29.09.2023 йилдаги 514-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори

«Яшил» иқтисодиётга ўтиш жараёнини бошқариш тизимини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2030 йилгача Ўзбекистон Республикасининг «яшил» иқтисодиётга ўтишига қаратилган ислоҳотлар самарадорлигини ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида» 2022 йил 2 декабрдаги ПҚ-436-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 2 декабрдаги ПҚ-436-сон қарори билан тасдиқланган 2030 йилгача Ўзбекистон Республикасида «яшил» иқтисодиётга ўтиш ва «яшил» ўсишни таъминлаш бўйича ҳаракатлар режасининг 58-бандида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бирлашмаларининг амалдаги раҳбар ўринбосарларидан бирига «яшил» иқтисодиёт масалаларини мувофиқлаштириш вазифасини юклаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бирлашмаларида «яшил» иқтисодиёт масалалари билан шуғулланишга масъул бўлинмаларни белгилаш назарда тутилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Республика ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда устав фондида (устав капиталида) давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган хўжалик бирлашмалари раҳбарлари икки ҳафта муддатда тегишли қарор ва/ёки буйруқлар асосида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
амалдаги раҳбар ўринбосарларидан бирига «яшил» иқтисодиёт масалаларини мувофиқлаштириш вазифаси юкланишини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мавжуд штат бирликлари доирасида «яшил» иқтисодиёт масалалари билан шуғулланишга масъул бўлинма белгиланиши,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шунингдек, унинг мақсад ва вазифаларини назарда тутувчи низоми тасдиқланишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Белгилансинки, «яшил» иқтисодиёт масалаларини мувофиқлаштириш вазифаси юкланган раҳбар ўринбосарлари томонидан қуйидаги чора-тадбирлар амалга оширилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
республика ижро этувчи ҳокимият органи ёки хўжалик бирлашмаси фаолиятига оид «яшил» иқтисодиёт масалаларини мувофиқлаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тегишли соҳа ва ишлаб чиқариш тармоқларининг табиий ресурслардан барқарор ва самарали фойдаланиш тамойилларига риоя этишини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иқтисодиёт соҳасининг табиий офатлар ва иқлим ўзгаришига нисбатан барқарорлигини таъминлаш чораларини кўриш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иқтисодиёт тармоқларининг «яшил» ва кам углеродли ривожланишга қаратилган чора-тадбирларини амалга ошириш, шу жумладан, қайта тикланувчи энергия манбалари ва энергия самарадор технологияларни жорий қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«яшил» инновацияларни жорий этиш ва ушбу соҳага инвестицияларни жалб қилиш чораларини кўриш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тармоқ ташкилотларининг барқарор ишлаб чиқариш кўрсаткичларини яхшилаш мақсадида «яшил» иқтисодиётга ўтишга қаратилган режаларини амалга ошириш ва ривожлантириш истиқболлари бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
энергия ва ресурс самарадорлигини ошириш ҳамда кам чиқиндили маҳсулотлар ишлаб чиқариш мақсадида илмий ташкилотлар ва ишлаб чиқариш сектори ўртасида интеграцияни таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
узоқ муддатли истиқболда барқарор иш ўринларини яратиш учун «яшил» иқтисодиётга ўтиш даврида ходимлар малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш, шунингдек, уларнинг «яшил» ўсиш бўйича салоҳиятини ошириш ва инсон капиталини ривожлантириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Республика ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда устав фондида (устав капиталида) давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган хўжалик бирлашмалари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бир ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан келишган ҳолда, «яшил» иқтисодиёт фаолияти соҳасида уч йилга мўлжалланган «йўл харитаси»ни тасдиқласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳар йили 1 февралга қадар «яшил» иқтисодиёт масалалари билан шуғулланишга масъул бўлинмаларнинг йиллик ҳисоботларини Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигига тақдим этиб борсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жаҳон банки билан ҳамкорликда ишлаб чиқилаётган Миллий иқлим ва ривожланиш ҳисоботи (Country Climate and Development Report — CCDR) якунлангандан сўнг ҳисоботда келтирилган таҳлиллардан келиб чиқиб, тегишли вазирликлар ва идораларга кўрсатма ва тавсиялар юборилишини таъминласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
уч ой муддатда манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда мазкур қарорнинг ижроси доирасида амалга оширилган ишлар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига умумлаштирилган маълумот киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — иқтисодиёт ва молия вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2023 йил 29 сентябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
514-сон
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.09.2023 й., 09/23/514/0735-сон)