LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 20 октябрдаги ЎРҚ-642-сонли «Аҳоли бандлиги тўғрисида»ги Қонунига асосан 2021 йил 21 январдан ўз кучини йўқотади.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси қарор қилади:
1. Янги таҳрирдаги «Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни матбуотда эълон қилинган кундан эътиборан амалга киритилсин.
LexUZ шарҳи
Ўзбекистон Республикасининг янги таҳрирдаги «Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида»ги Қонуни «Халқ сўзи» газетасининг 1998 йил 22 майдаги 102 (1883)-сонида эълон қилинган.
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳукумат қарорларини янги таҳрирдаги «Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқлаштирсин, вазирликлар ва идоралар ўзларининг мазкур Қонунга зид бўлган ўз норматив ҳужжатларини қайта кўриб чиқишларини ва бекор қилишларини таъминласин.