02.08.2021 йилдаги 478-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Коронавирус пандемияси даврида аҳоли, бюджет, базавий инфратузилма ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш учун ташқи ёрдам маблағларини жалб қилиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 22 апрелдаги ПҚ-4691-сон қарорига мувофиқ ҳамда Европа тикланиш ва тараққиёт банки иштирокида иссиқлик электр станциялари айланма маблағлари ва операцион ликвидлик эҳтиёжларини молиялаштириш орқали электр энергетика соҳаси салоҳиятини янада ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотлари иштирокидаги лойиҳаларни тайёрлаш ва амалга ошириш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 16 июлдаги ПҚ-3857-сон қарорига мувофиқ халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотлари иштирокидаги лойиҳаларни амалга ошириш доирасида солиқ ва божхона имтиёзлари тақдим қилиниши ва институционал ривожланиш лойиҳалари учун лойиҳанинг техник-иқтисодий асосларининг ишлаб чиқилиши талаб этилмаслиги;