LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2019 йил 11 январдаги 02/16-10/40-сонли «Корхоналарнинг молиявий-иқтисодий аҳволи мониторинги ва таҳлилини ўтказиш мезонларини аниқлаш тартиби тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарор, шунингдек унга қўшимча ва ўзгартиришларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 1469-5, 23.01.2019 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси «Банкротлик тўғрисидаги» Қонунига асосан, Иқтисодий ночор корхоналар ишлари қўмитаси қарор қилади:
1. Корхоналарнинг молиявий-иқтисодий аҳволи мониторинги ва таҳлилини ўтказиш мезонларини аниқлаш тартиби тўғрисида низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Иқтисодий ночор корхоналар ишлари Қўмитаси томонидан 1999 йил 27 июлда 12-сон билан тасдиқланган «Корхоналарнинг иқтисодий ночорлигини аниқлаш бўйича мезонлар тизими» ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин (1999 йил 25 август, рўйхат рақами 803 — Меъёрий ҳужжатлар ахборотномаси, 1999 й., 10-сон).
3. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Иқтисодиёт вазирлиги ҳузуридаги Иқтисодий ночор корхоналар ишлари қўмитасининг 2005 йил 16 мартдаги ГС-05/0271/1-сонли қарори билан
«ТАСДИҚЛАНГАН»
«ТАСДИҚЛАНГАН»
Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси «Банкротлик тўғрисида»ги Қонунига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 й., 11-сон, 81-модда) мувофиқ ишлаб чиқилган ва иқтисодий ночор корхоналарга нисбатан судгача санация ёки банкротлик таомилини қўллаш таклифларини ишлаб чиқиш мақсадида, мулкида давлат улуши мавжуд бўлган ҳамда йирик корхоналарнинг молиявий ҳолатини ташҳис қилиш орқали иқтисодий таваккалчилик ва иқтисодий ночорлик аломатларини аниқлаш учун корхоналарнинг молиявий-иқтисодий аҳволини мониторинг ва таҳлил қилиш мезонларини белгилайди.
2. Ўзбекистон Республикаси хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш қўмитаси (бундан кейин — Қўмита) ёки унинг ҳудудий органлари устав фондида давлат улуши бўлган, иқтисодий таваккалчилик гуруҳида турган корхоналарнинг молиявий-хўжалик фаолиятини нормаллаштириш бўйича комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш юзасидан кўрсатмалар беради.
Қўмита ёки унинг ҳудудий органлари устав фондида давлат улуши бўлган, иқтисодий ночор корхоналарнинг молиявий аҳволига кўра судгача санация ёки банкротлик таомилини қўллаш таклифларини ишлаб чиқиш бўйича кўрсатмалар беради.
пуллик мажбуриятлар ва мажбурий тўловлар бўйича уларни тўлаш кунидан уч ойдан ортиқ муддати ўтган кредиторлик қарзларининг мавжудлиги;
корхонанинг тўловга қобилиятсизлиги, яъни қисқа муддатли қарзларини жорий активлари билан қоплай олмаслиги;
4. Пуллик мажбуриятлар ва мажбурий тўловлар бўйича уларни тўлаш муддати келган кундан бошлаб уч ойдан ортиқ муддати ўтган қарз қонун ҳужжатлари ёки шартномаларга мувофиқ мажбурий тўловларни тўлаш бўйича мажбуриятлар ва кредиторларнинг пуллик мажбуриятлар бўйича талабларини амалга ошириш вақтидан бошлаб белгиланади (масалан, бюджетга солиқларни ҳисобот давридан кейинги маълум санага ҳар ой ёки ҳар чоракда тўлаш муддатлари).
Муддати уч ойдан ортиқ ўтган қарз ҳақидаги маълумотлар Молия вазирлигининг 2002 йил 27 декабрда 140-сон буйруғи билан тасдиқланган (АВ, 2003 йил 24 январда 1209-сон билан рўйхатга олинган) Бухгалтерия баланси 1-сонли шаклининг 602-сатр 4-устунидан ёки Бухгалтерия балансига илова «Муддати ўтган дебиторлик ва кредиторлик қарзлари расшифровкаси»нинг 4-сатр 3-устунидан олинади (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2003 й., 1-2-сон).
5. Тўлов қобилияти (қоплаш) коэффициенти нафақат дебиторлар билан ўз вақтида ҳисоб-китоб қилиш ва тайёр маҳсулотни қулай шароитда сотиш шарти билан, балки бошқа моддий жорий (айланма) маблағлар элементлари шароитида баҳоланувчи корхонанинг тўловга қобиллигини кўрсатади. Коэффициентнинг камайиши корхона тўлов имкониятларининг пасайиши ҳақида хабар беради.
А2 — жорий (айланма) активлар (ишлаб чиқариш захиралари, тайёр маҳсулот, пул маблағлари, дебиторлик қарзлари ва б.), баланс активининг II бўлими, 390-сатр;
Агар тўловга қобиллик коэффициенти ҳисобот даври сўнгида 1,25 дан паст қийматга эга бўлса, корхона тўлов қобилиятига эга эмас деб ҳисобланади.
6. Ўз айланма маблағлари билан таъминланганлик коэффициенти молиявий мустаҳкамлик, корхона эгалари ва кредиторлар манфаатларининг нисбати учун зарур бўлган корхонанинг ўз айланма маблағларининг мавжудлигидан далолат беради
А1 — узоқ муддатли активлар (асосий воситалар, номоддий активлар, капитал қўйилмалар ва б.), баланс активининг I бўлими, 130-сатр;
П1 — ўз маблағлари манбалари (устав капитали, резерв капитали, қўшимча капитал, тақсимланмаган фойда ва б.), баланс пассиви I бўлимининг натижаси 480-сатр.
Уқк — узоқ муддатли активларни олиш учун йўналтирилган узоқ муддатли қарзлар ва кредитлар (бухгалтерия баланси 570 ва 580-сатрлардан ҳисоблаш орқали);
Ушбу каср сурати корхона ўз маблағлари суммасининг қанча қисми айланма маблағларга йўналтирилгани, махражи — барча айланма маблағлар суммасини кўрсатади. Ушбу коэффициентнинг энг кам қиймати — 0,2.
Агар ўз айланма маблағлари билан таъминланганлик коэффициенти ҳисобот даври охирида 0,2 дан кам қийматга эга бўлса, у ҳолда корхона ўз айланма маблағлари билан таъминланмаган ҳисобланади.
7. Рентабеллик коэффициенти корхонанинг молиявий-хўжалик фаолиятининг фойдалилик (зарарлилик) даражасини кўрсатади.
Стф — Фойда солиғини тўлагунга қадар фойда «Молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисобот» 2-сонли шаклнинг 240-сатр 5-устуни, ёки Фойда солиғини тўлагунга қадар зарар «Молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисобот» 2-сонли шаклнинг 240-сатр 6-устуни «–» белгиси билан;
Х — жами харажатлар, «Молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисобот» 2-сонли шаклдан сатрлар (020 «6-устун» + 040 «6-устун» + 170 «6-устун» + 230 «6-устун») йиғиндиси.
Активлар рентабеллиги коэффициенти фақатгина йил якунларига кўра қуйидаги формула бўйича ҳисобланади:
Ўб — баланснинг жами активи ёки пассивининг ўртача қиймати бўлиб, ўртача арифметик ёки ўртача хронологик формула бўйича ҳисобланган.
8. Ўз ва қисқа муддатли қарз маблағларининг нисбат коэффициенти қарз маблағларини ўз манбалари орқали қайтариш билан таъминланганлик даражасини белгилайди.
Агар ўз ва қисқа муддатли қарз маблағларининг нисбат коэффициенти ҳисобот даври сўнгида 1 дан паст қийматга эга бўлса, бу ҳол корхонада молиявий таваккалчилик мавжудлигидан гувоҳлик беради.
9. Ишлаб чиқариш қувватларидан фойдаланиш коэффициенти ишлаб чиқариш қувватларининг юкланиш даражасини билдирувчи кўрсаткичдир:
Qҳақ. — таққосланадиган қиймат кўринишидаги ҳисобот даврида чиқарилган маҳсулот (кўрсатилган хизматлар)нинг ҳақиқий ҳажми;
Qлойиҳа — таққосланадиган қиймат кўринишидаги белгиланган вақт давомида маҳсулот чиқариш (хизматлар кўрсатиш)нинг энг кўп ҳажми, унга асосий технологик ускуналардан тўлиқ фойдаланиш ва белгиланган иш режимига риоя қилиш орқали эришиш мумкин;
Агар ишлаб чиқариш қувватларидан фойдаланиш коэффициенти ҳисобот даврида 0,5 дан ёки ўртача тармоқникидан паст бўлса, у ҳолда корхона ишлаб чиқариш қувватларидан фойдаланиш даражаси паст ҳисобланади.
10. Асосий воситаларнинг эскириш коэффициенти асосий фонднинг давр учун эскириш улушини билдирувчи кўрсаткич бўлиб, асосий воситаларнинг бошланғич нархига нисбатан эскириш қийматини аниқлайди.
Агар асосий воситаларнинг эскириш коэффициенти кўрилаётган давр охирида 0,5 қийматидан ошса, корхонада асосий воситалари сезиларли даражада эскирган ҳисобланади.
11. «Иқтисодий қодир» гуруҳига «иқтисодий таваккалчилик» ва «иқтисодий ночор» гуруҳларига кирмайдиган корхоналар мансубдир.
12. «Иқтисодий таваккалчилик» гуруҳига кирувчи корхоналар III бўлимнинг 5-бандида кўрсатилган тўлов қобилиятига эга эмаслик белгилари ёки III бўлимнинг 7-8-бандларида кўрсатилган паст рентабеллик ва молиявий таваккалчилик белгилари мавжудлигига қараб аниқланади.
13. «Иқтисодий ночор» гуруҳига кирувчи корхоналар пуллик мажбуриятлар ва мажбурий тўловлар бўйича уларни тўлаш кунидан уч ойдан ортиқ муддати ўтган кредиторлик қарзларининг мавжудлигига қараб аниқланади. Бунда:
«тўлов қобилиятини тиклаш имкониятига эга» корхоналарга юқоридаги шартга асосан, лекин ушбу қарзни тўлаш имкониятига эга корхоналар мансуб (пуллик мажбуриятлар ва мажбурий тўловлар бўйича уларни тўлаш кунидан уч ойдан ортиқ муддати ўтган кредиторлик қарзлари мавжуд ҳамда тўлов қобилиятига эга, рентабел ёки ўз айланма маблағлари билан таъминланган корхона).
энг кам ойлик иш ҳақининг беш юз борабаридан кам бўлмаган муддати ўтган кредиторлик қарздорлиги мавжуд корхона — юридик шахс тўлов қобилиятига эга эмаслик, паст рентабеллик (зарар) ва III бўлимнинг 6-бандида кўрсатилган ўз айланма маблағлари билан таъминланмаганлик белгилари мавжуд бўлса, у корхона «тўлов қобилиятини тиклаш имкониятига эга эмас» кичик гуруҳига мансуб бўлади.
14. Иқтисодий ночор корхоналар рўйхатига янги ташкил этилган ва (ёки) қайта таъмирланаётган, жумладан, кредит ҳисобига (бошланғич даврда қувватларни ишга туширгунча харажатлар фойдадан ортиқ бўлади) таъмирланаётган корхоналар кирмайди.
15. Ушбу ҳужжат билан тасдиқланган иқтисодий ночорликни белгиловчи коэффициентларнинг меъёрий қийматлари барча тармоқлар учун ягона бўлиб, Қўмита ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда алоҳида тармоқларнинг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олиб, уларни ҳисоблаш усули ўзгартирилиши мумкин.