01.02.2021 йилдаги ПҚ-4969-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қишлоқ хўжалиги машинасозлиги тармоғида соғлом рақобат муҳитини яратишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қишлоқ хўжалиги машинасозлиги тармоғида соғлом рақобат муҳитини ривожлантириш, барча ишлаб чиқарувчиларга тенг шароитлар яратиш ва тармоқнинг инвестициявий жозибадорлигини ошириш мақсадида:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қишлоқ хўжалиги машинасозлиги тармоғида фаолият юритувчи маҳаллий қишлоқ хўжалиги техникасини ишлаб чиқарувчилар қишлоқ хўжалиги техникасини ишлаб чиқариш ва унга сервис хизматини кўрсатиш учун бутловчи буюмлар, хом ашё ва материалларни импорт қилишда товарлар эркин муомалага (импортга) чиқаришнинг божхона режимига жойлаштирилган санадан бошлаб қўшилган қиймат солиғини 120 кун кечиктириб тўлашига рухсат берилсин.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 14 октябрдаги ПФ-156-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.10.2024 й., 06/24/156/0816-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 16 январь)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Белгилансинки, ушбу қарорга мувофиқ имтиёзлар қўлланган ҳолда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
импорт қилинадиган эҳтиёт қисмлари ва бутловчи буюмлар рўйхатлари ва уларга тузатишлар имтиёз берилган ташкилот томонидан шакллантирилади ҳамда улар юзасидан Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги «Лойиҳалар ва импорт контрактларини комплекс экспертиза қилиш маркази» ДУКнинг ижобий хулосаси олинган тақдирда, импорт қилувчи ҳар қандай ташкилотлар рўйхатда кўрсатилган товарларни белгиланган тартибда импорт қилиш ҳуқуқига эга бўлади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
импорт қилинган товарлардан мақсадли фойдаланиш учун импорт қилган ташкилотлар раҳбарлари шахсан масъул ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги Молия вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва тегишли манфаатдор ташкилотлар билан биргаликда 2021 йил 1 декабрга қадар қишлоқ хўжалиги машинасозлигини янада ривожлантиришни рағбатлантириш, шу жумладан тармоқда янги маҳсулотларни ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш ҳамда маҳаллийлаштиришни чуқурлаштиришга қаратилган лойиҳаларни хорижий ва маҳаллий инвесторлар учун жозибадорлигини ошириш бўйича таклифлар ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари Ж.А. Қўчқоров ва С.Ў. Умурзаков зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2021 йил 1 февраль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПҚ-4969-сон
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 02.02.2021 й., 07/21/4969/0075-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.11.2021 й., 07/21/7/1058-сон; 09.04.2022 й., 06/22/101/0288-сон; 15.10.2024 й., 06/24/156/0816-сон)