатан солиқ ставкалари қуйидаги миқдорларда белгиланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Тамаки маҳсулотлари турлари

Солиқ ставкалари

импорт қилинганда

ишлаб чиқариладиган

1.

Фильтрли, фильтрсиз сигареталар, папирослар, сигариллалар (сигаритлар), биди, кретек

325 000 сўм/1 000 дона + 10 фоиз

250 700 сўм/1 000 дона + 10 фоиз

2.

Сигара

6 400 сўм/1 дона

3.

Чилим учун тамаки

382 000 сўм/кг*

4.

Чекиладиган, ўрама тамаки

382 000 сўм/кг

5.

Чайналадиган, ҳидланадиган ва шимиладиган тамаки

382 000 сўм/кг

6.

Қиздириладиган тамаки таёқчаси, қиздириладиган тамакили капсула ва таркибида тамаки бўлган ўхшаш тамойил билан фойдаланиладиган бошқа маҳсулотлар

382 000 сўм/кг

7.

Никотинли тамакисиз снюс

154 000 сўм/кг

8.

Таркибида никотин мавжуд бўлган суюқлик (картрижларда, резервуарларда ва электрон сигаретларда фойдаланиш учун бошқа контейнерларда)**

670 сўм/мл

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* Белгиланган солиқ ставкаси бўйича солиқ чилим учун тамакисиз аралашмани олиб киришда ҳам тўланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
** Таркибида никотин мавжуд бўлган суюқликни (никотинни) уни истеъмол қилиш (электрон ва бошқалар) тизимларида олиб киришда солиқ таркибида никотин мавжуд бўлган суюқлик ҳажмидан келиб чиққан ҳолда тўланади»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19) 2892-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Алкоголь маҳсулотларига нисбатан солиқ ставкалари қуйидаги миқдорларда белгиланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Алкоголь маҳсулотлари турлари

Солиқ ставкалари (1 литр учун)

импорт қилинганда

ишлаб чиқариладиган

2024 йил 1 январдан

2024 йил 1 июлдан

1.

Озиқ-овқат хом ашёсидан ректификацияланган этил спирти, ректификацияланган ва эфироальдегидли фракциядан техник этил спирти ва этил спиртининг бошланғич фракцияси

70%

14 900 сўм

2.

Ароқ, коньяк ва бошқа алкоголь маҳсулотлари (акциз тўланадиган товар таркибидаги сувсиз этил спиртининг 1 литри учун, бундан 3 ва 4-бандлар мустасно)

101 500 сўм

38 000 сўм

40 000 сўм

3.

Вино:

табиий равишда ачитилган табиий винолар (этил спирти қўшилмаган ҳолда)

28 500 сўм

1 сўм

бошқа винолар, шу жумладан вермут

40 600 сўм

2 200 сўм

2 310 сўм

4.

Пиво

50%, бироқ 12 200 сўмдан кам бўлмаган

1 550 сўм

1 628 сўм

»;

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20) 2893-модданинг биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Нефть маҳсулотлари ва бошқа акциз тўланадиган товарлар ва хизматларга нисбатан солиқ ставкалари қуйидаги миқдорларда белгиланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Товарлар (хизматлар) номи

Солиқ ставкалари

2024 йил 1 январдан

2024 йил 1 апрелдан

1.

Нефть маҳсулотлари:

АИ-80 ва ундан юқори бензин

303 000 сўм/тонна

340 000 сўм/тонна

АИ-91 ва ундан юқори бензин

303 000 сўм/тонна

авиакеросин (синтетикдан ташқари)

242 000 сўм/тонна

271 000 сўм/тонна

дизель ёқилғиси (синтетикдан ташқари)

291 000 сўм/тонна

326 000 сўм/тонна

ЭКО дизель ёқилғиси (синтетикдан ташқари)

262 000 сўм/тонна

293 000 сўм/тонна

дизель ёки карбюратор (инжектор) двигателлари учун мотор мойи

412 000 сўм/тонна

461 000 сўм/тонна

2.

Полиэтилен гранулалар

10%

3.

Табиий газ, бундан Ўзбекистон Республикасига олиб кирилган газ мустасно

20%

4.

Якуний истеъмолчига реализация қилинадиган:

АИ-80 ва ундан юқори бензин

1 литр учун 425 сўм/1 тонна учун 565 000 сўм

1 литр учун 476 сўм/1 тонна учун 633 000 сўм

АИ-91 ва ундан юқори бензин

1 литр учун 425 сўм/1 тонна учун 565 000 сўм

дизель ёқилғиси

1 литр учун 425 сўм/1 тонна учун 516 000 сўм

1 литр учун 476 сўм/1 тонна учун 578 000 сўм

суюлтирилган газ

1 литр учун 425 сўм/1 тонна учун 807 500 сўм

1 литр учун 476 сўм/1 тонна учун 904 000 сўм

сиқилган газ

1 куб метр учун 605 сўм

1 куб метр учун 678 сўм

5.

Мобиль алоқа хизматлари

10%

6.

Хушбўйлаштирувчи ёки ранг берувчи қўшимчаларсиз оқ шакар

20%

7.

Таркибида шакар ёки бошқа ширинлаштирувчи ёки хушбўйлаштирувчи моддалар бўлган, газланган ҳамда истеъмол қадоғига қадоқланган ичимликлар

(бундан энергетик ва тетиклаштирувчи ичимликлар мустасно)

-

1 литр учун 500 сўм

Энергетик ва тетиклаштирувчи ичимликлар

-

1 литр учун 2 000 сўм

»;

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21) 340-модданинг иккинчи қисмидаги «беш миллиард» деган сўзлар «ўн миллиард» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22) 359-модданинг олтинчи қисмидаги «беш» деган сўз «уч» деган сўз билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қуйидаги мазмундаги иккинчи қисм билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ушбу модда биринчи қисмининг 9-бандида назарда тутилган шахсларнинг меҳнат фаолияти натижасида ёки товарларни (хизматларни) реализация қилишдан олинган даромадларига ушбу даромадлар солиқ даврида юз миллион сўмдан ошган кундан эътиборан ушбу Кодекс мақсадида якка тартибдаги тадбиркорлар учун белгиланган тартибда солиқ солинади. Бунда ўзини ўзи банд қилган шахслар ижтимоий солиқни ушбу Кодексда белгиланган тартибда тўлайди»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иккинчи қисми учинчи қисм деб ҳисоблансин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24) 373-модданинг 12-бандидаги «иккинчи қисмининг» деган сўзлар «учинчи қисмининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25) 376-модда биринчи қисмининг биринчи хатбошисидаги «иккинчи қисмида» деган сўзлар «учинчи қисмида» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16-бандининг иккинчи хатбошисидаги «ўзининг, шунингдек йигирма олти ёшга тўлмаган фарзандларининг ёки эрининг (хотинининг)» деган сўзлар «ўзининг, фарзандларининг, шунингдек йигирма олти ёшга тўлмаган эрининг (хотинининг)» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қуйидаги мазмундаги 22 ва 23-бандлар билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«22) акциялар оммавий жойлаштирилганда корхоналар ходимларининг ўз ойлик иш ҳақидан ва унга тенглаштирилган тўловлардан ошмайдиган, ушбу корхоналар ходимларининг акцияларга эгалик қилиш режаси доирасида акцияларни сотиб олишга йўналтирилган маблағлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23) солиқ тўловчилар иш ҳақининг ва бошқа даромадларининг маҳаллий фонд бозорида эмиссия қилинган қимматли қоғозларни сотиб олиш учун шахсий инвестиция ҳисобварағига йўналтириладиган қисми, қуйидаги шартларда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
солиқ даври давомида жами меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг юз бараваригача бўлган миқдорда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тўловлар ўсиб бормайдиган тартибда тўланганда ва бир йўла тўланадиган тўловларни шартноманинг амал қилиш муддати бошланган кундан эътиборан ўн икки ой ичида қайтариб олмаслик шарти билан. Ушбу банднинг шартлари бузилган ёхуд шартнома муддатидан олдин бекор қилинган ва пул маблағлари тўлиқ ёки қисман қайтарилган тақдирда, қайтариладиган маблағларга тўлов манбаида солиқ солиниши лозим»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27) 383-модданинг биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Солиқни қатъий белгиланган миқдорларда тўловчи солиқ тўловчилар учун солиқ ставкаси қуйидаги миқдорларда белгиланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Фаолият тури

Бир ойлик солиқ ставкалари (сўмда)

Тошкент шаҳри

Нукус шаҳри ва вилоят марказлари бўлган шаҳарлар

бошқа шаҳарлар

бошқа аҳоли пунктлари

1.

Чакана савдо:

озиқ-овқат товарлари ва ноозиқ-овқат товарлари билан

907 500

726 000

363 000

242 000

деҳқон бозорларида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан

302 500

181 500

121 000

60 000

газеталар, журналлар ва китоб маҳсулотлари билан

302 500

181 500

121 000

60 000

2.

Маиший хизматлар

302 500

181 500

121 000

60 000

3.

Бошқа фаолият турлари

302 500

181 500

121 000

60 000

4.

Автомобиль транспортида юк ташиш хизматлари:

3 тоннагача юк кўтариш қувватига эга юк автомобиллари учун

181 500

3 тоннадан ортиқ юк кўтариш қувватига эга юк автомобиллари учун

275 000

»;

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28) 403-модда тўртинчи қисмининг иккинчи хатбошисидаги «иккинчи қисмининг» деган сўзлар «учинчи қисмининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
29) 411-модда учинчи қисмининг 2-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«2) уй-жой-коммунал хўжалигининг ва белгиланган мақсади бўйича фойдаланиладиган бошқа умумфуқаровий аҳамиятга молик шаҳар хўжалиги объектлари. Уй-жой-коммунал ҳамда бошқа умумфуқаровий аҳамиятга молик шаҳар хўжалиги объектлари жумласига шаҳарлар ва шаҳарчаларни санитария жиҳатдан тозалаш, ободонлаштириш ҳамда кўкаламзорлаштириш объектлари, ташқи ёритиш, коммунал-маиший эҳтиёжлар учун ва аҳолига водопровод (сув олиш ва тозалаш иншоотлари билан), канализация (тозалаш иншоотлари билан), газ, қозонхоналар ҳамда иссиқлик тақсимланадиган тармоқлар (уларнинг иншоотлари билан), шунингдек уй-жой-коммунал хўжалиги объектларига техник жиҳатдан хизмат кўрсатиш ва уларни таъмирлаш, бошқарувчи ташкилотлар ёки кўп квартирали уйларни бошқарувчилар томонидан умумий мол-мулкни бошқариш, унга техник хизмат кўрсатиш ва уни таъмирлаш, кўп квартирали уйларга туташ ер участкаларини ободонлаштириш бўйича хизматлар кўрсатиш учун мўлжалланган бинолар, шунингдек кўп квартирали уйларда жойлашган кўп квартирали уй мулкдорларининг умумий мол-мулки киради»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
30) 412-модда биринчи қисми 1-бандининг тўртинчи, бешинчи ва олтинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Тошкент шаҳрида — уч миллион сўм;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Нукус шаҳрида ва вилоят марказларида — икки миллион сўм;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бошқа шаҳарларда ва қишлоқ жойларда — бир миллион икки юз минг сўм»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Солиқни ҳисоблаб чиқариш мақсадида солиқ базаси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ушбу Кодекс 419-моддасининг 1, 3 ва 4-бандларида назарда тутилган объектлар бўйича — қирқ икки миллион сўмдан кам бўлиши мумкин эмас;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ушбу Кодекс 419-моддасининг 2-бандида назарда тутилган объектларнинг 1 кв. метри бўйича — ушбу Кодекс 412-моддаси биринчи қисми 1-бандининг тўртинчи, бешинчи ва олтинчи хатбошиларида белгиланган энг кам қийматдан паст бўлиши мумкин эмас. Бунда ушбу Кодекс 412-моддаси биринчи қисми 1-бандининг еттинчи, саккизинчи ва тўққизинчи хатбошилари қоидалари ушбу Кодекс 419-моддасининг 2-бандида назарда тутилган объектларга нисбатан ҳам татбиқ этилади»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қуйидаги мазмундаги учинчи қисм билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ушбу модда иккинчи қисмининг учинчи хатбошиси қоидалари қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш ва сақлаш, шунингдек ипак қурти етиштириш учун берилган кўчмас мулк объектларига нисбатан татбиқ этилмайди»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
учинчи ва тўртинчи қисмлари тегишинча тўртинчи ва бешинчи қисмлар деб ҳисоблансин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тўртинчи қисмидаги «ушбу модданинг иккинчи қисмида» деган сўзлар «ушбу модда иккинчи қисмининг иккинчи хатбошисида» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
32) 422-модданинг биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Солиқ ставкалари қуйидаги миқдорларда белгиланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Солиқ солиш объектлари

Солиқ ставкалари,

фоизларда

1.

Уй-жойлар ва квартиралар, дала ҳовли иморатлари (умумий майдони 200 кв.м гача бўлганларини қўшиб ҳисоблаганда), кўп квартирали уйларга узвий боғлиқ бўлган автомашина турар жойлари, шунингдек бошқа иморатлар, бинолар ва иншоотлар

0,31

2.

Шаҳарларда жойлашган уй-жойлар ва квартиралар, умумий майдони

200 кв.м дан ортиқ ва 500 кв.м гача бўлган

0,41

500 кв.м дан ортиқ бўлган

0,55

3.

Бошқа аҳоли пунктларида жойлашган, умумий майдони 200 кв.м дан ортиқ бўлган уй-жойлар ва квартиралар, дала ҳовли иморатлари

0,41

4.

Тадбиркорлик фаолияти учун ёхуд юридик шахсга ёки якка тартибдаги тадбиркорга ижарага беришда фойдаланиладиган солиқ солиш объектлари, шунингдек тадбиркорлик фаолияти ва (ёки) даромадлар олиш учун мўлжалланган, яшаш учун мўлжалланмаган кўчмас мулк объектлари

1,5

»;

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
биринчи ва иккинчи қисмлари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Солиқни ҳисоблаб чиқариш солиқ солиш объекти жойлашган ердаги солиқ органлари томонидан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ушбу Кодекс 419-моддасининг 1, 3 ва 4-бандларида назарда тутилган объектлар бўйича — кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишни амалга оширувчи органнинг маълумотлари асосида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ушбу Кодекс 419-моддасининг 2-бандида назарда тутилган объектлар бўйича — кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишни амалга оширувчи органнинг маълумотлари ҳамда ушбу Кодекс 420-моддаси иккинчи қисмининг учинчи хатбошиси ва учинчи қисми асосида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Солиқ суммаси 1 январь ҳолатига кўра ушбу Кодекснинг 420-моддасига мувофиқ аниқланган солиқ базасидан ва белгиланган солиқ ставкасидан келиб чиққан ҳолда ҳисоблаб чиқарилади»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қуйидаги мазмундаги учинчи қисм билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Солиқ тўловчи тадбиркорлик фаолияти ва (ёки) даромад олиш учун мўлжалланган, яшаш учун мўлжалланмаган кўчмас мулк объектлари жойлашган ердаги солиқ органларига баҳоловчи ташкилотлар томонидан ўтказилган, шу жумладан ўтган икки йил ичида ўтказилган мустақил баҳолаш натижаларини (мавжуд бўлган тақдирда), шунингдек қонунчиликда белгиланган энг кам қиймат татбиқ этилмайдиган кўчмас мулк объектлари рўйхатини тақдим этишга ҳақли»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
учинчи — ўнинчи қисмлари тегишинча тўртинчи — ўн биринчи қисмлар деб ҳисоблансин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўнинчи қисми «имзо қўйдирилган ҳолда ёки» деган сўзлардан кейин «мавжуд бўлган тақдирда, солиқ тўловчининг шахсий кабинетига электрон тарзда, солиқ тўловчининг номига расмийлаштирилган уяли телефон рақамига ва солиқ органларининг махсус мобиль иловасига СМС-хабарнома тарзида, шунингдек» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланмаган ерлар бўйича базавий солиқ ставкалари республика ҳудудлари кесимида 1 гектар учун мутлақ ўлчамда қуйидаги миқдорларда белгиланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Республика ҳудудлари

1 гектар учун базавий солиқ ставкаси

(млн сўмда)

Тошкент шаҳри:

1 зона

271

2 зона

216

3 зона

167

4 зона

111

5 зона

56

Қорақалпоғистон Республикаси

35

Андижон вилояти

44

Бухоро вилояти

36

Жиззах вилояти

36

Қашқадарё вилояти

36

Навоий вилояти

36

Наманган вилояти

44

Самарқанд вилояти

44

Сурхондарё вилояти

32

Сирдарё вилояти

27

Тошкент вилояти

37

Фарғона вилояти

37

Хоразм вилояти

36

»;

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
учинчи қисмининг биринчи жумласи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Туманлар ва шаҳарлар халқ депутатлари Кенгашлари томонидан жорий солиқ даври учун солиқ ставкалари қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкалари жойлашган жойдаги солиқ органларига ҳар йили 10 январга қадар тақдим этилади»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўн иккинчи қисми «шунингдек қонунчиликда белгиланган солиқ имтиёзлари ва камайтирувчи коэффициентлар мазкур ер участкаларида қурилиш тугаллангунига қадар уларга нисбатан татбиқ этилмайди» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
35) 434-модданинг иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Кўп квартирали уйлар эгаллаган ва кўп квартирали уйлар мулкдорларига умумий фойдаланиш (нотижорат мақсадларда) учун доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида берилган кўп квартирали уйларга туташ ер участкалари солиқ солиш объекти бўлмайди, бундан ушбу модда биринчи қисмининг 7-бандида кўрсатилган ер участкалари ва кўп квартирали уйларда жойлашган яшаш учун мўлжалланмаган кўчмас мулк объектлари мустасно»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Республика ҳудудлари кесимида базавий солиқ ставкалари 1 кв. м учун мутлақ ўлчамда қуйидаги миқдорларда белгиланади (бундан деҳқон хўжалигини юритиш учун, шунингдек жисмоний шахсларга берилган қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкалари мустасно):
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Республика ҳудудлари

1 кв. м учун базавий солиқ ставкаси

(сўмда)

Тошкент шаҳри:

1 зона

1 577

2 зона

1 337

3 зона

1 096

4 зона

862

5 зона

616

Қорақалпоғистон Республикаси

320

Андижон вилояти

394

Бухоро вилояти

320

Жиззах вилояти

320

Қашқадарё вилояти

320

Навоий вилояти

320

Наманган вилояти

394

Самарқанд вилояти

394

Сурхондарё вилояти

300

Сирдарё вилояти

253

Тошкент вилояти

333

Фарғона вилояти

333

Хоразм вилояти

320

»;

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
учинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Туманлар ва шаҳарлар халқ депутатлари Кенгашлари томонидан жорий солиқ даври учун солиқ ставкалари қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкалари жойлашган жойдаги солиқ органларига ҳар йили 10 январга қадар тақдим этилади»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
37) 439-модданинг иккинчи қисми «имзо қўйдириб ёки» деган сўзлардан кейин «мавжуд бўлган тақдирда, солиқ тўловчининг шахсий кабинетига электрон тарзда, солиқ тўловчининг номига расмийлаштирилган уяли телефон рақамига ва солиқ органларининг махсус мобиль иловасига СМС-хабарнома тарзида, шунингдек» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
38) 445-модданинг биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Белгиланган лимит доирасида ер усти ва ер ости манбаларидан олинадиган сув ресурслари учун солиқ ставкалари мутлақ миқдорда бир куб метр учун қуйидаги миқдорларда белгиланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Солиқ тўловчилар ва солиқ солиш объектлари

1 куб. метр учун солиқ ставкаси

(сўмда)

ер усти сув ресурслари манбалари

ер ости сув ресурслари манбалари

1.

Иқтисодиётнинг барча тармоқларидаги корхоналар (бундан 2 ва 3-бандларда кўрсатилганлари мустасно), шунингдек якка тартибдаги тадбиркорлар ва тадбиркорлик фаолияти ва (ёки) даромад олиш учун мўлжалланган, яшаш учун мўлжалланмаган кўчмас мулк объектларига эга бўлган жисмоний шахслар

345

415

2.

Саноат корхоналари

638

760

3.

Электр станциялари ва коммунал хизмат кўрсатиш корхоналари

101

123

4.

Қишлоқ хўжалиги ерларини суғориш ва балиқларни етиштириш (ўстириш) учун фойдаланиладиган сув ҳажми, шу жумладан деҳқон хўжаликлари ва қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларга эга бўлган жисмоний шахслар

100

100

5.

Автотранспорт воситаларини ювиш учун ишлатилган сув ҳажми

2 700

2 700

6.

Алкоголсиз ичимликларни ҳамда пиво ва винодан ташқари алкоголь маҳсулотларини ишлаб чиқариш учун фойдаланиладиган сув ҳажми

34 160

34 160

»;

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
39) 447-модданинг тўртинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Солиқ органлари солиқ тўлаш тўғрисидаги тўлов хабарномасини деҳқон хўжаликларига, шунингдек қишлоқ хўжалиги ерларига ҳамда тадбиркорлик фаолияти ва (ёки) даромад олиш учун мўлжалланган, яшаш учун мўлжалланмаган кўчмас мулк объектларига эга бўлган жисмоний шахсларга имзо қўйдириб ёки, мавжуд бўлган тақдирда, солиқ тўловчининг шахсий кабинетига электрон тарзда, солиқ тўловчининг номига расмийлаштирилган уяли телефон рақамига ва солиқ органларининг махсус мобиль иловасига СМС-хабарнома тарзида, шунингдек тўлов хабарномаси олинганлиги фактини ва олинган санани тасдиқловчи бошқа усулда солиқ давридан кейинги йилнинг 1 мартидан кечиктирмай топширади»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
40) 452-модда биринчи қисми:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

«

7.

Кон-кимё хом ашёси

Минерал пигментлар

5,5

Йод

4,8

Минерал тузлар (тош туз (овқатга ишлатиладигани), калий тузи, сульфат тузи), карбонат хом ашёси (оҳактошлар, доломитлар), минерал ўғитлар (глауконит, фосфоритлар ва бошқалар) ҳамда бошқа кон-кимё хом ашёси

3,5, бироқ 5 600 сўм/куб.м дан кам бўлмаган

»;

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

«

9.

Норуда қурилиш материаллари

Цемент ишлаб чиқариш учун мўлжалланган оҳактошдан ташқари цемент хом ашёси

5

Цемент ишлаб чиқаришга мўлжалланган оҳактош

6000 сўм/тонна*

Табиий безактошдан блоклар, арраланадиган харсангтош, харсангтош, мармар, оҳактош-чиғаноқ, оҳактош (цемент ва оҳак ишлаб чиқариш учун мўлжалланган оҳактошдан ташқари), доломитлар, қурилишда ишлатиладиган майда тошлар, базальт, гранитлар, гранодиоритлар, граносиенитлар, сиенитлар, порфиритлар, диабаз-порфиритлар, габбро, сланец жинслари, карбонат хом ашёси, травертин

5, бироқ 5 600 сўм/куб.м дан кам бўлмаган

Гипс тоши, гипс ва ангидрид, ганч

5, бироқ 14 500 сўм/тонна дан кам бўлмаган

Ғишт-черепица хом ашёси, лёсслар ва лёссимон жинслар, қурилиш қуми, қумтошлар, қум-шағал аралашмаси

5, бироқ 4 200 сўм/куб.м дан кам бўлмаган

Оҳак ишлаб чиқаришга мўлжалланган оҳактош, фарфор хом ашёси, керамзит хом ашёси, мергел, аргиллитлар, вулқон жинслари, пелитли туффитлар, минерал тола ишлаб чиқариш учун базальт, диабаз, глиеж, андезибазальт, темир таркибли қўшимчалар, магнетит-гематитли жинслар ва бошқа норуда қурилиш материаллари ҳамда кенг тарқалган фойдали қазилмалар

5

»;

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
изоҳининг иккинчи жумласи чиқариб ташлансин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
учинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ушбу модданинг биринчи қисмида белгиланган солиқ ставкалари (бундан олтин, кумуш, палладий, мис ва уран учун белгиланган солиқ ставкалари мустасно) 2022 йил 1 январдан кейин қазиб олиш бошланган ер қаъри участкасида углеводородларни, қимматбаҳо, рангли ва радиоактив металларни, нодир элементларни ва нодир ер элементларини қазиб олишни (ажратиб олишни) амалга оширувчи, давлат улуши устун мавқега эга бўлган корхоналарга нисбатан ҳам қўлланилади»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
41) 455-модда қуйидаги мазмундаги 11-банд билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«11) юк кўтариш қуввати 10 тоннадан юқори бўлган юк автотранспорти воситалари ва тиркамаларининг автомобиль йўллари бўйлаб ҳаракатланиши ҳуқуқи учун йиғим»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қуйидаги мазмундаги иккинчи қисм билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Юк кўтариш қуввати 10 тоннадан юқори бўлган юк автотранспорти воситалари ва тиркамаларининг эгалари ушбу воситаларнинг автомобиль йўллари бўйлаб ҳаракатланиши ҳуқуқи учун йиғимнинг солиқ тўловчилари деб эътироф этилади»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иккинчи қисми учинчи қисм деб ҳисоблансин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
43) 457-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Қуйидагилар йиғимларнинг солиқ солиш объектидир:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
чет давлатлар автотранспорт воситаларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кириши ва унинг ҳудуди орқали транзити;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юк кўтариш қуввати 10 тоннадан юқори бўлган юк автотранспорти воситалари ва тиркамалари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу модда биринчи қисмининг учинчи хатбошисида назарда тутилган солиқ солиш объекти жумласига қуйидагилар кирмайди:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1) карьерлар ҳудудида ишлайдиган оғир юк кўтарадиган автосамосваллар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2) автокранлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3) Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, Миллий гвардияси ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар тасарруфидаги автотранспорт воситалари»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
44) 458-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Қуйидагилар йиғимларнинг солиқ базаси ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кираётганида ёки унинг ҳудуди орқали транзит ўтаётганида — чет давлатларнинг автотранспорт воситалари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юк кўтариш қуввати 10 тоннадан юқори бўлган юк автотранспорти воситалари ва тиркамалари»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Чет давлатлар автотранспорт воситаларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кирганлиги ва унинг ҳудуди орқали транзити учун йиғим чет давлатнинг автотранспорт воситаси Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кираётганда ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибга мувофиқ Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудудида ундирилади»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қуйидаги мазмундаги иккинчи қисм билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Юк кўтариш қуввати 10 тоннадан юқори бўлган юк автотранспорти воситалари ва тиркамаларининг автомобиль йўллари бўйлаб ҳаракатланиши ҳуқуқи учун йиғим қонунчиликда белгиланган тартибда Қорақалпоғистон Республикаси Транспорт вазирлиги ва ҳудудий транспорт бошқармалари томонидан ундирилади. Бунда тўланган йиғим юк автотранспорти воситалари ва тиркамаларига автомобиль йўллари бўйлаб бир йил давомида ҳаракатланиш ҳуқуқини беради»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иккинчи — олтинчи қисмлари тегишинча учинчи — еттинчи қисмлар деб ҳисоблансин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-бандидаги «20» рақами «25» рақами билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-бандидаги «30» рақами «34» рақами билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
йигирма еттинчи қисмининг биринчи хатбошисидаги «2024 йил 31 декабрга» деган сўзлар «2028 йил 31 декабрга» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қуйидаги мазмундаги қирқ иккинчи — қирқ бешинчи қисмлар билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Кичик бизнесни узлуксиз қўллаб-қувватлаш комплекс дастури»да иштирок этадиган тижорат банкларининг лойиҳалар учун ажратилган банк кредитлари бўйича олинган фоизлар тарзидаги даромадлари фойда солиғини ҳисоблаб чиқариш мақсадларида 2024 йил 1 январдан 2026 йил 1 январга қадар бўлган даврда чегириладиган харажатлар сифатида эътироф этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Изланиш ва ривожланиш» марказлари 2024 йил 1 январдан 2027 йил 1 январга қадар бўлган даврда мазкур марказларнинг объектлари ва улар эгаллаган ер участкалари бўйича юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқни ҳамда юридик шахслардан олинадиган ер солиғини ушбу солиқлар бўйича ҳисобланган сумманинг 1 фоизи миқдорида, шунингдек ижтимоий солиқни 1 фоиз миқдоридаги солиқ ставкаси бўйича тўлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қимматбаҳо, рангли ва (ёки) радиоактив металларни, нодир элементларни ҳамда нодир ер элементларини қазиб олувчи ва (ёки) уларни техноген минерал ҳосилалардан (бундан буён матнда металлар деб юритилади) ажратиб олувчи, шунингдек углеводород хом ашёсини қазиб олувчи юридик шахсларга нисбатан ушбу Кодекснинг XVIII1 бўлимида назарда тутилган қоидалар 2024 йил 1 январдан 2025 йил 31 декабрга қадар бўлган даврда татбиқ этилмайди. Мазкур қоида қазиб олиш 2024 йил 1 январдан 2025 йил 31 декабрга қадар бўлган даврда бошланган ер қаъри участкасига нисбатан қўлланилади ва металларни ёки углеводород хом ашёсини қазиб олиш (ажратиб олиш) бўйича фаолиятни амалга оширишнинг бутун даври учун татбиқ этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бюджет ташкилотлари томонидан халқаро молия институтларидан ва хорижий ҳукумат молия ташкилотларидан жалб қилинган ҳамда жалб қилинадиган давлат ташқи қарзи ҳисобидан тўлиқ ёки қисман амалга ошириладиган лойиҳалар доирасида, шунингдек давлат корхоналари ҳамда устав фондида (устав капиталида) давлат улуши 50 фоиз миқдорида ва ундан ортиқ бўлган юридик шахслар томонидан инфратузилма лойиҳалари учун халқаро молия институтларидан ва хорижий ҳукумат молия ташкилотларидан жалб қилинган ҳамда жалб қилинадиган давлат ташқи қарзи (бундан Ўзбекистон Республикасининг тижорат банклари орқали қайта молиялаштириладиган ёки қайта кредитланадиган халқаро молия институтларининг ва хорижий ҳукумат молия ташкилотларининг маблағлари мустасно) ҳисобидан тўлиқ ёки қисман амалга ошириладиган лойиҳалар доирасида сотиб олинадиган товарларни (хизматларни) реализация қилиш бўйича айланма, шунингдек уларни олиб кириш 2028 йил 1 январга қадар қўшилган қиймат солиғидан озод қилинади».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-модда. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор ташкилотлар ушбу Қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда моҳияти ва аҳамияти аҳоли ўртасида тушунтирилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
республика ижро этувчи ҳокимият органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7-модда. Ушбу Қонун 2024 йил 1 январдан эътиборан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Қонуннинг 1 ва 2-моддалари 2024 йил 1 июлдан эътиборан амалга киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Қонун 4-моддасининг 13, 14, 16, 41 — 44-бандлари ҳамда 45-банди тўртинчи ва бешинчи хатбошилари 2024 йил 1 апрелдан эътиборан амалга киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Қонун 4-моддасининг 27-банди 2024 йил 1 февралдан эътиборан амалга киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Қонун 4-моддаси 26-банди иккинчи хатбошисининг қоидалари 2023 йил 1 августдан эътиборан юзага келган муносабатларга нисбатан ҳам татбиқ этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Қонун 4-моддаси 47-банди еттинчи хатбошисининг қоидалари 2023 йил 16 ноябрдан эътиборан юзага келган муносабатларга нисбатан ҳам татбиқ этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2023 йил 28 декабрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎРҚ-891-сон
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2023 й., 03/23/891/0989-сон)