Мамлакатда инвестиция муҳитини янада яхшилаш, хусусийлаштириш, ишлаб чиқаришни модернизация қилиш, техник жиҳатдан қайта жиҳозлаш ва реконструкция қилиш, республиканинг ортиқча ишчи кучи мавжуд бўлган минтақаларида янги иш жойларини яратиш дастурларини амалга оширишга тўғридан-тўғри хусусий хорижий инвестицияларни кенг жалб этиш, шунингдек хорижий инвесторлар учун ишончли ҳуқуқий ҳимоя ва кафолатларни таъминлаш мақсадида:
Олдинги таҳрирга қаранг.
1. 2005 йилнинг 1 июлидан бошлаб тўғридан-тўғри хусусий хорижий инвестицияларни жалб этадиган иқтисодиёт тармоқлари (иловага мувофиқ) корхоналари асосий фаолияти бўйича даромад (фойда) солиғи, мулк солиғи, ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш ва ҳудудларни ободонлаштириш солиғи, экология солиғи, микрофирма ва кичик корхоналар учун белгиланган ягона солиқ тўлови ёки ягона солиқ тўлашдан, шунингдек Республика йўл жамғармасига мажбурий ажратмалар тўлашдан озод қилинсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
(1-банднинг биринчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 6 сентябрдаги ПФ-3658-сон Фармони таҳририда )
Белгилансинки, тўғридан-тўғри хусусий хорижий инвестициялар ҳажми қуйидагича бўлганда мазкур солиқ имтиёзлари берилади:
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. Ушбу Фармоннинг 1-бандида кўрсатилган солиқ имтиёзлари қуйидаги шартлар асосида қўлланилиши белгилаб қўйилсин:
мазкур корхоналарни ортиқча ишчи кучи бўлган минтақалар — Қорақалпоғистон Республикаси, Жиззах, Қашқадарё, Сирдарё, Сурхондарё, Хоразм вилоятларида, шунингдек Навоий, Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларининг қишлоқ аҳоли пунктларида жойлаштириш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
хорижий инвесторлар томонидан тўғридан-тўғри хусусий хорижий инвестицияларни Ўзбекистон Республикасининг кафолати берилмаган ҳолда амалга ошириш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
ушбу корхоналар давлат рўйхатидан ўтказилгандан кейин тўғридан-тўғри хусусий хорижий инвестицияларни киритиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
хорижий инвестицияларни эркин алмаштириладиган валюта ёки янги замонавий технологик ускуна тарзида қўйиш;
мазкур имтиёзларни қўлланиш муддати давомида имтиёзлардан олинган даромадни корхонани янада ривожлантириш мақсадида қайта инвестициялашга йўналтириш.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Хорижий инвестициялар ва кредитлар масалалари бўйича идоралараро Кенгаш зиммасига тўғридан-тўғри хусусий хорижий инвестициялар жалб этиладиган корхоналарнинг ушбу Фармон иловасида кўрсатилган иқтисодиёт тармоқларига тааллуқли эканини аниқлаш вазифаси юклатилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар томонидан Ўзбекистон Республикасининг кафолатисиз жалб этиладиган узоқ муддатли кредитлар бўйича фоизлар даромад (фойда) солиғини ҳисоблашда солиққа тортиладиган базага киритилмайди;
хорижий инвестициялар иштирокида янги ташкил этиладиган корхоналарнинг асосий фаолиятдан кўрадиган зарарлари 5 йил муддат ичида солиққа тортиладиган даромад ҳисобидан тўлаш учун ҳисобот давридан кейинги йилларга тенг улушлар билан тақсимланади;
кейинги қонун ҳужжатларида инвестициялаш шарт-шароитлари ёмонлашган тақдирда мазкур Фармоннинг 1-бандидаги имтиёзлар қанча муддатга берилган бўлса, ана шу муддат мобайнида амал қилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
5. Ушбу Фармоннинг 1-бандига мувофиқ имтиёз олган корхоналар шундай имтиёз берилган муддат тугашидан кейин бир йил барвақтроқ фаолиятини тўхтатган тақдирда фойдани ўз мамлакатига ўтказиш ва хорижий инвесторнинг капиталини чет элга олиб чиқиб кетиш фақат берилган имтиёзлар суммасини бюджетга қайтаргандан кейин амалга оширилади.
6. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Давлат солиқ қўмитаси, Иқтисодиёт вазирлиги, Савдо-саноат палатаси билан биргаликда бир ой муддатда ушбу Фармонда белгиланган тўғридан-тўғри хусусий хорижий инвестициялар учун солиқ имтиёзларини қўллаш тартиби тўғрисидаги низомни ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда тасдиқласин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
хорижий инвесторларга тўланадиган, дивиденд тарзида олинадиган даромадларга солиқ миқдори (ставкалари) кўпайиши;
Кейинги таҳрирга қаранг.
хорижий инвесторнинг чет элга ўтказиладиган даромадлари (фойдаси)ни ўз мамлакатига қайтариш тартиботини мураккаблаштирувчи ёки уларнинг миқдорини камайтирувчи қўшимча талаблар жорий этилиши, бунда давлат хорижий инвестициялар иштирокидаги корхонанинг тўловга қобилиятсизлиги ва банкротлиги ёки кредит берувчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, хорижий инвестор — жисмоний шахс содир этган жиноий қилмиш ёки маъмурий ҳуқуқбузарлик ҳолларида ёхуд суд ёки ҳакамликнинг қарорига мувофиқ даромад (фойда)ни ўз мамлакатига қайтаришни тўхтатиб туришнинг бошқа зарурати бўлганда хорижий инвестор маблағларини қонун ҳужжатларини камситмайдиган тарзда қўллаш шартлари асосида ўз мамлакатига қайтарилишини тўхтатиб туриш ҳоллари мустасно;
инвестицияларнинг миқдори бўйича инвестициялаш ҳажмларига миқдорий чеклашлар ҳамда бошқа қўшимча талаблар, шу жумладан хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарда хорижий инвестицияларнинг минимал миқдорини кўпайтириш тарзидаги талаблар жорий этилиши;
республика корхоналарининг устав жамғармаларида хорижий инвесторнинг улуш билан иштирок этиши бўйича чеклашлар жорий этилиши;
хорижий инвесторларнинг визаларини расмийлаштириш ва узайтириш борасидаги қўшимча тартиботлар, шунингдек хорижий инвестицияларни амалга ошириш бўйича бошқа қўшимча талаблар жорий этилиши.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Бунда, юқорида кўрсатилган барча инвестициялаш шарт-шароитлари ёмонлашган тақдирда хорижий инвестор мазкур кафолатни қўллаш тўғрисида тегишли ваколатли органни хабардор қилиши назарда тутилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
9. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда мазкур Фармон қабул қилиниши муносабати билан амалдаги қонунчилик ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
10. Ушбу Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р. Азимов зиммасига юклатилсин.
1. Радиоэлектрон саноати буюмлари ҳамда компьютер ва ҳисоблаш техникаси бутловчи буюмларини ишлаб чиқариш.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 24 мартдаги ПФ-3586-сонли Фармони 1а-иловасида кўрсатилган қурилиш материалларининг янги турларини ишлаб чиқариш.
маҳаллий хом ашёдан саноат миқёсида қайта ишланган тайёр озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш (алкоголли, алкоголсиз ичимликлар ва тамаки маҳсулотлари бундан мустасно).
Кейинги таҳрирга қаранг.