РЕСПУБЛИКА ОЛТИН ҚАЗИБ ОЛИШ САНОАТИНИ БОШҚАРИШ ТУЗИЛМАСИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Олтин қазиб олиш саноатини бошқариш тузилмасини такомиллаштириш, қимматбаҳо металлар қазиб олиш, уларни қайта ишлаш ва тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш бўйича мукаммал циклни шакллантириш, тармоқ корхоналарини реконструкция қилиш ва ривожлантиришга хорижий инвестицияларни жалб этиш учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон олтин қазиб олиш ва олмосга ишлов бериш корхоналари уюшмаси («Ўзолмосолтин»)нинг муассислари томонидан уни тугатиш тўғрисида қарор қабул қилинганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
«Ўзолмосолтин» уюшмаси муассисларининг 1-иловага* мувофиқ таркибда тугатиш комиссияси ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
2. Навоий КМК ва «Олмалиқ КМК» очиқ акциядорлик жамияти таркибига 2-иловага* мувофиқ давлат корхоналари таркибий бўлинмалар мақоми билан киритилсин, улар тегишли равишда мустақил юридик шахс сифатида тугатилсин.
3. Илгари «Ўзолмосолтин» уюшмаси таркибига кирган «Ўзсаноатавтоматика» МЧЖ «Олмалиқ КМК» очиқ акциядорлик жамияти ихтиёрига берилсин.
4. Тугатиш комиссияси илгари «Ўзолмосолтин» уюшмаси таркибига кирган 3-иловага* мувофиқ корхоналарни тугатсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 17 апрелдаги 185-сон қарори билан ўз кучини йўқотган — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 й., 7-8-сон, 61-модда)
2002 йилда Тошкент вилоятида жойлашган «Олтин Ёмби» пансионатининг хусусийлаштирилишини таъминласин.
6. Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Молия вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги, бошқа вазирликлар ва идоралар олтин қазиб олиш тармоғида мазкур қарорда назарда тутилган ташкилий ўзгартиришлардан келиб чиққан ҳолда 2002 йил учун тасдиқланган моддий-қиймат баланслари кўрсаткичларига ўн кун муддатда тегишли ўзгартиришлар киритсинлар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
9. Ўзбекистон Республикаси «Саноатконтехназорат» давлат инспекцияси, Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси, Молия вазирлиги ҳузуридаги Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар қўмитаси Навоий КМК ва «Олмалиқ КМК» очиқ акциядорлик жамияти билан биргаликда:
(9-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 10 июлдаги 323-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 28-сон, 321-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
ер ости бойликларидан оқилона фойдаланиш мақсадида берилган захираларнинг тўлиқ қайта ишланиши ва олтин конларини разведка қилиш ва улардан фойдаланиш бўйича маълумотларнинг мунтазам таққослаб борилиши устидан назоратни таъминласинлар;
техник-иқтисодий кўрсаткичлар таҳлили ўтказилгандан кейин таркибида олтин бўлган рудаларни қазиб олиш ва олтин ажратиш фабрикаларида олтинни ажратиб олиш вақтидаги йўқотишлар, табиий камайишлар нормативларини белгиланган тартибда тасдиқласинлар.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон олтин қазиб олиш ва олмосга ишлов бериш корхоналари («Ўзолмосолтин») уюшмасини ташкил этиш ва унинг фаолияти масалалари тўғрисида» 1994 йил 19 мартдаги 150-сон қарори;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон олтин қазиб олиш ва олмосга қайта ишлов бериш корхоналари («Ўзолмосолтин») уюшмасини ташкил этиш ва унинг фаолияти масалалари тўғрисида» 1994 йил 19 мартдаги 150-сон қарорига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида» 1998 йил 20 апрелдаги 165-сон қарори;
Вазирлар Маҳкамасининг «1999-2000 йилларда хусусийлаштиришни чуқурлаштириш ва давлат мулкини сотишдан давлат бюджетига маблағлар тушишини кўпайтириш чора-тадбирлари тўғрисида» 1998 йил 17 декабрдаги 525-сон қарорига 8-илованинг 6-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
11. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С.Азимов зиммасига юклансин.