LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Қизилмия етиштиришни қайта тиклаш ва кўпайтириш, уни саноат асосида қайта ишлашни ташкил қилиш ҳамда ўзбошимчалик билан тайёрлаш ва сотишни бартараф этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади;
1. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари, Ўзбекистон Республикаси Давлат ўрмон қўмитаси, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва Мелиорация ва сув хўжалиги вазирлиги икки ой муддатда:
ўз тасарруфларидаги ерларда қизилмия ўсишини текшириб чиқсинлар, ушбу ер майдонларини алоҳида ҳисобга олсинлар, қизилмия ёввойи ҳолда ўсадиган пайкалларнинг сақланишини таъминласинлар, қизилмия табиий ҳолда ўсадиган ерлардан қурилиш ёки бошқа мақсадларда фойдаланишга йўл қўймасинлар. Қизилмия илдизларининг ғайри қонуний равишда кавлаб олинишига ва республика ташқарисига ташиб кетилишини тўхтатишга доир қатъий чора-тадбирлар кўрсинлар;
Амударё, Сирдарё, Чирчиқ, Ангрен, Зарафшон, Шеробод дарёлари соҳилларидаги ўтлоқларда, зовурлар, каналлар ва кўллар қирғоқларида қизилмия етиштириладиган ихтисослаштирилган ишлаб чиқариш бўлинмалари, участкалари, деҳқон (фермер) хўжаликлари ташкил этиш масалаларини ишлаб чиқсинлар.
Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Ботаника институти билан биргаликда асосан шўрланган, пахтачилик ва ғаллачилик учун яроқсиз ерларда қизилмия етиштириш майдонларини кўпайтириш имкониятини кўриб чиқсин. Ушбу ерларни деҳқон (фермер) хўжаликларига, участкаларига ёки бошқа ишлаб чиқариш бўлинмаларига биркитиб қўйсин;
бир ой муддатда қизилмия етиштиришни янада ривожлантириш параметрларини белгиласин, «Қорақалпоқлакрица» акционерлик-ишлаб чиқариш бирлашмасининг моддий-техника базасини мустаҳкамласин.
3. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Ботаника институти Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги фанлари академияси ва Давлат ўрмон қўмитаси билан биргаликда бир ой муддатда қизилмия ўстириш агротехникасини ишлаб чиқсин ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларга методик тавсиялар юборсин.
4. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси «Ўзфармсаноат» концерни, «Озиқовқатсаноат» ва «Ўзкимёсаноат» уюшмалари, Олмалиқ кон-металлургия комбинати, Давлат ўрмон қўмитаси ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда «Қизилмия» мақсадли дастурини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин, дастурда қизилмия ишлаб чиқаришни ва унинг илдизини қайта ишлашни ривожлантириш параметрларини белгиласин.
5. Ўзбекистон Республикаси Давлат ўрмон қўмитаси Фанлар академияси, тегишли вазирликлар ва идоралар, «Қорақалпоқлакрица» акционерлик-ишлаб чиқариш бирлашмаси билан биргаликда қизилмия илдизини қайта ишловчи ишлаб чиқаришларни ташкил этиш ҳақидаги таклифларни ишлаб чиқсин ва 1996 йил 1 мартгача республика Ҳукуматига киритсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 16 апрелдаги 161-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган)
Олдинги таҳрирга қаранг.
7. Қизилмия етиштириладиган ерларни, қизилмия илдизи етиштириш ва сотиш ҳажмларини ҳисобга олиш масалалари билан боғлиқ ишларни ташкил этиш Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўрмон хўжалиги бош бошқармасига юклансин.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 14 апрелдаги 149-сонли қарори таҳририда)