LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 28 октябрдаги 239-сонли «Товарлар (ишлар, хизматлар)га тартибга солинадиган нархлар (тарифлар)ни декларация қилиш (тасдиқлаш) ва белгилаш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг «Товар бозорларида монополистик фаолиятни чеклаш ва рақобат тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунини амалга киритиш тартиби ҳақида» 1996 йил 27 декабрдаги қарорини бажариш юзасидан ҳамда монополияга қарши давлат сиёсатини ўтказиш, рақобат муҳити яратилишини таъминлаш ва республикада иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Нархлар (тарифлар)ни шакллантириш ва уларнинг қўлланилишини назорат қилиш тартиби тасдиқлансин (1-илова).
эркин (шартномавий) нархлар ва тарифларни шакллантириш ва уларнинг қўлланишини назорат қилиш тартиби тўғрисидаги низомни ҳамда монопол маҳсулотларга нархлар (тарифлар)ни ва рентабелликни декларациялаш тартибини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;
Олдинги таҳрирга қаранг.
3. Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси бир ой муддатда:
(3-банднинг биринчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 24 октябрдаги 412-сон қарори таҳририда — ЎР ҲҚТ, 2000 й., 10-сон, 69-модда)
Монополист бирлашмалар (корхоналар) давлат реестрини шакллантириш ва юритиш тартибини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;
монополияга қарши қонунчилик бузилганлиги тўғрисидаги ишларни қўзғаш ва уларни кўриб чиқиш тартиби лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
4. «Ўзистиқболстат» давлат қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси товар бозорларини тартибга солиш мақсадида хўжалик юритувчи субъектлар ва уларнинг бирлашмалари учун ҳар чораклик давлат статистика ҳисоботи шаклини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 24 октябрдаги 412-сон қарори таҳририда — ЎР ҲҚТ, 2000 й., 10-сон, 69-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 24 октябрдаги 412-сон қарори билан ўз кучини йўқотган — ЎР ҲҚТ, 2000 й., 10-сон, 69-модда)
Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига монополияга қарши сиёсатни олиб бориш бўйича вазифаларни юклаш тўғрисида» 1993 йил 6 февралдаги 63-сон қарорини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида» 1993 йил 30 мартдаги 160-сон қарори 1-бандининг учинчи — олтинчи хатбошилари, 2, 3, 4, 8-бандлари;
Вазирлар Маҳкамасининг «Хўжалик юритувчи субъектларнинг монополистик фаолиятини чеклаш чора-тадбирлари тўғрисида» 1995 йил 7 февралдаги 34-сон қарори;
Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасининг товар бозорларида монополистик мавқени эгаллаган хўжалик юритувчи субъектларнинг давлат реестри тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида» 1996 йил 19 сентябрдаги 323-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б.С.Ҳамидов зиммасига юклансин.
1. Мазкур Тартиб «Товар бозорларида монополистик фаолиятни чеклаш ва рақобат тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини бажариш юзасидан ишлаб чиқилган.
Монополистик корхоналар давлат реестрига киритилган хўжалик юритувчи субъектларнинг маҳсулотлари, товарлари ва хизматларига;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 21 сентябрдаги 364-сон қарори билан ўз кучини йўқотган — ЎР ҲҚТ, 2000 й., 10-сон, 69-модда)
нархлари Ҳукумат томонидан ёки ўз ваколатлари доирасида жойлардаги давлат ҳокимияти органлари ва давлат бошқаруви органлари томонидан белгиланадиган хўжалик юритувчи субъектларнинг маҳсулотлари, товарлари ва хизматларига нархларни шакллантиришда қўлланилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
хўжалик юритувчи субъектларнинг давлат маблағлари ёки Ҳукумат кафолатлари остидаги кредитлар ҳисобига маблағ билан таъминланадиган қурилиш объектларида фойдаланиладиган товарлари (ишлар ва хизматлари).
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 24 октябрдаги 412-сон қарорига асосан бешинчи хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҲҚТ, 2000 й., 10-сон, 69-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
монополист корхоналарнинг маҳсулотлари, товарлари ва хизматларига нархлар (тарифлар), устамалар ёки рентабелликнинг чекланган даражаларини декларация қилиш;
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорига кўра белгиланган ёки чекланган нархлар (тарифлар) ва устамалар жорий этиш;
жойлардаги давлат ҳокимияти органлари, шунингдек, давлат бошқаруви органлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишган ҳолда белгиланган ёки чекланган нархлар (тарифлар) ва устамалар белгилаш йўли билан амалга оширилади.
Қонунчилик билан белгиланган тартибда нархларни тартибга солишнинг бошқа усуллари ҳам қўлланилиши мумкин.
4. Хўжалик юритувчи субъектларнинг, мулкчилик шаклларидан қатъи назар, маҳсулотлари (товарлари, хизматлари)га шартномавий (эркин) нархлар (тарифлар)ни, шу жумладан, тартибга солинадиган нархлар (тарифлар)ни шакллантириш ва уларнинг тўғри қўлланилиши Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан тасдиқланадиган Низомга мувофиқ амалга оширилади.
5. Монопол юқори ва монопол паст нархлар белгиланишининг (демпинг нархлар белгиланишининг), харидоргир маҳсулотлар (товарлар, хизматлар)га нархлар асоссиз оширилиши (пасайтирилишининг, устун мавқени эгаллаб турган хўжалик юритувчи субъектлар томонидан ўз натижасига кўра рақобатнинг чекланишига ва (ёки) бошқа хўжалик юритувчи субъектларнинг манфаатлари камситилишига сабаб бўлган ёки сабаб бўлиши мумкин бўлган бошқа суиистеъмолчиликларнинг олдини олиш, чеклаш ва уларга барҳам бериш мақсадида монополистларнинг маҳсулотлари (хизматлари)га нархлар (тарифлар)ни давлат томонидан тартибга солиш жорий этилади.
6. Муайян сифат ва турдаги маҳсулотлар, хизматлар ва халқ истеъмол товарлари аниқ гуруҳлари ва турларининг товар бозорида устун мавқени эгаллаб турган, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида хўжалик фаолияти билан шуғулланувчи хўжалик юритувчи субъектлар Ўзбекистон Республикасининг товар бозорларида ҳаракат қилувчи Монополист бирлашмалар (корхоналар) давлат реестрига (кейинги ўринларда — Давлат реестри деб аталади) киритилади.
7. Давлат реестрига киритилган хўжалик юритувчи субъектлар Давлат реестрига киритилган пайтда амалда бўлган ва хўжалик юритувчи субъект маҳаллий ёки республика бозорларида улар бўйича монополист ҳисобланган маҳсулотга шартномавий (эркин) нархлар (тарифлар) ёки рентабеллик оширилиши тўғрисида асосий истеъмолчи билан янги нархлар (тарифлар) келишилгандан кейин тегишли молия органларига декларация тақдим этишга мажбурдирлар.
8. Монополист корхоналар томонидан нархларнинг пасайтирилиши мустақил амалга оширилади. Бунда рақобатни чеклаш мақсадида монополист томонидан шартномавий (эркин) нархлар ва тарифлар пасайтирилишига (демпинг нархлар белгиланишига) йўл қўйилмайди.
9. Бир хил маҳсулот (хизмат)нинг ўзи бир неча истеъмолчига (буюртмачига) етказиб берилган тақдирда, унга ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар (хизматлар)нинг камида 50 фоизи сотилаётган асосий истеъмолчи (буюртмачи) бўйича нархлар (тарифлар) ошиши, ёки ҳаммаси бўлиб мазкур маҳсулотлар (хизматлар)нинг камида 50 фоизи сотиладиган бир неча истеъмолчи (буюртмачи) бўйича олдинги ойда шаклланган ўртача нархлар (тарифлар) тўғрисида декларация тақдим этилади.
10. Монопол маҳсулотларга нархлар (тарифлар) ва рентабелликка декларация тақдим этиш тартиби Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш қўмитаси билан келишган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан белгиланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
11. Декларация учун тақдим этилган материаллар бўйича тегишли молиявий орган бир ҳафта муддатдан кечикмай қарор қабул қилиши шарт.
Янги чекланган декларация тақдим этилган нархлар (тарифлар) ёки рентабеллик жорий этилиши санаси этиб унинг тегишли молия органида рўйхатга олинган сана ҳисобланади. Декларация нусхаси ёки нархлар (тарифлар)ни рўйхатга олиш рад этилганлиги тўғрисидаги қарор тегишли қарор қабул қилингандан кейин уч кун муддатда хўжалик юритувчи субъектга юборилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
12. Монопол маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи ёки сотувчи хўжалик юритувчи субъект молия органларидан ҳужжатлар олингандан кейин бир ҳафта муддатда истеъмолчиларни молия органлари томонидан қабул қилинган қарор тўғрисида хабардор қилиши шарт.
13. Молия органларига шартномавий (эркин) нархлар (тарифлар) декларация қилиниши бўйича материалларни тақдим этган корхоналар, агар молия органлари томонидан нархлар (тарифлар)ни тақдим этилган лойиҳадан паст даражада рўйхатдан ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда истеъмолчилар билан кейинчалик ҳисоб-китоб қилган ҳолда улар билан келишилган нархлар (тарифлар) бўйича маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва сотишни давом эттирадилар. Агар молия органлари томонидан монополист томонидан пировард истеъмолчига эмас, балки воситачи корхоналар, ва ташкилотларга ёки савдога сотилган маҳсулотга лойиҳалаштирилаётган нархлар (тарифлар)ни пасайтириш ёки илгари амалда бўлганларини сақлаб қолиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда ҳақиқатда сотилган нархлар билан рўйхатдан ўтказилган нархлар ўртасидаги фарқ суммаси Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг бюджетдан ташқари «Нархларни бошқариш жамғармаси»га ўтказилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(III бўлим Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 21 сентябрдаги 364-сон қарори билан ўз кучини йўқотган)
17. Маҳсулотлар, товарлар, ишлар ва хизматларнинг айрим турларига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳамда ўз ваколатлари доирасида жойлардаги давлат ҳокимияти органлари, шунингдек давлат бошқаруви органлари томонидан Молия вазирлиги билан келишув бўйича уларнинг ижтимоий ва иқтисодий асосланиши ҳолларида белгиланган нархлар (тарифлар) ва устамалар белгиланиши мумкин.
18. Белгиланган ва бошқариладиган нархлар (тарифлар) ва устамаларни шакллантириш ва қўллашнинг тўғрилиги устидан давлат назорати монополияга қарши давлат органи томонидан амалга оширилади.
19. Монополияга қарши давлат органи ўтказилган текширишлар асосида хўжалик юритувчи субъектлар томонидан нархларни давлат йўли билан тартибга солиш тартиби бузилиши натижасида олинган суммаларни Молия вазирлигининг бюджетдан ташқари «Нархларни бошқариш жамғармаси» счётига ундириб олиш тўғрисида қарор қабул қилади, олиб қўйилиши керак бўлган ва амалда тушган жарималар ҳисобини юритади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
молия органларига нархлар (тарифлар) тўғрисида декларация тақдим этиш ёки рентабеллик, уларнинг ошиб кетишига олиб келувчи устамаларнинг чекланган даражасини белгилаш учун ишончсиз ахборот тақдим этилиши;
маҳсулотлар (товарлар, хизматлар) қийматига уларнинг нархида ҳисобга олинган амалда фойдаланилмаган материаллар ёки бажарилмаган ишларни киритиш;
нархлар (тарифлар)ни келишишда назарда тутилган (қабул қилинган) ёки конструктив нуқсонлар туфайли (стандартлаштириш органларининг хулосаси мавжуд бўлган тақдирда) тасдиқланган (белгиланган, тартибга солинадиган) маҳсулотнинг технологик параметрларига риоя этмаслик;
хўжалик юритувчи субъектлар томонидан маҳсулот ишлаб чиқариш (тайёрлаш) учун назарда тутилган ҳамда нархлар (тарифлар)ни шакллантиришда ҳисобга олинмаган хом ашё (компонентлар)ни алмаштириш ҳисобига фойда (даромад) олиниши;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
эркин (шартномавий) нархлар ва тарифларнинг буюртмачи ёки пудратчи томонидан иқтисодий жиҳатдан асосланмаган ҳолда шакллантирилиши ва уларнинг оширилиши, давлат маблағлари ва Ҳукумат кафолатлари остидаги кредитлар ҳисобига маблағ билан таъминланадиган қурилиш объектларида бажарилган ишлар ҳажмига қўшиб ёзиш.
(20-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 24 октябрдаги 412-сон қарорига асосан хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҲҚТ, 2000 й., 10-сон, 69-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
21. Хўжалик юритувчи субъектлар томонидан нархларни шакллантириш ва қўллаш тартиби бузилиши натижасида олинган маблағлар оширилган нархлар ва тарифлар (қўшимча ҳақ, уларга чегирмалар ва бошқалар ҳисобга олинган ҳолда) бўйича маҳсулот (ишлар, хизматлар)ни сотишдан олинган амалдаги тушум билан амалдаги норматив ҳужжатларга мувофиқ шаклланган нархлар ва тарифлар (уларга қўшимча ҳақ, чегирмалар ва бошқалар ҳисобга олинган ҳолда) бўйича мана шу маҳсулот (ишлар, хизматлар) қиймати ўртасидаги тафовут сифатида аниқланади.
Маҳсулот (товарлар)нинг сотиш нархларини сотиш нархларига савдо, таъминот-сотиш, улгуржи ва бошқа устамаларни қўшиб шакллантирувчи ва қўлловчи савдо, умумий овқатланиш, таъминот-сотиш корхоналари, воситачилик ташкилотлари ва ташкилотлар учун олиб қўйилиши керак бўлган сумма қуйидагича белгиланади:
оширилган устамалар қўлланган ҳолларда — маҳсулотлар (товарлар)ни сотишдан олинган устаманинг амалдаги суммаси билан амалдаги норматив ҳужжатларга мувофиқ аниқланган устама суммаси ўртасидаги тафовут сифатида;
нарх белгилашнинг амалдаги тартиби бузилган ҳолда белгиланган нархларга белгиланган устамалар қўлланилган ҳолларда — оширилган нархлар бўйича сотилган маҳсулотнинг бутун ҳажмига ҳисоблаб чиқилган устама суммаси билан амалдаги норматив ҳужжатларга мувофиқ ҳисоблаб чиқилган сотилган маҳсулотнинг худди шу ҳажмига устама суммаси ўртасидаги тафовут сифатида.
Маҳсулотларига рентабелликнинг чекланган даражалари белгиланган корхоналар учун умуман маҳсулотлар (товарлар, хизматлар) гуруҳлари (турлари) бўйича рентабелликнинг чекланган даражасини ошириш ҳисобига олинган ҳамда корхоналар томонидан чораклик ҳисоб-китоблар асосида Молия вазирлигининг бюджетдан ташқари «Нархларни бошқариш жамғармаси» счётига киритилмаган сумма олиб қўйилиши керак.
Кейинги таҳрирга қаранг.
22. Нархлар (тарифлар) ва устамаларни шакллантириш ва қўллаш тартиби бузилиши натижасида олинган маблағлар Молия вазирлигининг бюджетдан ташқари «Нархларни бошқариш жамғармаси» махсус счётига олиб қўйилади ҳамда нархлар бузилиши натижасида олинган сумма миқдорида иқтисодий санкциялар қўлланилади.
Декларация тўлдирилмаган нархларни қўллашдан олинган тафовут тўлиқ бюджет даромадига, иқтисодий санкция эса Молия вазирлигининг «Нархларни бошқариш жамғармаси»га олиб қўйилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
23. Иқтисодий санкциялар қонунни бузишнинг бутун даврига қўлланилади ва хўжалик юритувчи субъектнинг молиявий аҳволидан ва унинг бюджет билан ўзаро муносабатларидан қатъи назар, солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар тўлангандан кейин, хўжалик юритувчи субъект ихтиёрида қоладиган фойдадан ундирилади, мазкур Тартибнинг 28-бандида назарда тутилган ҳоллар бундан мустаснодир.
Кейинги таҳрирга қаранг.
24. Хўжалик юритувчи субъектларга нисбатан иқтисодий санкциялар қўлланилиши уларнинг нархларининг давлат томонидан тартибга солиниши тартиби бузилишида айбдор бўлган мансабдор шахсларини жавобгарликдан озод қилмайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
25. Молия вазирлигининг бюджетдан ташқари «Нархларни бошқариш жамғармаси» счётига олиб қўйилиши керак бўлган суммани ҳисоблаб чиқишда солиқлар ошишига олиб келган маҳсулотлар (ишлар, хизматлар)га нархлар белгилаш ва қўллаш тартиби бузилишига йўл қўйган корхоналарда ортиқча тўланган солиқлар ва бошқа тўловлар суммаси ҳисобига корхонадан олиб қўйиладиган сумма камайтирилмайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
нархларнинг давлат томонидан бошқарилиши тартиби бузилганлиги учун хўжалик юритувчи субъектларга нисбатан иқтисодий санкциялар қўллаш тўғрисидаги қарорни олгач, бир ой муддатда ушбу маблағларни Молия вазирлигининг бюджетдан ташқари «Нархларни бошқариш жамғармаси» счётига ундирадилар;
Кейинги таҳрирга қаранг.
бир ҳафта муддатда маблағларни олиб қўйиш тўғрисида қарор қабул қилган монополияга қарши давлат органига ундирилган вақт ва унинг суммаси тўғрисида маълум қиладилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
27. Давлат солиқ органлари иқтисодий санкциялар қўлланилиши зарур бўлган нархлар (тарифлар) ва устамалар қўлланилишида қонун бузилишлар аниқланганда текшириш материалларини ортиқча олинган маблағларни олиб қўйиш тўғрисида қарор қабул қилиш учун тегишли монополияга қарши давлат органига юборадилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
28. Нархларнинг давлат томонидан бошқарилиши тартиби бузилганлиги ва бунинг натижасида ортиқча сумма олинганлигини мустақил равишда аниқлаган хўжалик юритувчи субъект уларни Молия вазирлигининг бюджетдан ташқари «Нархларни бошқариш жамғармаси» счётига ўтказади. Ушбу ҳолда иқтисодий санкциялар қўлланилмайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
29. Давлат бошқаруви органининг кўрсатмаси бўйича хўжалик юритувчи субъект нархлар (тарифлар)ни давлат томонидан бошқариш тартиби бузилишига йўл қўйган тақдирда маблағларни олиб қўйиш бундай қарорни қабул қилган органнинг ҳисоб-китоб счётидан амалга оширилади.
30. Монополияга қарши давлат органининг қарори (ёзма кўрсатмаси) устидан қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ шикоят қилиниши мумкин.
31. Молия вазирлигининг бюджетдан ташқари «Нархларни бошқариш жамғармаси» бюджетдан ташқари счётига нотўғри ундирилган маблағларни қайтариш, ушбу маблағлар кўрсатиб ўтилган фонд счётига ўтказилганига бир йил тўлмаган тақдирда монополияга қарши давлат органининг қарорига кўра амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 24 октябрдаги 412-сон қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҲҚТ, 2000 й., 10-сон, 69-модда)