LexUZ шарҳи
 LexUZ шарҳи
 LexUZ шарҳи
Руҳий ҳолати бузилган шахслар Ўзбекистон Республикаси Конституциясида, қонунларида назарда тутилган фуқароларнинг барча ҳуқуқлари ва эркинликларига эгадир.
 LexUZ шарҳи
Олдинги таҳрирга қаранг.
(10-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 27 февралдаги ЎРҚ-915-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.02.2024 й., 03/24/915/0160-сон)
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси «Адвокатура тўғрисида»ги Қонуни, «Давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатиш тўғрисида»ги Қонуни 11-моддасининг учинчи қисми, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 20 июндаги 137-сонли «Адвокатлар томонидан кўрсатилган юридик ёрдам учун давлат ҳисобидан ҳақ тўлаш механизмини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори.
 LexUZ шарҳи
 LexUZ шарҳи
Вояга етмаган шахсга нисбатан маълумотларни билган ҳолда тиббий аралашувга ихтиёрий розиликни ушбу модданинг иккинчи қисмида назарда тутилган маълумотлар шундай розиликни берадиган шахсга маълум қилинганидан кейин ота-онасидан бири ёки бошқа қонуний вакили беради, суд томонидан муомалага лаёқатсиз деб топилган шахсга нисбатан эса унинг қонуний вакили розилик беради.
Ушбу модданинг бешинчи қисмида кўрсатилган шахсларга нисбатан руҳий ҳолат бузилишларини даволаш учун асл ҳолига қайтариб бўлмайдиган оқибатларни келтириб чиқарадиган жарроҳлик усулларини ҳамда бошқа усулларни қўллашга, шунингдек уларда профилактика, ташхис қўйиш, даволаш ва тиббий реабилитация қилиш усуллари, тиббиёт учун мўлжалланган дори воситалари ва буюмлари, махсус шифобахш озиқ-овқат маҳсулотлари синовларини ўтказишга йўл қўйилмайди.
Руҳий ҳолати бузилган шахсларга нисбатан тиббий йўсиндаги мажбурлов чоралари Ўзбекистон Республикасининг Жиноят, Жиноят-процессуал ва Жиноят-ижроия кодексларида назарда тутилган асослар бўйича ҳамда тартибда суднинг қарорига кўра қўлланилади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси XVII боби, Ўзбекистон Республикаси Жиноят-ижроия кодексининг 33 боби.
Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг, Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат хавфсизлик хизматининг, Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизматининг, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг ҳарбий хизматчиси сифатида шахснинг, шу жумладан ички ишлар органлари, Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, хизмат фаолияти ҳақиқий ҳарбий хизматга тенглаштириладиган бошқа вазирликлар ва идораларнинг бошлиқлар ҳамда оддий аскарлар таркибидан бўлган шахсларнинг ўз руҳий соғлиғининг ҳолатига кўра ҳарбий хизматга яроқлилиги тўғрисидаги масалани ҳал қилиш чоғида амбулатор ва стационар шароитларда психиатрия текширувидан ўтказиш асослари ҳамда тартиби ушбу Қонун ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларида тинчлик ва уруш даврида тиббий кўрикдан ўтказиш тўғрисидаги низом билан белгиланади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 25 декабрдаги ПҚ-4076-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларида тинчлик ва уруш даврида тиббий кўрикдан ўтказиш тўғрисидаги низом, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Миллий гвардияси, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Ички ишлар вазирлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2019 йил 14 мартдаги 11, 8, 5, 6, 23 ққ, 37-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларида тинчлик ва уруш даврида тиббий кўрикдан ўтказишни ташкил этиш ва амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низом (рўйхат рақами 3147, 2019 йил 3 апрель).
 LexUZ шарҳи
 LexUZ шарҳи
 LexUZ шарҳи
 LexUZ шарҳи
Агар текширилаётган шахс ушбу Қонун 28-моддасининг биринчи қисмида назарда тутилган асослар бўйича диспансер кузатувида турган бўлса, уни психиатрия текширувидан ўтказиш унинг маълумотларни билган ҳолдаги ихтиёрий розилигисиз ёки қонуний вакилининг маълумотларни билган ҳолдаги ихтиёрий розилигисиз амалга оширилиши мумкин.
Ушбу Қонун 24-моддасининг еттинчи қисми иккинчи хатбошисида ва саккизинчи қисмида назарда тутилган ҳолларда шахсни психиатрия текширувидан ўтказиш тўғрисидаги қарор шифокор-психиатр томонидан ушбу шахснинг розилигисиз ёки қонуний вакилининг розилигисиз мустақил равишда, ушбу Қонуннинг 26-моддасида назарда тутилган тартибда қабул қилинади.
Ушбу Қонун 24-моддаси еттинчи қисмининг учинчи ва тўртинчи хатбошиларида назарда тутилган ҳолларда шахсни ўзининг розилигисиз ёки қонуний вакилининг розилигисиз психиатрия текширувидан ўтказиш тўғрисидаги қарор суд томонидан чиқарилади.
Шахсни ўзининг розилигисиз ёки қонуний вакилининг розилигисиз психиатрия текширувидан ўтказиш тўғрисидаги қарор шундай текширув ўтказиш учун ушбу Қонун 24-моддасининг еттинчи қисмида санаб ўтилган асослар мавжудлиги ҳақидаги маълумотларни ўз ичига олган ёзма аризага биноан шифокор-психиатр томонидан қабул қилинади, бундан ушбу Қонун 24-моддасининг саккизинчи қисмида назарда тутилган ҳоллар мустасно.
Ушбу Қонун 24-моддаси еттинчи қисмининг иккинчи хатбошисида назарда тутилган ҳолларда ариза оғзаки шаклда ҳам берилиши мумкин. Шахсни психиатрия текширувидан ўтказиш тўғрисидаги қарор шифокор-психиатр томонидан дарҳол қабул қилинади ва тиббий ҳужжатларга ёзиб қўйиш орқали расмийлаштирилади.
Диспансер кузатуви шахс соғайиб кетганда ёки унинг руҳий ҳолати сезиларли ва турғун яхшиланганда тугатилади. Диспансер кузатуви тугатилганидан кейин амбулатория шароитларидаги психиатрия ёрдами ушбу Қонуннинг 7-моддасида назарда тутилган асослар бўйича ва тартибда мазкур шахснинг илтимосига кўра ёки розилиги билан ёхуд унинг қонуний вакилининг илтимосига кўра ёки розилиги билан кўрсатилади.
Руҳий ҳолати бузилган шахснинг руҳий ҳолати ўзгарган тақдирда, у ушбу Қонуннинг 24 ва 25-моддаларида назарда тутилган асослар бўйича ҳамда тартибда ўзининг розилигисиз ёки қонуний вакилининг розилигисиз текширувдан ўтказилиши мумкин. Бундай ҳолларда диспансер кузатуви шифокор-психиатрлар комиссиясининг қарорига биноан қайтадан ўрнатилиши мумкин.
 LexUZ шарҳи
 LexUZ шарҳи
Ўз қонуний вакилларининг илтимосига биноан ёки розилиги билан психиатрия стационарига ётқизилган вояга етмаган шахс ва суд томонидан муомалага лаёқатсиз деб топилган шахс ушбу Қонун 34-моддасининг биринчи қисмида назарда тутилган тартибда шифокор-психиатрлар комиссияси томонидан мажбурий текширувдан ўтказилиши лозим. Дастлабки олти ой ичида бу шахслар стационарда ётишни узайтириш тўғрисидаги масалани ҳал қилиш учун шифокор-психиатрлар комиссияси томонидан ҳар ойда камида бир марта текширувдан ўтказилиши лозим.
Ушбу Қонуннинг 31-моддасида назарда тутилган асослар бўйича психиатрия стационарига ётқизилган руҳий ҳолати бузилган шахс шифокор-психиатрлар комиссияси томонидан қирқ саккиз соатдан ошмаган муддатда мажбурий текширувдан ўтказилиши лозим, комиссия стационарга ётқизилганликнинг асосланганлиги тўғрисида қарор қабул қилади. Стационарга ётқизиш асоссиз деб топилган ва стационарга ётқизилган шахс психиатрия стационарида қолиш истагини билдирмаган ҳолларда, у дарҳол стационардан чиқарилиши лозим.
Психиатрия стационарига ихтиёрий равишда ётқизилган руҳий ҳолати бузилган шахсни чиқариш, агар ғайриихтиёрий тартибда ётқизиш учун ушбу Қонуннинг 31-моддасида назарда тутилган асослар шифокор-психиатрлар комиссияси томонидан аниқланадиган бўлса, рад этилиши мумкин. Бундай ҳолда психиатрия стационарида бўлиш, ётишни узайтириш ва стационардан чиқариш масалалари ушбу Қонуннинг 34 — 36-моддаларида, шунингдек ушбу модданинг учинчи қисмида белгиланган тартибда ҳал этилади.
1) Ўзбекистон Республикасининг 2000 йил 31 августда қабул қилинган «Психиатрия ёрдами тўғрисида»ги 123-II-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2000 йил, № 7-8, 215-модда);