Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

×
 ×
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва уларнинг лойиҳаларини гендер-ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида

ИЛОВА
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва уларнинг лойиҳаларини гендер-ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш тартиби тўғрисида НИЗОМ

1-боб. Умумий қоидалар

2-боб. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг гендер-ҳуқуқий экспертизаси

3-боб. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг гендер-ҳуқуқий экспертизаси

4-боб. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва уларнинг лойиҳаларини гендер-ҳуқуқий экспертизадан ўтказишнинг талаблари

5-боб. Гендер-ҳуқуқий экспертиза ўтказилаётганда қўлланиладиган ахборот

6-боб. Гендер-ҳуқуқий экспертизани ўтказувчи экспертнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари

7-боб. Якунловчи қоида

1-ИЛОВА
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни гендер-ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш тартибининг СХЕМАСИ

«Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда гендер тенгликни таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. «Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва уларнинг лойиҳаларининг гендер-ҳуқуқий экспертизаси давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан фаолиятнинг тегишли йўналишлари бўйича ўтказилиши белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
15. Давлат органларининг гендер-ҳуқуқий экспертиза натижалари ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ шаклдаги гендер-ҳуқуқий экспертиза хулосасида акс эттирилади ва тегишли биринчи раҳбар (истисно ҳолларда — унинг биринчи ўринбосари) томонидан имзоланади.
19. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг (кейинги ўринларда — лойиҳа) гендер-ҳуқуқий экспертизаси ушбу Низомга 3-иловага мувофиқ схема бўйича ишлаб чиқувчи ва ҳуқуқий экспертиза доирасида адлия органлари томонидан ўтказилади.
норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар нормалари ва қоидаларини ҳамда уларнинг лойиҳаларини Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, «Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, қонунда белгиланган тартибда кучга кирган халқаро шартномалар ҳамда хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқлар ҳамда имкониятларни таъминлаш масалаларини тартибга солувчи бошқа қонун ҳужжатлари нормаларига мувофиқлиги нуқтаи назаридан гендер таҳлилдан ўтказиш;

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Ижро муддати


1-босқич

Адлия вазирлиги

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг гендер-ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш режа (кейинги ўринларда режа) лойиҳасини шакллантириш мақсадида давлат органларига ўз таклифларини тақдим этишлари учун сўров юборади.

Режа лойиҳасини шакллантиришдан олдин


2-босқич

Давлат органлари ва бошқа ташкилотлар

Давлат органлари гендер-ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш учун ўз фаолиятининг тегишли йўналишлари бўйича қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар рўйхатини биринчи раҳбар (истисно ҳолларда унинг биринчи ўринбосари) имзоси билан Адлия вазирлигига тақдим этади.

Адлия вазирлиги

сўровига асосан унда кўрсатилган муддатларда


3-босқич

Адлия вазирлиги

1. Давлат органлари томонидан берилган таклифларни умумлаштиради.

2. Режа лойиҳасига норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қўллаш амалиётини таҳлили асосида ишлаб чиқилган таклифларни киритиши мумкин.

3. Режа лойиҳасини тасдиқлашдан олдин Ўзбекистон Республикаси Гендер тенгликни таъминлаш бўйича комиссиясига (кейинги ўринларда Комиссия) келишиш учун тақдим этади.

4. Режани тасдиқлайди.

Ҳар уч йилда бир маротаба йилнинг
I чорагида


4-босқич

Давлат органлари ва бошқа ташкилотлар

1. Режада белгиланган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни гендер-ҳуқуқий экспертизадан ўтказади.

2. Гендер-ҳуқуқий экспертизадан ўтказиладиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг гендер тенглик принципларига мувофиқлиги ёки мувофиқ эмаслиги юзасидан тайёрланган таҳлилий ахборот ва таклифларни ўз ичига олган хулосани Адлия вазирлигига тақдим этади.

Режада белгиланган муддатларда


5-босқич

Адлия вазирлиги

1. Давлат органлари томонидан тақдим этилган хулосаларни тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатда гендер тенглик принципларига номувофиқлиги нуқтаи назаридан ўрганади.

2. Ўрганиш натижаларига кўра, хулосаларни мақсадга мувофиқ ёки мақсадга мувофиқ эмас деб топади.

Бир ой муддатда


6-босқич

Адлия вазирлиги

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлардаги гендер тенглик принципларига мувофиқ бўлмаган қоидалар бўйича тайёрланган ва умумлаштирилган хулосаларни кўриб чиқиш ва тегишли қарор қабул қилиш учун Комиссияга тақдим этади.

Режада

белгиланган муддатда


7-босқич

Комиссия

Умумлаштирилган хулосаларнинг таҳлили асосида тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатда гендер тенглик принципларига мувофиқ бўлмаган қоидалар мавжуд деб топилган ҳолларда, уларни бартараф этиш мақсадида мазкур норматив-ҳуқуқий ҳужжатни бажариш ва қўллаш учун масъул бўлган давлат органларига тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатни қайта кўриб чиқиш ҳамда унга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича аниқ муддатини кўрсатган ҳолда топшириқ бериш ҳуқуқига эга.

Заруратга кўра

НОРМАТИВ-ҲУҚУҚИЙ ҲУЖЖАТЛАРНИНГ ГЕНДЕР-ҲУҚУҚИЙ
ЭКСПЕРТИЗАСИ
ХУЛОСАСИ


____________-сон

1. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат тури.
___________________________________________________________________________________________
2. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат номи ва реквизитлари.
___________________________________________________________________________________________
3. Гендер-ҳуқуқий экспертизани ўтказувчи давлат органи.
___________________________________________________________________________________________
4. Гендер-ҳуқуқий экспертизани ўтказиш учун асос.
___________________________________________________________________________________________
___________________________________________________________________________________________
5. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатда аниқланган гендер тенглик принципларига мувофиқ бўлмаган қоидалар ва уларни бартараф этиш учун тайёрланган таклифлар.*
___________________________________________________________________________________________
___________________________________________________________________________________________
___________________________________________________________________________________________
___________________________________________________________________________________________
___________________________________________________________________________________________
Раҳбар

________________

20___ йил «_____» _______________

( имзо )

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Ижро муддати


1-босқич

Давлат органлари ва бошқа ташкилотлар (ишлаб чиқувчи)

1. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини (кейинги ўринларда — лойиҳа) гендер-ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш натижалари тегишли лойиҳа бўйича юридик хизматнинг ҳуқуқий хулосасида акс эттирилади.

2. Лойиҳа гендер тенглик принципларига номувофиқ бўлса, юридик хизмат лойиҳани тегишли эътирозлар билан қайта ишлаш учун масъул бўлган тегишли таркибий бўлинмага қайтаради.

Заруратга кўра


2-босқич

Ишлаб чиқувчи

Лойиҳа юридик хизмат томонидан гендер-ҳуқуқий экспертизадан ўтказилганидан кейин биринчи раҳбар (истисно ҳолларда — унинг биринчи ўринбосари) томонидан имзоланади ва белгиланган тартибда манфаатдор органлар ва ташкилотларга келишиш учун юборилади.

Лойиҳа бўйича юридик хизматнинг ҳуқуқий хулосаси олингандан кейин


3-босқич

Манфаатдор органлар ва ташкилотлар

Келишиш жараёнида лойиҳани гендер-ҳуқуқий экспертизадан ўтказиши ва шу бўйича ўзларининг таклиф ва эътирозларини ишлаб чиқувчига билдиришлари мумкин.

Заруратга кўра


4-босқич

Ишлаб чиқувчи

Адлия органларига ҳуқуқий экспертизадан ва унинг доирасида гендер-ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш учун юборади.

Манфаатдор органлар ва ташкилотлар билан келишилгандан сўнг


5-босқич

Адлия органлари

1. Лойиҳани ҳуқуқий экспертиза доирасида унинг гендер тенглиги принципларига мувофиқлиги ва жинс бўйича бевосита ёки билвосита камситиш ҳолатлари вужудга келишига шарт-шароитлар яратадиган қоидалар ва нормаларни аниқлаш юзасидан гендер-ҳуқуқий экспертизадан ўтказади.

2. Лойиҳани гендер-ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш натижалари ҳуқуқий экспертиза бўйича тегишли хулосада акс эттирилади, унда гендер тенглик принципларига мувофиқ бўлмаган нормаларнинг мавжудлиги тўғрисида асослантирилган маълумот берилади ва лойиҳани қайта ишлаш зарурлиги тўғрисида таклифлар ёки бундай нормалар йўқлиги кўрсатилади.

Президент Администрацияси ва Вазирлар Маҳкамасининг регламентларида ҳамда бошқа тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган муддатларда


Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги “Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот маркази давлат муассасаси