«Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунининг 22-моддасига мувофиқ:
1. 2019 йил 28 май куни Тошкент шаҳрида имзоланган Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Германия Федератив Республикаси Ҳукумати ўртасида махфий ахборотни алмашиш ва ўзаро муҳофаза қилиш тўғрисидаги битим тасдиқлансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати юқорида кўрсатилган халқаро шартномани амалга ошириш юзасидан масъул ваколатли орган этиб белгилансин.
3. Ўзбекистон Республикаси Ташки ишлар вазирлиги немис томонига мазкур халқаро шартнома кучга кириши учун Ўзбекистон Республикаси томонидан зарур бўлган давлат ички процедуралари бажарилганлиги тўғрисидаги тегишли билдиришномани юборсин.
4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси хамда тегишли вазирликлар ва идораларнинг раҳбарлари ушбу халқаро шартнома кучга киргандан кейин унинг қоидалари бажарилиши устидан белгиланган тартибда назоратни таъминласин.
5. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котиби В.В. Махмудов ва Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати раиси А.А. Азизов зиммасига юклансин.