Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг
Қарори
«Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар ҳукуматлари ўртасида қуроллар, ўқ-дорилар ва портловчи моддаларнинг ноқонуний айланишига қарши курашда ҳамкорлик тўғрисидаги Битимни (Душанбе, 2008 йил 28 август) ратификация қилиш ҳақида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси томонидан 2009 йил 20 августда қабул қилинган «Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар ҳукуматлари ўртасида қуроллар, ўқ-дорилар ва портловчи моддаларнинг ноқонуний айланишига қарши курашда ҳамкорлик тўғрисидаги Битимни (Душанбе, 2008 йил 28 август) ратификация қилиш ҳақида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 84-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати қарор қилади:
1. «Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар ҳукуматлари ўртасида қуроллар, ўқ-дорилар ва портловчи моддаларнинг ноқонуний айланишига қарши курашда ҳамкорлик тўғрисидаги Битимни (Душанбе, 2008 йил 28 август) ратификация қилиш ҳақида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни маъқуллансин.
2. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Раиси И. СОБИРОВ
Тошкент ш.,
2009 йил 29 август,
678-I-сон