Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги директорининг
буйруғи
Крипто-биржалар фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш киритиш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2021 йил 17 майда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3127-4]
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги директорининг 2022 йил 14 июлдаги 32-сонли «Крипто-активлар айланмаси соҳасидаги хизматлар провайдерлари фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғига (рўйхат рақами 3380, 15.08.2022 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 22 сентябрдаги ПФ-6065-сон «Ўзбекистон Республикасида идентификация ID-карталарни жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлигининг 2019 йил 21 январдаги 16-сон буйруғи (рўйхат рақами 3127, 2019 йил 22 январь) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.01.2019 й., 10/19/3127/2525-сон) билан тасдиқланган Крипто-биржалар фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низом 1а-сон иловасининг 10-банди иккинчи ва учинчи хатбошиларидан «(паспорт ёки унга тенглаштирилган ҳужжат)» деган сўзлар чиқариб ташлансин.
2. Ушбу буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Директор Д. ЛИ
Тошкент ш.,
2021 йил 30 апрель,
12-сон
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.05.2021 й., 10/21/3127-4/0464-сон)