Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021 21.11.1996 йилдаги 407-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
МАРКАЗИЙ ОСИЁ ХАЛҚЛАРИ МАДАНИЯТИ АССАМБЛЕЯСИ ХАЛҚАРО ЖАМОАТЧИЛИК ҲАРАКАТИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ЖАМҒАРМАСИНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказий Осиё давлатлари ва халқлари ўртасида маданият, маърифат, тил, илм-фан ва маънавий қадриятларга асосланган ўзаро ҳамкорликнинг тобора ривожланиб бораётгани ҳамда ушбу минтақа зиёлилари ва кенг жамоатчиликнинг мурожаатларини инобатга олиб, халқларимиз ўртасидаги қадимий дўстлик ва маънавий бирликни янада мустаҳкамлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Марказий Осиё халқлари маданияти Ассамблеяси халқаро жамоатчилик ҳаракатининг халқларимизнинг муштарак бой анъанавий меросини авайлаб-асрашга, адабиёт, санъат, илм-фан соҳасида эришган ютуқларини дунёга танитиш, бу соҳада янги имкониятларни излаб топиш ва тарғибот ишларини такомиллаштиришга қаратилган фаолият дастури маъқуллансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Марказий Осиё халқлари маданияти Ассамблеяси халқаро жамоатчилик ҳаракатини янада ривожлантириш мақсадида Тошкент шаҳрида унинг Жамғармаси тузилгани ва Низоми Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида рўйхатдан ўтгани инобатга олинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Жамғарманинг асосий мақсади ва вазифалари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ассамблея дастурини амалга оширишга, моддий-техника базасини мустаҳкамлашга минтақа ва бошқа мамлакатлардаги сармоядорларни жалб қилиш, ўз Низоми доирасида ишлаб чиқариш, ташқи иқтисодий фаолият, тижорат, туризм ва ноширлик ишлари билан шуғулланиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказий Осиё халқларининг тарихий бирлиги ғоясини улуғлаш, илмий, маданий-маърифий алоқаларини такомиллаштириш, тинчлик ва осойишта ҳаёт йўлида дўстлик, ҳамжиҳатлик, ҳамкорлик ришталарини янада мустаҳкамлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
буюк аждодларимизнинг асрлар мобайнида яратилган ва ноёб маънавий мулкимизга айланган мероси — муштарак миллий ва умуминсоний қадриятларни авайлаб асраш, бойитиш, мустақиллик манфаатлари йўлида кенг тарғиб қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ёш авлоднинг муштарак анъаналарга ҳурмат ва садоқат, истиқлол туфайли қайта уйғонган ўзликни англаш, миллий ғурур, меҳр-оқибат, яқин қўшничилик ва биродарлик туйғуларини юрак-юракдан ҳис этиши, минтақада тинчлик ва осойишталик бунёдкорлари, порлоқ истиқбол ижодкорлари бўлиб камол топиши учун саъй-ҳаракат кўрсатиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мунтазам равишда маданият, адабиёт, санъат, фольклор, миллий ҳунармандчилик, болалар ижоди каби соҳалар бўйича халқаро фестиваллар, анжуманлар, кўрик-танловлар ўтказиш, Ассамблеянинг турли мукофот ва совринларини жорий этиш, шу орқали ижод аҳли ва зиёлиларни шонли тарихи, бетимсол бугуни, ёрқин келажаги бир бўлган қон-қардош халқларнинг азалий ва абадий ҳамкорлигини улуғловчи бадиий баркамол, юксак инсонпарварлик руҳидаги ўлмас асарлар яратишга илҳомлантиришдан иборат эканлиги эътиборга олинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Жамғарманинг таъсисчилари ва ҳомийлари, турли ташкилотлар, корхоналар ва жамоатчиликнинг уни моддий-маънавий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш ҳақидаги таклифлари маъқуллансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 5 майдаги 179-сон қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотди)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги (Б. Ҳамидов) Жамғармага Вазирлар Маҳкамаси захирасидан 10 (ўн) миллион сўм маблағ ажратсин.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 5 майдаги 179-сон қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 5 майдаги 179-сон қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотди)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Тошкент шаҳар ҳокимлиги (К.Тўлаганов) бир ой муддатда Марказий Осиё халқлари маданияти Ассамблеяси халқаро жамоатчилик ҳаракатининг қароргоҳи ҳамда Жамғарма учун алоҳида бино ажратсин.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 5 майдаги 179-сон қарори таҳририда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Оммавий ахборот воситаларига Жамғарма фаолиятини мунтазам ёритиб бориш тавсия этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазир ўринбосари А. Азизхўжаев зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1996 йил 21 ноябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
407-сон