Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ТРАНСПОРТ ВОСИТАЛАРИНИ ҲАМДА БОШҚА ЎЗИЮРАР МАШИНА ВА МЕХАНИЗМЛАР ЭГАЛАРИДАН ОЛИНАДИГАН СОЛИҚ СТАВКАЛАРИ ҲАҚИДА
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 3 февралдаги 55-сон «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорларини ўз кучини тўлиқ ва қисман йўқотган деб ҳисоблаш ҳамда айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикасининг «Транспорт воситалари ҳамда бошқа ўзиюрар машина ва механизмлар эгаларидан олинадиган солиқ ҳақида»ги Қонунга мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Транспорт воситалари эгаларидан олинадиган қуйидаги солиқ ставкалари жорий қилинсин:
|
Солиқ солиш объектларининг номи |
Солиқ миқдорлари | ||
| Моторининг қувватига қараб енгил автомобиллар | | ||
| ҳар бир от кучидан |
10 сўм | ||
| ёхуд ҳар бир киловатт қувватдан |
14 сўм | ||
| Моторининг қувватига қараб мотоцикллар ва мотороллерлар | | ||
| ҳар бир от кучидан |
6 сўм | ||
| ёхуд ҳар бир киловатт қувватдан |
8 сўм | ||
| Моторининг қувватига қараб юк автомобиллари, автобуслар, кичик ҳажмли автобуслар, бошқа ўзиюрар машиналар ва механизмлар ҳар бир от кучидан |
| ||
| ёхуд ҳар бир киловатт қувватдан |
27 сўм | ||
| Моторининг қувватига қараб моточана ва моторли қайиқлар | | ||
| ҳар бир от кучидан |
5 сўм | ||
| ёхуд ҳар бир киловатт қувватдан |
7 сўм | ||
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. МУТАЛОВ
Тошкент ш.,
1993 йил 1 март,
113-сон