Ҳужжат кучини йўқотган 16.06.2020 11.10.1996 йилдаги 358-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 16.06.2020
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Автомототранспорт воситаларидан фойдаланиш ва тасарруф қилиш ҳуқуқини берувчи ишончномаларни нотариал идораларда тасдиқлаганлик учун давлат божи ставкалари миқдорларини ўзгартириш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 16 июндаги 384-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида («Давлат божи тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни)» қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Автомототранспорт воситаларига нисбатан нотариал ҳаракатлар содир этиш амалиётини барқарорлаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 3 ноябрдаги 533-сон қарори билан тасдиқланган Давлат божи ставкалари 4-бандининг «м» кичик бандига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1994 й., 11-сон, 49-модда) ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин ва ушбу кичик банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

‎‎«м)‎

қуйидагиларни тасдиқлаганлик учун: ‎‎‎
ота-оналар, эр-хотин ва уларнинг ота- оналари, болалар ва уларнинг эр-хотинлари, ака-укалар, опа-сингиллар, набиралар, жиянларга автомототранспорт воситаларидан фойдаланиш ва тасарруф қилиш ҳуқуқини берувчи ишончномаларни тасдиқлаганлик учун энг кам иш ҳақининг 10 фоизи миқдорида;
автомототранспорт воситаларидан бошқа шахсларнинг фойдаланиши ҳуқуқини берувчи ишончномаларни тасдиқлаганлик учун энг кам иш ҳақининг 1 баравари миқдорида;
автомототранспорт воситаларини бошқа шахслар тасарруф этиши ҳуқуқини берувчи ишончномаларни тасдиқлаганлик учун энг кам иш ҳақининг 10 баравари миқдорида.».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Давлат солиқ қўмитаси билан биргаликда «Давлат божи ҳақида» Ўзбекистон Республикаси Қонунини қўллашга доир йўриқномага тегишли ўзгартиришлар киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1996 йил 11 октябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
358-сон
(Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами, 1996 й., 10-сон, 29-модда)