Ҳужжат кучини йўқотган 01.09.2024 02.03.2018 йилдаги 153-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 01.09.2024
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хоразм вилояти Урганч туманида 2017 йил пахта ҳосилини етиштиришда йўл қўйилган камчиликларни келгусида бартараф этишга доир чора-тадбирлар тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 6 майдаги 266-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги қарорига асосан 2024 йил 1 сентябрдан ўз кучини йўқотади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2017 йилда ғўзани навлар бўйича жойлаштириш ва пахта етиштиришнинг прогноз ҳажмлари тўғрисида» йил 3 февралдаги ПҚ-2756-сон қарорига асосан 2017 йилда Хоразм вилояти Урганч туманида 358 та пахтачилик йўналишидаги фермер хўжаликларининг 1247 та контуридаги 9300 гектар майдонига чигит экилиб, давлатга пахта сотиш шартномавий режаси 25800 тонна миқдорида белгиланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бироқ, тумандаги 4 та сектор раҳбарлари томонидан назорат ўрнатилмаганлиги, мутасадди идоралар раҳбарларининг ўз вазифаларини лозим даражада бажармаганлиги натижасида шартнома режаси 94,4 фоизга бажарилган ёки 1451 тонна пахта хом ашёси кам топширилиши сабабли 1,9 млрд.сўм даромад олинмай қолган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Йўл қўйилган камчиликларнинг сабаблари ўрганилганда маълум бўлдики, аксарият ҳолларда назорат ва ташкилотчиликнинг талаб доирасида йўлга қўйилмаганлиги натижасида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
биринчидан, ғўзани балл бонитети паст (38 — 44), сув билан етарли таъминланмаган ва кам ҳосилли (19 — 22 ц/га) ерга жойлаштирилиши оқибатида 648 гектар майдонларнинг ҳар гектаридан ўртача атиги 20 центнердан ҳосил олинган ва ҳар гектар ҳисобида 1,75 млн.сўмдан даромад олинмай қолган;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иккинчидан, жорий йилда ғўза зараркунандалари ва ҳашаротларига қарши махсус кимёвий воситалар захираси тўлиқ яратилишига қарамасдан 56 та фермер хўжаликларининг 270 гектар майдонида ўргимчаккана ва 150 гектар майдонида кўсак қурти тарқалиб, уларга қарши кураш чораларини қўллашда сусткашликка йўл қўйилганлиги сабабли 120,7 тонна пахта ҳосили йўқотилган;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
учинчидан, фермер хўжаликлари балансидаги 163 та насослардан суғориладиган 352 та фермер хўжаликларининг 91 тасига мавсумда етарли даражада сув билан таъминлаб берилмаганлиги сабабли 603 тонна, ички ариқларда 26,1 км. узунлиқдаги лотокларнинг бузилиши натижасида 33 та фермер хўжаликларида 400 тонна — жами 1003 тонна режадаги ҳосил етиштирилмаган;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тўртинчидан, туманда мавжуд қишлоқ хўжалик техникаларининг 37 таси таъмирталаб, ҳайдов тракторларининг 20 фоизи эскирганлиги сабабли 1780 гектар майдонни шудгорлаш сифатсиз ва саёз ўтказилган, 5 та фермер хўжаликларида культиваторларнинг етишмаслиги агротехника тадбирларининг кечикишига олиб келган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юқоридаги каби қўпол агротехник хатоликлардан тўғри хулоса чиқариш ва 2018 йилда ердан унумли фойдаланишда сектор раҳбарлари, мутасаддилар, таъминотчи ва хизмат кўрсатувчи ташкилотлар ҳамда фермер хўжаликлари раҳбарларининг масъулияти ва жавобгарлигини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Хоразм вилояти Урганч туманида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
пахта етиштириш ва уни йиғиб-териб олишдаги жиддий хато ва камчиликларга йўл қўйилганлиги, ғўза парваришида агротехника тадбирларини белгиланган муддатда сифатли ўтказилмаганлиги учун Хоразм вилояти Урганч тумани ҳокими О. Бекчановга «ҳайфсан» эълон қилинсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
пахта етиштирувчи фермер хўжаликлари билан тайёрловчи ва хизмат кўрсатувчи ташкилотлар ўртасида дебитор ва кредитор қарздорликларнинг ўсишига йўл қўйганлиги учун туман ҳокимининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари Б. Атажанов огоҳлантирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, Ички ишлар вазирлиги, Давлат солиқ қўмитасига тегишли равишда бўйича бир ой муддатда туман прокурори, туман ички ишлар бўлими бошлиғи, туман давлат солиқ инспекцияси бошлиғига нисбатан йўл қўйилган камчиликлар учун белгиланган тартибда тегишли чоралар кўриш тавсия этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Пахта етиштирувчи фермер хўжаликлари билан тайёрловчи ва хизмат кўрсатувчи ташкилотлар ўртасида мавжуд бўлган дебитор ва кредитор қарздорликларни ундирилиши бўйича 4 та сектор раҳбарлари ўрнатилган тартибда зарур чораларни кўрсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хоразм вилояти Урганч туманида 2017 йил пахта ҳосилини етиштириш ва шартнома мажбуриятларини бажаришда йўл қўйилган камчиликлар ва уларни бартараф этиш чора-тадбирлари дастури 1-иловага мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хоразм вилояти Урганч туманидаги фермер хўжаликларига янги қишлоқ хўжалиги техникалари ва механизмларини етказиб беришнинг 2018-2019 йилларга мўлжалланган прогноз режаси 2-иловага мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хоразм вилояти Урганч туманида барча тоифадаги фермер хўжаликларининг хизмат кўрсатувчи ва таъминотчи ташкилотлар олдидаги дебитор ва кредитор қарздорликларини ундириш жадвали 3-иловага мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хоразм вилояти Урганч туманида 2018 йилда фермер хўжаликлари томонидан экин майдонларидан ташқаридаги қишлоқ хўжалигида фойдаланилмайдиган ерларда енгил конструкцияли ва кам ҳаражатли дала шийпонлари, иссиқхоналар қуриш, парранда, соғин сигирлар ҳамда асалари боқишни ташкил этиш прогноз режаси 4-иловага мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хоразм вилояти Урганч туманида 2018 йилда фермер хўжаликлари томонидан пахта ва ғалла экинлари экиладиган ер майдонлари контурларининг дала четлари ҳисоб-китоби 5-иловага мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хоразм вилояти Урганч туманида 2018 йил ҳосили учун кузги бошоқли дон экинлари экилган ва чигит экиладиган майдонлар четларига қишлоқ хўжалиги экинларини жойлаштириш ҳамда маҳсулот етиштиришнинг прогноз режаси 6 ва 6а-иловаларга мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хоразм вилояти Урганч туманида 2018 йилда бошоқли дон экинларидан бўшаган майдонларга такрорий экинларни жойлаштиришнинг прогноз режаси 7-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг Хоразм вилояти бошқармасига фермер хўжаликларининг хизмат кўрсатувчи ва таъминотчи ташкилотлар олдидаги дебитор ва кредитор қарздорликларини белгиланган тартибда ундириш тавсия этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси Хоразм вилояти ҳокимлиги билан биргаликда 15 кун муддатда Урганч туманида тупроқ-иқлим шароитларини инобатга олган ҳолда 2018 йил учун экиладиган экинларнинг самарали жойлаштирилишини таъминласинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги илмий-ишлаб чиқариш маркази Хоразм вилояти ҳокимлиги билан биргаликда фермер хўжаликлари раҳбарлари учун йилда фермер хўжаликларида режалаштирилган экинларни парваришлаш, зараркунандаларга қарши курашиш ва агротехника тадбирларини ўз вақтида амалга ошириш юзасидан жорий йилнинг март ойида семинарлар ўтказилишини ва мавсум давомида амалий ёрдам кўрсатилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Мазкур қарор ижроси бўйича ҳар чоракда Халқ депутатлари туман Кенгаши сессиясида 4 та сектор раҳбарларининг ҳисоботлари тингланиши ҳамда Хоразм вилояти ҳокимлиги амалга оширилган ишлар юзасидан Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари З.Т. Мирзаевга ахборот бериб бориши белгилаб қўйилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари З.Т. Мирзаев ҳамда Хоразм вилояти ҳокими И.М. Собиров зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2018 йил 2 март,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
153-сон