LexUZ шарҳи
Мазкур ҳужжатда кўрсатилган геодезия пунктлари ва жуғрофий объектлар координатларини, космик ва аэрофотосуратлар, хариталар, атласлар, жойларнинг макетлари ва бошқа картография материалларини очиқ эълон қилиш ёки кўргазмаларда ва телевидениеда намойиш қилиш мумкинлиги тўғрисида хулосалар, корхоналарда геодезия пунктларининг координатлари ва баландликлари, техник ҳисоботлар, топография хариталари ва режалар тўғрисидаги маълумотлар тўпланишини келишиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 25 августдаги ПҚ-1604-сон қарорига асосан 2011 йилнинг 1 сентябридан бекор қилинган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2004 йил 19 октябрдаги 483-сон қарорини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси ҳузуридаги Давлат геодезия назорати инспекцияси тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Давлат кадастрлари ягона тизимини яратиш ва юритиш тартиби тўғрисидаги низом 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисига ва вилоятлар ҳокимларига қишлоқ хўжалиги ерларини муҳофаза қилиш соҳасидаги ерга оид қонун ҳужжатлари талабларига риоя қилиниши, суғориладиган экин майдонларининг фойдаланишдан чиқиб кетишига йўл қўймаслик учун шахсий жавобгарлик юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Давлат геология қўмитаси, Гидрометеорология хизмати маркази, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси, Фанлар академияси билан биргаликда — табиий хавф юқори бўлган зоналар;
Ўзбекистон Республикаси «Саноатконтехназорат» давлат инспекцияси, Фанлар академияси, Ички ишлар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан биргаликда — техноген хавф юқори бўлган зоналар давлат кадастрларини юритиш тартиби тўғрисидаги низомларни ишлаб чиқсин ва тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
4. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 4-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин, баъзиларига ўзгартиришлар киритилсин.
5. Вазирликлар ва идоралар бир ой муддатда ўз норматив ҳужжатларини мазкур қарорга мувофиқлаштирсинлар.
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Агросаноат ва сув хўжалиги комплекслари масалалари ахборот-таҳлил департаментига юклансин.
1. Давлат геодезия назорати инспекцияси (кейинги ўринларда Инспекция деб юритилади) Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасига кирадиган ташкилот ҳисобланади.
2. Инспекция ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг қарорлари ва бошқа ҳужжатларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасининг қарорлари ва буйруқларига, шунингдек мазкур Низомга амал қилади.
3. Инспекция ўз фаолиятини давлат бошқаруви бошқа органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, жамоат бирлашмалари ва бошқа ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорликда амалга оширади.
4. Инспекциянинг моддий-техник таъминоти, шунингдек ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ажратиладиган маблағлар доирасида давлат бюджети маблағлари, шунингдек қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига амалга оширилади.
5. Инспекция юридик шахс ҳисобланади, Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи ёзилган муҳрга эга бўлади.
геодезия ва картография фаолияти субъектлари томонидан геодезия ва картография фаолиятини амалга ошириш бўйича норматив-техник ҳужжатлар талабларига риоя қилиниши устидан назоратни амалга ошириш (Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизмати тасарруфидаги геодезия ва картография фаолияти субъектлари устидан назорат қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади);
Кейинги таҳрирга қаранг.
картография материалларида ва бошқа ҳужжатларда Ўзбекистон Республикаси Давлат чегараларининг ҳамда ҳудудларининг тўғри акс эттирилишини назорат қилиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
геодезия, гравиметрия, топография ва картография ишларининг, маркшейдерлик, лойиҳа-қидирув, қурилиш ва фойдаланиш ишлари таркибида муҳандислик-геодезия ишларининг, аэрокосмик суратга олиш, хариталарни нашр этиш ва кадастр ишларининг, корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар томонидан бажариладиган геоахборот тизимларини барпо этиш ишларининг ташкил этилиши, йўлга қўйилиши, уларнинг техник даражаси ва сифатини, ишларни бажаришда ва геодезия маълумотлари, материаллар, режалар ва хариталарда, космик ва аэрофотосуратлардан фойдаланишда улар томонидан норматив-техник ҳужжатлар талабларига риоя этилишини назорат қилиш;
геодезия, картография соҳасида ишларни олиб боришнинг белгиланган тартибига ва норматив-техник ҳужжатлар талабларига ҳамда давлат стандартларига риоя этилишини назорат қилиш.
қўлланиладиган методикалар ва технологияларнинг мувофиқлигини, лойиҳалаштирилаётган ишларда бошланғич маълумотлар ва материаллар тўлиқ ҳисобга олинганлигини текшириш мақсадида геодезия ва картография ишларини бажаришнинг техник лойиҳалари (дастурлари)ни назорат қилиш ва рўйхатдан ўтказиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудида геодезия ва картография фаолияти субъектлари ҳисобини олиб бориш;
геодезия ва картография ишларида ташкилотлар томонидан координатлар ва баландликларнинг давлат ва маҳаллий тизими қўлланишини назорат қилиш;
геодезия пунктлари сақланиши ва уларнинг қонун ҳужжатларига мувофиқ қайта тикланиши таъминланиши бўйича тадбирларнинг бажарилишини назорат қилиш;
нашр этиладиган хариталар ва атласларда Давлат чегаралари, шельф чегаралари, вилоятлар ва туманлар, шаҳар ва шаҳарчалар, хорижий давлатлар маъмурий чегараларининг ҳамда харита ва атласлардаги бошқа элементларнинг тўғри чизилганлигини, шунингдек аҳоли пунктлари ва жуғрофий объектларнинг тўғри номланганлигини, транскрипциясини назорат қилиш;
корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар томонидан харита, режа ва атласларни тузиш, нашр этишнинг белгиланган тартибига риоя этилишини назорат қилиш;
ишлаб чиқариш участкаларини бевосита кўздан кечириш ҳамда техник ва лойиҳа-смета ҳужжатларини текшириш йўли билан геодезия ва картография ишларининг барча турлари бўйича материаллар ва ҳужжатларни назорат қилиш;
геодезия, гравиметрия, картография ва аэросуратга олиш материаллари, топография хариталари ва режалари, космосдан туриб суратга олиш материаллари ҳисоби юритилиши, сақланиши, кўпайтирилиши ва улардан фойдаланилиши ҳолатини текшириш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
корхоналар, муассасалар ва ташкилотларда, идоравий геодезия-картография фондларида геодезия пунктларининг координатлари ва баландликлари, техник ҳисоботлар, топография хариталари ва режалар тўғрисидаги маълумотлар тўпланишини назорат қилиш;
(7-банднинг ўн иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 2 ноябрдаги 294-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 45-46-сон, 470-модда)
геодезия ва картография ишларини юритиш масалалари бўйича йўриқномалар, нормалар, қоидалар, стандартлар ва бошқа норматив ҳужжатларни, шу жумладан ишлар ва аэрокосмик суратга олиш натижалари бўйича маълумотлар ва материалларни тайёрлаш, ҳисобини юритиш, сақлаш ва улардан фойдаланиш тартибини белгиловчи ҳужжатларни ишлаб чиқишда иштирок этиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(7-банднинг ўн тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 2 ноябрдаги 294-сонли қарорига асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 45-46-сон, 470-модда)
манфаатдор шахсларни геодезия ва картография фаолияти масалалари бўйича ахборотлар билан белгиланган тартибда таъминлаш.
агар геодезия ва картография ишлари Инспекцияда рўйхатдан ўтказилмасдан ёхуд норматив-техник ҳужжатлар талаблари бузилган ҳолда олиб борилаётган бўлса, ушбу ишларни белгиланган тартибда тўхтатиб қўйиш;
геодезия, картография ишлари ҳамда топография хариталари, режалари, геодезия пунктлари координатлари ва баландликлари тўғрисидаги маълумотларни сақлаш билан боғлиқ хоналарга белгиланган тартибда кириш;
геодезия ва картография ишларининг амалга оширилиши учун жавобгар бўлган корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг раҳбарлари ва бошқа мансабдор шахсларига геодезия ва картография ишларини ташкил этиш ва амалга ошириш тартибининг аниқланган бузилишларини бартараф этиш, шунингдек ушбу ишларни бажариш ва аэрокосмик суратга олишлар натижалари бўйича олинган материаллар (маълумотлар)ни тўплаш, ҳисобини юритиш, сақлаш, улардан фойдаланиш ва реализация қилиш юзасидан бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар бериш;
давлат геодезия назоратини амалга ошириш билан боғлиқ текширишларни ўтказиш учун экспертларни белгиланган тартибда, шартнома асосида жалб этиш;
геодезия ва картография фаолиятини амалга оширувчи субъектлардан ўзига юкланган вазифаларни бажариш учун зарур ахборотларни сўраш ва бепул олиш;
Инспекция Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
9. Инспекция ўзига юкланган вазифалар ва функцияларнинг самарали бажарилиши, геодезия ва картография фаолияти амалга оширилиши, геодезия ва картография ишлари материаллари ва маълумотларини тўплаш, ҳисобга олиш, сақлаш, кўпайтириш ва улардан фойдаланишни назорат қилиш билан боғлиқ масалаларнинг давлат манфаатларига қатъий риоя этилишини таъминлаган ҳолда холисона кўриб чиқилиши учун жавоб беради.
10. Инспекцияга «Ергеодезкадастр» давлат қўмитаси раиси томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод қилинадиган бошлиқ раҳбарлик қилади. Бошлиқ айни бир вақтда Ўзбекистон Республикасининг геодезия назорати бўйича бош давлат инспектори ҳисобланади.
Бошлиқнинг бир нафар ўринбосари — бош муҳандис бўлади, у «Ергеодезкадастр» давлат қўмитаси раиси томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод қилинади. Бош муҳандис айни бир вақтда Ўзбекистон Республикасининг геодезия назорати бўйича бош давлат инспекторининг ўринбосари ҳисобланади.
Инспекция ваколатига кирувчи масалалар бўйича қарорлар қабул қилади ва Инспекцияга юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши учун шахсан жавоб беради;
Инспекция ходимларининг бажариши мажбурий бўлган буйруқлар чиқаради ва кўрсатмалар беради ҳамда уларнинг бажарилиши устидан назоратни ташкил қилади;
12. Инспекциянинг геодезия ва картография фаолияти устидан назоратни амалга оширадиган ходимлари геодезия назорати бўйича давлат инспекторлари ҳисобланадилар.
13. Инспекцияни қайта ташкил этиш ва тугатиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
1. Мазкур Низом юридик ва жисмоний шахслар томонидан ердан фойдаланиш ва уни муҳофаза қилиш устидан давлат назоратини амалга ошириш тартибини, шунингдек ердан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш устидан давлат назоратини амалга оширувчи давлат органлари фаолиятининг ҳуқуқий асосларини белгилайди.
2. Юридик ва жисмоний шахслар, давлат бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан ерга оид қонун ҳужжатлари талабларига риоя этилишини таъминлаш ердан фойдаланиш ва уни муҳофаза қилиш устидан давлат назоратининг асосий вазифаси ҳисобланади.
Ердан фойдаланиш ва уни муҳофаза қилиш устидан давлат назорати Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудида амалга оширилади.
3. Ердан фойдаланиш ва уни муҳофаза қилиш устидан давлат назоратини амалга оширадиган давлат органлари ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари, давлат бошқаруви органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ҳамда бошқа жамоат бирлашмалари ва ташкилотлари билан ўзаро ҳамкорлик қиладилар, уларга методик ва бошқа ёрдам кўрсатадилар.
4. Ердан фойдаланиш ва уни муҳофаза қилиш устидан давлат назоратини амалга оширадиган давлат органлари қонун бузилишининг олдини олиш мақсадида ерга оид қонун ҳужжатларини тушунтириш тадбирларини амалга оширадилар.
5. Ердан фойдаланиш ва уни муҳофаза қилиш устидан давлат назорати маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, шунингдек махсус ваколатли давлат органлари томонидан амалга оширилади.
6. Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ердан фойдаланиш ва уни муҳофаза қилиш устидан назорат бўйича махсус ваколатли давлат органлари ҳудудий бўлинмаларининг ерга оид қонун ҳужжатларига риоя қилиниши тўғрисидаги ҳисоботларини эшитадилар, ердан оқилона фойдаланиш ва уни муҳофаза қилишни текшириш бўйича комиссиялар ташкил этадилар, ушбу масала бўйича қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ваколатларни амалга оширадилар.
7. Қуйидагилар ердан фойдаланиш ва уни муҳофаза қилиш устидан назорат бўйича махсус ваколатли давлат органлари ҳисобланади:
Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси (кейинги ўринларда «Ергеодезкадастр» давлат қўмитаси деб юритилади);
Кейинги таҳрирга қаранг.
«Ергеодезкадастр» давлат қўмитаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитасининг ваколатига кирмайдиган масалалар бўйича ердан фойдаланиш ва уни муҳофаза қилиш устидан давлат назоратини амалга оширади.
Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси ерларнинг ишлаб чиқариш чиқиндилари ва бошқа чиқиндилар, кимёвий ва радиоактив моддалар, оқова сувлар билан ифлосланиши, шунингдек табиатни муҳофаза қилиш, соғломлаштириш, рекреация мақсадидаги ерлардан, сув фонди ерларидан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш устидан давлат назоратини амалга оширади.
8. Ердан фойдаланиш ва уни муҳофаза қилиш устидан давлат назорати «Ергеодезкадастр» давлат қўмитаси номидан «Ергеодезкадастр» давлат қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармалари, туманлар (шаҳарлар) ер ресурслари ва давлат кадастри бўлимлари мансабдор шахслари томонидан амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
9. «Ергеодезкадастр» давлат қўмитасининг ердан фойдаланиш ва уни муҳофаза қилиш устидан давлат назорати бўйича қуйидаги мансабдор шахслари:
«Ергеодезкадастр» давлат қўмитасининг раиси — ердан фойдаланиш ва уни муҳофаза қилиш устидан назорат бўйича Ўзбекистон Республикасининг бош давлат инспектори;
«Ергеодезкадастр» давлат қўмитаси раисининг ўринбосари — ердан фойдаланиш ва уни муҳофаза қилиш устидан назорат бўйича Ўзбекистон Республикаси бош давлат инспекторининг ўринбосари;
«Ергеодезкадастр» давлат қўмитасининг ердан фойдаланиш ва уни муҳофаза қилишни назорат қилиш бошқармаси бошлиғи — ердан фойдаланиш ва уни муҳофаза қилиш бўйича катта давлат инспектори;
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармалари, туманлар (шаҳарлар) ер ресурслари ва давлат кадастри бўлимлари бошлиқлари — тегишли ҳудудларда ердан фойдаланиш ва уни муҳофаза қилиш устидан назорат бўйича давлат инспекторлари;
«Ергеодезкадастр» давлат қўмитасининг ердан фойдаланиш ва уни муҳофаза қилишни назорат қилиш бошқармасининг бўлим бошлиқлари ва мутахассислари, шунингдек Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармаларининг тегишли шўъбалари бошлиқлари — ердан фойдаланиш ва уни муҳофаза қилиш устидан назорат бўйича давлат инспекторлари ҳисобланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
10. Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси номидан ердан фойдаланиш ва уни муҳофаза қилиш устидан давлат назорати Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар табиатни муҳофаза қилиш қўмиталарининг мансабдор шахслари томонидан амалга оширилади.
Тегишли равишда Ўзбекистон Республикаси, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар табиатни муҳофаза қилиш бош давлат инспекторлари ва уларнинг ўринбосарлари, Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар табиатни муҳофаза қилиш қўмиталарининг катта давлат инспекторлари ва давлат инспекторлари ўз ваколатларига мувофиқ Давлат табиатни муҳофаза қилиш органларининг ердан фойдаланиш ва уни муҳофаза қилиш устидан давлат назоратини амалга оширувчи мансабдор шахслари ҳисобланади.
11. Ердан фойдаланиш ва уни муҳофаза қилиш устидан давлат назоратини амалга оширадиган давлат органларининг ўз ваколатлари доирасида қабул қилган қарорлари вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, юридик ва жисмоний шахслар томонидан бажарилиши мажбурий ҳисобланади.
12. Ердан фойдаланиш ва уни муҳофаза қилиш устидан давлат назоратини амалга оширувчи давлат органлари ўзларига юкланган вазифаларга мувофиқ белгиланган тартибда қуйидаги функцияларни амалга оширадилар:
а) ерларни муҳофаза қилиш бўйича комплекс тадбирлар бажарилишини устидан назорат қилиш, улар қуйидагиларни ўз ичига олади:
Кейинги таҳрирга қаранг.
ерларни сув ва шамол эрозиясидан, селлардан, сув босишидан, ботқоқланишдан, қайта шўрланишдан, қуриб қолишдан, зичлашишдан, ишлаб чиқариш чиқиндилари, кимёвий ва радиоактив моддалар билан ифлосланишдан, емирилишнинг бошқа жараёнларидан муҳофаза қилиш;
қишлоқ хўжалиги экин майдонларини буталар ва майда дов-дарахтлар, бегона ўтлар ўсишидан ҳамда ерларнинг техник ҳолати ёмонлашишининг бошқа жараёнларидан муҳофаза қилиш;
агар бошқа усуллар билан тупроқ унумдорлигини тиклаш мумкин бўлмаса, унумсизланган қишлоқ хўжалиги ерларини консервация қилиш;
бузилган ерларни рекультивация қилиш, уларнинг унумдорлигини ва ерларнинг бошқа фойдали хоссаларини ошириш;
ер бузилиши билан боғлиқ ишларни бажаришда тупроқнинг унумдор қатламларини олиш, улардан фойдаланиш ва уларни сақлаш;
б) сувни муҳофаза қилиш зоналари ва қирғоқбўйи полосалари учун ер ажратилиши ҳамда улардан мақсадли фойдаланилишини назорат қилиш;
в) фойдали конларни қазиш, қурилиш ишлари ва бошқа ишлар учун берилган қишлоқ хўжалиги ерлари, ўрмон ерлари ва бошқа ерларнинг ушбу ишлар тугаллангандан кейин белгиланган мақсадда фойдаланиш учун яроқли ҳолатга келтирилиши устидан назорат қилиш;
табиий-иқтисодий шарт-шароитларга мувофиқ илмий асосланган алмашлаб экишларни, деҳқончиликнинг энг самарали ва оқилона тизимини жорий этиш;
мелиоратив жиҳатдан нобоп бўлган суғориладиган ерларни комплекс реконструкция қилиш, пичанзорлар ва яйловларга сув чиқариш ва уларни яхшилаш тадбирлари бажарилишини назорат қилиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
д) давлат эҳтиёжлари учун қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришга мўлжалланган қишлоқ хўжалиги экин майдонларини ўлчаш.
13. Ердан фойдаланиш ва уни муҳофаза қилиш устидан давлат назоратини амалга оширадиган давлат органлари ўз ваколатлари доирасида қуйидаги ҳуқуқларга эга:
ерга оид қонун ҳужжатлари бузилишини бартараф этишга ва ердан оқилона фойдаланиш ва уни муҳофаза қилиш билан боғлиқ тадбирларни амалга оширишга қаратилган, юридик ва жисмоний шахслар томонидан бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар бериш;
айбдор мансабдор шахсларни ва фуқароларни белгиланган тартибда маъмурий жавобгарликка тортиш, ерга оид қонун ҳужжатлари бузилиши натижасида етказилган зарарни қоплаш ҳақида даъволар киритиш, ерга оид қонун ҳужжатлари бузилишида айбдор бўлган шахсларни жавобгарликка тортиш учун тегишли корхоналар, муассасалар, ташкилотларга тақдимномалар йўллаш ва материалларни ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига тақдим этиш;
ерга оид қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда ер участкаларини тўлиқ ёки қисман олиб қўйиш тўғрисида тақдимномалар ҳамда ер участкаларининг унумсизланиб қолганлигини белгилаш ҳақида маҳаллий давлат ҳокимияти органларига таклифлар киритиш.
14. Ердан фойдаланиш ва уни муҳофаза қилиш устидан давлат назорати «Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини давлат томонидан назорат қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида ҳамда Адлия вазирлигида 2001 йил 26 апрелда 1029 рақами билан рўйхатдан ўтказилган Назорат органлари томонидан ўтказиладиган хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини текширишларни мувофиқлаштириш тартиби тўғрисидаги Низомда белгиланган тартибда амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
15. Ерга оид қонун ҳужжатлари бузилганлиги аниқланган тақдирда ердан фойдаланиш ва уни муҳофаза қилиш устидан давлат назоратини амалга оширадиган давлат органларининг ваколатли мансабдор шахслари қонун бузилишининг турларини, ерга оид қонун ҳужжатлари бузилиши туфайли етказилган зарарни, аниқ айбдор шахсларни аниқлайдилар ва қонун бузилиши тўғрисидаги материалларни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда расмийлаштирадилар.
16. Ердан фойдаланиш ва уни муҳофаза қилиш устидан давлат назоратини амалга оширувчи мансабдор шахслар ўз фаолиятининг тўғри ташкил этилиши ва амалга оширилиши учун қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
1. Давлат кадастрлари ягона тизими (ДКЯТ) — давлат кадастрларининг барча турларини бирлаштирувчи кўп мақсадли ахборот тизимидир.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банднинг тўққизинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 1 апрелдаги 95-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 14-сон, 103-модда)
Давлат кадастрлари ягона тизимига қонун томонидан белгиланадиган давлат бошқа кадастрлари ҳам кириши мумкин.
2. Давлат кадастрлари ягона тизими Ўзбекистон Республикаси ва унинг алоҳида ҳудудларининг табиий-иқтисодий салоҳиятини ягона умумдавлат жиҳатидан комплекс ҳисобга олишни ва баҳолашни таъминлаш мақсадида яратилади ва юритилади.
3. Давлат кадастрлари ягона тизимини юритиш Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси («Ергеодезкадастр» давлат қўмитаси) томонидан амалга оширилади.
4. Давлат кадастрлари ягона тизимини яратиш ва юритиш билан боғлиқ муносабатлар мазкур Низом, шунингдек бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан тартибга солиб борилади.
5. Давлат кадастрлари ягона тизими давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларини, юридик ва жисмоний шахсларни уларнинг фаолияти учун зарур бўлган барча турдаги давлат кадастрлари ахборотлари билан тезкор таъминлаш учун мўлжалланган.
6. Белгиланган тартибга мувофиқ аниқланган кадастрлар объектларининг ҳуқуқий мақоми тўғрисидаги маълумотлар, картография-геодезия материаллари, статистик ҳисобга олиш маълумотлари, давлат кадастрлари маълумотлари Давлат кадастрлари ягона тизимининг асосини ташкил этади. Давлат кадастрлари ягона тизими доирасида ҳудудларни комплекс баҳолаш учун зарур бўлган бошқа маълумотлар ҳам жамланади.
Давлат кадастрлари ягона тизимида белгиланган чегараларда ҳар бир ҳисобга олинган ер юзаси участкаси учун унинг жуғрофий ҳолати, ҳуқуқий мақоми, миқдор ва сифат тавсифлари ҳамда табиий баҳолаш, хўжаликлар ва бошқа кадастрлар объектлари тўғрисида ҳужжатлаштирилган маълумотлар бўлиши керак.
7. Ер, конлар ҳамда фойдали қазилмалар ва техноген ҳосилаларнинг юзага чиқиш ҳоллари, сув, ўрмон, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси, алоҳида қўриқланадиган табиий ҳудудлар, бинолар ва иншоотлар, шаҳар ва шаҳарчалар, гидротехника иншоотлари, маданий мерос объектлари, автомобиль йўллари ва темир йўллар, етказиб бериш қувурлари, алоқа объектлари, энергетика объектлари, чиқиндиларни кўмиш ва йўқ қилиш жойлари, техноген хавф юқори бўлган зоналар, геодезия пунктлари ва Давлат кадастрлари ягона тизими масалаларини ҳал этиш учун зарур бўлган бошқа объектлар Давлат кадастрлари ягона тизимининг объектлари ҳисобланади.
8. Давлат кадастрлари ягона тизими объектлари тўғрисидаги маълумотлар республика учун ягона технология (ушбу Низомга илова) бўйича:
конлар, фойдали қазилмалар ва техноген ҳосилаларнинг юзага чиқиш ҳоллари давлат кадастри бўйича — Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
давлат сув кадастри бўйича — Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳузуридаги Гирометеорология хизмати маркази (табиий сув манбалари), Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси (ер ости сувлари), Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги (сув ресурсларидан фойдаланиш ва ерларнинг мелиоратив ҳолати);
(8-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 18 августдаги 644-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 34-сон, 889-модда)
давлат ўрмон кадастри бўйича — Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг Ўрмон хўжалиги бош бошқармаси;
Кейинги таҳрирга қаранг.
ўсимлик дунёси объектлари давлат кадастри бўйича — Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси;
Кейинги таҳрирга қаранг.
ҳайвонот дунёси давлат кадастри бўйича — Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси;
Кейинги таҳрирга қаранг.
алоҳида қўриқланадиган табиий ҳудудлар давлат кадастри бўйича — Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси;
Кейинги таҳрирга қаранг.
давлат шаҳарсозлик кадастри бўйича — Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси;
Кейинги таҳрирга қаранг.
гидротехника иншоотлари давлат кадастри бўйича — Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Йирик ва алоҳида муҳим сув хўжалиги объектларининг техник ҳолатини ҳамда бехатар ишлашини назорат қилиш давлат инспекцияси, бошқа ваколатли органлар;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
(8-банднинг ўн иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 11 майдаги 270-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 19-сон, 345-модда)
чиқиндиларни кўмиш ва утилизация қилиш жойлари давлат кадастри бўйича — Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси;
Кейинги таҳрирга қаранг.
картография-геодезия давлат кадастри бўйича — «Ергеодезкадастр» давлат қўмитаси томонидан тақдим этилади.
Давлат кадастрларини юритиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган тегишли низомлар билан белгиланади.
9. Давлат кадастрлари ягона тизими маълумотлари давлат бошқаруви барча органлари, юридик ва жисмоний шахслар, шу жумладан хорижий юридик ва жисмоний шахслар учун мажбурий кучга эгадир. Кадастр ҳужжатлари мулкчилик ва хўжалик юритишнинг барча шаклларидаги объектлар тўғрисидаги ҳуқуқий, иқтисодий ва техник маълумотларнинг бошланғич манбаи сифатида қабул қилиниши керак.
ҳар бир кадастр объектлари тури бўйича Ўзбекистон Республикасининг барча ҳудудларини тўлиқ қамраб олиш;
11. Амалдаги кадастрлар ва ахборотлар тизимлари доирасида олинган объектларнинг ҳисоби ва рўйхатдан ўтказилиши натижалари Давлат кадастрлари ягона тизимига «Ергеодезкадастр» давлат қўмитаси ва давлат тегишли кадастрларини юритиш тўғрисидаги низомлар билан белгиланадиган тартибда давлат бошқаруви органлари ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан бепул берилади.
12. «Ергеодезкадастр» давлат қўмитаси ва маълумотларни тақдим этувчи органларнинг мансабдор шахслари Давлат кадастрлари ягона тизимидаги маълумотларнинг ишончлилиги учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
13. Давлат кадастрлари ягона тизимини яратиш ва юритиш билан боғлиқ ишлар давлат бюджети маблағлари ҳисобига молиялаштирилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
(илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 11 майдаги 270-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 19-сон, 345-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Геодезия ва картография бошқармаси («Ўзгеодезия») фаолияти масалалари тўғрисида» 1992 йил 24 мартдаги 139-сон қарори.
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Давлат кадастрлари ягона тизимини ташкил этиш ва уни юритиш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида» 1996 йил 17 июлдаги 255-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1996 й., 7-сон, 21-модда).
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида кўчмас мулк давлат кадастрини юритиш тўғрисида» 1997 йил 2 июндаги 278-сон қарорининг 8-банди.
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг баъзи қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 1997 йил 7 августдаги 392-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1997 й., 8-сон, 27-модда) илованинг 1-банди.
5. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш ва айрим қарорларига ўзгартиришлар ҳамда қўшимчалар киритиш тўғрисида» 1998 йил 25 декабрдаги 534-сон қарори.
6. Вазирлар Маҳкамасининг «Гидротехника иншоотларининг хавфсизлиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 1999 йил 16 ноябрдаги 499-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1999 й., 11-сон, 66-модда) 3-илованинг 1-банди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 9 августдаги 606-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 32-сон, 818-модда)
Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 16 февралдаги 69-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1998 й., 2-сон, 7-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қўриқланадиган геодезия зоналари ва геодезия пунктларини қўриқлаш тўғрисидаги низомнинг 4, 8 ва 9-бандларидаги «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Геодезия, картография ва давлат кадастри бош бошқармаси», «Ўзбекистон Республикаси Геодезия назорати давлат инспекцияси» сўзлари тегишли равишда «Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси», «Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси ҳузуридаги Давлат геодезия назорати инспекцияси» сўзлари билан алмаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.