Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг
буйруғи
Товар белгиси ва хизмат кўрсатиш белгисини рўйхатдан ўтказиш учун талабнома тузиш, топшириш ва кўриб чиқиш қоидаларининг 4-бандига ўзгартириш киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2022 йил 11 апрелда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1988-6]
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2023 йил 19 октябрдаги 13-мҳ-сонли ««Товар белгиси ва хизмат кўрсатиш белгисини рўйхатдан ўтказиш учун талабнома тузиш, топшириш ва кўриб чиқиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги буйруқ, шунингдек унга ўзгартириш ва қўшимчаларни ўз кучини йўқотган деб топиш ҳақида»ги буйруғига (рўйхат рақами 1988-7, 19.10.2023 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикасининг «Географик кўрсаткичлар тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат патент идораси директорининг 2009 йил 24 июндаги 72-сон буйруғи (рўйхат рақами 1988, 2009 йил 29 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 30-31-сон, 353-модда) билан тасдиқланган Товар белгиси ва хизмат кўрсатиш белгисини рўйхатдан ўтказиш учун талабнома тузиш, топшириш ва кўриб чиқиш қоидаларининг 4-банди «н» кичик бандининг тўртинчи хатбошиси куйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Қонунга мувофиқ муҳофаза қилинадиган географик кўрсаткичлар ва товар келиб чиққан жой номлари бўлган белгилар билан адаштириб юбориш даражасида бир хил ёки уларга айнан ўхшаш бўлган белгилар, бу белгилар ҳар қандай товарларга нисбатан шундай кўрсаткичдан ёки номдан фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлган шахс номига рўйхатдан ўтказилаётган товар белгисига муҳофаза қилинмайдиган қисм сифатида киритилган ҳоллар бундан мустасно;».
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир Р. ДАВЛЕТОВ
Тошкент ш.,
2022 йил 11 апрель,
10-мҳ-сон
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.04.2022 й., 10/22/1988-6/0295-сон)