Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
«ЎЗМОНТАЖМАХСУСҚУРИЛИШ» УЮШМАСИНИНГ ИЖАРАЧИ КОРХОНА ВА ТАШКИЛОТЛАРИНИ ДАВЛАТ ТАСАРРУФИДАН ЧИҚАРИШ ҲАМДА ХУСУСИЙЛАШТИРИШНИ ТУГАЛЛАШГА ДОИР ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
«Ўзмонтажмахсусқурилиш» уюшмаси корхона ва ташкилотлари асосий фондларининг юқори даражада физик ва маънавий эскирганлиги муносабати билан ҳамда уларни Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштиришни тугаллаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1995 йил 26 декабрдаги 475-сон қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган)
2. «Ўзмонтажмахсусқурилиш» уюшмаси:
Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳамда «Ўздавжамғарма» билан биргаликда махсус фондлардан фойдаланиш тўғрисидаги низомни бир ой муддатда ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;
Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси билан биргаликда 1993 йилнинг охиригача уюшма корхона ва ташкилотларини давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштиришни тугаллашни таъминласин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1993 йил 6 сентябрь,
445-сон