Ўзбекистон Республикасининг Қонуни
Ногиронлар ҳуқуқлари тўғрисидаги Конвенцияни (Нью-Йорк, 2006 йил 13 декабрь) ратификация қилиш ҳақида
Қонунчилик палатаси томонидан 2021 йил 18 майда қабул қилинган
Сенат томонидан 2021 йил 29 майда маъқулланган
Сенат томонидан 2021 йил 29 майда маъқулланган
Ногиронлар ҳуқуқлари тўғрисидаги Конвенция (Нью-Йорк, 2006 йил 13 декабрь) қуйидаги баёнот ва қўшимча шарт билан ратификация қилинсин:
«Ўзбекистон Республикаси ногиронлиги бўлган шахслар ўз ҳаётининг барча соҳаларида бошқалар билан тенг равишда ҳуқуқ лаёқатига эга эканлигини тан олади.
Ўзбекистон Республикаси Конвенция тегишли ҳолатларда ва қонунга мувофиқ ногиронлиги бўлган шахсларнинг қўллаб-қувватлашдан фойдаланишини ҳамда қарорлар қабул қилиш механизмларини алмаштиришни таъминлаш бўйича тегишли чора-тадбирлар кўришга, шу жумладан ногиронлиги бўлган шахсларнинг муомала лаёқатини чеклашга йўл қўяди деб тушунганлигини маълум қилади.
Конвенциянинг 12-моддаси ногиронлиги бўлган шахсларга нисбатан қарорлар қабул қилишнинг ўрнини босувчи механизмларнинг бекор қилинишини талаб этадиган модда сифатида талқин этилиши мумкин бўлган тақдирда, Ўзбекистон Республикаси тегишли шароитларда ҳамда лозим даражадаги ва самарали кафолатларга риоя этиш шарти билан ушбу механизмлардан фойдаланишни давом эттириш ҳуқуқини ўзида қолдиради».
Ўзбекистон Республикасининг Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2021 йил 7 июнь,
ЎРҚ-695-сон
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.06.2021 й., 03/21/695/0536-сон)