Ҳужжат кучини йўқотган 15.08.2025 17.09.2021 йилдаги 574-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 15.08.2025
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари йўқотишларини қисқартиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Президентининг 2025 йил 12 августдаги ПФ-130-сонли «Қишлоқ хўжалиги соҳасига замонавий технологияларни жорий этишни янада жадаллаштириш орқали самарадорликни ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мамлакатимизда қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари йўқотишларини қисқартириш, маҳсулотлар истеъмолида исрофгарчиликларнинг олдини олиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳамда Савдо-саноат палатасининг «экин майдонидан савдо дўконигача» бўлган занжирда қишлоқ хўжалиги ва асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари қолдиқлари тўғрисида маълумот олиш ҳамда онлайн режимида маҳсулотлар савдосини амалга ошириш имконини берувчи Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги «Агросаноатни рақамлаштириш маркази» МЧЖ Электрон агросаноат бозори порталини (кейинги ўринларда — Электрон портал) ташкил этиш бўйича таклифлари маъқуллансин.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 3 августдаги 330-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.08.2023 й., 09/23/330/0559-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қуйидагилар Электрон порталнинг асосий фаолият йўналишлари этиб белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, туман (шаҳар)лар, хўжалик юритувчи субъектлар, шу жумладан, улгуржи савдо ташкилотлари бўйича мавжуд қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари ҳажми, захиралари ва етказиб бериш бўйича контрактация шартномалари тўғрисидаги маълумотларнинг реал вақт режимида мониторингини юритиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
асосий турдаги қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари ва уларнинг динамикаси бўйича маълумотларни тўплаш ва таҳлил қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ички бозорни асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш даражасини доимий баҳолаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хўжалик юритувчи субъектлар ўртасида онлайн режимда кооперация алоқаларини йўлга қўйиш ва электрон савдоларни ташкил этиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Белгилаб қўйилсинки, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, Тошкент шаҳар ва туман (шаҳар)лар ҳокимликлари, ҳудудларида фаолият кўрсатаётган хўжалик юритувчи субъектлар, шу жумладан, улгуржи савдо ташкилотлари томонидан мавжуд қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари ҳажми, захиралари ва етказиб бериш бўйича контрактация шартномалари тўғрисидаги маълумотларни Электрон порталга жойлаштиришда амалий ёрдам кўрсатади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
икки ой муддатда Электрон порталга доир лойиҳа-техник ҳужжатларни ишлаб чиқиб, ишга тушириш чораларини кўрсин ҳамда унинг доимий фаолият юритилишини таъминласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Электрон портал 2021 йил 1 октябрдан 1 декабрга қадар «тест режимида» ишлашини ва 2022 йил 1 январдан бошлаб тўлиқ ишга туширилишини таъминласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши билан биргаликда ҳудудларда Электрон портал фаолиятини 2022 йил 1 январга қадар тўлиқ йўлга қўйишга кўмаклашсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Савдо-саноат палатаси ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда Электрон портал фаолиятини ташкил этиш ва юритиш тартибини назарда тутувчи низомни ишлаб чиқиб, тасдиқласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Белгилансинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги «Агросаноатни рақамлаштириш маркази» МЧЖ Электрон портални шакллантириш, юритиш, техник қўллаб-қувватлаш ва такомиллаштириб бориш учун масъул орган ҳисобланади;
(5-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 3 августдаги 330-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.08.2023 й., 09/23/330/0559-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Электрон портални ишга тушириш ва унинг фаолиятини таъминлаш билан боғлиқ харажатлар Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш ва озиқ-овқат таъминоти жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Мева-сабзавотларни сақлаш, ташиш ва чакана савдода музлаткичлардан фойдаланишни рағбатлантириш мақсадида шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ «E-AUKSION» электрон савдо платформаси орқали ажратилган давлат мулки ҳисобланган ер участкалари ва бино-иншоотлар қиймати тадбиркорлик субъекти томонидан, истисно тариқасида, савдо ўтказилган санадан бошлаб бир йил давомида тенг улушларда бўлиб-бўлиб тўлаш механизми жорий қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Молия вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги, Фанлар академияси, Иқтисодий тадқиқотлар маркази, илмий-тадқиқот институтлари, Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат ташкилоти ҳамда Жаҳон банки экспертлари билан биргаликда икки ой муддатда хорижий тажрибани чуқур ўрганган ҳолда республикада озиқ-овқат маҳсулотлари исрофгарчилигини камайтириш, ушбу маҳсулотларни йиғиб олиш ва уларни хайрия тарзида аҳолининг эҳтиёжманд қатламига тарқатиш фаолиятини амалга оширувчи «Food Banking» ташкилотлари тизимини жорий этиш юзасидан Вазирлар Маҳкамасига асосланган таклифлар киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги:
(8-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 9 августдаги 438-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.08.2022 й., 09/22/438/0726-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тегишли давлат органлари ва жамоат ташкилотлари, соҳа бўйича хусусий секторнинг экспертлари ва мутахассислари билан яқиндан ҳамкорликда томорқа хўжалиги эгалари ва истеъмолчилар билан озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш (етиштириш), ташиш, сақлаш ва истеъмол қилиш даврида озиқ-овқат йўқотишларини қисқартириш чораларини кўриш, исрофгарчиликни олдини олиш бўйича кенг қамровли тарғибот ишларини амалга оширсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳалла фуқаролар йиғинлари ва маҳалла фаоллари билан биргаликда умумий овқатланиш ташкилотларида, тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимларда озиқ-овқат маҳсулотларининг жисмоний ва юридик шахслар томонидан сабабсиз исроф қилиниши ҳолатларининг олдини олиш юзасидан манзилли чоралар кўрсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Мусулмонлари идорасига оммавий ахборот воситалари орқали аҳоли ўртасида мавжуд ресурслардан оқилона фойдаланиш, исрофгарчиликлар олдини олишга, шу жумладан умумий овқатланиш шахобчалари озиқ-овқат маҳсулотларини сабабсиз исроф қилиш ҳолатларига йўл қўймасликка қаратилган маълумотлар билан жиҳозланиши ва хизмат кўрсатувчи ходимлар истеъмолчиларни буюртма беришдан олдин огоҳлантириши лозимлиги бўйича суҳбатлар, кўрсатув ва эшиттиришларни ташкил этиш тавсия этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Ш.М. Ғаниев, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2021 йил 17 сентябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
574-сон
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.09.2021 й., 09/21/574/0881-сон; 10.08.2022 й., 09/22/438/0726-сон; 04.08.2023 й., 09/23/330/0559-сон)