11.12.2015 йилдаги ПҚ-2447-сон
ONLINE TRANSLATE
Норасмий таржима
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Осиё тараққиёт банки иштирокида «Жиззах шаҳрида канализация тизимини ривожлантириш» лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Кўчирма]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жиззах шаҳрининг санитария жиҳатидан тозалаш тизимини модернизация қилиш ва такомиллаштириш ҳисобига аҳоли турмуш сифатини янада ошириш, одамларнинг яшаш шароитларини, санитария-эпидемиология ва экологик вазиятни яхшилаш, шунингдек, Осиё тараққиёт банки билан ҳамкорликни кенгайтириш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Маълумот учун қабул қилинсинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2015 йил 8 сентябрда Осиё тараққиёт банки (кейинги ўринларда ОТБ деб аталади) Директорлар кенгаши «Жиззах шаҳрида канализация тизимини ривожлантириш» лойиҳасини амалга ошириш учун ОТБ Махсус жамғармасининг имтиёзли маблағлари ҳисобидан Ўзбекистон Республикасига 5 йиллик имтиёзли давр билан 25 йил муддатга 53,999 млн. махсус қарз олиш ҳуқуқи (75,0 млн. АҚШ доллари эквивалентида) миқдорида қарз беришни маъқуллади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лойиҳани амалга ошириш даври 5 йил (2016 — 2020 йиллар) этиб белгиланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Белгилаб қўйилсинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Жиззах шаҳрида канализация тизимини ривожлантириш» лойиҳасини амалга ошириш, Осиё тараққиёт банки қарзидан мақсадли ва самарали фойдаланиш учун масъул бўлган ижро этувчи органлар «Коммунхизмат» агентлиги ва Жиззах вилояти ҳокимлиги ҳисобланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лойиҳани амалга ошириш даврида Осиё тараққиёт банки қарзи бўйича фоизларни тўлаш Осиё тараққиёт банки қарзи ҳисобига амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ваколат берилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Молия вазири Ўзбекистон Республикаси номидан Осиё тараққиёт банки билан қарз битимини ва Ўзбекистон Республикаси, «Коммунхизмат» агентлиги ва Жиззах вилояти ҳокимлиги ўртасида Осиё тараққиёт банкининг қарзини қайта кредитлаш тўғрисидаги битимни имзоласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Коммунхизмат» агентлиги бош директори Осиё тараққиёт банки билан лойиҳа битимини ҳамда Ўзбекистон Республикаси ва Жиззах вилояти ҳокимлиги билан Осиё тараққиёт банкининг қарзини қайта кредитлаш тўғрисидаги битимни имзоласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси билан Осиё тараққиёт банки ўртасидаги қарз битими, Ўзбекистон Республикаси, «Коммунхизмат» агентлиги ва Жиззах вилояти ҳокимлиги ўртасидаги Осиё тараққиёт банки қарзини қайта кредитлаш тўғрисидаги битим бўйича белгиланган тартибда юридик хулоса берсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Республикаси уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири, «Коммунхизмат» агентлиги бош директори ва Жиззах вилояти ҳокими зиммасига:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лойиҳанинг тасдиқланган техник-иқтисодий асослаш параметрларига мувофиқ лойиҳанинг ўз вақтида ва сифатли амалга оширилишини таъминлайдиган ташкилий-техник тадбирларни ўтказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Осиё тараққиёт банки қарзидан мақсадли фойдаланиш ва Осиё тараққиёт банки қарзини қайта кредитлаш тўғрисидаги битим шартларига мувофиқ Осиё тараққиёт банки қарзини қайтариш ва у бўйича фоизлар тўлаш учун зарур бўлган маблағларнинг Жиззах вилояти «Сувоқава» ДУК томонидан ўз вақтида жамланишини таъминлаш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги лойиҳанинг Ўзбекистон Республикасининг 2016 йилги ва кейинги йилларга мўлжалланган Инвестиция дастурларига белгиланган тартибда киритилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. «Жиззах шаҳрида канализация тизимини ривожлантириш» лойиҳасини амалга ошириш доирасида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Осиё тараққиёт банкининг қарз маблағлари ҳисобига харид қилинадиган товарлар (ишлар, хизматлар) ва транспорт воситалари божхона тўловларидан (божхона йиғимларидан ташқари), қўшилган қиймат солиғидан, давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий ажратмалар ва йиғимлардан;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юридик шахслар — Ўзбекистон Республикаси норезидентлари — фойда солиғи тўлашдан;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси норезидентлари бўлган жисмоний шахслар — жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи тўлашдан озод этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Белгилансинки, мазкур бандда назарда тутилган имтиёзлар берилиши натижасида бўшайдиган маблағлар суммаси Ўзбекистон Республикасининг мазкур лойиҳани амалга оширишга қўшган ҳиссаси ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги «Коммунхизмат» агентлигининг буюртманомалари бўйича кўрсатиб ўтилган лойиҳани амалга оширишда қатнашувчи хорижий мутахассисларга кириш визалари консуллик ва бошқа йиғимлар ундирилмасдан расмийлаштирилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жиззах вилояти «Сувоқава» ДУК буюртманомалари бўйича кўрсатиб ўтилган лойиҳани амалга оширишда қатнашувчи хорижий мутахассисларга давлат божи ундирилмасдан кўп марталик визалар берилишини ва уларнинг муддати узайтирилишини, шунингдек уларнинг Ўзбекистон Республикасида вақтинча рўйхатдан ўтказилишини ва вақтинча рўйхатдан ўтказиш муддати узайтирилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б.И. Закиров зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2015 йил 11 декабрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПҚ-2447-сон