29.12.2020 йилдаги 814-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Маданий мерос агентлиги ҳузуридаги Маданий мерос илмий-тадқиқот институти фаолиятини ташкил этиш тўғрисида
(қарор номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 30 июндаги 353-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.07.2026 й., 09/26/353/0680-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 26 майдаги «Маданият ва санъат соҳасининг жамият ҳаётидаги ўрни ва таъсирини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» ПФ-6000-сон Фармони ҳамда «Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» ПҚ-4730-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Маъмурий ислоҳотлар доирасида Маданий мерос соҳасида давлат бошқарувини самарали ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2023 йил 1 июндаги ПҚ-177-сон қарори билан Туризм ва маданий мерос вазирлиги тизимидаги Маданий мерос объектларини асраш ва туризм ҳудудларининг мастер-режалари бўйича лойиҳалаштириш институти Маданий мерос илмий-тадқиқот институти (кейинги ўринларда — Институт) деб қайта номланган ҳолда Маданий мерос агентлиги тизимига ўтказилгани;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 26 майдаги ПҚ-4730-сон қарори билан қуйидагилар Институтни молиялаштириш манбалари этиб:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фундаментал, амалий ва инновацион тадқиқотларнинг давлат илмий-техникавий дастурларида назарда тутилган маблағлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўз фаолиятидан олган маблағлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
халқаро молия институтлари ва бошқа ташкилотларнинг грантлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар белгилангани маълумот учун қабул қилинсин.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 30 июндаги 353-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.07.2026 й., 09/26/353/0680-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қуйидагилар Институтнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектлари ва уларнинг қўриқланадиган теграларида ҳамда археология мероси объектлари, музей ашёлари ва коллекциялари ҳамда маданий бойликларни уларнинг тарихий-маданий қиммати ва ноёблигини сақлаган ҳолда консервациялаш, тузатиш, таъмирлаш, ҳозирги замонда фойдаланишга мослаштириш, шунингдек, улар билан боғлиқ илмий ва илмий-техник тадқиқотлар, лойиҳалаш ҳамда лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш;
(2-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 30 июндаги 353-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.07.2026 й., 09/26/353/0680-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектлари кадастр ҳужжатлари ва унинг қўриқланадиган тегралари лойиҳаларини, алоҳида муҳофаза қилинадиган тарихий-маданий ҳудудлар, шу жумладан, ЮНЕСКОнинг Умумжаҳон мероси рўйхатига киритилган ҳудудларни бошқариш режалари ва меросга бўлган таъсирини баҳолаш ҳисоботларини ишлаб чиқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
моддий маданий мерос объектларини асрашга доир ишлар учун уларнинг ўзига хос жиҳатларини инобатга олган янги усул, материал ва технологияларни ишлаб чиқиш, бу борадаги хорижий илғор тажрибаларни чуқур ўрганиш ва амалиётга татбиқ этиш, ёдгорликларни музейлаштириш, музейлар экспозицияларини яратиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маданий меросни, шу жумладан, номоддий маданий меросни ва алоҳида муҳофаза қилинадиган тарихий-маданий ҳудудларни илмий ўрганиш, ҳужжатлаштиришда иштирок этиш, шунингдек, уларни муҳофаза қилиш, оммалаштириш ва улардан оқилона фойдаланиш бўйича илмий-методик тавсиялар ишлаб чиқиш, соҳага инновацион технологияларни кенг жорий этиш.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Белгилаб қўйилсинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Институт директори Ўзбекистон Республикаси Маданий мерос агентлиги директори томонидан белгиланган тартибда лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод этилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Институт моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектлари ва уларнинг қўриқланадиган теграларидаги консервациялаш, таъмирлаш, объектларни қуриш, бузиш ва ободонлаштириш ишлари, ҳозирги замонда фойдаланишга мослаштириш, шунингдек, улар билан боғлиқ илмий ва илмий-техник тадқиқотлар, лойиҳалаш ҳамда лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш ишларини қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширади.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 30 июндаги 353-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.07.2026 й., 09/26/353/0680-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги бир ой муддатда Институтнинг уставини, Институт даромадларини инобатга олган ҳолда унинг тузилмаси ҳамда ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни рағбатлантириш тартибини ишлаб чиқсин ҳамда белгиланган тартибда тасдиқласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Институтга унинг ўз даромадлари ҳисобидан 1 та енгил автотранспорт воситасини сақлаш учун лимит ажратилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Институт Тошкент шаҳар, Шайхонтоҳур тумани, Ўзгариш кўчаси, 18-уй манзилида жойлашган Ўзбекистон Республикаси Маданий мерос агентлигининг биносига текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида жойлаштирилсин.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 30 июндаги 353-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.07.2026 й., 09/26/353/0680-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Б.А. Мусаев зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2020 йил 29 декабрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
814-сон
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.12.2020 й., 09/20/814/1694-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.07.2026 й., 09/26/353/0680-сон)