Ҳужжат рақами
ПФ-6207-сон
Орган
Президент Республики Узбекистан
Имзоланган сана
13.04.2021
Кучга кириш санаси
14.04.2021
Қўшимча ахборот
Улашиш
Ҳужжат 14.04.2021 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
8. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатлари 5-иловага мувофиқ 2021 йил 1 майдан ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
икки ой муддатда акциялари фонд биржаси орқали оммавий жойлаштирилиши мазкур Фармонга 4-иловада белгиланган ҳар бир корхона бўйича алоҳида «йўл харита»лари тасдиқланишини таъминласин.

Т/р

Чора-тадбирлар номи

Амалга ошириш механизми

Амалга ошириш шакли

Ижро муддати

Масъул ижрочилар

I. Эмитентлар сонини кўпайтириш, янги молиявий маҳсулотлар ва корпоратив бошқарувни такомиллаштириш орқали таклифни ошириш

1.

Давлат акциялар пакетини сотиш жараёнини такомиллаштириш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш.

1. Компанияларнинг бозорга киришга тайёрлиги, листингга киритилгунга қадар корпоратив трансформацияси орқали давлат акциялар пакетини белгиланган тартибда сотиш.

Чора-тадбирлар дастури

2021 йил август

Давлат активларини бошқариш агентлиги, Молия вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Марказий банк

2. Давлат акциялар пакетини сотишни асосан маҳаллий капитал бозорида амалга ошириш, республикага хорижий инвесторларни жалб қилган ҳолда, андеррайтер тавсиясига кўра маҳаллий эмитентлар ўз акцияларини дастлаб республика фонд биржасида жойлаштиргандан сўнг хорижий фонд бозорларида жойлаштириш тартибини қўллаш.

Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси

2021 йил сентябрь

3. Акцияларни муваффақиятли жойлаштиришга тўсқинлик қилмайдиган давлат иштирокидаги корхоналарнинг сотиб олинадиган акциялари бўйича чекловларни белгилаш, институционал инвесторлар учун фақат бирламчи (IPO) ва иккиламчи (SPO) оммавий таклиф билан капитал бозорида савдони амалга ошириш орқали ўз улушини янада ошириш имкониятини яратиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2021 йил ноябрь

4. Давлат акциялар пакетини сотиш жараёнини қўллаб-қувватлаш учун донорларнинг техник кўмагини кенг жалб қилиш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2021 йил август

2.

Акциядорлик жамиятларида корпоратив бошқарувни халқаро стандартларга мувофиқ такомиллаштириш.

1. Барча акциядорлик жамиятларида Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилотининг (ИҲТТ) корпоратив бошқарув тамойилларини босқичма-босқич жорий этиш юзасидан таклифлар киритиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2022 йил март

Давлат активларини бошқариш агентлиги, Молия вазирлиги, Марказий банк

2. Акциядорлик жамиятлари кузатув кенгашларининг мустақил аъзоларига қўйиладиган талабларни такомиллаштириш.

Қонун лойиҳаси

2021 йил декабрь

3. Акциядорлик жамиятлари томонидан акциядорлик жамиятлари кузатув кенгашлари мустақил аъзолари реестрини юритиш тартибини белгилаш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2021 йил декабрь

3.

Бозор талабларидан келиб чиққан ҳолда қимматли қоғозларнинг янги турларини амалда жорий этиш.

1. Мавжуд облигациялар турларини диверсификация қилиш — опцион ва фьючерслар чиқариш бўйича тегишли чораларни амалга ошириш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2022 йил январь

Молия вазирлиги, Марказий банк

2. Янги турдаги қимматли қоғозларни (жумладан, секьюритизация ва ипотека облигациялар) жойлаштириш ва уларнинг муомаласи амалга оширилишини ҳуқуқий тартибга солиш механизмларини «Капитал бозори тўғрисида»ги қонун лойиҳасига киритиш.

Қонун лойиҳаси

2022 йил январь

4.

Фонд биржалари воситалар қаторини кенгайтириш.

1. Биржалардаги савдоси амалга ошириладиган Exchange Trading Funds (ETF), шу жумладан олтинга боғланган (Gold ETF) фондлар савдосини йўлга қўйиш бўйича ҳуқуқий базани яратиш.

Қонун лойиҳаси

2022 йил июнь

Молия вазирлиги, Марказий банк

2. Давлат рўйхатидан ўтказилмайдиган биржавий облигациялар (commercial paper) савдосини жорий этиш.

3. Валюта хатарларини камайтиришга қаратилган валюта фьючерсларини жорий қилиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2022 йил декабрь

5.

Корпоратив облигациялар бозорини ривожлантириш.

1. Корпоратив облигацияларни чиқариш учун таъминот талабини бекор қилиш.

2. Ёпиқ обуна бўйича жойлаштиришга мўлжалланган корпоратив облигациялар чиқариш учун қўйиладиган талабларни қайта кўриб чиқиш ва тегишли таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2022 йил март

Молия вазирлиги, Марказий банк

6.

Ислом молиялаштириш тамойиллари асосида «Сукук» облигацияларини жорий этиш.

1. «Сукук» облигацияларини жорий этиш чора-тадбирларини молиялаш-тириш мақсадида Ислом тараққиёт банки техник кўмагини жалб қилиш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2021 йил август

Молия вазирлиги, Инвестиция ва ташқи савдо вазирлиги, Марказий банк

2. «Сукук» облигацияларини тажриба тариқасида инглиз ҳуқуқи тамойилларини қўллаган ҳолда жойлаштириш чораларини кўриш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2022 йил январь

3. Қонун ҳужжатларига тегишли ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш.

2022 йил апрель

7.

Ислом молиялаштириш тамойиллари асосида қимматли қоғозлар ва капитал бозорига оид бошқа молия хизматларини татбиқ этиш мақсадида норматив-ҳуқуқий базани шакллантириш.

1. Хорижий экспертларни жалб қилган ҳолда идоралараро ишчи гуруҳлар ташкил этиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2021 йил 1 июль

Молия вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Марказий банк, мутасадди вазирлик ва идоралар

2. Хорижий тажрибани ўрганиш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2021 йил 1 сентябрь

3. «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш.

Қонун лойиҳаси

2022 йил 1 май

II. Капитал бозори инфратузилмасини ривожлантириш

8.

«Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси» ДК фаолиятини халқаро стандартларга мувофиқ такомиллаштириш.

1. Қимматли қоғозлар бозори ривожланган хорижий давлатларнинг қимматли қоғозлар депозитарийлари фаолиятларини ўрганиш ва таҳлил қилиш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2021 йил август

«Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси» ДК, Молия вазирлиги, Давлат активларини бошқариш агентлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Марказий банк

2. «Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси» ДКга Марказий банкда ҳисобварақ очган ҳолда ҳисоб-китобларни амалга ошириш бўйича қонунчиликка ўзгартириш киритиш.

Қонун лойиҳаси

2022 йил декабрь

3. Қимматли қоғозлар чиқарилишини давлат рўйхатидан ўтказишнинг эмиссия рисоласини рўйхатдан ўтказишдан олдин қимматли қоғозларнинг халқаро идентификация кодларини (ISIN, CFI ва FISN) бериш тартибини жорий этиш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2022 йил май

4. Йирик халқаро портфель инвесторларини Ўзбекистон Республикасининг қимматли қоғозлар бозорига жалб қилиш мақсадида «Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси» ДК ва йирик халқаро қимматли қоғозлар депозитарийлари (Clearstream, Euroclear) ўртасида яқиндан ҳамкорлигини ўрнатиш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2022 йил декабрь

5. Жисмоний ва юридик шахсларни идентификация қилиш имкониятини таъминлаш мақсадида Қимматли қоғозлар марказий депозитарийсига Давлат солиқ қўмитаси, Давлат персоналлаштириш маркази, Давлат хизматлари агентлиги маълумотларидан фойдаланиш ҳуқуқини бериш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2022 йил декабрь

9.

Корпоратив маълумотларнинг ягона порталини такомиллаштириш.

1. Корпоратив маълумотларнинг ягона портали негизида капитал бозорида қуйидаги маълумотларни ошкор қилиш ва хизматлар кўрсатишни назарда тутувчи ягона марказлаштирилган ресурс ташкил этиш:

эмитентлар ва капитал бозоридаги профессионал иштирокчилар фаолиятига доир таҳлилий статистик маълумотларни ошкор қилиш;

қимматли қоғозлар бозори профессионал иштирокчилари реестри;

давлат рўйхатидан ўтказилган қимматли қоғозлар чиқарилиши тўғрисида маълумот.

Ташкилий чора-тадбирлар

2022 йил январь

Молия вазирлиги

2. Порталда эмитентлар ва капитал бозорининг профессионал иштирокчилари фаолиятидаги ошкор қилиниши мажбурий бўлган муҳим маълумотлар ва ҳисоботларнинг замонавий шаклларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

3. Капитал бозорида маълумотларни эълон қилиш ва ошкор қилиш, махфий ва ички маълумотни сақлаш ва ошкор қилмаслик қоидаларини хорижий тажрибани ўрганган ҳолда қайта ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2022 йил май

10.

Қимматли қоғозлар бозори иштирокчиларининг касбий фаолияти учун шарт-шароитлар яратиш ва уларнинг манфаатларини ҳимоя қилишни таъминлайдиган капитал бозоридаги профессионал иштирокчиларнинг ўзини ўзи бошқарувчи нодавлат бирлашмасини ташкил этиш.

1. Хорижий мамлакатлардаги капитал бозори профессионал иштирокчиларининг ўзини ўзи бошқарувчи ташкилотлари фаолиятини ўрганиш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2021 йил октябрь

Молия вазирлиги, Давлат активларини бошқариш агентлиги, Савдо-саноат палатаси, Монополияга қарши курашиш қўмитаси

2. Ўзини ўзи бошқарувчи ташкилот фаолиятини амалга оширишнинг асосий вазифалари, мақсадлари ва механизмларини аниқлаш.

Таҳлилий маълумотлар

2021 йил декабрь

3. Қимматли қоғозлар бозори тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя қилинишини, айниқса, маълумотларнинг ошкор этилиши ва савдо қоидаларига риоя қилиниши устидан мониторинг олиб бориш жараёнига ташкилотни кенг жалб қилиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2022 йил март

11.

«Фонд бозорининг ахборот-ресурс маркази» ДУК фаолиятини такомиллаштириш.

1. «Фонд бозорининг ахборот-ресурс маркази» ДУК фаолиятини таҳлил қилиб, бозор шароитига салбий таъсир кўрсатаётган камчиликларни аниқлаш.

Таҳлилий маълумотлар

2021 йил июнь

Молия вазирлиги, Давлат активларини бошқариш агентлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

2. Ягона дастурий-техник мажмуасининг дастурий таъминот ва серверлари лицензияси муддатини Корея фонд биржаси билан музокаралар олиб бориш орқали узайтириш.

2021 йил июль

3. «Фонд бозорининг ахборот-ресурс маркази» ДУК фаолиятини янада такомиллаштириш мақсадида қўшимча равишда олий тоифали мутахассисларни жалб қилиш.

2022 йил декабрь

12.

Республикада биржа фаолиятини янада такомиллаштириш.

1. Биржа фаолиятини ташкил этиш бўйича илғор хорижий тажрибани ўрганиш.

Таҳлилий маълумотлар

2021 йил декабрь

Молия вазирлиги, Марказий банк, Давлат активларини бошқариш агентлиги

2. Фонд ва валюта биржалари фаолиятини такомиллаштириш бўйича асосланган таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2022 йил июнь

13.

«Тошкент» Республика фонд биржаси фаолиятини такомиллаштириш.

1. Фонд биржаси листинг қоидаларини халқаро стандартларга мувофиқ қайта кўриб чиқиш ва тасдиқлаш.

Акциядорлар умумий йиғилиши қарорлари

2021 йил август

Молия вазирлиги, Давлат активларини бошқариш агентлиги «Тошкент» Республика фонд биржаси билан ҳамкорликда

2. Хорижий экспертлар иштирокида қимматли қоғозларининг биржа листингида бўлиш мазмун-моҳияти, унинг афзалликлари ва ҳуқуқни қўллаш амалиётидаги бошқа муҳим масалаларни тушунтириш бўйича семинарлар, давра суҳбатлари ва тренинглар ўтказиш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2021-2022 йй.

3. «Тошкент» Республика фонд биржаси қошида биржа листингига киритилмаган қимматли қоғозлар савдосини таъминловчи «Over The Counter» (OTC) тизимини яратиш ҳамда жорий этиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2022 йил январь

4. Капитал бозори, шу жумладан фонд биржасидаги ҳолатни ёритишга ҳамда аҳолининг молиявий саводхонлигини оширишга қаратилган туркум интерактив телекўрсатувлар ташкил этиш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2022 йил декабрь

14.

Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги муассислигида ташкил этилган «Фонд бозорининг ахборот-ресурс Маркази» давлат унитар корхонаси мол-мулкларини «Тошкент» Республика фонд биржаси тасарруфига мулк ҳуқуқи асосида ўтказиш масаласини ўрганиб чиқиш ва тегишли таклифларни ўрнатилган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

1. «Фонд бозорининг ахборот-ресурс Маркази» ДУКга тегишли Ягона дастурий техник комплекс (ЯДТК) ва «Тошкент» РФБнинг Тошкент шаҳри, Мустақиллик шоҳ кўчаси, 107-уй манзилида жойлашган маъмурий биносини мустақил баҳоловчи ташкилотларни, шу жумладан чет эл ташкилотларини жалб қилган ҳолда баҳолаш.

2. ЯДТКнинг баҳоланган қийматига тўғри келадиган «Тошкент» РФБ биносининг тегишли қисмини Молия вазирлиги тасарруфига ўтказиш масаласини «Тошкент» РФБ акциядорлари умумий йиғилишида кўриб чиқиш.

3. Ўрганишлар асосида тегишли таклифларни ўрнатилган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2021 йил декабрь

Молия вазирлиги, Давлат активларини бошқариш агентлиги

15.

«Тошкент» Республика фонд биржаси устав капиталидаги давлат улушини қўшимча акциялар чиқариш йўли билан 25 фоиз + 1 акция миқдоригача қисқартириш.

1. Салоҳиятли инвесторлар билан «Тошкент» РФБ устав капиталидаги давлат улушини сотиш бўйича музокаралар ўтказиш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2021 йил октябрь-ноябрь

Давлат активларини бошқариш агентлиги, Молия вазирлиги «Тошкент» РФБ билан ҳамкорликда

2. Музокаралар натижаси бўйича «Тошкент» РФБ устав капиталидаги давлат улушини белгиланган тартибда сотиш бўйича таклиф киритиш.

Норматив ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2022 йил май

16.

Капитал бозори соҳасидаги миллий рейтинг агентликларининг фаолиятини ташкил этиш бўйича ҳуқуқий асослар яратиш.

1. Илғор хорижий тажрибани ўрганиш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2022 йил январь

Молия вазирлиги, Марказий банк

2. Хорижий консультантларни жалб қилган ҳолда тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳасини ишлаб чиқиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2022 йил июнь

3. Лойиҳани мутасадди вазирлик ва идоралар билан келишиш ва ўрнатилган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

17.

Дастурни амалга ошириш ҳамда капитал бозори соҳасини ривожлантириш борасидаги чора-тадбирларни мувофиқлаштириб бориш мақсадида Молия вазирлиги, Марказий банк, Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги, Давлат активларини бошқариш агентлиги ўртасида ўзаро Англашув меморандумини имзолаш.

1. Меморандум лойиҳасини ишлаб чиқиш ва келишиш.

Меморандум лойиҳаси

2021 йил август

Молия вазирлиги, Марказий банк, Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги, Давлат активларини бошқариш агентлиги

2. Меморандумни имзолаш.

2021 йил сентябрь

III. Капитал бозорида ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланишни такомиллаштириш

18.

Ягона дастурий техник комплекснинг (ЯДТК) захира марказини ташкил этиш.

1. Техник топшириқ ишлаб чиқиш.

2. Белгиланган тартибда тендер савдоларини ўтказиш.

3. Тендер савдолари ғолиби билан шартнома имзолаш.

4. Имзоланган шартномага асосан молиялаштиришни очиш.

5. ЯДТКнинг захира марказини ишга тушириш.

Чора-тадбирлар режаси

2021 йил ноябрь

Молия вазирлиги, «Тошкент» РФБ, Давлат активларини бошқариш агентлиги

19.

Фонд бозорида битимларни қулай ва масофадан туриб амалга ошириш имконини берувчи мобиль иловаларни жорий этиш.

1. Хорижий тажрибани ўрганиш.

2. Ўрганиш натижаларига асосан фонд биржасида электрон тижоратнинг мобиль иловалари учун техник талаблар ва тамойилларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

3. «Тошкент» РФБ томонидан онлайн режимда битимларни амалга ошириш бўйича мобиль илова ишлаб чиқиш.

4. Тегишли мобиль иловаларни ишлаб чиқишда брокерлар томонидан ЯДТКга уланиш имкониятини яратиш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2022 йил январь

«Тошкент» РФБ, Молия вазирлиги

20.

Молия вазирлигига ўз назорат функцияларини амалга ошириш имконини берувчи ЯДТКнинг дастурий таъминотини ишга тушириш.

1. ЯДТКнинг тегишли дастурий таъминотини модернизация қилиш бўйича ЯДТК яратувчилари билан музокара олиб бориш.

2. Музокаралар натижаси бўйича қўшма ҳаракатлар режасини ва харажатлар сметасини ишлаб чиқиш.

3. ЯДТКнинг тегишли дастурий таъминотини модернизация қилиш ва мазкур ишларни молиялаштириш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2021 йил декабрь

Молия вазирлиги, «Тошкент» РФБ

21.

«Қимматли қоғозларнинг марказий депозитарийси» ДУК томонидан Миллий рақамлаш агентлиги функциясини бажариш ва халқаро ISO стандартларини жорий қилиш.

1. Миллий рақамлаш агентлиги функцияси бўйича ISIN халқаро коди (ISO 6166), CFI халқаро коди (ISO 10962), FISN халқаро коди (ISO 18774) стандартларини жорий қилиш имконини берувчи автоматлаштирилган ахборот тизимини (ААТ) ишлаб чиқиш.

2. ААТ доирасида Миллий рақамлаш агентликларининг уюшмаси (АННА) сервис бюроси билан ўзаро техник алоқаларни ўрнатиш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2021 йил октябрь

«Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси» ДК, Давлат активларини бошқариш агентлиги, Молия вазирлиги

22.

Ўзбекистон Республикасининг резидентлари ёки норезидентлари бўлган мижозлар учун ўз шахсий иштирокисиз депо ҳисобварақларини масофадан туриб очиш имкониятини яратиш.

1. Масофадан туриб депо ҳисобварақларини очиш бўйича илғор хорижий тажрибани ўрганиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2021 йил август

Молия вазирлиги, «Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси» ДК, Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти

2. Марказий депозитарий ва Инвестиция воситачилари томонидан мижозлар билан шартнома тузиш пайтида уларнинг шахсий маълумотларини олиш мақсадида «Ўз мижозингни бил» (KYC) ва «Даромадни легаллаштиришга қарши курашиш» (AML) тизимларига мувофиқ мижозларни текшириш тизимини жорий этиш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2022 йил декабрь

IV. Капитал бозорини ҳуқуқий тартибга солишни такомиллаштириш

23.

Илғор хорижий тажриба асосида қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш соҳасидаги норматив-ҳуқуқ?й ҳу??а?л?рни бирлаштиришни ?азарда тутувчи тўғридан-тўғри амал қиладиган «Капитал бозори тўғрисида»ги қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш.

1. Қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш учун халқаро донорлар техник кўмагини жалб қилиш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2021 йил июль

Молия вазирлиги, Марказий банк, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги

2. Қонун лойиҳасида қуйидагиларни назарда тутиш:

ҳосилавий молия воситаларини чиқариш, уларнинг муомалада бўлишини тартибга солиш нормаларини;

инвестиция воситачиларининг фаолиятини тартибга солувчи қоидаларни илғор халқаро стандартларга мувофиқлаштириш;

«Биржа ва биржа фаолияти тўғрисида»ги Қонун нормалари фонд биржасига тааллуқли эмаслигини кўзда тутиш.

Қонун лойиҳаси

2022 йил январь

3. Қонун лойиҳасини вазирлик ва идоралар билан келишиш ҳамда ўрнатилган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2022 йил январь

24.

Қимматли қоғозлар бозорининг халқаро бозорга интеграциялашувини таъминлаш мақсадида Қимматли қоғозлар комиссиялари халқаро ташкилотининг (IOSCO) маслаҳатлашувлар, ҳамкорлик ва ахборот алмашинуви бўйича кўп томонлама Англашув меморандумига Молия вазирлигининг қўшилиши.

1. Қимматли қоғозлар комиссиялари халқаро ташкилоти (IOSCO) билан музокаралар олиб бориш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2021 йил август

Молия вазирлиги, Марказий банк

2. IOSCO тавсиялари асосида қонун ҳужжатларини хатловдан ўтказиш ҳамда тегишли ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2021 йил сентябрь

25.

Ўзбекистон Республикасининг инвестиция жамғармалари фаолиятини такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш.

1. Мазкур лойиҳага халқаро консультантларни ҳамда халқаро донорлар техник кўмагини жалб қилиш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2021 йил октябрь

Молия вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Марказий банк

2. Лойиҳани мутасадди вазирлик ва идоралар билан келишиш ва белгиланган тартибда таклиф киритиш.

Қонун лойиҳаси

2022 йил декабрь

26.

Иқтисодиёт тармоқларида интеграция жараёнини рағбатлантириш мақсадида амалдаги қонунчиликка холдинг корхоналари фаолиятини тартибга солиш бўйича тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш.

1. Қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш учун халқаро консультантларни жалб қилиш ва унда қуйидагиларни назарда тутиш:

холдинг корхоналари тушунчаси ва фаолиятининг асосий мезонларини белгилаш;

холдинг корхоналари фаолиятига қўйилган чекловларни юмшатиш.

Қонун лойиҳаси

2021 йил ноябрь-декабрь

Молия вазирлиги, Давлат активларини бошқариш агентлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар

2. Қонун лойиҳасини ўрнатилган тартибда вазирлик ва идоралар билан келишиш ҳамда Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2022 йил апрель

27.

Капитал бозори ривожланган хорижий давлатлар тажрибасини ҳисобга олган ҳолда корпоратив ҳаракатлар стандартини жорий этиш ва дивидендларни тўлаш тартибини такомиллаштириш.

1. Корпоратив ҳаракатлар стандартини ҳамда дивиденд сиёсатини жорий этиш бўйича хорижий давлатларнинг илғор тажрибасини ўрганиш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2022 йил февраль

Молия вазирлиги, Давлат активларини бошқариш агентлиги

2. Акциядорлик жамиятларида татбиқ этиладиган тавсиявий характерга эга корпоратив ҳаракатлар стандартларини ишлаб чиқиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2022 йил декабрь

3. Акциядорлик жамиятларида бозор талабларидан келиб чиққан ҳолда акциядорлар манфаатларини ҳимоя қилиш ва инвестициявий жозибадорликни оширишга хизмат қиладиган дивиденд сиёсатини юритиш тартибини жорий этиш, шу жумладан «Дивидендларни эълон қилиш санаси» (Declaration date), «Сўнгги рўйхатга олиш санаси» (Нolder-of-Record Date), «Экс-дивиденд санаси» (Ex-dividend date) ва «Тўлов санаси» (Payment Date) тушунчаларини жорий этиш ва ушбу саналарнинг амал қилиш тартибини белгилаш.

V. Инвесторлар базасини кенгайтириш ва аҳолининг молиявий саводхонлигини ошириш

28.

Ўзбекистон Республикаси норезидентлари томонидан маҳаллий эмитентларнинг қимматли қоғозларини сотиб олиш учун қўшимча имкониятлар яратиш.

1. Халқаро валюта жамғармаси ва бошқа халқаро молия институтлари билан биргаликда капитал ҳаракати операцияларини либераллаштириш масаласи бўйича маслаҳатлашувлар ўтказиш.

Таҳлилий маълумотлар

2021 йил август

Молия вазирлиги, Марказий банк

2. Маслаҳатлашувлар натижаси бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига таклиф киритиш.

2021 йил сентябрь

29.

2023 йил якунига қадар Ўзбекистон Республикаси фонд бозорини жаҳон фонд бозори индекслари, шу жумладан «Morgan Stanley Capital International» (MSCI) рейтингидаги дунёнинг «ривожланаётган» фонд бозорлари рўйхатига киритиш.

1. «Morgan Stanley Capital International» (MSCI) жаҳон индекси юритувчилари билан тавсиялар олиш бўйича музокаралар ўтказиш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2021 йил декабрь

Молия вазирлиги, Давлат активларини бошқариш агентлиги

2. Камида 2 та акциядорлик жамияти фаолиятини мазкур рейтинг талабларига мос равишда ташкил этиш.

2022 йил апрель

3. Мазкур жараённи оммавий ахборот воситаларида ёритиб бориш.

2022 йил декабрь

30.

Аҳолининг капитал бозори соҳасига оид масалалар бўйича молиявий саводхонлигини ошириш дастурларини изчил амалга ошириш.

1. Молия, иқтисодиёт ва бизнес соҳасидаги олий таълим муассасалари ўқув ва илмий дастурларида капитал бозори асосларини ўрганишни таъминлайдиган молиявий саводхонлик бўйича махсус курсларни жорий этиш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2021 йил апрель

Молия вазирлиги Марказий банк, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги

2. Олий таълим муассасаларида магистрлик диссертациялари ва илмий ишлар мавзулари рўйхатига капитал бозоридаги камчилик ва муаммоларни тадқиқ қилишга доир мавзуларни киритиш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2021 йил август

3. Олий таълимдан кейинги таълим тизимида, шу жумладан илмий-тадқиқот институтларида капитал бозорини янада ривожлантириш моделини ишлаб чиқиш учун иқтисодий ва молиявий тадқиқотлар номзодлари учун номзодлик ва докторлик диссертациялари банкини яратиш.

Диссертациялар банки лойиҳаси

2021 йил октябрь

31.

Капитал бозори соҳасини ривожлантиришга оид масалалар ва инвесторларга яратилаётган енгилликлар бўйича кенг жамоатчилик билан яқиндан ҳамкорлик ўрнатиш.

1. Халқаро ва маҳаллий экспертларни таклиф қилган ҳолда Дастурнинг мазмун-моҳияти ҳамда уни амалга ошириш босқичлари бўйича халқаро конференциялар ташкил этиш.

Вазирлар Маҳкамаси фармойиши лойиҳаси

2021-2022 йй.

Молия вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Давлат активларини бошқариш агентлиги

2. Капитал бозоридаги инвестициявий жозибадорликни ошириш масалаларига оид давра суҳбатлари ва семинарлар ўтказиш.

Ташкилий чора-тадбирлар

32.

Капитал бозорида суғурта корхоналарининг иштирокини рағбатлантириш.

1. Суғурта корхоналарининг инвестиция фаолиятини ривожлантириш бўйича чора-тадбирларни «Суғурта бозорини ривожлантириш стратегияси» билан уйғунлаштириш.

2. Суғурта компанияларининг инвестиция фаолияти соҳасидаги тартибга солувчи талабларни такомиллаштириш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2021 йил сентябрь

Суғурта бозорини ривожлантириш агентлиги, Молия вазирлиги

33.

Халқаро молия институтлари билан ҳамкорликда инвестиция фондларини ташкил этиш

Давлат кафолатисиз 50 млн долл. миқдорида маблағлар жалб этиш ҳамда ушбу маблағларни маҳаллий корпоратив қимматли қоғозларга жойлаштириш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2022 йил октябрь

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги

VI. Давлат қимматли қоғозлари бозорини ривожлантириш

34.

Ўзбекистон Республикаси норезидентлари ва резидентлари томонидан давлат қимматли қоғозларини (Марказий банк облигациялари бундан мустасно) сотиб олиш имкониятини кенгайтириш.

1. Халқаро валюта жамғармаси тавсиялари асосида капитал ҳаракати билан боғлиқ амалиётларни такомиллаштирган ҳолда Ўзбекистон Республикаси норезидентлари (дастлабки босқичларда Халқаро молия институтлари) томонидан давлат қимматли қоғозларини (Марказий банкининг облигациялари бундан мустасно) сотиб олиш имкониятини яратиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2021 йил декабрь

Молия вазирлиги, Марказий банк

2. Ўзбекистон Республикаси резидентлари — жисмоний шахслар томонидан давлат қимматли қоғозларини (Марказий банкининг облигациялари бундан мустасно) сотиб олиш имкониятини йўлга қўйиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2022 йил декабрь

3. Маркет-мейкер институтини жорий этиш.

4. Иккиламчи бозорни ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

Чора-тадбирлар дастури

2022 йил декабрь

35.

Давлат қимматли қоғозларининг иккиламчи бозорини ривожлантириш.

Илғор халқаро тажрибани ўрганиш асосида қуйидагиларни назарда тутувчи давлат қимматли қоғозларининг иккиламчи бозорини ривожлантириш чораларини кўриш:

бозор талабидан келиб чиқиб, узоқ муддатли (5 — 10 йил) давлат қимматли қоғозларини чиқариш бўйича аукционлар ўтказишни амалиётга киритиш;

инфляцияга боғланган давлат қимматли қоғозларини чиқариш амалиётини йўлга қўйиш;

давлат қимматли қоғозларини сотиб олувчи инвесторлар базасини кенгайтириш.

Чора-тадбирлар дастури

2022 йил декабрь

Молия вазирлиги, Марказий банк

36.

Давлат қимматли қоғозлари бозорини халқаро стандартларга мослаштириш.

1. Давлат қимматли қоғозларини чиқариш графигини олдиндан эълон қилишни амалиётга жорий этиш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2021 йил 1 июль

Молия вазирлиги

2. Давлат қимматли қоғозларини чиқариш бўйича аукционларни ҳафтанинг белгиланган куни ва вақтида ўтказиш амалиётини татбиқ қилиш.

2021 йил 1 июль

Молия вазирлиги,

Марказий банк

3. Давлат қимматли қоғозларини сотиб олувчиларга қулайлик яратиш мақсадида аукцион натижалари бўйича ҳисоб-китобларни «Т + 1» ёки «Т + 2» халқаро стандартига ўтказиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш.

Амалдаги ҳужжатларга тегишли қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш

2021 йил 1 октябрь

Марказий банк,

Молия вазирлиги

4. Шаффофликни таъминлаш мақсадида давлат қимматли қоғозлари бўйича аукцион натижаларини ва бошқа маълумотларни Молия вазирлиги ва ЎзРВБ сайтларига тезкор жойлаштириш.

2021 йил 1 декабрь

Молия вазирлиги,

ЎзРВБ

5. Давлат қимматли қоғозлари бўйича фоиз тўловларини тўлаш муддатини халқаро стандартларга мослаштириш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2021 йил 1 октябрь

Молия вазирлиги,

Марказий банк

6. Давлат қимматли қоғозлари бозорида даромадлилик ва фоизларни ҳисоблашни Халқаро капитал бозорлари халқаро ассоциацияси (ICMA) томонидан қўлланиладиган формулаларга мослаштириш.

2021 йил 1 июль

Молия вазирлиги,

Марказий банк,

ЎзРВБ

7. Мобиль иловалар ёрдамида давлат қимматли қоғозларини сотиб олиш ва сотиш бўйича аризаларни қабул қилиш тартибини жорий қилиш.

Амалдаги ҳужжатларга тегишли қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш

2021 йил 1 декабрь

ЎзРВБ,
Марказий банк,

Молия вазирлиги

37.

Инфратузилмани ривожлантиришни мақсадли молиялаштириш учун давлат қимматли қоғозларини чиқариш.

2022 йилда ички бозорда эксперимент тариқасида 100 млрд сўмгача бўлган миқдорда давлат қимматли қоғозларини чиқариш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2022 йил декабрь

Молия вазирлиги, Марказий банк

VII. Капитал бозори иштирокчиларини ўқитиш ва қайта ўқитиш ҳамда уларнинг малакасини ошириш

38.

Кадрлар салоҳиятини ошириш бўйича институционал база яратиш.

1. Банк-молия академиясида капитал бозори мутахассислиги бўйича таълим йўналишини жорий этиш.

2. Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги қошидаги Бизнес-мактабда Капитал бозори факультетини ташкил этиш.

Бунда, капитал бозори иштирокчилари учун «Корпоратив молия», «Бизнес этика» ва «Капитал бозори» курсларини жорий этиш.

3. Соҳадаги етакчи хорижий таълим муассасалари билан ҳамкорлик ўрнатган ҳолда ўқув дастурларини ишлаб чиқиш.

Чора-тадбирлар дастури

2021 йил декабрь

Банк-молия академияси, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Молия вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

39.

Капитал бозори, шу жумладан бозорни тартибга солиш соҳасида билим ва кўникмаларга қаратилган кадрлар тайёрлашнинг комплекс тизимини яратиш.

1. Олий таълимдан кейинги таълим ва малака ошириш тизимига қадар таълимнинг барча босқичларини қамраб оладиган соҳага оид узлуксиз кадрлар тайёрлаш тизимини яратиш.

2. Қимматли қоғозлар комиссиялари халқаро ташкилотининг (IOSCO) қимматли қоғозлар бозори регуляторлари учун глобал сертификат йиллик дастурларида Молия вазирлигининг ҳар йили камида 2 нафар мутахассислари иштирокини таъминлаш.

3. Халқаро молия корпорациясининг Милкен институти капитал бозорлари дастури (Ifc-Milken Institute Capital Markets Program) орқали мутахассисларни мунтазам равишда ўқитиб бориш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2022 йил декабрь

Молия вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги

40.

Молия вазирлиги ҳузуридаги Ўқув марказида тегишли ўқув-тренинг курслариниташкил этиш.

1. Хорижий университетлар ва маҳаллий олий таълим муассасалари билан ҳамкорликда «Капитал бозори асослари», «Капитал ва молия бозори соҳасида сертификат олиш учун махсус ўқув курслари», «Корпоратив бошқарув ва кузатув кенгаши мустақил аъзоларини тайёрлаш», «Комплаенс назорат ва риск-менежмент» ҳамда «ФАТФ талаблари билан ишлаш» каби йўналишларда ўқув дастурларини ишлаб чиқиш.

2. АҚШ Қимматли қоғозлар ва биржалар комиссияси ҳамда Корея молиявий назорат хизмати билан ҳамкорликда Молия вазирлиги ва Марказий банк ходимлари учун капитал бозорини тартибга солиш йўналишида тренинглар ташкил этиш.

3. Иқтисодий судларнинг судьялари учун ҳар ярим йилда камида бир марта ўқув марказида малака ошириш курсларини ташкил этиш.

Чора-тадбирлар дастури

2021 йил декабрь

Молия вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Олий суд