Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

Ҳужжат 21.05.2020 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 6 январда қабул қилинган «Давлат божи тўғрисида»ги ЎРҚ-600-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2020 йил, № 1, 1-модда, № 3, 201-модда) қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин:
1) 9-модданинг биринчи қисми қуйидаги мазмундаги 26-банд билан тўлдирилсин:
2) 10-модданинг биринчи қисми қуйидаги мазмундаги 101, 102 ва 103-бандлар билан тўлдирилсин:
3) 15-модда қуйидаги мазмундаги олтинчи қисм билан тўлдирилсин:
4) 18-модда биринчи қисмининг иккинчи бандидаги «давлат нотариал идоралари» деган сўзлар «нотариус» деган сўз билан алмаштирилсин»;
биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
учинчи қисмидаги «Давлат нотариал идораси» деган сўзлар «Нотариус» деган сўз билан алмаштирилсин;
тўртинчи қисмидаги «Давлат нотариал идораси» деган сўзлар «Нотариал идора» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
еттинчи қисмининг иккинчи жумласи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
ўн биринчи қисмидаги «Давлат нотариал идораси» деган сўзлар «Нотариус» деган сўз билан алмаштирилсин;
ўн тўққизинчи қисмидаги «Ижро ёзувлари бўйича ёзувни амалга оширганлик» деган сўзлар «Ижро ёзувларини ёзганлик» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

«

а) адлия органлари томонидан

халқаро нодавлат нотижорат ташкилотларини, шунингдек халқаро ва чет эл нодавлат нотижорат ташкилотларининг ваколатхоналари ва филиалларини

БҲМнинг 12,5 баравари

республика, вилоятлараро нодавлат нотижорат ташкилотларини

БҲМнинг 3 баравари

фаолиятини вилоят ҳудудида олиб борадиган нодавлат нотижорат ташкилотларини

БҲМнинг 1 баравари

фаолиятини туман, шаҳар, шаҳарча, қишлоқ ва овул ҳудудида олиб борадиган нодавлат нотижорат ташкилотларини

БҲМнинг 50 фоизи

диний ташкилотларнинг марказий бошқарув органлари ва диний ўқув юртларини

БҲМнинг 20 баравари

бошқа диний ташкилотларни

БҲМнинг 10 баравари

диний ташкилотларни қайта рўйхатдан ўтказганлик учун

уларни биринчи марта давлат рўйхатидан ўтказганлик учун белгиланган сумманинг 50 фоизи

адвокатлик бюроларини, адвокатлик фирмаларини ва адвокатлар ҳайъатларини

БҲМнинг 2 баравари

адвокатлик бюроларини, адвокатлик фирмаларини ва адвокатлар ҳайъатларини қайта рўйхатдан ўтказганлик учун

уларни биринчи марта давлат рўйхатидан ўтказганлик учун белгиланган сумманинг 20 фоизи

юридик маслаҳатхоналарни

БҲМнинг 1 баравари

б) Давлат хизматлари марказларида

чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналар давлат рўйхатидан ўтказилганда ёки қайта рўйхатдан ўтказилганда

БҲМнинг 10 баравари

суғурталовчилар ва суғурта брокерлари, аудиторлик ташкилотлари, солиқ маслаҳатчилари ташкилотлари, биржалар, ломбардлар, инвестиция фондларини, «Ўзбекозиқовқатзахира» мева-сабзавот маҳсулотларини тайёрлаш ва ғамлаш корхоналари уюшмаси таркибига кирувчи корхоналарни, бозорларни, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг тегишли қарорлари билан акциядорлик жамиятлари (шу жумладан холдинг) шаклида ташкил этилаётган хўжалик бирлашмалари давлат рўйхатидан ўтказилганда ёки қайта рўйхатдан ўтказилганда

БҲМнинг 4 баравари

юридик шахс бўлган тадбиркорлик субъектларини, юридик шахс ташкил этмаган якка тартибдаги тадбиркорларни, юридик шахс ташкил этмаган оилавий тадбиркорлик субъектларини ҳамда юридик шахслар бирлашмалари давлат рўйхатидан ўтказилганда ёки қайта рўйхатдан ўтказилганда

БҲМнинг 1 баравари

»;

«

45. Фаолиятнинг айрим турларини адлия органлари томонидан лицензиялаганлик учун тўланадиган давлат божи

адвокатлик фаолияти

БҲМнинг 1 баравари

хусусий нотариал фаолият

БҲМнинг 1 баравари

46. Фаолиятнинг айрим турларини Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар халқ таълими бошқармалари томонидан лицензиялаганлик учун тўланадиган давлат божи

нодавлат таълим муассасаларининг чет тилларни ўрганиш бўйича ўқув курсларини ташкил этиш соҳасидаги фаолияти

БҲМнинг 10 баравари

47. Фаолиятнинг айрим турларини Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигининг ҳудудий бўлинмалари томонидан лицензиялаганлик учун тўланадиган давлат божи

дори воситалари ва тиббий буюмларни чакана реализация қилиш

БҲМнинг 10 баравари

48. Фаолиятнинг айрим турларини Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳудудий бўлинмалари томонидан лицензиялаганлик учун тўланадиган давлат божи

баҳолаш фаолияти

БҲМнинг 4 баравари

риэлторлик фаолияти

БҲМнинг 4 баравари

».


Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги “Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот маркази давлат муассасаси