Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди раис Б. Мирбобоев, судьялар А. Гафуров, Ф. Каюмов, С. Кошаева, Б. Миралимов, Г. Пиржанов ва К. Улжаевдан иборат таркибда, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 83-моддаси ва «Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонунининг 14-моддасига амал қилган ҳолда «Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий суди тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонуни лойиҳасини Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига киритиш ҳақидаги ишни очиқ мажлисда кўриб чиқди.
Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 8 августдаги «Норма ижодкорлиги фаолиятини такомиллаштириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида»ги ПФ-5505-сонли Фармони билан тасдиқланган Норма ижодкорлиги фаолиятини такомиллаштириш концепциясини амалга ошириш бўйича амалий чора-тадбирлар режаси 9-бандида фуқаролар, хўжалик юритувчи субъектлар, давлат органлари томонидан норматив-ҳуқуқий ҳужжат юзасидан шикоят қилиш ва ушбу норматив-ҳуқуқий ҳужжатни бекор қилиш ҳақидаги талабнинг кўриб чиқилиши тартиб-таомилларини такомиллаштириш, бунда Конституциявий суднинг ролини аниқлаш назарда тутилган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 2 мартдаги «2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили»да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида»ги ПФ-5953-сонли Фармони билан тасдиқланган Давлат дастури 14-бандида қонун нормаларининг Конституцияга мувофиқлигини ўрганиш юзасидан Конституциявий судга мурожаат қилиш тартибини соддалаштириш, Конституциявий судга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга бўлган субъектлар доирасини кенгайтириш мақсадида Конституциявий суд, Олий Мажлис палаталари (келишув асосида), Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институтига қонун лойиҳасини тайёрлаш ва унда Конституциявий судда қонунларнинг Конституцияга мувофиқлигини кўриб чиқишни сўраб мурожаат қилиш ҳуқуқига эга бўлган субъектлар доирасига фуқаролар ва юридик шахсларни, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил, Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий марказини киритиш назарда тутилган.
Юқорида баён қилинганлардан келиб чиқиб ва «Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди тўғрисида»ги Конституциявий қонуннинг 14, 31, 32, 33-моддаларига, «Қонунлар лойиҳаларини тайёрлаш ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига киритиш тартиби тўғрисида»ги Қонуннинг 5, 26-моддаларига амал қилган ҳолда, Конституциявий суд
Олдинги таҳрирга қаранг.