LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 19 октябрдаги 483-сонли «Ўзбекистон Республикаси ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри Давлат қўмитаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикасидаги вилоят, туман ва шаҳар кўчмас мулк кадастри хизматлари ишларини мувофиқлаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида кўчмас мулк давлат кадастрини юритиш тўғрисида» 1997 йил 2 июндаги 278-сон қарорининг 2-банди қуйидаги мазмундаги хатбошилар билан тўлдирилсин:
«Ўзгеодезкадастр» бош бошқармаси Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ер, бинолар ва иншоотлар давлат кадастри бош бошқармалари ишларини мувофиқлаштириш ҳамда уларга ташкилий-услубий раҳбарлик қилиш учун кўчмас мулк давлат кадастри махсус хўжалик ҳисобидаги хизматини ташкил этсин.
Белгилаб қўйилсинки, кўчмас мулк давлат кадастри махсус хизматини маблағ билан таъминлаш Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, шаҳарларнинг ер, бинолар, иншоотлар давлат кадастри бош бошқармаларининг хўжалик ҳисобидаги фаолиятидан ажратмалар ҳамда бошқа хўжалик ҳисобидаги манбалар ҳисобига амалга оширилади».
2. Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг «Ўзбекистон ССР Коммунал хўжалиги министрлигининг Ўзбекистон ССР шаҳарлари ва шаҳар посёлкаларидаги иморатларни рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги йўриқномасини тасдиқлаш ҳақида» 1972 йил 2 ноябрдаги 480-сон қарори (ЎзССР ҚТ., 1972 й., 10-сон, 65-модда) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.