24.07.2020 йилдаги ЎРҚ-630-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Ўзбекистон Республикасининг Қонуни
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Инновацион фаолият тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қонунчилик палатаси томонидан 2020 йил 7 апрелда қабул қилинган
Сенат томонидан 2020 йил 19 июнда маъқулланган
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-боб. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-модда. Ушбу Қонуннинг мақсади
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Қонуннинг мақсади инновацион фаолият соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-модда. Инновацион фаолият тўғрисидаги қонун ҳужжатлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Инновацион фаолият тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ушбу Қонун ва бошқа қонун ҳужжатларидан иборатдир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида Ўзбекистон Республикасининг инновацион фаолият тўғрисидаги қонун ҳужжатларида назарда тутилганидан бошқача қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартнома қоидалари қўлланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-модда. Асосий тушунчалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Қонунда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
инновация — фуқаролик муомаласига киритилган ёки шахсий эҳтиёжлар учун фойдаланиладиган, қўлланилиши амалиётда катта ижтимоий-иқтисодий самарага эришишни таъминлайдиган янги ишланма;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
инновацион инфратузилма — инновацион фаолиятни моддий-техник, молиявий, ташкилий-услубий, ахборот, консультатив ва бошқа жиҳатдан таъминлайдиган корхоналар, ташкилотлар, муассасалар, мулкчиликнинг исталган шаклидаги улар бирлашмаларининг мажмуи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
инновацион лойиҳа — янги ишланмалар яратиш учун бажариш муддатларини, ижрочиларни, молиялаштириш манбаларини ва тегишли инфратузилмани шакллантиришни назарда тутувчи тадбирлар мажмуи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
инновацион фаолият — янги ишланмаларни ташкил этиш, шунингдек ишлаб чиқариш соҳасида уларнинг ўтказилиши ва амалга оширилишини таъминлаш бўйича фаолият;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
инновациялар яратиш учун давлат буюртмаси — Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига инновацион лойиҳани бажариш учун топшириқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
технологиялар трансфери — янги ишланмани у олинадиган (ишлаб чиқариладиган) соҳадан амалда қўллаш соҳасига ўтказишга қаратилган тадбирлар мажмуи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
янги ишланма — мавжуд ўхшаш интеллектуал фаолият натижаларига нисбатан янги белгиларга эга бўлган, амалда қўллаш мумкин бўлган ва амалиётда ундан фойдаланганда катта ижтимоий-иқтисодий самарага эришишни таъминлай оладиган интеллектуал фаолият натижаси (ишлаб чиқариш, маъмурий, тижорат ёки бошқа хусусиятга эга янги ёки мукаммал технология, хизмат ва ташкилий-техник ечим).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-модда. Инновацион фаолиятнинг асосий принциплари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Инновацион фаолиятнинг асосий принциплари қуйидагилардан иборат:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
инновацион фаолиятнинг эркинлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
инновацион фаолиятни давлат томонидан қўллаб-қувватлашдан тенг фойдаланилишини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
инновацион фаолиятни давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг ошкоралиги ва аниқ йўналтирилганлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
рақобатни ривожлантиришга кўмаклашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ахборотни эркин алмашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
инновацион фаолият натижасида яратилган интеллектуал мулк объектларини ҳуқуқий муҳофаза қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғига, атроф-муҳитга зарар етказмаслик.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. Инновацион фаолиятни давлат томонидан тартибга солиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-модда. Инновацион фаолият соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий йўналишлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Инновацион фаолият соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий йўналишлари қуйидагилардан иборат:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
инновацион ривожлантиришнинг ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солинишини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
инновацион фаолият соҳасидаги устувор йўналишларни белгилаш, шу жумладан технологик тараққиётни прогнозлаштириш асосида белгилаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
инновацион фаолиятни амалга ошириш учун зарур шарт-шароитлар ва инфратузилмани яратиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
инновацион фаолият субъектларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
инновацион фаолият соҳасидаги республика, тармоқ ва ҳудудий давлат дастурларини ишлаб чиқиш ҳамда амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
инновацион фаолиятга инвестицияларни жалб этишга кўмаклашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
инновацион фаолият соҳасида давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
инновацион фаолият соҳасида кадрларни тайёрлашни, қайта тайёрлашни ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
инновацион фаолият соҳасида халқаро ҳамкорликни ривожлантириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг инновацион фаолият соҳасидаги ваколатлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:

инновацион фаолият соҳасида ягона давлат сиёсати амалга оширилишини таъминлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
инновацион ривожлантириш стратегияларини амалга ошириш бўйича фаолиятнинг шакллантирилиши ва мувофиқлаштирилишини таъминлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иқтисодиёт тармоқларини ва ижтимоий соҳани инновацион ривожлантиришнинг устувор йўналишларини тасдиқлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
инновацион ривожланиш учун зарур шарт-шароитлар яратади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
инновацион ривожлантиришнинг мақсадли кўрсаткичларига эришилишини баҳолаш мезонларини тасдиқлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
янги ишланмаларни тижоратлаштириш ва технологиялар трансфери учун зарур шарт-шароитлар яратади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
инновацион фаолият соҳасида халқаро ҳамкорликни ривожлантиришни таъминлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7-модда. Инновацион фаолият соҳасидаги ваколатли давлат органининг ваколатлари
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги инновацион фаолият соҳасидаги ваколатли давлат органидир (бундан буён матнда ваколатли давлат органи деб юритилади).
(7-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 7 сентябрдаги ЎРҚ-957-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.09.2024 й., 03/24/957/0689-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ваколатли давлат органи:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
инновацион фаолият соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга оширади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг инновацион фаолият соҳасидаги фаолиятини мувофиқлаштиради;
(7-модда иккинчи қисмининг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-1109-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2025 й., 03/25/1109/1241-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
инновацион ривожлантириш стратегияларини ишлаб чиқади ва амалга оширади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
инновацион фаолият соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
инновацион фаолият хавфларини баҳолаш бўйича тавсиялар ишлаб чиқади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мамлакатнинг инновацион ривожланиш ҳолати таҳлилини амалга оширади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
инновацион фаолият субъектлари ўртасидаги ҳамкорликни таъминлашга доир чора-тадбирларни амалга оширади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
инновацион лойиҳаларнинг давлат экспертизаси ташкил этилишини таъминлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ягона давлат буюртмачиси сифатида инновацион лойиҳаларни шакллантиради, тасдиқлайди ва молиялаштиради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
инновациялар яратиш учун давлат буюртмаси доирасида инновацион лойиҳаларнинг бажарилишини мониторинг қилади ва бажарилиш самарадорлигини баҳолашни амалга оширади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан харид қилинадиган технологиялар трансферига оид шартномаларни рўйхатдан ўтказади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат ва хўжалик бошқаруви органларига, маҳаллий давлат ҳокимияти органларига ва бошқа ташкилотларга молиялаштириш учун янги ишланмаларни тавсия қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
янги ишланмаларни тижоратлаштиришни молиялаштиради ва технологиялар трансферига кўмаклашади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
инновацион фаолият субъектларини ташкил этиш ва ривожлантиришга кўмаклашади, инновацион фаолият натижаларини жорий этишга доир самарали механизмларни шакллантиради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
инновацион фаолият субъектлари учун кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини ташкил қилишда иштирок этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
инновацион фаолият соҳасида халқаро ҳамкорликни амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ваколатли давлат органи қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8-модда. Давлат бошқаруви органларининг инновацион фаолият соҳасидаги ваколатлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат бошқаруви органлари ўз ваколатлари доирасида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
инновацион фаолият соҳасидаги ягона давлат сиёсатини амалга оширишда иштирок этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
инновацион фаолият тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг ижросини таъминлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
инновацион лойиҳаларни шакллантириш, молиялаштириш ва амалга оширишда иштирок этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўз тасарруфидаги инновацион фаолият субъектларининг инновацион лойиҳаларни амалга оширишга доир фаолиятини мувофиқлаштиради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат бошқаруви органлари қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9-модда. Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг инновацион фаолият соҳасидаги ваколатлари
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органлари инновацион фаолият соҳасидаги ҳудудий дастурларни тасдиқлайди ва уларнинг бажарилиши устидан назоратни амалга оширади.
(9-модда Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-1109-сонли Қонунига асосан биринчи қисм билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2025 й., 03/25/1109/1241-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари:
(9-модда иккинчи қисмининг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-1109-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2025 й., 03/25/1109/1241-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тегишли ҳудудда инновацион фаолият соҳасидаги ягона давлат сиёсатини амалга оширишда иштирок этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тегишли ҳудудда инновацион лойиҳаларни шакллантириш, молиялаштириш ва амалга оширишда иштирок этади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ваколатли давлат органи билан келишилган ҳолда инновацион фаолият соҳасидаги ҳудудий дастурларни ишлаб чиқади, маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органига тасдиқлаш учун киритади ва уларнинг амалга оширилишини таъминлайди;
(9-модда иккинчи қисмининг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-1109-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2025 й., 03/25/1109/1241-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тегишли ҳудудда инновацион фаолиятни ривожлантириш учун шарт-шароитлар яратади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ваколатли давлат органининг тавсиясига кўра ёки ўз ташаббуси билан инновацион фаолиятни, шунингдек янги ишланмаларни тижоратлаштиришни ва технологиялар трансферини молиялаштиради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10-модда. Инновацион фаолиятни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Инновацион фаолиятни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш инновацион фаолиятни амалга оширувчи субъектлар учун зарур ҳуқуқий, иқтисодий ва ташкилий шарт-шароитлар яратиш, инновацион лойиҳалар ҳамда янги ишланмаларни молиялаштириш мақсадида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат инновацион фаолиятни қўллаб-қувватлашни қуйидаги йўллар билан амалга оширади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
инновацион ривожлантириш стратегияларини қабул қилиш ва амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
инновацион фаолият соҳасидаги норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
инновацион фаолият субъектларига солиқ, божхона имтиёзлари ва преференциялар бериш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети маблағлари ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан инновацияларни яратишга оид давлат буюртмасини бажариш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
инновацион фаолиятни молиялаштиришга хўжалик юритувчи субъектлар маблағларини жалб қилиш учун шарт-шароит яратиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
илм-фан ютуқларига асосланган маҳсулотнинг ва илғор технологияларнинг кафолатланган тарзда татбиқ этилишини таъминлаш мақсадида уларнинг давлат харидларини ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
инновацион фаолият соҳасида кадрларни тайёрлашга, қайта тайёрлашга ва уларнинг малакасини оширишга кўмаклашиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11-модда. Инновацион ривожлантириш стратегиялари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Инновацион ривожлантириш стратегиялари дунё илм-фанининг замонавий ютуқлари, инновацион ишланмалар ва технологиялар асосида инсон капиталини, мамлакатни жадал ривожлантириш, инновацион фаолият соҳасида ягона давлат сиёсатини олиб бориш мақсадида ишлаб чиқилади ҳамда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Инновацион ривожлантириш стратегиялари ўрта муддатли ва узоқ муддатли даврлар учун қабул қилиниши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Инновацион ривожлантириш стратегиялари давлат ва жамият олдида турган комплекс мақсад ва вазифаларни, тегишли даврга мўлжалланган мақсадли кўрсаткичларни, шунингдек уларни амалга ошириш бўйича ҳаракатлар режаларини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Инновацион ривожлантириш стратегияларининг лойиҳалари ваколатли давлат органи томонидан давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг, илмий ташкилотларнинг, тадбиркорлик субъектларининг, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва экспертларнинг таклифлари асосида ишлаб чиқилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12-модда. Инновацияларни яратишга доир давлат буюртмасини шакллантириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Инновацияларни яратишга доир давлат буюртмасини шакллантириш ва тасдиқлаш Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси, вазирликлар, идоралар ва бошқа манфаатдор ташкилотлар таклифлари асосида ваколатли давлат органи томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Инновацияларни яратишга доир давлат буюртмаси доирасида бажариладиган инновацион лойиҳаларни танлаб олишнинг асосий мезонлари қуйидагилардан иборат:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
импорт ўрнини босишга ва экспортга йўналтирилган ёки сифатни такомиллаштиришга, жорий этишга тайёр бўлган мавжуд маҳсулотлар ва технологиялар таннархини пасайтиришга қаратилган янги миллий маҳсулотлар ва технологиялар ишлаб чиқилишини, шу жумладан янги иш ўринлари ташкил этиш ва маҳаллий хом ашёдан фойдаланган ҳолда таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тажриба, экспериментал намуналардан, технологиялардан, асбоб-ускуналардан, материаллардан, буюмлардан ва бошқа илмий ишланмалардан келгусида амалда фойдаланиш мақсадида уларни конструкция қилиш, тайёрлаш ҳамда синовдан ўтказиш билан боғлиқ тажриба-конструкторлик ишларини амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
илм-фан ютуқларига, юқори технологияга асосланган маҳсулот намуналарини ёки прототипларини тайёрлашни тугаллаш ва (ёки) илм-фан ютуқларига асосланган маҳсулотни ишлаб чиқаришни тайёрлаш ва (ёки) хизматларни (тиббий, молиявий, ахборотга оид ва бошқа хизматлар) иқтисодиётнинг тегишли тармоғига, ижтимоий соҳага, банк-молия секторига жорий этиш учун уларнинг тажриба-синовини ўтказиш ва бошқалар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Инновацион лойиҳаларни инновацияларни яратишга доир давлат буюртмаси доирасида амалга оширишнинг энг кўп муддати икки йилдан ошиши мумкин эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Инновацион фаолият инновацияларни яратишга доир давлат буюртмаси доирасида Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштирилган тақдирда, уларнинг натижалари давлатга тегишли бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13-модда. Инновацион лойиҳаларнинг техник ва илмий экспертизалари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Инновацион лойиҳаларнинг техник ва илмий экспертизалари инновацион лойиҳаларнинг амалий аҳамиятини, илмий-технологик даражасини ҳамда иқтисодий самарадорлигини комплекс баҳолаш, уларни молиялаштиришнинг мақсадга мувофиқлиги ва ҳажми тўғрисида тавсиялар ишлаб чиқиш мақсадида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Техник ва илмий экспертизаларни ўтказиш жараёнида иштирокчиларнинг мустақиллиги ҳамда ҳуқуқий жиҳатдан ҳимояланганлиги, экспертизалар натижаларининг холислиги, очиқлиги таъминланиши керак, давлат сирларини ва қонун билан қўриқланадиган бошқа сирни ташкил этувчи маълумотлар бундан мустасно.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Техник ва илмий экспертизалар инновацион лойиҳани амалга ошириш учун бажарилаётган ёки таклиф этилаётган йўналишга мувофиқ бўлган мутахассисларни жалб этиш орқали ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Техник ва (ёки) илмий экспертизаларни ўтказиш жараёнида экспертизалар натижаларидан шахсан манфаатдор бўлган жисмоний ва юридик шахсларнинг иштирок этишига йўл қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Техник ва (ёки) илмий экспертизаларни ўтказишда иштирок этган ҳамда қабул қилинган хулосадан норози бўлган эксперт мазкур хулосага ўзининг асослантирилган фикрини илова қилишга ҳақлидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Техник экспертиза лойиҳага оид талабноманинг тақдим этилган ҳужжатлари белгиланган талабларга мувофиқлигини аниқлашга, шунингдек лойиҳага оид талабнома бўйича тақдим этилган ахборотни идрок этиш ва таҳлил қилишнинг бузилишига олиб келадиган хатоларни аниқлашга қаратилган фаолиятдир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Техник экспертизани ўтказиш муддати лойиҳага оид талабнома олинган пайтдан эътиборан ўн беш календарь кундан ошмаслиги керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Техник экспертиза қуйидаги тартиб-таомилларни ўз ичига олади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лойиҳага оид талабноманинг тўлиқ ва тўғри расмийлаштирилганлигини, шунингдек зарур имзолар, муҳрлар ва штампларнинг мавжудлигини текширишни;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
берилган лойиҳага оид талабномага ўхшаш бўлган, илгари амалга оширилган лойиҳаларнинг мавжудлигини текшириш ва лойиҳага оид талабномаларнинг такрорланишини аниқлашни;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тақдим этилган молиявий-иқтисодий ҳисоб-китобларнинг тўғрилигини аниқлашни;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лойиҳага оид талабномада кўрсатилган маълумотларни текширишни, техник хатолар ва ноаниқликларни аниқлашни;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ваколатли давлат органи томонидан тасдиқланган лойиҳаларни техник экспертизадан ўтказиш регламентига мувофиқ бошқа тартиб-таомилларни.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Илмий экспертиза инновацион лойиҳа бўйича асосланган қарор (хулоса) қабул қилиш мақсадида инновацион лойиҳанинг илмий янгилигини, долзарблиги ва амалий аҳамиятини ўрганишга, шу жумладан илмий жамоанинг илмий-услубий салоҳиятини, моддий-техника базасини таҳлил қилиш ҳамда баҳолашга қаратилган фаолиятдир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Илмий экспертизани ўтказиш муддати лойиҳага оид талабнома олинган пайтдан эътиборан ўттиз календарь кундан ошмаслиги керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Илмий экспертизани баҳолаш мезонлари қуйидагилардан иборат:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
илм-фан ютуқларига асосланган маҳсулот ишлаб чиқаришни тайёрлаш (ташкил этиш), ушбу маҳсулотнинг импорт ўрнини босиши ва (ёки) экспортга йўналтирилганлиги бўйича салоҳиятини баҳолаш учун илмий-техник ҳужжатларни ишлаб чиқишни режалаштиришни назарда тутувчи лойиҳани амалга оширишдан кутилаётган натижалар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лойиҳани тижоратлаштириш истиқболлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
инновация объектига бўлган талаб даражаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
интеллектуал мулк объектларига доир муҳофаза ҳужжатларининг мавжудлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лойиҳа ижрочиларида илмий-техник ёки инновацион фаолиятни амалга ошириш бўйича тегишли тажрибанинг ва тажриба-конструкторлик ишлари натижаларининг мавжудлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ишлаб чиқариш базасининг технологик жиҳатдан таъминланганлик даражаси.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Илмий экспертизани ўтказишга хорижлик мутахассислар жалб қилиниши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Инновацияларни яратишга доир давлат буюртмаси доирасида бажариладиган инновацион лойиҳалар илмий ва техник экспертизалар ўтказишни назарда тутувчи мажбурий давлат экспертизасидан ўтказилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат илмий ва техник экспертизалари ваколатли давлат органи томонидан ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14-модда. Инновацион фаолият соҳасида кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишга кўмаклашиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат инновацион фаолият соҳасида кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқишга ҳамда амалга оширишга:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
инновацион фаолият соҳасида кадрларни тайёрлашга доир давлат буюртмаларини шакллантириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
инновацион фаолият соҳасида кадрларни тайёрлашга, қайта тайёрлашга ҳамда уларнинг малакасини оширишга доир давлат талаблари ва стандартларини ишлаб чиқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
инновацион фаолият соҳасида кадрларни тайёрлашни, қайта тайёрлашни ва уларнинг малакасини оширишни амалга оширувчи нодавлат таълим ташкилотлари, касб-ҳунар таълими марказлари фаолиятини қўллаб-қувватлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
илм-фан ва техника ютуқларини тарғиб қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ёшларнинг техник ижодкорлигини қўллаб-қувватлаш ва уларни касб-ҳунарга йўналтириш орқали кўмаклашади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат инновацион тадбиркорлик соҳасида кадрларни тайёрлашга ихтисослашган давлат таълим ташкилотлари фаолиятига молиявий ёрдам кўрсатади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. Инновацион фаолиятни амалга ошириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15-модда. Инновацион фаолият субъектлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Инновацион фаолият субъектлари қуйидагилардан иборат:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
инновацион фаолиятни амалга оширувчи жисмоний шахслар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
инновацион фаолият соҳасидаги ягона давлат сиёсатини амалга оширишда иштирок этувчи давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ва бошқа ташкилотлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ташкилий-ҳуқуқий шаклидан ва мулкчилигидан қатъи назар, янги ишланмаларни яратадиган, жорий этадиган ва инновациялардан фойдаланадиган илмий, илмий-тадқиқот, олий таълим, ишлаб чиқариш ташкилотлари ва бошқа ташкилотлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
инновациялар ишлаб чиқарувчилар ва фойдаланувчилар манфаатларини ифодаловчи ва ҳимоя қилувчи нодавлат нотижорат ташкилотлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
инновацион фаолият жараёнида амалга ошириладиган ва фойдаланиладиган интеллектуал мулк объектларига бўлган ҳуқуқ эгалари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
инновацион фаолиятга инвестиция қилишни амалга оширувчи инвесторлар ва тадбиркорлик субъектлари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16-модда. Инновацион фаолият субъектларининг ҳуқуқлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Инновацион фаолият субъектлари қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
усулларни, техник воситаларни ва асбоб-ускунани мустақил равишда танлаган ҳамда қўллаган ҳолда эркин инновацион фаолиятни амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
инновацион фаолиятни якка тартибда ёки жамоавий асосда амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
инновацион лойиҳалар танловларида, шу жумладан Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган инновацион лойиҳалар танловларида иштирок этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
инновацион фаолият хавфларини мустақил белгилаш ва баҳолаш, уларни баҳолаш ҳамда камайтириш усулларини танлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
инновацион фаолиятни амалга ошириш учун зарур бўлган илмий, технологик, статистикага оид ва бошқа ахборотни олиш, давлат сирларини ва қонун билан қўриқланадиган бошқа сирни ташкил этувчи маълумотлар бундан мустасно;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
интеллектуал мулк объектлари яратилган ҳолларда, уларнинг муаллифлари ёки ҳуқуқ эгалари деб эътироф этилиш, шунингдек интеллектуал мулкни ҳуқуқий жиҳатдан ҳимоя қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонун ҳужжатларида назарда тутилган солиқ, божхона имтиёзларидан ва преференциялардан фойдаланиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
инновацион фаолият давомида ўзлари олган натижаларни, агар улар давлат сирларини ва қонун билан қўриқланадиган бошқа сирни ташкил этувчи маълумотларни ўз ичига олмаган бўлса, эълон қилиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Инновацион фаолият субъектлари қонун ҳужжатларига ва тузилган шартномаларга мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17-модда. Инновацион фаолият субъектларининг мажбуриятлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Инновацион фаолият субъектлари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
инновацион фаолиятни амалга ошириш чоғида қонун ҳужжатлари талабларига риоя этиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган инновацион лойиҳаларни амалга ошириш доирасида яратилган янги ишланмаларнинг белгиланган тартибда тижоратлаштирилишини таъминлаши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
инновацион фаолиятга йўналтириладиган маблағлардан мақсадли фойдаланиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фуқароларнинг ҳаётига ва соғлиғига, атроф-муҳитга зарар етказмаслиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
интеллектуал мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни ҳимоя қилиш бўйича талабларга риоя этиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Инновацион фаолият субъектларининг зиммасида қонун ҳужжатларига ва тузилган шартномаларга мувофиқ бошқа мажбуриятлар ҳам бўлиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18-модда. Инновацияларнинг турлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Инновациялар қуйидаги турларга бўлинади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳсулотга оид инновациялар — техник ва технологик жиҳатдан янги ёки такомиллаштирилган маҳсулотни (ишларни ва хизматларни) ишлаб чиқишга ҳамда жорий этишга қаратилган инновациялар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жараёнга оид инновациялар — техник ва технологик жиҳатдан янги ёки такомиллаштирилган ишлаб чиқариш ёхуд таълим усулларини ишлаб чиқиш ва жорий этишга, шунингдек технологиялар трансферини амалга оширишга қаратилган инновациялар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маркетингга оид инновациялар — маҳсулотларнинг дизайни ва қадоқларидаги ўзгаришларни қамраб олувчи янги ёки такомиллаштирилган усулларни жорий этишга, маҳсулотни (ишларни ва хизматларни) сотиш ва тақдим этишнинг янги усулларидан фойдаланишга, янги нархлаш стратегияларини шакллантиришга қаратилган инновациялар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ташкилий инновациялар — бизнесни ташкил этиш ва юритиш, иш ўринларини ташкил этиш ва ташқи алоқаларни йўлга қўйишнинг янги ёки такомиллаштирилган усулларини жорий этишга қаратилган инновациялар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19-модда. Инновацион фаолиятнинг амалга ошмаслик хавфлари, уни баҳолаш ва камайтириш усуллари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Инновацион фаолиятнинг амалга ошмаслик хавфлари — инновацион фаолият мақсадига эриша олмаслик, шу жумладан инновацион лойиҳанинг бажарилмаслиги эҳтимолидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Инновацион фаолиятнинг амалга ошмаслик хавфлари сиёсий, ташкилий, молиявий, бозорга, тижоратга, саноатга, инвестицияга ва экологияга оид бўлиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Инновацион фаолиятнинг амалга ошмаслик хавфлари инновацион фаолият субъектлари томонидан мустақил тарзда ёки тузиладиган шартномаларга мувофиқ бошқа шахслар томонидан аниқланиши ва баҳоланиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Инновацион фаолиятнинг амалга ошмаслик хавфларини баҳолаш эҳтимол тутилган зарарни камайтириш ёки унинг олдини олиш мақсадида, шу жумладан инновацион лойиҳани молиялаштиришнинг мақсадга мувофиқлигига доир асосланган қарор қабул қилиш учун ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Инновацион фаолиятнинг амалга ошмаслик хавфларини камайтириш учун қуйидаги усуллардан фойдаланиш мумкин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
инновацион фаолиятнинг амалга ошмаслик хавфларини инновацион фаолият субъектлари ва давлат ўртасида тақсимлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ресурсларни бошқа инновацион лойиҳалар ўртасида қайта тақсимлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
инновацион фаолиятнинг амалга ошмаслик хавфларининг ўрнини қоплаш учун суғурта қилиш механизмларидан фойдаланиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Инновацион фаолият хавфларини баҳолашда йўқотилган фойда ҳисобга олинмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Инновацион фаолият субъектлари инновацион лойиҳанинг ўзига хос техникавий ёки иқтисодий хусусиятларидан ва лойиҳанинг амалга оширилишидан келиб чиққан ҳолда инновацион фаолиятнинг амалга ошмаслик хавфларини баҳолашга ҳақли.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20-модда. Технологиялар трансферининг устувор йўналишлари ва усуллари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Технологиялар трансферининг устувор йўналишлари қуйидагилардан иборат:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мавжуд технологиялардан фойдаланган ҳолда ишлаб чиқариладиган ўхшаш маҳсулотга нисбатан юқори сифатли ва рақобатбардош янги ёки яхшиланган маҳсулот ишлаб чиқариш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
янги ишланмалар ва технологиялар асосида маҳсулотнинг янги турларини ишлаб чиқариш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўхшаш технологияларга нисбатан энергияни ва ресурсларни тежовчи технологияларни жорий этиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Технологиялар трансферининг асосий усуллари қуйидагилардан иборат:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
технологияларни бепул асосда олиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қўшма корхоналар ташкил этиш орқали технологияларни жорий этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
технологияларни лицензия шартномалари асосида жорий этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
технологик ҳужжатларни бериш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
технологияларни тўлалигича сотиб олиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Технологиялар трансфери қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа усуллар орқали ҳам амалга оширилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21-модда. Технологиялар трансфери механизмлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Технологиялар трансфери:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
техник тавсифномаларни, техник-иқтисодий асосларни, йўриқномаларни ва бошқа ҳужжатларни таҳлил қилиш ва баҳолаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
технологиялар трансферини амалга оширувчи тарафнинг экспертларини жалб қилган ҳолда ўқув тренингларини ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иншоотлар қуриш ва асбоб-ускуналарни ўрнатиш ҳамда улардан фойдаланиш учун зарур бўлган техник билимларни ўзлаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
технологияларни жорий этишга кўмаклашувчи механизмлардан фойдаланган ҳолда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Технологиялар трансфери бошқа механизмлардан фойдаланган ҳолда ҳам амалга оширилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22-модда. Технологиялар трансферини амалга ошириш чекловлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасига:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
таркибида ҳимояланмаган (яъни табиий атроф-муҳитга тарқалувчи) заҳарли моддалар ёки қайта ишланмайдиган, экологик жиҳатдан хавфли чиқиндилар мавжуд бўлган;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
белгиланган нормадан юқори радиоактив моддалар мавжуд бўлган;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аҳолининг соғлиғига салбий таъсир кўрсатувчи маҳсулотлар яратиш учун мўлжалланган;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
миллий қадриятларга, анъаналарга ва ижтимоий хулқ-атворга салбий таъсир кўрсатувчи маҳсулотларни яратиш ҳамда тарғиб қилиш учун мўлжалланган асбоб-ускуналар ва маҳсулотлардан фойдаланишга асосланган технологиялар трансферига йўл қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23-модда. Технологиялар трансфери учун шартнома тузиш ва рўйхатдан ўтказиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Технологиялар трансфери қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тузиладиган шартнома асосида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Интеллектуал мулкка бўлган ҳуқуқ мавжудлиги ва ундан тушган фойда технологиялар трансфери учун шартнома тузишнинг асосий шарти ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобига харид қилинадиган технологиялар трансфери учун шартномалар ваколатли давлат органи томонидан рўйхатга олинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24-модда. Янги ишланмаларни тижоратлаштириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фойда олиш мақсадида инновацион фаолият субъектлари муносабатларини тартибга солувчи ҳар хил турдаги шартномалардан фойдаланган ҳолда янги ишланмаларни фуқаролик муомаласига жорий этиш жараёни янги ишланмаларни тижоратлаштиришдир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Янги ишланмаларни тижоратлаштириш:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
янги ишланмаларни қўллаган ҳолда яратилган товарларни (ишларни бажариш, хизматларни кўрсатиш) реализация қилиш ёки улардан ўз эҳтиёжлари учун фойдаланиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
таъсисчиси ёки таъсисчиларидан бири устав жамғармасига улуш сифатида интеллектуал мулк объектини ёки технологияни киритган ташкилот (аффилланган ташкилот) бўлган тижорат ташкилотларини ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
интеллектуал мулк объектларига бўлган мулк ҳуқуқларини учинчи шахсларга ўтказиш ва мазкур объектлардан фойдаланишга бўлган ҳуқуқни роялти ажратмаларига асосланган лицензия шартномаларини тузиш йўли билан бериш, шу жумладан уларни кейинчалик ушбу ҳуқуқларни олувчи томонидан тижоратлаштириш шарти билан бериш орқали амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Интеллектуал мулк объектига доир ҳуқуқ эгасининг ташкилот устав фондидаги улуши миқдори таъсисчиларнинг ўзаро келишуви бўйича белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат учун стратегик аҳамиятга эга бўлган ёки давлат сирлари жумласига кирувчи маълумотларни ўз ичига олган янги ишланмаларни тижоратлаштириш давлат сирларини сақлаш тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-боб. Инновацион инфратузилма
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25-модда. Инновацион инфратузилманинг субъектлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Инновацион инфратузилманинг субъектларига қуйидагилар киради:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
инновацион технологик парк;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
технологиялар трансфери маркази;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
инновацион кластер;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
венчур ташкилоти;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
инновация маркази.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъи назар, бошқа шахслар инновацион инфратузилманинг субъектлари бўлиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26-модда. Инновацион технологик парк
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Инновацион технологик парк дирекцияси номидан инновацион технологик парк (бундан буён матнда инновацион технопарк деб юритилади) инновацион фаолиятни амалга ошириш учун қулай шарт-шароитлар яратиладиган ягона моддий-техника мажмуаси бўлган ҳудудга мулк ҳуқуқи асосида ёки бошқа қонуний асосларда эгалик қилувчи юридик шахсдир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Инновацион технопарк резиденти инновацион технопарк ҳудудида инновацион лойиҳани амалга оширувчи юридик ёки жисмоний шахсдир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Инновацион технопарк фаолиятининг асосий йўналишлари қуйидагилардан иборат:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
илм-фан, таълим ва ишлаб чиқариш интеграциясини таъминлашга кўмаклашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
инновацион тадбиркорликни ривожлантиришга кўмаклашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
инновацион фаолият субъектларига моддий-техник, ташкилий-услубий, молиявий, ахборотга оид, маслаҳат хизматлари ва бошқа сервис хизматлари кўрсатиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
инновацион лойиҳаларни бошқаришда кўмаклашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
янги ишланмаларнинг тажриба-саноат синовларини ўтказиш ва интеллектуал мулк объектларига ҳуқуқий муҳофаза берилишига кўмаклашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юқори технологик ва инновацион ишлаб чиқаришларни ташкил этишдан манфаатдор бўлган маҳаллий, хорижий инвесторларни ҳамда тадбиркорлик субъектларини жалб этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
инновацияларни ташқи бозорда илгари суриш мақсадида ташқи иқтисодий фаолиятни амалга оширишда кўмаклашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
инновацион фаолият субъектлари ўртасида узвий ва амалий ҳамкорликни таъминлаш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Инновацион технопаркнинг асосий вазифаси унинг резидентларини қуйидаги йўллар билан қўллаб-қувватлашдан иборат:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бозорда реализация қилиш учун янги ёки такомиллаштирилган маҳсулот чиқарувчи ишлаб чиқаришларни ташкил этишга кўмаклашиш, шунингдек янги ёки такомиллаштирилган технологияларни ўзлаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кўчар ва кўчмас мулкни, шу жумладан турли функционал мақсадларга мўлжалланган хоналарни шартнома асосида ижарага бериш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тажриба намунасини тайёрлаш ҳамда уларнинг синовларини ўтказиш билан боғлиқ ишларни ва бошқа тажриба-конструкторлик ишларини бажариш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳсулотни сертификатлаштириш ва рўйхатдан ўтказиш бўйича хизматлар, шу жумладан интеллектуал мулк объектларига ҳуқуқий муҳофаза бериш бўйича хизматлар кўрсатиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кўргазмаларда, конференцияларда ва бошқа тадбирларда уларнинг иштирок этишини ташкил қилиш орқали инновацион маҳсулотни, технологияларни илгари суриш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
инновацион технопаркнинг илмий, илмий-техникавий ва инновацион фаолияти билан боғлиқ бўлган бошқа хизматлар кўрсатиш (ишларни бажариш).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Резидентлардан лаборатория асбоб-ускуналарининг, ишлаб чиқариш, офис хоналарининг ва бошқа хоналарнинг ижараси, кўрсатиладиган хизматлар учун келиб тушадиган маблағлар тўлиқ ҳажмда инновацион технопарк тасарруфида қолади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Инновацион технопаркнинг фаолият кўрсатиш муддати ўттиз йилгачани ташкил этади, кейинчалик бу муддат узайтирилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Инновацион технопарк резидентининг мақоми танлов асосида ўн йил муддатгача берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Инновацион технопаркнинг резидентлар билан муносабатлари улар ўртасида тузиладиган инновацион фаолиятни амалга оширишга доир шартномалар асосида ташкил этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Инновацион технопаркка ҳамда унинг резидентларига қонун ҳужжатларига мувофиқ солиқ, божхона имтиёзлари ва преференциялар белгиланиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Инновацион технопаркни ташкил этиш, қайта ташкил этиш ва тугатиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Инновацион технопаркнинг фаолияти ваколатли давлат органи томонидан мувофиқлаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27-модда. Технологиялар трансфери маркази
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Технологиялар трансфери маркази технологиялар трансферини ва инновацион ишланмаларни тижоратлаштиришни таъминлаш мақсадида ташкил этилган юридик шахсдир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Технологиялар трансфери маркази фаолиятининг асосий йўналишлари қуйидагилардан иборат:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
янги ишланмаларни илгари суриш ташкилий-техникавий имкониятларини аниқлаш бўйича бозор конъюнктураси тадқиқотларини ўтказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
муҳандислик-маслаҳат ва лойиҳа (инжиниринг) хизматлари кўрсатиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бизнес-режалар тайёрлаш бўйича хизматлар кўрсатиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
инвестицияларни жалб қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
технологиялар трансфери билан боғлиқ ахборотни тарқатиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Технологиялар трансфери марказини ташкил этиш, қайта ташкил этиш ва тугатиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28-модда. Инновацион кластер
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Инновацион кластер тегишли ҳудудда инновацияларни яратишда иштирок этувчи инновацион фаолият субъектларининг, инновацион фаолият натижалари истеъмолчиларининг йиғиндиси сифатида юридик шахс ташкил этмасдан тузилади ва ушбу субъектларнинг, истеъмолчиларнинг асосий мақсади самарали ҳамкорлик қилишдан, қувватлардан биргаликда фойдаланишдан ҳамда билимлар, кўникмалар алмашишдан, шунингдек технологиялар трансферига улушни таъминлаш орқали инновацион фаолиятни рағбатлантиришдан иборат бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Инновацион кластер фаолиятининг асосий йўналишлари қуйидагилардан иборат:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
муайян инновацияларни яратиш, шунингдек бозор эҳтиёжларини қаноатлантириш учун илм-фан, таълим ва ишлаб чиқариш соҳасидаги инновацион фаолият субъектларининг салоҳиятини бирлаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
инновацион кластерлар фаолиятига тааллуқли бўлган кадрларни тайёрлашга ва қайта тайёрлашга, шу жумладан инновацияларни яратишга доир буюртмаларни шакллантириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
янги ёки яхшиланган ишланмаларни ишлаб чиқаришга ихтисослашган янги тармоқлар ва корхоналар ташкил этишга кўмаклашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
инновацион фаолият натижаларини биргаликда бозорда илгари суриш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Инновацион кластер иқтисодиёт эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда, инновацион фаолият субъектларининг ўзаро манфаатдорлиги асосида ташкил этилади ва қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда уларнинг қарори бўйича тугатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
29-модда. Венчур ташкилотлар, фондлар, ширкатлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Асосий фаолият тури хавфли инновацион лойиҳалар амалга оширилишини молиялаштиришдан иборат бўлган ҳам юридик шахс шаклида ташкил этиладиган, ҳам юридик шахс сифатида ташкил этилмайдиган ихтисослаштирилган молия институтлари венчур ташкилотлар, фондлар, ширкатлардир (бундан буён матнда венчур ташкилотлар деб юритилади).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юридик ва жисмоний шахслар, шу жумладан чет эллик юридик ва жисмоний шахслар венчур ташкилотларининг таъсисчиси бўлиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Венчур ташкилотлари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
янги ташкил этилаётган юридик шахсларнинг устав фондида улуш асосида иштирок этишга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўз маблағларини янги ишланмаларни амалга ошириш учун гаровсиз, кафилликсиз ва кафолатсиз беришга ҳақли.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Венчур ташкилотларини ташкил этиш, қайта ташкил этиш ва тугатиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда таъсисчиларнинг қарорига биноан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
30-модда. Инновация маркази
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Инновация маркази инновацион фаолият соҳасида янги ғояларни яратишдан янги ишланмаларни тижоратлаштиришгача бўлган тўлиқ ишлар туркумини амалга ошириш мақсадида юридик шахс шаклида ташкил этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Инновация маркази фаолиятининг асосий йўналишлари қуйидагилардан иборат:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
янги ғоялар ва ишланмалар базасини шакллантириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
янги ғояларни такомиллаштириш ва кучайтириш бўйича чора-тадбирлар кўриш (акселерация);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
инновацияларга янги ғоялар ва ишланмаларни татбиқ этиш учун моддий-техник шарт-шароитларни таъминлашга кўмаклашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
инновацион менежмент бўйича тренинглар ўтказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
инновацион лойиҳаларни молиялаштириш ва уларни амалга оширишга кўмаклашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маркетинг тадқиқотлари ўтказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
янги ишланмаларни бозор талабларига йўналтириш ва мослаштириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
инновацион фаолият субъектлари ўртасида кооперацияни ривожлантириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
янги ғоялар, ишланмалар ва технологияларни оммалаштириш мақсадида реклама ва кўргазмага оид хизматлар кўрсатиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Инновация марказини ташкил этиш, қайта ташкил этиш ва тугатиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-боб. Инновацион фаолиятни молиялаштириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
31-модда. Инновацион фаолиятни молиялаштириш манбалари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Инновацион фаолиятни молиялаштириш манбалари жумласига қуйидагилар киради:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикасининг республика бюджети ҳамда вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетлари;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Илм-фанни молиялаштириш ва инновацияларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси;
(31-модданинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 7 сентябрдаги ЎРҚ-957-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.09.2024 й., 03/24/957/0689-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
инновацион фаолиятни қўллаб-қувватлаш жамғармалари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
венчур жамғармалари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
инновацион фаолият субъектларининг ўз маблағлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
халқаро грантлар, тижорат банкларининг, шу жумладан чет эл банкларининг ва халқаро молия институтларининг мақсадли кредитлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хусусий инвесторларнинг, шу жумладан чет эллик хусусий инвесторлар ва бошқа ҳомийларнинг маблағлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
32-модда. Илм-фанни молиялаштириш ва инновацияларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси
(32-модданинг номи Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 7 сентябрдаги ЎРҚ-957-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.09.2024 й., 03/24/957/0689-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Илм-фанни молиялаштириш ва инновацияларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси инновацион фаолиятни ривожлантиришни молиялаштириш мақсадида ваколатли давлат органи ҳузурида, юридик шахс шаклида ташкил этилади.
(32-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 7 сентябрдаги ЎРҚ-957-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.09.2024 й., 03/24/957/0689-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Илм-фанни молиялаштириш ва инновацияларни қўллаб-қувватлаш жамғармасининг маблағлари қуйидагиларга йўналтирилади:
(32-модда иккинчи қисмининг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 7 сентябрдаги ЎРҚ-957-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.09.2024 й., 03/24/957/0689-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
устав фондида давлат улуши бўлган хўжалик юритувчи субъектларнинг буюртмаларига мувофиқ инновацион фаолиятга оид тадбирларни молиялаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
инновацион фаолият субъектлари томонидан инновацияларни яратиш ва уларни жорий қилишни молиялаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
инновацион, тажриба-конструкторлик ва стартап лойиҳаларини танлаб олиш асосида молиялаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
илмий лабораторияларни замонавий юқори технологияга асосланган асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш (қўшимча жиҳозлаш), шунингдек зарур сарф материаллари ва бутловчи қисмлар билан таъминлаш бўйича тадбирларни молиялаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
илмий фаолият бўйича давлат дастурлари доирасида яратилган интеллектуал мулкка бўлган ҳуқуқларни (патентларни) хорижда рўйхатдан ўтказиш ва патентни сақлаб туриш харажатларининг ўрнини қоплаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
илмий-тадқиқот ва олий таълим муассасаларининг етакчи электрон илмий маълумотлар базаларидан эркин фойдаланишни таъминлаш, шунингдек халқаро нашрларда илмий натижаларни чоп этишга тайёрлаш бўйича харажатларни тўлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
олимларнинг етакчи хорижий илмий ташкилотлардаги (марказлардаги, университетлардаги ва бошқа ташкилотлардаги) илмий стажировкаларини молиялаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
илмий ва инновацион фаолият соҳасидаги жалб қилинаётган юқори малакали хорижлик олимлар ва мутахассисларнинг харажатларини (меҳнатга ҳақ тўлаш, транспорт харажатлари ва бошқалар) улар билан тузиладиган шартномалар (контрактлар) асосида молиялаштириш.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Илм-фанни молиялаштириш ва инновацияларни қўллаб-қувватлаш жамғармасининг маблағлари қуйидагилар ҳисобидан шакллантирилади:
(32-модда учинчи қисмининг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 7 сентябрдаги ЎРҚ-957-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.09.2024 й., 03/24/957/0689-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
келгуси йил учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетини қабул қилишда белгиланадиган миқдорларда устав фондида 50 ва ундан ортиқ фоиз давлат улуши бўлган хўжалик жамиятларидаги давлат улуши бўйича ҳисобланадиган дивидендларнинг ҳамда давлат корхоналарининг Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига ажратмаларининг бир қисми;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига патент божларидан, йиғимлардан ва солиқ тоифасига кирмайдиган бошқа тўловлардан келиб тушадиган валюта маблағларининг бир қисми;
(32-модда учинчи қисмининг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 16 январдаги ЎРҚ-896-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.01.2024 й., 03/24/896/0037-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети маблағлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
халқаро молия ташкилотлари ва институтларининг грантлари ҳамда кредитлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жисмоний ва юридик шахсларнинг, шу жумладан чет эллик юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳомийлик маблағлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа тушумлар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Илм-фанни молиялаштириш ва инновацияларни қўллаб-қувватлаш жамғармасини ташкил этиш, қайта ташкил этиш ҳамда тугатиш қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.
(32-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 7 сентябрдаги ЎРҚ-957-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.09.2024 й., 03/24/957/0689-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
33-модда. Инновацион фаолиятни қўллаб-қувватлаш жамғармалари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Инновацион фаолиятни қўллаб-қувватлаш жамғармалари технологияларни яратиш, жорий этиш, ишлаб чиқариш, уларнинг трансфери ва янги ишланмаларни тижоратлаштириш билан боғлиқ харажатларни молиялаштириш мақсадида, юридик шахс тузмасдан ташкил этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Инновацион фаолиятни қўллаб-қувватлаш жамғармаларининг маблағларидан фойдаланишнинг асосий йўналишлари қуйидагилардан иборат:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
инновацион фаолият соҳасидаги тадбирларни амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
инновацион фаолият субъектлари томонидан тақдим этиладиган буюртмаларга мувофиқ инновацион лойиҳаларни, янги ишланмаларни тижоратлаштиришни ва технологиялар трансферини молиялаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
инновацион фаолият субъектларини моддий рағбатлантириш, уларнинг илмий тадқиқотларини молиялаштириш ва кадрлар малакасини ошириш, ушбу субъектларнинг моддий-техника ва илмий-лаборатория базасини мустаҳкамлаш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Инновацион фаолиятни қўллаб-қувватлаш жамғармалари қайтариш шартлари асосида ёки беғараз асосда маблағлар ажратиши, шунингдек инновацион фаолият субъектларининг мажбуриятлари бўйича кафил сифатида иш юритиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Инновацион фаолиятни қўллаб-қувватлаш жамғармаларини ташкил этиш, қайта ташкил этиш ва тугатиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-боб. Якунловчи қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
34-модда. Инновацион фаолият соҳасидаги халқаро ҳамкорлик
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Инновацион фаолият соҳасидаги халқаро ҳамкорлик Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатлари ва халқаро шартномаларига мувофиқ амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Инновацион фаолият соҳасидаги халқаро ҳамкорлик қуйидагилар асосида амалга оширилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
манфаатдор хорижий ташкилотлар, жамғармалар ва инвесторлар билан тузилган шартномалар ёки меморандумлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
биргаликда инновацион фаолиятни амалга ошириш, халқаро инновацион дастурлар ва лойиҳаларни ишлаб чиқиш ҳамда амалга ошириш, уларни амалга ошириш учун қулай ҳуқуқий, иқтисодий, молиявий ва ташкилий шарт-шароитлар яратиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
инновацион фаолият соҳасида биргаликда кадрларни тайёрлашни, қайта тайёрлашни ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этиш ҳамда ўзаро тажриба алмашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
инновацион фаолият соҳасида халқаро конференциялар, семинарлар, симпозиумлар, инновацион ярмаркалар (кўргазмалар) ва тадбирлар ўтказиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
35-модда. Низоларни ҳал этиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Инновацион фаолият соҳасидаги низолар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
36-модда. Инновацион фаолият тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун жавобгарлик
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Инновацион фаолият тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганликда айбдор шахслар белгиланган тартибда жавобгар бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
37-модда. Ушбу Қонуннинг ижросини, етказилишини, моҳияти ва аҳамияти тушунтирилишини таъминлаш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ва бошқа манфаатдор ташкилотлар ушбу Қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда моҳияти ва аҳамияти аҳоли ўртасида тушунтирилишини таъминласин.
(37-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 7 сентябрдаги ЎРҚ-957-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.09.2024 й., 03/24/957/0689-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
38-модда. Қонун ҳужжатларини ушбу Қонунга мувофиқлаштириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат бошқаруви органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
39-модда. Ушбу Қонуннинг кучга кириши
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2020 йил 24 июль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎРҚ-630-сон
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.07.2020 й., 03/20/630/1101-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.01.2024 й., 03/24/896/0037-сон; 09.09.2024 й., 03/24/957/0689-сон; 30.12.2025 й., 03/25/1109/1241-сон)