14.08.1997 йилдаги 397-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ДАВЛАТ ЭҲТИЁЖЛАРИ УЧУН АСОСИЙ ОЗИҚ-ОВҚАТ ТУРЛАРИНИ ХАРИД ҚИЛИШ ТИЗИМИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат таъминоти муассасалари, махсус истеъмолчилар ва давлат захираси учун озиқ-овқат харид қилиш тизимини янада такомиллаштириш, шу мақсадларга йўналтириладиган бюджет маблағларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қуйидагилар белгилаб қўйилсин:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳисоблаб аниқланган эҳтиёж (миқдор базаси, истеъмол нормаси ва бозорнинг ўртача мақбул нархи)дан келиб чиққан ҳолда навбатдаги йилга давлат эҳтиёжлари учун ҳар бир озиқ-овқат турини харид қилишни молиялашнинг чегаралаб қўйилган лимитларини белгилайди ҳамда уларни бевосита Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлигига, Давлат хавфсизлик хизматига «Ўздавзахира» қўмитасига, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига етказади. Валюта маблағлари фақат етишмайдиган ёки республикада ишлаб чиқарилмайдиган маҳсулотларни импорт бўйича харид қилиш учун кўзда тутилади;
(1-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 29 майдаги 396-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.06.2018 й., 09/18/396/1287-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат эҳтиёжлари учун давлат таъминоти муассасалари, махсус истеъмолчилар ва давлат захираси учун асосий озиқ-овқат турларини харид қилиш, қоида тариқасида, танлов асосида амалга оширилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мазкур маҳсулотларни харид қилиш энг аввало, маҳаллий товар ишлаб чиқарувчилар билан бевосита шартномалар бўйича, шунингдек уларнинг маҳсулотини «Ўзулгуржибиржасавдо» тизимининг ярмарка ва биржа савдоларида сотиб олиш йўли билан таъминланади. Бунда контрактлар фақат Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги (нарх масалалари бўйича) ёки унинг жойлардаги органлари билан келишилган ҳолда тузилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
импорт маҳсулот харид қилиш давлат эҳтиёжлари учун импорт бўйича четдан озиқ-овқат олиб келишни босқичма-босқич қисқартириб боришни назарда тутган ҳолда, маҳаллий товар ишлаб чиқарувчиларнинг ресурслар билан таъминланмаган қисмигина тендер асосида амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 8 апрелдаги 136-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги 1997 йилнинг 1 сентябрига қадар, ушбу қарорнинг 1-банди (иккинчи хатбоши)га мувофиқ, давлат таъминоти муассасаларининг, махсус истеъмолчилар ва давлат захирасининг буюртмаларини кўриб чиқсин ҳамда давлат эҳтиёжлари учун 1998 йилга озиқ-овқат маҳсулотлари харид қилишни молиялашнинг чегаралаб қўйилган лимитларини тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари шу йилнинг 25 августигача бўлган муддатда амалдаги улгуржи ва майда улгуржи таъминот-савдо ташкилотлари негизида хўжалик ҳисобидаги махсус савдо фирмаларини ташкил қилиб, улар зиммасига давлат таъминоти муассасалари учун асосий озиқ-овқат маҳсулотларини харид қилиш масалаларини юкласинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. «Ўзулгуржибиржасавдо»:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси товар-хом ашё биржаси ва унинг жойлардаги филиаллари таркибида хўжалик ҳисобидаги махсус бўлинмаларни ташкил қилиб, уларнинг зиммасига давлат эҳтиёжлари учун асосий озиқ-овқат маҳсулотларини харид қилиш бўйича биржа ва ярмарка савдоларини ташкил этиш вазифаларини юкласин;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, «Ўздавзахира» қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг тақдимномаси бўйича уларга қарашли бўлган ҳамда давлат эҳтиёжлари учун асосий озиқ-овқат маҳсулотлари харид қилишни таъминлайдиган бўлинмалар ва фирмаларга Ўзбекистон Республикаси товар-хомашё биржасида ва унинг филиалларида брокерлик ўринларини бепул берсин;
(5-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 29 майдаги 396-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.06.2018 й., 09/18/396/1287-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат таъминотида бўлган муассасаларнинг эҳтиёжларини мумкин қадар тўлиқ таъминлаш учун маҳаллий озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларни ярмарка ва биржа савдоларига кенг кўламда жалб этиш шароитларини яратиб берсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Миллий хавфсизлик хизмати жорий йилнинг 1 октябрига қадар муддатда ички бозордан 1998 йилга асосий озиқ-овқат маҳсулотлари харид қилиш бўйича шартномалар тузилишини таъминласинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шу йилнинг 20 августигача бўлган муддатда вазирлик ҳузурида тендер ўтказишни ташкил қилувчи хўжалик ҳисобидаги махсус бўлинма сифатида тендерлар ўтказувчи Агентлик («Ўзбектендерконсалтинг») ташкил қилсин ва тендерлар ўтказиш тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1998 йилга давлат эҳтиёжлари учун асосий озиқ-овқат маҳсулотлари харид қилиш бўйича тендер ўтказишга зарур шарт-шароитларни таъминлаб, бунда маҳсулот етказиб берувчиларни олдиндан малакали танлаб олиш, келиб тушаётган таклифларни эксперт ёрдамида баҳолаш, хоналар ва ёрдамчи ходимлар бериш, реклама ишини ташкил қилиш, тендерлар ўтказишни мувофиқлаштирувчи комиссия ҳужжатларини расмийлаштириш каби ва бошқа ишлар ўтказилишини назарда тутсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Тендерлар ўтказишни мувофиқлаштирувчи Республика комиссияси Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги, Молия вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Миллий хавфсизлик хизмати, «Ўздавзахира», Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан бирга, шу йил 1 ноябргача бўлган муддатда, тасдиқланган тартибга биноан, бюджетдан ажратилган лимитларга мувофиқ 1998 йилга давлат эҳтиёжлари учун ички бозорда харид қилинмай қолган асосий озиқ-овқат маҳсулотларини импорт бўйича харид қилишга тендер ўтказилишини ташкил этсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Хизмат кўрсатилаётган мажмуа таркибларининг озиқ-овқат маҳсулотлари билан узлуксиз таъминланиши учун Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати, Халқ таълими вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ижтимоий таъминот вазирлиги раҳбарларининг зиммасига шахсий жавобгарлик юклатилсин.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 29 майдаги 396-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.06.2018 й., 09/18/396/1287-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги, Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги «Товарлар, ишлар ва хизматларни давлат томонидан харид қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳасини 1997 йил 15 сентябргача бўлган муддатда Вазирлар Маҳкамасига киритсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари Б. Ҳамидов ва М. Усмонов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1997 йил 14 август,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
397-сон
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 8 апрелдаги 136-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган)