LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
LexUZ шарҳи
Мазкур қарорга Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 10 июлдаги 345-сонли «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги тизимида Фуқароларнинг қонунчилик бузилиши юзасидан шикоят ва аризаларини кўриб чиқиш бошқармасини тузиш тўғрисида»ги қарори билан ўзгартиришлар киритилган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида» 1992 йил 8 январдаги Фармонига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Вазирлик марказий аппаратининг илова қилинаётган тузилмаси, унинг ходимлари сони 140 нафардан иборат қилиб белгиланган ҳолда (бинога хизмат кўрсатувчи ходимлардан ташқари) ва Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳақидаги Низом тасдиқлансин (1, 2-иловалар).
Адлия вазирлигига вазирнинг уч нафар ўринбосарига, шу жумладан, битта биринчи ўринбосари ҳамда 11 кишидан иборат ҳайъатга эга бўлишга рухсат берилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. Адлия вазирлиги ҳузурида қонунчилик муаммоларини тадқиқ қилиш институти ва «Адолат» юридик адабиётлар нашриёти ташкил этилсин.
Адлия вазирлиги институт ва нашриётнинг фаолиятини тартибга солувчи тегишли меъёрий актларни ишлаб чиқсин ва қабул қилсин.
LexUZ шарҳи
2-банднинг Институтга тегишли қисми Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 19 январдаги 18-сонли қарори билан ўз кучини йўқотган.
3. Адлия муассасалари ва судларни ривожлантириш Республика жамғармаси ташкил этилсин ҳамда Жамғарма тўғрисидаги илова қилинаётган Низом тасдиқлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
4. Адлия идоралари ва давлат нотариатида махсус унвонлар — ходимларнинг мартаба даражалари белгилансин ва улар тўғрисидаги илова қилинаётган Низом тасдиқлансин (4-илова).
Адлия вазирлигига адлия муассасалари ва судларни ривожлантириш жамғармаси ҳисобидан ходимларнинг лавозим маошларига малака даражалари ва мартаба даражалари учун 5, 6-иловаларга мувофиқ қўшимча ҳақ тўлашга рухсат этилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Адлия вазирлигига умумий мажбурий хусусиятга эга бўлган меъёрий актларнинг лойиҳаларини уларни дастлабки экспертизадан ва кейинчалик давлат рўйхатидан ўтказиш учун тақдим этишни;
Кейинги таҳрирга қаранг.
давлат ва хўжалик идораларининг юридик хизматлари ходимларини аттестациядан ўтказиш учун Адлия вазирлиги билан ҳар йили битим тузишни таъминласинлар.
6. Адлия вазирлигига ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш билан боғлиқ бўлган тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланишга махсус рухсатномалар (лицензиялар) бериш вазифаси юклатилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Вазирлар Маҳкамасига: вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг меъёрий актларини ҳуқуқий экспертиза ва давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисида; тегишли юридик хизматлар ходимларини аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисида; ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш билан боғлиқ бўлган тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланишга рухсатномалар (лицензиялар) бериш тартиби тўғрисида таклифлар киритсин;
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Марказий банки билан биргаликда адлия муассасалари ва судларни ривожлантириш Республика жамғармасини ташкил этиш ва ундан фойдаланиш тўғрисидаги Низомни тайёрласин ва тасдиқласин;
Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси «Ўзшартномасавдо», Молия вазирлиги, Давлат матбуот қўмитаси ва «Шарқ» нашриёт-матбаа концерни билан биргаликда қонунчилик муаммоларини тадқиқ қилиш институти, «Адолат» нашриёти ташкил этилиши ва «Ҳаёт ва қонун» журнали чиқарилиши билан боғлиқ барча масалаларни ҳал этсин.
8. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари Адлия вазирлиги иштирокида икки ой муддат ичида судлар, адлия идоралари, нотариат муассасалари ва фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд қилиш бўлимлари муассасаларини бинолар, транспорт воситалари ва замонавий ташкилий техника билан таъминлашнинг аниқ дастурини амалга оширсинлар.
9. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Жамоат бирлашмалари уставларини рўйхатга олиш тўғрисидаги аризаларни кўриб чиқиш Қоидаларини тасдиқлаш, уларнинг рўйхатга олинганлик учун тўловларини йиғиш тартиби ва миқдорлари тўғрисида» 1991 йил 2 апрелдаги 83-сон қарорининг 5-бандига ўзгариш киритилиб қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«Мазкур қарорга мувофиқ жамоат бирлашмалари уставларини рўйхатга олганлик ва уларга кейинчалик ўзгаришлар ва қўшимчалар киритилганлиги учун олинадиган тўловлар суммаси Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ихтиёрида қолади ва белгиланган тартибда фойдаланилади».
10. Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг «Ўзбекистон ССР Юстиция министрлиги тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақидаги 1972 йил 27 сентябрдаги 427-сон қарори (ЎзССР ҚТ, 1972 й., № , 57-модда) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
11. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Вазирлар Маҳкамаси Раисининг биринчи ўринбосари ўртоқ И.Ҳ. Жўрабеков зиммасига юклансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
1. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги (кейинги ўринларда Вазирлик деб аталади) — ижроия ҳокимиятнинг республика органи ҳисобланади, ўз фаолиятига кўра бевосита Ўзбекистон Республикасининг Президентига бўйсунади ва мақомига кўра Вазирлар Маҳкамаси таркибига киради.
Вазирлик тизимига: Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг адлия бошқармалари, нотариат, фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд қилиш муассасалари, Тошкент суд экспертиза илмий-тадқиқот институти, қонунчилик муаммоларини тадқиқ қилиш институти, Тошкент давлат юридик институти, Тошкент юридик коллежи, нашриёт, «Адолат» хўжалик ҳисобидаги ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш маркази киради.
Вазирлик Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигига мувофиқ судларни (бу ерда ва бундан кейин Ўзбекистон Республикаси Олий судидан ташқари) ташкилий жиҳатдан таъминлашни ва адвокатурага умумий раҳбарликни амалга оширади.
2. Вазирлик ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси (Асосий Қонуни)га ва бошқа қонунчилик актларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорларига, шунингдек, мазкур Низомга амал қилади.
3. Адлия идоралари, муассасалари ва судларни моддий-техник таъминлаш, шунингдек, адлия тизими ва судларнинг ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш учун Вазирликка ажратиладиган пул доирасида республика бюджети ҳамда Адлия муассасалари ва судларни ривожлантириш жамғармаси маблағларидан фойдаланилади.
4. Вазирлик юридик шахс ҳисобланади. Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби тасвирланган ва ўзининг тўлиқ номи ўзбек ва рус тилларида ёзилган муҳрга эга бўлади.
а) адлия идоралари, судлар, давлат органлари ва республиканинг ўзини ўзи бошқарувчи маҳаллий органларининг ҳуқуқий сиёсат соҳасидаги фаолиятларини мувофиқлаштириш ва ахборот билан таъминлаш;
б) қонунчилик муаммоларини тадқиқ қилиш, республиканинг қонунчилик ва бошқа хил меъёрий актларини тайёрлашда қатнашиш, Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг қарорларини тартибга солиш, кодификация қилиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
в) фуқароларнинг жамоат бирлашмалари уставларини рўйхатдан ўтказиш, шунингдек, уларнинг уставларга қандай риоя қилаётганликлари устидан назоратни амалга ошириш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
г) республика вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг умумий мажбурий тусдаги меъёрий ҳужжатларини давлат рўйхатидан ўтказиш;
е) республика вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг юридик хизматларига услубий ёрдам кўрсатиш, ушбу органларнинг, шунингдек, уларга қарашли корхоналар, республика муассасалари ва идораларининг ташқи иқтисодий фаолиятларини ҳуқуқий таъминлаш;
ж) Ўзбекистон Республикасининг ҳуқуқларини ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, томонлардан бири Ўзбекистон Республикаси бўлиб ҳисобланганда бошқа республикалар, хорижий давлатлар судларида низолар кўриб чиқилаётганда вакиллик қилиш;
з) судьяларнинг мустақиллиги ва уларнинг фақат қонунга бўйсунишлари принципларига қатъий амал қилган ҳолда судлар фаолиятини ташкилий жиҳатдан таъминлаш;
и) Ўзбекистон Республикасининг ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ва давлат бошқаруви органларининг юридик кадрларга бўлган эҳтиёжларини аниқлаш ва улар билан таъминлаш;
к) юридик умумий мажбурий таълимни ташкил этиш, Тошкент суд экспертиза илмий-тадқиқот институтининг, қонунчилик муаммоларини тадқиқ қилиш институтининг, Тошкент давлат юридик институтининг, Тошкент юридик коллежининг ва тизимнинг бошқа ўқув муассасаларининг фаолиятини такомиллаштириш, ҳуқуқий фанларни ривожлантиришга ва уларнинг ютуқларидан Ўзбекистон Республикасининг давлат, хўжалик ва маданий қурилишида фойдаланишга кўмаклашиш;
л) Вазирлик тизими ходимларига зарур меҳнат ва дам олиш шароитлари яратиб бериш тўғрисида ғамхўрлик кўрсатиш ҳисобланади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
а) ҳуқуқий сиёсатни ўтказиш бўйича республика мувофиқлаштириш Кенгашининг фаолиятига раҳбарлик қилишни амалга оширади, бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ва давлат бошқаруви органлари иштирокида республикада қонунчилик жараёнини, қонунийликни ва ҳуқуқ тарғибот мустаҳкамланишини таъминлаш, шунингдек, ҳуқуқий умумий таълимни комплекс давлат дастури бўйича ташкилий чора-тадбирларнинг узоқ муддатли режаларини ишлаб чиқади ва уларнинг ижросини назорат қилади;
б) барча давлат ва бошқа органлардан ҳуқуқий статистика маълумотларини талаб қилиб олади, Ушбу масалалар бўйича статистик ҳисоботнинг юритилишига ва таҳлил қилинишига услубий раҳбарлик қилишни таъминлайди, Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши ва Ўзбекистон Республикаси Президентини фуқароларнинг ҳуқуқий ҳимоя қилинганлиги ва уларга юридик ёрдам кўрсатишнинг аҳволи тўғрисида хабардор қилиб туради;
в) Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг топшириқлари бўйича ва ўз ташаббусларига кўра қонунчилик ва меъёрий-ҳуқуқий актларнинг лойиҳаларини ишлаб чиқади ва уларни кўриб чиқиш учун тегишли органларга киритади, юқорида кўрсатилган ҳужжатларнинг лойиҳалари юзасидан юридик хулосалар беради, республика қонунчилигини тартибга солиш бўйича ишларни олиб боради, уларга ўзгаришлар ёки қўшимчалар киритишга оид таклифларни тайёрлайди;
г) Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши ва Ўзбекистон Республикаси Конституциявий назорат қўмитаси билан доимий амалий алоқада бўлади, Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашига кўриб чиқиш учун киритилган қонун лойиҳаларининг ўтишига кўмаклашади, бунинг учун депутатлар ўртасида зарур тушунтириш ишларини олиб боради;
д) жамоат бирлашмалари уставларининг, республика вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг фуқаролар ва республиканинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига дахл қилувчи меъёрий-ҳуқуқий актларнинг Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ва бошқа қонунларига мувофиқлиги тўғрисида хулосалар беради, улар асосида уларни давлат рўйхатидан ўтказади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
е) фуқароларга ва юридик шахсларга ҳуқуқий ёрдам бериш билан боғлиқ тадбиркорлик фаолияти учун лицензия (рухсатнома) беради;
ж) халқ хўжалигида ҳуқуқий ишларни мувофиқлаштиришни амалга оширади, уни яхшилаш юзасидан тавсияномалар ишлаб чиқади, ишларнинг қўйилиши амалиётини текширади ва таҳлил қилади, аниқланган камчиликларни бартараф этиш ва республика вазирликлари, давлат қўмиталари, идоралар, корхоналар, муассасалар, ташкилотларнинг юридик хизматларининг ижобий иш тажрибалари жорий қилиниши чора-тадбирларини кўради, уларнинг ташқи иқтисодий фаолиятларини ҳуқуқий таъминлашни амалга оширади, юрисконсультларнинг малакасини ошириш тўғрисида ғамхўрлик қилади;
з) ўз ҳуқуқ доирасида бошқа республикаларнинг, хорижий давлатларнинг тегишли юридик органлари билан, шунингдек, халқаро юридик ташкилотлар билан ишларни мувофиқлаштириш, ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш ва ҳамкорлик қилиш тўғрисида шартномалар ёки битимлар тузади;
и) Ўзбекистон Республикасининг, Президентнинг ҳуқуқларини ва қонуний манфаатларини ҳуқуқий ҳимоя қилишни, шу жумладан, судда ҳимоя қилишни амалга оширади;
к) судларни ташкил этиш (жойлаштириш, тузилиш, штатлар) масалалари бўйича таклифлар ишлаб чиқади ва уларни белгиланган тартибда тегишли органларга киритади, белгиланган тартибда судьяларни тайёрлашни, танлашни ва лавозимга тақдим этишни ва республика судларининг халқ маслаҳатчилари сайловини ўтказишни амалга оширади; судьяларнинг мустаҳкамлигини мустаҳкамлаш, одил судловларни амалга ошириш учун зарур шарт-шароитлар яратишга қаратилган чора-тадбирлар кўради, белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси судлари судьяларининг конференцияларини чақиради;
л) республика судларининг ташкилий фаолиятини ўрганади ва умумлаштиради, уларни такомиллаштириш юзасидан тавсиялар ишлаб чиқади, фуқаролик ишлари бўйича судларнинг қарорларини, ажримларини, жиноий ишларнинг мулкий жазо бериш қисми бўйича судларнинг ҳукмлари, жарималари ва қарорларини, шунингдек, ижро этилиши суд ижрочиларига юклатилган бошқа органларнинг қарорларини ижро этиш ишларини ташкил этади ва назорат қилади;
м) адлия идоралари, судлар ва давлат бошқарув органларининг ҳуқуқий статистикасини юритиш бўйича ишларини мувофиқлаштиради ва умумлаштиради, тегишли статистика умумлаштиришларни тайёрлайди;
н) нотариат ва фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд қилиш идораларини ташкил этади ва улар фаолиятига раҳбарлик қилади, уларнинг ишини текширади, таҳлил қилади ва умумлаштиради, фуқароларга ҳуқуқий хизмат кўрсатиш даражасини ошириш чора-тадбирларини кўради; амалга оширилган нотариал ҳаракатлар ва фуқаролик ҳолати далолатномаларини рўйхатдан ўтказиш статистикасини юритади;
о) амалдаги қонунчилик билан белгиланган доирада ва тартибда республика адвокатура муассасалари фаолиятига умумий раҳбарликни амалга оширади; адвокатлар ҳайъати орқали фуқароларга ва ташкилотларга юридик ёрдам кўрсатишни таъминлайди;
п) давлат органлари ва жамоат ташкилотларининг Ўзбекистон Республикаси қонунчилигини тарғиб қилиш ва тушунтириш бўйича ишларини мувофиқлаштиради, тизимнинг ўқув муассасаларига раҳбарликни амалга оширади, ҳуқуқий ахборот соҳасида техник сиёсатни ишлаб чиқади ва ҳаётга тадбиқ қилади, ҳуқуқни амалга ошириш муаммоларини тадқиқ этади, уни такомиллаштириш юзасидан тавсиялар ишлаб чиқади, ҳуқуқ ва одил судлов масалалари юзасидан жамоатчилик фикрини ўрганади;
р) криминалогия, криминалистика ва суд экспертизаси соҳасида илмий-тадқиқот ишларини ташкил этади; Тошкент суд экспертизаси илмий-тадқиқот институти фаолиятига раҳбарлик қилади, ҳуқуқ фанларини ривожлантириш масалалари бўйича илмий-амалий конференциялар ва кенгашлар ташкил этади;
с) адлия муассасалари органлари ва суд кадрлари резервини яратади, уларни тайёрлашни ташкил этади, кадрларни танлашни амалга оширади ва белгиланган тартибда уларни жой-жойига қўйишда қатнашади, уларни қайта тайёрлашни уюштиради, қонунчилик муаммоларини тадқиқ қилиш институтига раҳбарлик қилади, бунда институтда Вазирлик тизими, депутатлар корпуси, шунингдек, ижроия ҳокимият маҳаллий органлари ва хўжалик ташкилотлари ходимларининг самарали ўқитилишини таъминлайди;
т) давлат органларининг юридик кадрларга бўлган эҳтиёжларини аниқлайди, уларни Тошкент давлат юридик институтида, Тошкент юридик коллежида ва Вазирлик тизимининг бошқа ўқув муассасаларида тайёрлаш ишларини ташкил этади ва раҳбарлик қилади;
у) республика олий ва ўрта ўқув муассасалари талабалари ва ўқувчилари учун юридик дарсликлар ва ўқув қўлланмаларининг режаларини ишлаб чиқади, шунингдек, уларни ҳамда кодекслар, меъёрий актлар тўпламлари, илмий-оммабоп ва бошқа юридик адабиётларни нашр этишни ташкил қилади; адлия идоралари муассасалари ва судларни қонунчилик материаллари билан таъминлаш чора-тадбирларини кўради;
ф) фуқаролар, корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг вазирликда ва унга қарашли органларда ва судларда ишнинг ташкил этилиши билан боғлиқ хатлари, аризалари, шикоятларни кўриб чиқишни ташкил этади ва уларда қайд этилган камчиликларни бартараф этиш чора-тадбирларини кўради;
х) адлия тизими ва суд ходимларини моддий ва ижтимоий таъминлаш тўғрисида таклифлар ишлаб чиқади; республика адлия идоралари, муассасаларининг ва судларнинг моддий-техника таъминотини ташкил этади, судлар, нотариал идоралар, фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд қилиш бўлимлари ва бошқа адлия муассасалари биноларининг капитал қурилишини амалга ошириш ҳамда уларни тузатиш чора-тадбирларини кўради; ижроия ҳокимиятнинг маҳаллий органларига, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасига тегишли таклифлар киритади;
ц) белгиланган тартибда ўзига қарашли органларни ва республика судларини молиявий таъминлашни амалга оширади; адлия тизимида бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботини ташкил этади ва назорат қилади.
а) бошқа республикалар ва хорижий давлатларнинг судларида Ўзбекистон Республикасининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига дахлдор ҳуқуқий низолар бўйича даъвогар ва жавоб берувчи вакил сифатида иш кўриш, бунинг учун зарур бўлган маълумотномалар ва ҳужжатлар билан танишиш ва уларни республиканинг барча давлат органлари ва жамоат ташкилотларидан олиш;
б) вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, давлат хизматлари, жамоат ташкилотлари, илмий муассасалар ва ўқув юртларидан қонунчилик актлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари лойиҳалари юзасидан хулосалар олиш ва кўрсатилган органларнинг раҳбарлари билан келишган ҳолда ушбу лойиҳаларни тайёрлаш бўйича комиссия (ишчи гуруҳлари) ташкил этиш;
в) судьяларни интизомий жавобгарликка тортиш масалаларини қўйиш ва уларни кўриб чиқиш учун республика судлари судьяларининг малака ҳайъатларига бериш;
г) адлия идоралари, муассасалари, судларнинг раҳбарлари ва мутахассисларини рағбатлантириш ва интизомий жавобгарликка тортиш тўғрисидаги масалаларни ҳал этиш;
д) Ўзбекистон Республикаси Олий Суди Пленумининг кўриб чиқиши учун қонунчиликни қўллаш масалалари бўйича таклифлар киритиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
е) вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, ижроия ҳокимият маҳаллий органлари, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар ва кооперативлар юридик хизматларининг ҳуқуқий ишлари ҳолати ва фаолиятини текшириш, улар томонидан иши тўғрисида тегишли маълумотлар тақдим этилишини талаб қилиш, кўрсатилган органларнинг раҳбарларига аниқланган камчиликларни бир ой муддат ичида албатта бартараф этиш тўғрисида тақдимномалар киритиш, зарур чора-тадбирлар кўрилмаган тақдирда амалдаги қонунчилик ижро этилмаганлиги учун мансабдор шахсларни жавобгарликка тортиш ёки уларнинг айби билан етказилган моддий зарарни ундириб олиш масалалари билан юқори органларга ёки судга мурожаат қилиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
ж) фуқаролар жамоат бирлашмалари уставларининг давлат рўйхатидан ўтказилиши, шунингдек, республика вазирликлари, давлат қўмиталари, идоралар ва маҳаллий ўзини ўзи бошқариш органларининг фуқаролар ва ташкилотлар ўртасидаги ҳуқуқий муносабатлар тартибга солинадиган ёхуд аҳолининг муайян тоифаси ёки юридик шахсларнинг қонуний манфаатларига бошқача усулда дахл қилинадиган меъёрий актлар лойиҳаларининг Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигига мувофиқ келиши масалаларини ҳал этиш;
з) ўз ҳуқуқи доирасида бошқа республикаларнинг, хорижий давлатларнинг юридик органлари билан ва халқаро юридик ташкилотлар билан тўғридан-тўғри алоқада бўлиш ҳуқуқига эгадир.
9. Вазирликка Ўзбекистон Республикаси Конституциясига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод қилинадиган, кейинчалик тасдиқлаш учун Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашига тақдим этиладиган Вазир бошчилик қилади.
Вазир Вазирлар Маҳкамаси томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод этиладиган ўринбосарларга эга бўлади.
Вазир Вазирлик фаолиятига раҳбарлик қилади, Вазирликка юклатилган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши учун шахсан жавоб беради, ўзининг ўринбосарлари ўртасида вазифаларни тақсимлайди, Вазирлик фаолиятининг айрим участкаларига ва Вазирликка қарашли органлар ишига раҳбарлик қилиш учун уларнинг жавобгарлиги даражаларини белгилайди.
а) Вазирлик ҳуқуқ доирасига тааллуқли бўлган масалалар бўйича адлия органлари, муассасалари ва судлар ижро этиши мажбурий бўлган буйруқлар, фармойишлар ва йўриқномалар чиқаради, ушбу буйруқлар, фармойишлар ва йўриқномаларнинг ижросини текширади.
Вазирликнинг нотариал ҳаракатларни амалга ошириш, фуқаролик ҳолати далолатномаларини рўйхатдан ўтказиш, суд қарорларини ижро этиш, республика халқ хўжалигидаги юридик хизматларнинг ҳуқуқий ишларини ва фаолиятини яхшилаш масалалари бўйича йўриқномалари ва кўрсатмалари Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги барча вазирликлар, идоралар, ижроия ҳокимият маҳаллий органлари, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, кооперативлар ва фуқаролар учун мажбурий ҳисобланади;
зарур ҳолларда бошқа вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар раҳбарлари билан биргаликда қўшма буйруқлар ва йўриқномалар чиқаради;
б) ўз ҳуқуқ доирасида ҳуқуқий масалалар бўйича бошқа республикалар ва хорижий давлатлар билан шартномалар ва битимларни Ўзбекистон Республикаси номидан имзолайди;
в) Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган ходимлар сони ва иш ҳақи тўлаш фонди доирасида, Вазирлик марказий аппарати таркибини белгилайди ва штат жадвалини тасдиқлайди;
г) Вазирлик марказий аппарати бошқармалари ва бўлимлари тўғрисидаги низомларни, шунингдек, ўзига қарашли муассасаларнинг низомлари (уставлари)ни белгиланган тартибда тасдиқлайди:
д) Вазирлик марказий аппаратининг, шунингдек, республика адлия идоралари, муассасалари ва судларининг харажатлар сметаларини тасдиқлайди;
е) республика нотариат ва фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд қилиш муассасалари тизимини тасдиқлайди;
ж) тегишли давлат органларига республика адлия органлари ва судларни ташкил этиш ҳамда уларнинг ходимлари сонини белгилаш тўғрисида таклифлар киритади;
з) суд кадрларини танлаш, жой-жойига қўйиш, шунингдек, республика судлари судьяларини чақириб олиш ва муддатидан илгари лавозимидан озод қилиш билан боғлиқ масалаларни қонун билан белгиланган тартибда ҳал қилади;
и) бошқармалар ва бўлимларнинг раҳбарларини, Вазирлик марказий аппаратининг бошқа ходимларини, адлия тизимига кирувчи ўзига қарашли муассасаларнинг раҳбарларини ишга қабул қилади ва лавозимдан озод қилади;
к) Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашларига Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари адлия бошқармаларининг тегишлича раҳбарлари лавозимларига номзодлар тўғрисида тақдимномалар киритади;
л) Ўзбекистон Республикаси Олий Судининг Раиси билан биргаликда республика судлари судьяларини малака аттестациясидан ўтказиш ва уларга малака даражалари бериш тўғрисида таклифлар киритади;
м) республика адлия идоралари, муассасалари ва судлари ходимларини рағбатлантириш тўғрисидаги масалаларни кўриб чиқади; республика судларининг раислари ва раисларининг ўринбосарлари ҳамда судьяларига нисбатан интизомий ишларни кўзғатади, Вазирликнинг, ўзига қарашли муассасаларнинг, нотариат ва фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд қилиш идораларининг ходимларига, шунингдек, суд ижрочиларига интизомий жазо беради.
11. Вазирликда таркибида Вазир (раис), Вазирнинг (лавозимлари бўйича) ўринбосарлари ва Вазирликнинг бошқа ходимларидан иборат ҳайъат тузилади; Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамаси Вазирнинг таклифига кўра ҳайъатнинг миқдорий ва шахсий таркибини тасдиқлайди, Вазир ҳайъат мажлисларини ташкил этади ва унга раҳбарлик қилади.
Вазирлик ҳайъати Вазирлик фаолиятининг асосий масалаларини кўриб чиқади, Вазирлик бошқармалари ва бўлимлари, ўзига қарашли органлар раҳбарларининг ҳисоботларини ва Ўзбекистон Республикаси судлари раисларининг уларнинг ишларини ташкил этиш масалалари бўйича ахборотларини эшитади, кадрларни танлаш, жой-жойига қўйиш, ўқитиш ва тарбиялаш, қарорлар ижросини текшириш, Вазирликнинг энг муҳим буйруқлари ва бошқа актлари лойиҳаларини, шунингдек, вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, ижроия ҳокимият маҳаллий органлари, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар ва кооперативларнинг, уларнинг раҳбарларини таклиф этган ҳолда, ҳуқуқий ишлари ва юридик хизматлари фаолиятининг аҳволини текшириш якунларини муҳокама қилади. Ҳайъатнинг қарорлари, одатда, Вазирнинг буйруқлари билан ҳаётга татбиқ этилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
1. Ўзбекистон Республикаси адлия муассасалари ва судларни ривожлантириш жамғармаси (кейинги ўринларда — Жамғарма) адлия муассасалари тизимини қўшимча равишда маблағ билан таъминлаш учун Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 12 ноябрдаги 523-сон қарорига мувофиқ ташкил қилинади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
суд жаримаси тўлашдан, шунингдек, адлия идоралари, нотариат, фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд қилиш муассасалари ва судлар томонидан фуқароларга ва юридик шахсларга ҳуқуқий ёрдам кўрсатишдан маҳаллий бюджетларга тушувчи давлат бож тўловлари миқдоридан 20 фоизини ажратиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 19 августдаги 423-сон қарорига мувофиқ 2-банднинг иккинчи ва учинчи хатбошиларининг хорижий валютада олинадиган давлат божларига тааллуқли қисми ўз кучини йўқотди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
жамоат бирлашмаларининг уставларини ва меъёрий актларни рўйхатга олиш, фуқароларга ва юридик шахсларга ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш билан боғлиқ бўлган тадбиркорлик фаолиятига лицензия бериш, юридик кадрларни қайта тайёрлаш ва малака аттестациясидан ўтказиш учун адлия идоралари томонидан олинадиган маблағлар;
фойдадан олинадиган солиқ тўлангандан кейин адлия тизими нашриёт ва хўжалик фаолиятида қоладиган фойда ва ижара тўловлари;
адлия муассасалари томонидан қўшимча ҳуқуқий хизматлар кўрсатиш, давлат дотациялари, ссуда, ҳуқуқий хизматлар кўрсатиш кўпайишидан манфаатдор бўлган корхоналар, муассасалар, ташкилотлар ва хусусий шахсларнинг ихтиёрий бадаллари;
республика адлия идоралари, муассасалари ва судларда қонунда белгиланган тартибда ҳосил бўлувчи бошқа даромадлар ҳисобидан ташкил топади.
3. Жамғарма маблағларининг кирими ва харажатларини ҳисобга олиш сўмларда ва хорижий валютада алоҳида амалга оширилади.
бинолар қуриш, тузатиш, жиҳозлашда, адлия муассасалари ва судларни инвентарь, ташкилий техника, компьютерлаштириш воситалари билан таъминлашда;
адлия идоралари, муассасалари ва судлар учун қўшимча штат сақлашда, техникавий воситаларга хизмат кўрсатиш ва уларни тузатишда;
адлия идоралари, муассасалари ва суд ходимларини ижтимоий ҳимоя қилишда (уй-жой, дам олиш уйлари қуриш, маошга устама ва қўшимча ҳақ тўлаш, нарх-навонинг ошиши муносабати билан компенсация тўлаш ва бошқалар);
адлия идоралари, муассасалари ва судларга юклатилган вазифалар ва функцияларни амалга ошириш бўйича улар фаолиятини яхшилашга қаратилган бошқа тадбирларда фойдаланилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
5. Жамғарма маблағларидан фойдаланиш адлия муассасалари ва судларни ривожлантириш дастурларини маблағ билан таъминлаш орқали амалга оширилади. Дастурлар, уларни маблағ билан таъминлаш лимитлари ва Жамғарманинг бир қисмини ҳар йили захирага ажратиш миқдори Жамғарма Кенгаши томонидан белгиланади.
Жамғарма Кенгаши Ўзбекистон Республикаси Адлия вазири томонидан бошқарилади, шунингдек унинг таркибига вазирнинг ўринбосарлари ва Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг ҳайъати аъзолари, Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазири ва Олий Судининг Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари адлия бошқармаларининг бошлиқлари, вилоятлар ва Тошкент шаҳар судларининг раислари кирадилар.
Жамғарма маблағларидан фойдаланиш тўғрисидаги қарор Жамғарма Кенгаши аъзолари кўпчилигининг овози билан қабул қилинади. Жамғарма Кенгаши томонидан белгиланган лимитлар доирасида дастурлар бўйича харажатлар сметасини тасдиқлаш ва тўғрилаб туриш, шунингдек, жамғарманинг захира маблағларидан фойдаланиш Ўзбекистон Республикаси Адлия вазири зиммасига юклатилади.
6. Жамғарма маблағларидан фойдаланиш тўғрисидаги ҳисобот ҳар йили Жамғарма Кенгаши томонидан кўриб чиқилади ва республика бюджетидан ажратилган маблағлар қисми бўйича Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига тақдим этилади.
7. Жамғарма маблағларини тўплаш ва харажатлар бўйича аъмолларга техник хизмат кўрсатиш бўйича амалий ишлар Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги аппарати томонидан амалга оширилади. Ана шу мақсадларда мустақил ташкилотлар ташкил этилмайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси адлия идоралари ва давлат нотариати ходимларига махсус унвонлар — мартаба даражалари бериш тартибини белгилайди.
2. Ўзбекистон Республикаси адлия идоралари ва давлат нотариати ходимларининг махсус унвонлари қуйидаги мартаба даражаларидан иборат бўлади:
3. Ўзбекистон Республикаси адлия идоралари ва давлат нотариати ходимларига мартаба даражалари ижобий аттестация, малакасига мувофиқ олий юридик маълумот мавжуд бўлган тақдирда, эгаллаб турган лавозими ва иш стажига, шунингдек, олдинги иш ёки хизмат жойида берилган махсус унвонларни ҳисобга олган ҳолда навбати билан берилади.
Ўзбекистон Республикаси Ҳақиқий давлат адлия маслаҳатчиси | Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирига |
1-даражали давлат адлия маслаҳатчиси | Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг биринчи ўринбосарига |
2-даражали давлат адлия маслаҳатчиси | Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг ўринбосарларига |
3-даражали давлат адлия маслаҳатчиси | Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳайъати аъзолари бўлган бошқарма бошлиқларига; Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирига; Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари адлия бошқармалари бошлиқларига; |
1-даражали адлия маслаҳатчиси | Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг мустақил бошқармалари ва бўлимлари бошлиқларига; вилоят ҳокимликлари адлия бошқармалари бошлиқларига; Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирининг ҳамда Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг адлия бошқармалари бошлиқларининг биринчи ўринбосарларига; |
2-даражали адлия маслаҳатчиси | Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги бошқарма бошлиқларининг ўринбосарларига, бошқарма бўлимлари бошлиқларига; вилоятлар ҳокимликлари адлия бошқармалари бошлиқларининг биринчи ўринбосарларига; Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирининг ҳамда Тошкент вилоят ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари бошқармалари бошлиқларининг ўринбосарларига |
3-даражали адлия маслаҳатчиси | Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг бош консультантларига; Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари адлия бошқармалари бўлимларининг бошлиқларига; вилоятлар ҳокимликлари адлия бошқармалари бошлиқларининг ўринбосарларига ва адлия бошқармалари бўлимларииинг бошлиқларига; |
1-даражали юрист | Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг етакчи консультантларига; Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлигининг, Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари адлия бошқармаларининг бош консультантларига; вилоят марказлари биринчи давлат нотариал идораларининг катта нотариусларига; Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳар биринчи давлат нотариал идораларининг катта давлат нотариусларининг ўринбосарларига; Тошкент шаҳар ноҳиялари биринчи давлат нотариал идораларининг катта давлат нотариусларига; |
2-даражали юрист | Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг катта консультантларига; Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлигининг ҳамда вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари адлия бошқармаларининг етакчи консультантларига; давлат нотариал идораларининг катта давлат нотариусларига; |
3-даражали юрист | Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари адлия бошқармаларининг катта консультантлари ва консультантларига; давлат нотариал идораларининг давлат нотариусларига |
5. Ўзбекистон Республикаси Ҳақиқий давлат адлия маслаҳатчиси, 1, 2 ва 3-даражали давлат адлия маслаҳатчиларининг мартаба даражалари Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан берилади.
1, 2 ва 3-даражали адлия маслаҳатчиси, шунингдек, 1, 2 ва 3-даражали юрист мартаба даражалари Ўзбекистон Республикаси Адлия вазири томонидан берилади.
7. Ўзбекистон Республикаси адлия идоралари ва давлат нотариати ходимларига 1-даражали давлат адлия маслаҳатчиси мартабасини ўз ичига олган ҳолда ана шу мартабагача эгаллаб турган лавозими бўйича назарда тутилганидан қатъи назар кетма-кетликка ва мартабада бўлиш муддатига риоя қилмаган ҳолда мартаба даражаси беришга йўл қўйилади.
а) ишда алоҳида ўрнак кўрсатганлиги ёки хизмат бурчини намунали ижро этганлиги учун олдинги мартаба даражасида хизмат қилишнинг белгиланган муддати тамом бўлгунга қадар мартаба даражаси беришга;
б) кетма-кетликка риоя қилмаган ҳолда ходим юқори лавозимга кўтарилаётганда бўлган мартабадан икки даража юқори бўлмаган мартаба даражаси беришга;
в) биринчи марта аттестациядан ўтаётган ходимларга улар эгаллаб турган лавозим бўйича назарда тутилганидан бир даража паст мартаба даражалари беришга ҳақлидир.
9. Юридик иш тажрибасига эга бўлмаган шахсларга мартаба даражаси лавозимга тайинлангандан 6 ой ўтгандан кейин, ёш мутахассисларга эса — стажировка муддати тамом бўлиб, лавозимга тайинлангач берилади.
10. Адлия идоралари ва давлат нотариатининг бир мартаба даражаси белгиланган муддатда хизмат қилган, лекин хизмат фаолиятида ёки хулқ-атворида жиддий камчиликларга эга бўлган ходимларига навбатдаги мартаба даражаси берилмайди.
11. Мартаба даражалари берилган ходимлар уларда умрларининг охиригача бўладилар ҳамда фақат Ўзбекистон Республикаси адлия идоралари ва давлат нотариатида ишлаш билан мувофиқ келмайдиган хатти-ҳаракатлари учун ишдан бўшатилган тақдирда улардан маҳрум бўлишлари мумкин.
12. Хизмат бурчини қўпол равишда бузганлиги, бадном қилувчи ножўя иш қилганлиги ёки хизмат вазифаларини мунтазам равишда етарлича бажармаганлиги учун ходимнинг мартабаси пасайтирилиши мумкин, лекин у эга бўлган мартаба даражасидан икки даража паст бўлиши мумкин эмас.
13. Мартаба даражасидан маҳрум қилиш ёки уни пасайтириш 3-даражали давлат адлия маслаҳатчисидан паст бўлмаган мартабага эга бўлган шахсларга нисбатан — Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан, бошқа шахслар учун эса — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазири томонидан амалга оширилади.
14. Ўзбекистон Республикаси адлия идоралари ва давлат нотариати ходимларини мартаба даражалари бўйича аттестациядан ўтказиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Адлия вазири томонидан белгиланади.
15. Адлия идоралари ва давлат нотариатининг мартаба даражаларига эга бўлган ходимларининг лавозим маошларига Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган миқдорларда қўшимча ҳақ тўланади.
16. Ўзбекистон Республикаси адлия идоралари ва давлат нотариатининг мартаба даражаларига эга бўлган ходимларини фарқлаш белгилари Вазирлар Маҳкамаси билан келишилган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазири томонидан белгиланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 9 июлдаги 343-сонли қарори билан ўз кучини йўқотган)
Ойлик қўшимча ҳақ миқдорлари | |
Олий малакали судья | 1000 |
Биринчи малакали судья | 900 |
Иккинчи малакали судья | 800 |
Учинчи малакали судья | 700 |
Тўртинчи малакали судья | 600 |
Бешинчи малакали судья | 500 |
Кейинги таҳрирга қаранг.