04.04.2023 йилдаги 142-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат ёнғин назорати ҳамда санитария-эпидемиология соҳасида давлат хизматларини кўрсатишни янада такомиллаштиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мамлакатимизда аҳолига давлат хизматларини қулай ва осон шаклларда кўрсатиш кўламини кенгайтириш ва фуқароларнинг идорама-идора сарсон бўлиб юришининг олдини олиш борасида тизимли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шу билан бирга, давлат ёнгин назорати ҳамда санитария-эпидемиология соҳасида давлат хизматларини кўрсатишнинг аниқ ҳуқуқий асослари мавжуд эмаслиги, хизмат кўрсатиш жараёнига замонавий ахборот-коммуникация технологиялари жорий этилмаганлиги, ариза берувчилар билан мулоқот анъанавий тарзда амалга оширилаётганлиги аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари учун бюрократик талабларни ҳамда ортиқча оворагарчиликларни келтириб чиқармоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига давлат хизматларини қулай ва осон шаклларда кўрсатиш кўламини кенгайтириш ва уларнинг идорама-идора сарсон бўлиб юришининг олдини олиш, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2022-2023 йилларда ахборот-коммуникация технологиялари соҳасини янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2022 йил 22 августдаги ПҚ-357-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 29 мартдаги 169-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.04.2024 й., 09/24/169/0260-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Рақамли технологиялар вазирлиги Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси ҳамда Адлия вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ушбу қарор билан тасдиқланган регламентларга мувофиқ давлат хизматларини кўрсатиш давлат хизматлари марказлари ва ЯИДХП орқали жорий этилишини таъминласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЯИДХПда давлат хизматлари кўрсатилишининг ҳар бир босқичида мурожаатлар кўриб чиқилишини кузатиб бориш тартибини жорий этсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Адлия вазирлиги:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан давлат хизматлари кўрсатилишининг белгиланган тартибига риоя этилиши юзасидан ЯИДХП орқали доимий назорат ўрнатсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ушбу қарор билан тасдиқланган регламентлар талабларини бузганлик учун давлат органлари ва бошқа ташкилотлар мансабдор шахсларига нисбатан белгиланган тартибда маъмурий жазоларни қўлласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 20 октябрдаги 649-сон қарори билан тасдиқланган Ёнғин хавфсизлиги қоидалари қуйидаги мазмундаги 41-банд билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«41. «Лицензия» ахборот тизими, Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг нодавлат мактабгача таълим ташкилотларини бошқариш ахборот тизими, «Yerelektron» автоматлаштирилган ахборот тизими, шунингдек, Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали бино (иншоот) ва хоналарнинг ёнгин хавфсизлиги талабларига мувофиқлиги тўғрисидаги хулоса ушбу Қоидалар ва ёнгин хавфсизлиги талаблари белгиланган бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, ҳамда техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига асосан берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда мазкур банднинг биринчи хатбошисида назарда тутилган ахборот тизимлари орқали бино (иншоот) ва хоналарнинг ёнғин хавфсизлиги талабларига мувофиқлиги тўғрисидаги хулоса 10 иш куни ичида берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бино (иншоот) ва хоналарнинг ёнғин хавфсизлиги талаблари ушбу Қоидаларда белгиланган талабларга мувофиқ бўлмаганда, хулоса бериш рад этилади».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни икки ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси фавқулодда вазиятлар вазири А.Х. Қўлдошев, адлия вазири А.Ж. Ташкулов ҳамда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси бошлиғи Б.Қ. Юсупалиев зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2023 йил 4 апрель,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
142-сон
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 29 мартдаги 169-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.04.2024 й., 09/24/169/0260-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 29 мартдаги 169-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.04.2024 й., 09/24/169/0260-сон)
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2023 й., 09/23/142/0197-сон; 29.12.2023 й., 09/23/688/0996-сон; 02.04.2024 й., 09/24/169/0260-сон)