Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг
буйруғи
«Аудитор малака сертификатини бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруқ, шунингдек унга ўзгартириш ва қўшимчаларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2021 йил 19 ноябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3105-2]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 4 августдаги ПҚ-5210-сон «Аудиторларни сертификатлаштириш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига мувофиқ буюраман:
1. Қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб топилсин:
Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2018 йил 14 ноябрдаги 144-сон «Аудитор малака сертификатини бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғи (рўйхат рақами 3105, 2018 йил 21 декабрь) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.12.2018 й., 10/18/3105/2363-сон);
Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2019 йил 11 сентябрдаги 97-сон «Аудитор малака сертификатини бериш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги буйруғи (рўйхат рақами 3105-1, 2019 йил 30 сентябрь) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.09.2019 й., 10/19/3105-1/3838-сон).
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон бухгалтерлар ва аудиторлар миллий ассоциацияси ва Ўзбекистон аудиторлар палатаси билан келишилган.
3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир Т. ИШМЕТОВ
Тошкент ш.,
2021 йил 2 ноябрь,
67-сон
Келишилди:
Ўзбекистон аудиторлар палатаси ижрочи директори Ф. РАШИДОВ
2021 йил 22 октябрь
Ўзбекистон бухгалтерлар ва аудиторлар миллий ассоциацияси Кенгаши раиси Ж. МИРЗАЕВ
2021 йил 13 октябрь
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.11.2021 й., 10/21/3105-2/1071-сон)