12.12.2002 йилдаги 435-II-сон
1. «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий Қонуни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига навбатдаги сайлов ҳамда Қонунчилик палатасини шакллантириш якунлари асосида амалга киритилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати (Ў. Султонов) ўз қарорларини «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий Қонунига мувофиқлаштирсин, вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар мазкур Конституциявий Қонунга зид бўлган ўз норматив ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.