15.03.2017 йилдаги ПҚ-2837-сон
ONLINE TRANSLATE
Норасмий таржима
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Quyuv mexanika zavodi» Давлат корхонасининг мавжуд ишлаб чиқариш майдонларини реконструкция қилиш лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Темир йўл тармоғи корхоналарини замонавий вагонларнинг турли хилларини қуриш ва капитал таъмирлаш ҳажмини ошириш, ғилдирак жуфтликларини сифатли шакллантириш бўйича вазифаларнинг тўлиқ мажмуасини бажариш имконини берадиган самарали инновацион технологик ускуналар билан босқичма-босқич жиҳозлашни давом эттириш, шунингдек, маҳсулотларнинг импорт ўрнини босишни ва экспорт салоҳиятининг ўсишини янада таъминлаш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. «Ўзбекистон темир йўллари» АЖнинг «Қуюв механика заводи» ДКнинг мавжуд ишлаб чиқариш майдонларини реконструкция қилиш» лойиҳасини (кейинги ўринларда лойиҳа деб юритилади) «Ўзбекистон темир йўллари» АЖнинг ўз маблағлари ҳисобидан 20,0 миллион АҚШ доллари эквивалентидаги ҳисобланган қийматда, 2017 йилда якунлаш шарти билан амалга ошириш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. «Қуюв механика заводи» давлат корхонасининг мавжуд ишлаб чиқариш майдонларини реконструкция қилиш» лойиҳасини амалга ошириш доирасида қуйидагилар белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
буюртмачи — «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бош лойиҳа ташкилоти — «Тоштемирйўллойиҳа» МЧЖ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бош пудратчи ташкилот — «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. «Ўзбекистон темир йўллари» АЖга, истисно тариқасида, қуйидагиларга рухсат берилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ишлаб чиқарувчи заводлар ёки уларнинг расмий диллерлари (дистрибюторлари) билан тендер савдолари ўтказмасдан, энг яхши таклифларни танлаб олиш асосида ускуналар ва материаллар, эҳтиёт қисмлар, бутловчи буюмлар ва узеллар етказиб бериш бўйича шартномалар тузиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамиятнинг 2014 ва 2015 йиллардаги фаолияти якунлари бўйича давлат улушига тўғри келадиган дивидендлар тўловига ҳисобланган маблағлар, тегишли равишда 5,2 млрд сўм ва 9,585 млрд сўм миқдорида, лойиҳани амалга оширишга йўналтирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. 2018 йил 1 январгача бўлган муддатда қуйидагилардан озод қилинсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган рўйхатлар асосида «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ томонидан лойиҳани амалга ошириш доирасида олиб кириладиган, республикада ишлаб чиқарилмайдиган асбоб-ускуналар, хом ашё, материаллар, эҳтиёт қисмлар, бутловчи буюмлар ва узеллар, жиҳозлар, шунингдек технологик ҳужжатлар учун божхона тўловлари (божхона йиғимларидан ташқари);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тузилган шартномалар шартларига мувофиқ етказиб бериладиган технологик асбоб-ускуналарни ўрнатиш ва уларга кафолат хизматини кўрсатиш даврида хорижий компаниялар томонидан олиб кириладиган ва «вақтинча олиб кириш» божхона режимига расмийлаштириладиган асбоб-ускуналар ва асбоблар, бутловчи буюмлар, узеллар ва жиҳозлар учун даврий божхона тўловлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қўшилган қиймат солиғи, товарлар, ишлар (хизматлар), шу жумладан Ўзбекистон Республикаси норезидентлари томонидан кўрсатилган ишлар (хизматлар), шунингдек, Республика йўл жамғармасига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Таълим ва тиббиёт муассасаларининг моддий-техника базасини ривожлантириш бюджетдан ташқари жамғармасига мажбурий ажратмалар ва йиғимлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тўлов манбаида юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи — лойиҳани амалга оширишда иштирок этаётган Ўзбекистон Республикаси норезидентларининг даромадлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ ташкилотлари ўртасида беғараз асосда ўтказилаётган ва қабул қилинаётган мол-мулк бўйича юридик шахсларнинг фойда солиғи.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги «Ўзбекистон темир йўллари» АЖнинг сўровномалари асосида мазкур лойиҳани амалга оширишда иштирок этувчи хорижий мутахассисларга консуллик ва бошқа йиғимларни ундирмаган ҳолда кириш визаларини беришни таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги «Ўзбекистон темир йўллари» АЖнинг сўровномалари асосида мазкур лойиҳани амалга оширишда иштирок этувчи хорижий мутахассисларга давлат божи ундирилмаган ҳолда кўп марталик визалар берилишини ва уларнинг муддати узайтирилишини, шунингдек, уларнинг яшаш жойида вақтинчалик рўйхатдан ўтказилишини ва вақтинчалик рўйхатдан ўтиш муддатининг узайтирилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари ― «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ бошқаруви раиси А.Ж. Раматов зиммасига юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2017 йил 15 март,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПҚ-2837-сон