Ҳужжат кучини йўқотган 31.07.2017 12.10.1992 йилдаги 469-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг қарори , 12.10.1992 йилдаги 469-сон
Кучга кириш санаси
12.10.1992
Ҳужжат кучини йўқотган 31.07.2017
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ЎРМОН ФОНДИ ЕРЛАРИДА ОВЧИЛИК ХЎЖАЛИГИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ВА ЮРИТИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 19 июлдаги 530-сонли «Ўрмон хўжалигини бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси ўрмон фонди ҳудудида овчилик хўжалигини бошқаришни такомиллаштириш, ҳайвонот дунёсини назорат қилиш, қўриқлаш ва такрорий ишлаб чиқаришни кучайтириш, мўйна ва балиқ етиштиришни, ёввойи қушларни кўпайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат ўрмон қўмитаси ҳузурида тўла хўжалик ҳисоби асосида Овчилик хўжалиги, қўриқхоналар ва миллий парклар бошқармаси (Овчилик бош бошқармаси)ни ташкил этиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Овчилик хўжалиги, қўриқхоналар ва миллий парклар бош бошқармасининг ходимлари сони 22 кишидан, йиллик иш ҳақи фонди 1379 минг сўмдан иборат қилиб белгилансин, уларнинг 1173 минг сўми тасарруфидаги корхоналарнинг ажратмалари ҳисобидан ва 206 минг сўми овчилик хўжалиги, қўриқхоналар ва миллий парклар бўлимининг 3 кишидан иборат ходимларини сақлаш учун бюджетдан ажратиладиган маблағлар ҳисобидан бўлади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўрмон хўжалиги бош бошқармасининг Қўриқхоналар, миллий табиий боғлар ва овчилик хўжалиги бошқармаси зиммасига қуйидагилар юклатилсин:
(1-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 10 августдаги 191-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 32-33-сон, 247-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
дастурлар, чизмалар, муҳофаза қилиш лойиҳаларини ишлаб чиқишда ва уларни амалга оширишда иштирок этиш, ҳайвонот дунёси ва унинг яшаш муҳитидан фойдаланиш ва уни тиклаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўрмон фонди ерларида ҳайвонларни муҳофаза қилишни таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат овчилик хўжаликлари ташкил этиш ва уларни бошқариш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳайвонларнинг давлат ҳисоби ва уларнинг олиб қўйилиши ҳажмлари ҳисобини амалга ошириш, ҳайвонот дунёси давлат кадастрини юритишда иштирок этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси томонидан ажратиладиган квоталар асосида ҳайвонот дунёсидан фойдаланувчиларга унинг тасарруфидаги ов қилинадиган ерларда ҳайвонларни овлашга рухсатномалар бериш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси билан келишилган ҳолда ўрмон фонди ерларида ов қилинадиган ерларни ҳайвонот дунёсидан фойдаланувчиларга бириктириб қўйиш;
(хатбошилар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 27 мартдаги 136-сон қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қўриқхоналар, миллий табиий боғлар ва овчилик хўжалиги бошқармасига ғайриқонуний овчилик оқибатида етказилган зарар учун даъво қилиш ҳамда ҳайвонот дунёсидан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш қоидаларини бузганлик учун маъмурий ёки жиноий жавобгарликка тортиш тўғрисида ариза бериш ҳуқуқи берилсин.
(хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 10 августдаги 191-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 32-33-сон, 247-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўрмон хўжалиги бош бошқармасига заҳарли илонлар ва бошқа қимматбаҳо ҳайвонлар (шу жумладан, балиқлар) сақланадиган ва кўпайтириладиган серпентарийлар, питомниклар, ҳайвонот фермаларини ҳамда мўйначилик, шунингдек, овчилик ва балиқчилик маҳсулотларини қайта ишлайдиган, сотадиган цехларни ташкил этишга, хорижий овчилик туризми бўйича қўшма корхоналар очишга рухсат берилсин.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 14 апрелдаги 149-сон қарори таҳририда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси, Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги фанлари академияси қўриқхоналар ва заказникларда илмий фаолиятни такомиллаштириш ва мувофиқлаштириш тадбирларини ишлаб чиқсинлар, бунда нодир ва йўқолиб бораётган ўсимликлар, ҳайвонлар ва паррандалар турларини сақлаб қолишга, овчилик хўжалигини оқилона бошқариш мақсадида овланадиган ҳайвонлар сонини қайта тиклашга алоҳида эътибор берсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги бир ой муддат ичида меъёрий ҳужжатларга мазкур қарордан келиб чиқувчи ўзгаришлар тўғрисида таклиф киритсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. МУТАЛОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1992 йил 12 октябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
469-сон