Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитасининг
Қарори
Табиий монополия субъектларининг Давлат реестрини тузиш ва юритиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 2-бандига ўзгартириш киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2020 йил 13 октябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2147-2]
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2024 йил 19 июндаги 11-мҳ-сонли «Айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестридан чиқариш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 3520, 19.06.2024 й.) асосан 2024 йил 3 августдан давлат реестридан чиқарилади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 14 январдаги ПФ-5630-сон «Давлат активларини бошқариш, монополияга қарши курашишни тартибга солиш тизимини ва капитал бозорини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2019 йил 15 майдаги 402-сон «Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2010 йил 6 октябрдаги 14-сон (рўйхат рақами 2147, 2010 йил 11 октябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 40-41-сон, 357-модда) қарори билан тасдиқланган Табиий монополия субъектларининг Давлат реестрини тузиш ва юритиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 2-бандидаги «Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган.
3. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Монополияга қарши курашиш қўмитаси раиси Н.Ш. ШАРИПОВ
Тошкент ш.,
2020 йил 29 сентябрь,
04/19-05/01-сон
Келишилди:
Молия вазири Т. Ишметов
Тошкент ш.,
2020 йил 28 сентябрь
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.10.2020 й., 10/20/2147-2/1394-сон)