Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021 25.05.1995 йилдаги 183-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
МАТЛУБОТ КООПЕРАЦИЯСИ ТИЗИМИДА ИҚТИСОДИЙ ИСЛОҲОТЛАРНИ АМАЛГА ОШИРИШДАГИ ЖИДДИЙ КАМЧИЛИКЛАР ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Идоралараро комиссия томонидан Республика матлубот кооперациясида иқтисодий ислоҳотларнинг боришини ўрганиш ўтказилаётган тадбирларда жиддий камчиликлар ва нуқсонлар мавжудлигидан далолат беради. Жойларда айрим раҳбарлар ислоҳотларни ўтказишга, монопол тузилмаларни тарқатишга тўсқинлик қилмоқдалар, бошқарувнинг марказлаштирилган тизимини сақлаб қолишга уринмоқдалар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекбирлашувнинг марказий аппаратида, унинг вилоят ва туман бўлинмаларида амалга оширилган қайта ўзгартиришлар кўп ҳолларда расмиятчилик бўлиб қолмоқда, талаб даражасидаги бозор инфраструктураси ва рақобат муҳити яратилмаган, боқимандалик кайфияти тугатилмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бош бошқармалар, бошқармалар ва бўлимлар негизида ташкил этилган хўжалик ҳисобидаги уюшмалар илгари шаклланиб қолган схемалар бўйича ишламоқдалар, ички бозорни сифатли товарлар билан тўлдиришга ёрдам бермаяптилар, бунинг оқибатида шаҳар ва қишлоқ аҳолисини товар билан таъминлашдаги тафовутлар ортиб бормоқда, дўконларда кўпинча ҳатто кундалик эҳтиёж товарлари ҳам йўқ.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Республика туманларида илгари мавжуд бўлган матлубот жамиятлари негизида ташкил этилган акционерлик жамиятлари самарасиз ишламоқда, маҳаллий хом ашё, товарлар ва хизматлар оборотга жалб қилинмаяпти. Аҳоли ва матлубот кооперацияси тизими ходимларининг пул маблағларини Кредит бериш жамғармасига жалб қилишга оид ишлар суст олиб борилмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шу билан бир вақтда, айрим савдо ходимлари шахсий бойлик орттириш мақсадида жиноятчи унсурлар билан тил бириктирмоқдалар ва валютага олиб келинган озиқ-овқат маҳсулотлари ҳамда бошқа товарларни республикадан олиб чиқиб кетишга кўмаклашмоқдалар. Шу йилнинг фақат 4 ойида бир неча миллион сўмлик нон-булка маҳсулотлари, ўсимлик ёғи, гуруч, гўшт маҳсулотлари, чой, қанд-шакар, ун ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ғайриқонуний равишда олиб кетишга 2 минг мартадан ортиқ уринишларнинг олди олинди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қайд этилган камчиликларни бартараф этиш ва Ўзбекбирлашув тизимида олиб борилаётган иқтисодий ислоҳотларнинг самарадорлигини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Идоралараро комиссиянинг республика матлубот кооперацияси тизимида иқтисодий ислоҳотларни амалга оширишнинг боришини ўрганишга оид хулосалари ва таклифларига розилик билдирилсин. Ўзбекбирлашув марказий аппаратининг раҳбарияти таркибини мустаҳкамлаш зарур ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекбирлашув бошқарувининг:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бошқарув марказий аппаратининг, шунингдек, акционерлик матлубот жамиятларининг вилоят уюшмалари аппаратлари ходимлари сонини ўртача икки баравар қисқартириш тўғрисидаги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
туман матлубот жамиятларини тугатиш ва уларнинг негизида улгуржи-чакана савдо бирлашмалари ва фирмалари ташкил этиш ҳақидаги таклифлари қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекбирлашув бошқаруви:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Хусусий тадбиркорликда ташаббус кўрсатиш ва уни рағбатлантириш тўғрисида» 1995 йил 5 январдаги Фармонини ва Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорини бажариш, шунингдек, идоралараро комиссия аниқлаган камчиликларни бартараф этиш юзасидан амалий чора-тадбирлар кўрсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси билан биргаликда бир ой муддатда хусусийлаштирилган корхоналарнинг кўпчилигини 1995 йил давомида ихтиёрий равишда мустақил юридик шахсларга айлантиришни ҳисобга олган ҳолда уларни майдалаштиришнинг тармоқ ва минтақавий дастурларини қайта кўриб чиқсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
икки ҳафта муддатда республиканинг узоқ жойларидаги корхоналарни қайта ўзгартириш шакллари ва механизмини белгиласин, бунда ушбу туманлар аҳолисини барча зарур товарлар ва озиқ-овқат маҳсулотлари билан узлуксиз таъминлашни назарда тутсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
янги мулкдорлар ва фермер хўжаликларини зарур товар ресурслари билан таъминлаш учун доимий ишловчи улгуржи бозор тармоғини кенгайтирсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Савдо корхоналарининг молиявий аҳволини мустаҳкамлаш мақсадида Ўзбекбирлашув бошқарувининг савдо ходимлари ва фуқароларнинг савдо корхоналарининг Кредит бериш жамғармасига қўшадиган ихтиёрий бадаллари миқдорини 1995 йил 1 июлгача 500 млн. сўмгача етказиш ҳақидаги таклифи қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекбирлашув бошқаруви, Давлат мулки қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари матлубот жамиятлари тузилмаси ҳамда мулкчилик шакллари ўзгариши муносабати билан корхоналар билан илгари тузилган уч томонлама шартномаларни қайта кўриб чиқсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мулкдор шартнома шартларини бажармаган ҳоллар аниқланган тақдирда шартномаларни белгиланган тартибда бекор қилсинлар ва ушбу корхоналарни кимошди савдосига қўйсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекбирлашув бошқаруви «Ўзистиқболстат» давлат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси, Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва тегишли ҳокимликлар билан биргаликда бир ой муддатда раҳбар ходимларни аттестациядан ўтказсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Вазирлар Маҳкамасининг халқ истеъмол товарлари, савдо ва пулли хизмат кўрсатиш комплекси (Усмонов) иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш чора-тадбирларини амалга оширишда Ўзбекбирлашув бошқарувига доимий равишда кўмаклашсин ҳамда уларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши устидан назорат ўрнатсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазир ўринбосари М.3. Усмонов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1995 йил 25 май,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
183-сон