16.10.2023 йилдаги ПҚ-335-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маиший чиқинди полигонларида ҳосил бўладиган чиқинди газидан муқобил электр энергиясини ишлаб чиқаришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мамлакатимизда қаттиқ маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасини янада такомиллаштириш, «Ноль чиқинди» тамойили асосида янги ҳосил бўлаётган чиқиндиларни полигонларга йўналтирмасдан, максимал даражада қайта ишлаш ёки куйдириш, соҳага айланма (циркуляр) иқтисодиёт амалиётини жорий этиш, шунингдек, янги иш ўринлари яратиш борасида амалга оширилаётган ислоҳотларни изчил давом эттириш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Sejin G&E Co., Ltd» компанияси (Корея Республикаси) (кейинги ўринларда — Инвестор) иштирокида «Тошкент вилоятининг «Оҳангарон» (Оҳангарон тумани) ва «Майдонтол» (Паркент тумани) қаттиқ маиший чиқиндилар полигонларида ҳосил бўладиган чиқинди газидан қуввати 16 МВт бўлган муқобил электр энергиясини ишлаб чиқариш» лойиҳаси (кейинги ўринларда — Инвестиция лойиҳаси) тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ҳисобига амалга оширилаётганлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Инвестиция лойиҳасини амалга ошириш мақсадида Инвестор томонидан «Sejin Uz» масъулияти чекланган жамият кўринишидаги хорижий корхона (кейинги ўринларда — Лойиҳа ижрочиси) ташкил этилганлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати номидан Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳамда Инвестор ўртасида 2018 йил 14 сентябрда «Тошкент вилоятининг «Оҳангарон» ва «Майдонтол» маиший чиқиндилар полигонларида (кейинги ўринларда — Полигонлар) ҳосил бўладиган чиқинди газини қайта ишлаш ҳисобига электр энергияси ишлаб чиқариш» инвестиция лойиҳасини амалга ошириш тўғрисида инвестиция шартномаси имзоланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги (кейинги ўринларда — Вазирлик), Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Энергетика вазирлиги, Тошкент вилояти ҳамда Тошкент шаҳри ҳокимликларининг Инвестор иштирокида Инвестиция лойиҳасини давом эттириш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлик ҳамда Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги Инвестиция лойиҳасини 2023 — 2026 йилларда амалга ошириш учун масъул этиб белгилансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Қуйидагилар бир ой муддатда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлик ҳамда Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги Инвестиция шартномасига Инвестиция лойиҳасини амалга ошириш муддатларини янгилаш ҳамда томонларнинг ўз мажбуриятларини тўлиқ бажаришларини таъминлаш бўйича талабларни қатъий белгилашни назарда тутувчи қўшимча келишув тузилишини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Энергетика вазирлиги Инвестор билан биргаликда Инвестиция лойиҳасининг тўлиқ амалга оширилишини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқариладиган 16 МВт электр энергияси бўйича «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ ва Лойиҳа ижрочиси ўртасида Электр энергиясини сотиб олиш тўғрисидаги битим имзоланишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти ҳокимликлари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) 2024 йил 1 январга қадар Осиё тараққиёт банки иштирокида амалга оширилаётган «Тошкент шаҳрида қаттиқ маиший чиқиндиларни бошқариш» лойиҳаси доирасида Тошкент вилояти Оҳангарон туманидаги 59 гектар ер майдонида жойлашган «Оҳангарон» маиший чиқиндилар полигонига туташ ҳудудца янги маиший чиқинди полигонини қуриш ва ишга тушириш ишлари якунланишини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) Давлат активларини бошқариш агентлиги билан биргаликда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бир ой муддатда Полигонларда ҳосил бўлган чиқинди газидан муқобил электр энергиясини ишлаб чиқариш фаолиятини таъминлашга хизмат қилувчи ҳаво электр узатиш линияси учун зарур бўлган ер майдонлари таянч қурилмалар эгаллайдиган ер координаталаридан келиб чиқиб, Вазирликка доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида бепул ўтказиб берилишини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2024 йил 1 мартга қадар «Оҳангарон» қаттиқ маиший чиқинди полигонини Вазирликка оператив бошқариш ҳуқуқи асосида бепул ўтказиб берилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Белгилансинки, Вазирлик томонидан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) 2045 йилгача Лойиҳа ижрочисига:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Полигонлар ҳамда улардаги мавжуд инфратузилма объектлари, бино ва иншоотлар Инвестиция лойиҳаси доирасида чиқинди газидан муқобил электр энергиясини ишлаб чиқариш учун текин фойдаланишга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
муқобил электр энергиясини ишлаб чиқариш фаолиятини таъминлашга хизмат қилувчи ҳаво электр узатиш линияси учун ажратилган ер майдонлари ижарага берилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) лойиҳа ижрочиси Инвестиция лойиҳаси доирасида электр станциясини ягона электр энергияси тармоғига улаш учун қуриладиган ҳаво электр узатиш тармоқлари ва оширувчи подстанция қуриб ишга туширганидан сўнг электр узатиш тармоқлари жойлашган ер майдонлари «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ ёки «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖга жамоат эҳтиёжлари учун бозор қийматида ижарага берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Вазирлик манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда уч ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Мазкур қарорнинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб Бош вазир ўринбосари Ж.А. Ходжаев ҳамда экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири А.А. Абдухакимов белгилансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарор ижросини муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2023 йил 16 октябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПҚ-335-сон
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.10.2023 й., 07/23/335/0779-сон)