2013 йил 26 ноябрда Ташкилот Кенгаши «Ташкилот фаолият олиб борадиган аъзо, кузатувчи ва бошқа мақомдаги барча давлатларни Ихтисослаштирилган муассасалар имтиёзлари ва иммунитетлари тўғрисидаги Конвенцияга (1947 йил) мувофиқ равишда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ихтисослаштирилган муассасалари фойдаланадиган имтиёзлар ва иммунитетларни Ташкилотга тақдим этишга чақирувчи» 1266-сонли (СIII) Резолюцияни қабул қилганлигини эътироф этган ҳолда,
Ташкилотнинг мақсад ва вазифалари ҳамда Ташкилот томонидан олиб борилаётган фаолиятдан келиб чиқиб Ихтисослаштирилган муассасалар имтиёзлари ва иммунитетлари тўғрисида 1947 йил 21 ноябрда қабул қилинган Конвенцияга (кейинги ўринларда «Конвенция» деб юритилади) мувофиқ Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ихтисослаштирилган муассасаларига бериладиган имтиёзлар ва иммунитетларни Ҳукумат томонидан Ташкилотга берилиши кафолатланишини инобатга олган ҳолда,