14.01.2022 йилдаги ПҚ-88-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Навоий вилояти Нурота туманида қуввати 200 МВт бўлган фотоэлектр станциясини қуриш» инвестиция лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланиш кўламини кенгайтириш, электр энергияси ишлаб чиқаришда табиий газдан фойдаланишни камайтириш ҳамда ишлаб чиқаришни диверсификациялаш, шунингдек, электр энергетика тармоғига тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни кенг жалб қилиш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) «Phanes Energy Нolding III B.V.» (Нидерландия) компанияси томонидан (кейинги ўринларда — Инвестор) «Навоий вилояти Нурота туманида қуввати 200 МВт бўлган фотоэлектр станциясини қуриш» инвестиция лойиҳаси (кейинги ўринларда — Инвестиция лойиҳаси) доирасида Ўзбекистон Республикасида масъулияти чекланган жамият шаклидаги «Quyosh-Energy» хорижий корхонаси (кейинги ўринларда — Лойиҳа компанияси) таъсис этилганлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати номидан Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Инвестор ва Лойиҳа компанияси (кейинчалик битимга қўшилишини ҳисобга олган ҳолда) ўртасида 2021 йил 2 апрелда Лойиҳа компаниясининг мажбуриятларини назарда тутувчи инвестиция шартномаси (кейинги ўринларда — Инвестиция шартномаси) имзоланганлиги ҳамда унга мувофиқ Инвестор ва Лойиҳа компанияси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Инвестиция лойиҳасини амалга оширишнинг бутун даври мобайнида Навоий вилояти Нурота туманида қуввати 200 МВт бўлган фотоэлектр станциясини лойиҳалаштириши, молиялаштириши, қуриши ҳамда эксплуатация қилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юзага келиши мумкин бўлган хавф-хатарларни ўз зиммаларига олган ҳолда, дастлабки баҳолаш бўйича жами 179 млн АҚШ доллари миқдорида тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб этиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ ва Инвестор ўртасида 2021 йил 2 апрелда Электр энергиясини сотиб олиш тўғрисида битим (кейинги ўринларда — Электр энергиясини сотиб олиш тўғрисидаги битим) имзоланганлиги ҳамда унга мувофиқ:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Инвестор ушбу битим бўйича ўз ҳуқуқ ва мажбуриятларидан Лойиҳа компанияси фойдасига воз кечиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Лойиҳа компанияси ишлаб чиқарилган электр энергиясини «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖга кафолатланган тарзда сотиш мажбуриятини олиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Лойиҳа компанияси қурилиш давридаги ўз мажбуриятлари лозим даражада бажарилишининг таъминоти сифатида 7,2 млн АҚШ доллари миқдорида биринчи даражали хорижий банк кафолатини тақдим этиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Инвестиция лойиҳаси доирасида фотоэлектр станциясини ягона электр энергияси тармоғига улаш учун қуриладиган ҳаво электр узатиш тармоқлари ва бошқа электр қурилмаларининг Инвестор ва Лойиҳа компанияси томонидан қурилиши ҳамда ушбу ишлар учун сарфланган харажатлар «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ томонидан 10 йил давомида ойлик тўловлар асосида қопланиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ 25 йил давомида электр энергиясини кафолатланган тарзда харид қилиш мажбуриятини олиши ва электр энергияси учун тўловни миллий валютада амалга ошириши маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати номидан Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Инвестор ҳамда Лойиҳа компанияси ўртасида имзоланган Инвестиция шартномаси тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ ва Лойиҳа компанияси ўртасида тузилган Электр энергиясини сотиб олиш тўғрисидаги битим маъқуллансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Инвестиция шартномаси ва Электр энергиясини сотиб олиш тўғрисидаги битимга мувофиқ уларнинг амал қилиш муддати давомида электр энергиясининг сотиб олиниши чет эл валютасида деноминацияланган қатъий тариф бўйича амалга оширилиши белгилаб қўйилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Энергетика вазирлиги ҳамда «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖга Инвестор, Лойиҳа компанияси ва Инвестиция лойиҳасини молиялаштиришда иштирок этаётган кредиторлар билан Лойиҳа компанияси томонидан Инвестиция лойиҳасини амалга ошириш доирасида имзоланган битимлар бўйича мажбуриятлар бажарилмаган тақдирда, Лойиҳа компанияси ва Инвестор ҳуқуқларини кредиторларга тўғридан-тўғри ўтказиш юзасидан битимлар тузиш ҳуқуқи берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖга:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Лойиҳа компанияси билан биргаликда Электр энергиясини сотиб олиш тўғрисидаги битимда белгиланган тартиб-таомилларга мувофиқ Инвестиция лойиҳасини амалга ошириш учун халқаро мустақил инжиниринг компаниясини ва бошқа маслаҳатчиларни мажбурий экспертиза ўтказмаган ҳолда танлаб олишга ва улар билан шартномалар тузишга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Лойиҳа компанияси томонидан ишлаб чиқариладиган электр энергиясини уч ой мобайнида сотиб олишни қоплаш учун мажбуриятлар бажарилишининг таъминоти сифатида Лойиҳа компанияси фойдасига чет эл банкининг хорижий валютада тасдиқланган ва тикланадиган аккредитивини очишга рухсат берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Инвестиция лойиҳасини амалга ошириш доирасида Лойиҳа компаниясига, лозим бўлган барча солиқлар ва йиғимлар тўланган ҳолда, хорижий кредиторлар лойиҳаларни молиялаштиришда анъанавий қўллайдиган таваккалчиликни бошқариш талабларига мувофиқ қуйидаги ҳуқуқлар берилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кредит олиш, хорижий валютадаги маблағларни олиш ва улардан фойдаланиш (шу жумладан хорижий валютада кредит тушумлари) учун чет эллардаги хорижий банкларда банк ҳисобварақлари очиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасидан ташқарида бўлган хорижий пудратчилар, етказиб берувчилар ёки хорижий кредиторларга тўловларни Ўзбекистон Республикасидаги банк ҳисобварақлари орқали ўтказмасдан, тўғридан-тўғри амалга ошириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Инвестиция лойиҳаси доирасида фотоэлектр панелларини ўрнатиш билан боғлиқ қурилиш ва ер ишларини бажариш ҳамда бино ва иншоотлар пойдеворларини лойиҳалаш нормалари ва қоидалари Электр энергиясини сотиб олиш тўғрисидаги битим қоидаларига мувофиқ халқаро стандартлар билан тартибга солиниши белгилаб қўйилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Навоий вилояти ҳокимлиги бир ой муддатда Инвестиция шартномаси ва Электр энергиясини сотиб олиш тўғрисидаги битимда кўрсатилган шартларга мос келадиган ер участкасининг ҳамда фотоэлектр станцияси фаолиятини таъминлашга хизмат қилувчи ҳаво электр узатиш тармоқлари учун зарур бўлган ер майдонларининг, таянч қурилмалар эгаллайдиган ер координаталаридан келиб чиқиб, Энергетика вазирлигига доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан ажратилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Энергетика вазирлиги мазкур бандга асосан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фотоэлектр станцияси қурилиши учун ажратилган ер участкасининг Инвестиция лойиҳасини амалга ошириш муддатига тенг даврга Лойиҳа компаниясига;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳаво электр узатиш тармоқларини қуриш учун ажратилган ер участкасининг «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖга давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун ижарага берилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ерни ижарага олиш ҳуқуқи учун бозор қийматида ҳақ тўлаш ерга нисбатан амал қилувчи ва Лойиҳа компанияси томонидан тўланадиган ижара тўловлари кўринишида ифодаланиши белгилансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда, Лойиҳа компанияси Инвестиция лойиҳасини амалга ошириш доирасида қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан фойдаланганлик учун қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчилиги ўрнини қоплашдан (компенсация тўловларидан) озод қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги Инвестиция лойиҳасининг амалга оширилиши, шунингдек, томонларнинг Инвестиция шартномаси ва Электр энергиясини сотиб олиш тўғрисидаги битим доирасидаги мажбуриятларини бажариши устидан доимий назорат ўрнатсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Адлия вазирлиги Инвестиция лойиҳасини амалга ошириш доирасида Инвестиция шартномаси ҳамда унинг қоидаларига мувофиқ имзоланган битимлар юзасидан юридик хулосалар берсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси лойиҳа ҳужжатларининг белгиланган тартибда давлат экология экспертизасидан ўтказилишини ҳамда Инвестиция лойиҳасини амалга оширишда табиатни муҳофаза қилишга оид қонунчиликка риоя этилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Мазкур қарорнинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб энергетика вазири А.С. Султанов белгилансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарор ижросини ҳар чоракда муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Бош вазир ўринбосари С.У. Умурзаков зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Амалга оширилаётган чора-тадбирлар натижадорлиги юзасидан ҳар чорак якунида Ўзбекистон Республикаси Президентига ахборот берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2022 йил 14 январь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПҚ-88-сон
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.01.2022 й., 07/22/88/0040-сон)