LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 26 июлдаги 268-сонли «Мурувват ёрдамидан ва беғараз техник кўмакдан мақсадли фойдаланилишини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган.
Мурувват ёрдами юкларини қабул қилиш, ҳисобга олиш, транспортда ташиш, қўриқлаш, омборга жойлаштириш, тақсимлаш ва улардан фойдаланишни назорат қилишни такомиллаштириш, шунингдек, мурувват ёрдами бўйича амалга оширилаётган дастурларни мувофиқлаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги мурувват ёрдами бўйича республика комиссиясининг таркиби ва комиссиянинг доимий ишловчи ишчи гуруҳи 1 ва 2-иловаларга* мувофиқ тасдиқлансин.
2. Республика комиссиясига мурувват ёрдами юкларини қабул қилиш, тақсимлаш, уларнинг санитария ва божхона хавфсизлиги назоратига риоя қилинишини ташкил этиш, шунингдек, мурувват ёрдами кўрсатувчи халқаро хайрия ташкилотларининг дастурларини мувофиқлаштириш юклансин.
LexUZ шарҳи
1-2-бандлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 19 сентябрдаги 359-сонли қарорига мувофиқ янги таҳрирда берилган.
Ҳужжатни рус тилидаги матнига қаранг.
Ҳужжатни рус тилидаги матнига қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
4. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари мурувват ёрдами комиссияларини тузсинлар ва уларга мурувват ёрдамини қабул қилиш, транспортда ташиш, тақсимлаш ва назорат қилишнинг белгиланган тартибини амалга оширишни таъминлаш масъулиятини юкласинлар.
5. Вазирлар Маҳкамаси биносида Республика комиссияси ишчи гуруҳининг фаолият кўрсатиши учун жой, зарур асбоб-ускуналар ва алоқа воситалари ажратилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6-банднинг иккинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 8 майдаги 207-сонли қарори билан чиқариб ташланган — ЎР ҚҲТ, 2001 й., 9-сон, 47-модда)
ўз фаолиятини мурувват ёрдами дастурлари ва ижтимоий соҳада беғараз техникавий кўмаклашиш доирасида амалга ошираётган халқаро ташкилотларни, уларнинг ходимларини дипломатик корпуснинг техник ходимларига тенглаштирилган ҳолда, аккредитациядан ўтказсин;
Республика комиссиясига янгидан аккредитациядан ўтказилган халқаро хайрия ва ҳукуматга қарашли бўлмаган ташкилотлар рўйхатини ўз вақтида тақдим этсин.
LexUZ шарҳи
6-банднинг тўртинчи хатбошисига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 19 сентябрдаги 359-сонли қарори билан ўзгартириш киритилган.
Ҳужжатни рус тилидаги матнига қаранг.
Ҳужжатни рус тилидаги матнига қаранг.
мурувват ёрдами дастурлари ва ижтимоий соҳада беғараз техникавий кўмаклашиш доирасида ишловчи чет эл фуқароларининг миллий паспортларини ҳақ олмасдан рўйхатдан ўтказсин.
8. Адлия вазирлиги халқаро хайрия компанияларини белгиланган тартибда жамоат ташкилотлари сифатида ўз вақтида рўйхатдан ўтказсин.
Республика комиссиясига мурувват ёрдами йўли билан келтирилаётган дори-дармонлар ва тиббий техника биринчи навбатда берилиши керак бўлган муассасалар рўйхатини ҳар йили тақдим этсин;
LexUZ шарҳи
9-банднинг иккинчи хатбошисига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 19 сентябрдаги 359-сонли қарори билан ўзгартириш киритилган.
Ҳужжатни рус тилидаги матнига қаранг.
Ҳужжатни рус тилидаги матнига қаранг.
тиббий мурувват ёрдами юкларини «Дори-дармон» уюшмаси ва «Ўзтиббийтехника» республика ишлаб чиқариш бирлашмаси омборларига жойлаштирсин;
10. Ижтимоий таъминот вазирлиги, Меҳнат вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Қизил Ярим ой жамияти Марказий қўмитаси, «Соғлом авлод учун» жамғармаси, Ўзбекистон болалар жамғармаси, «Маҳалла» ва «Экосан» хайрия жамғармалари, Ногиронлар жамияти, Чернобилчилар жамияти, Афғонистонда жанг қилганлар жамияти, бошқа жамоат ташкилотлари:
Республика комиссиясини халқаро хайрия ташкилотлари ва жамғармалари билан биргаликда ишлаб чиқилаётган дастурлар ҳақида хабардор қилиб турсинлар;
Республика комиссиясига ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган муассасалар рўйхати ва шахслар сонини ҳар йили тақдим этсинлар.
LexUZ шарҳи
10-банднинг иккинчи ва учинчи хатбошиларига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 19 сентябрдаги 369-сонли қарори билан ўзгартиришлар киритилган.
Ҳужжатни рус тилидаги матнига қаранг.
Ҳужжатни рус тилидаги матнига қаранг.
11. «Ўзбексавдо» давлат-акционерлик уюшмаси мурувват ёрдами йўли билан келтирилаётган озиқ-овқат ва саноат юкларини ўз бўлинмалари омборларига бепул жойлаштирсин.
12. Мурувват ёрдами юклари пошлинасиз келтирилишига рухсат берилсин, Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлигининг «Ўзташқитранс» республика ташқи савдо бирлашмаси уларни ҳақ олмасдан биринчи навбатда декларация қилсин.
13. Коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ва «Ўзбектуризм» миллий компанияси мурувват ёрдами дастурлари ва ижтимоий соҳада беғараз техникавий кўмаклашиш доирасида халқаро ташкилотларда ишлаётган мутахассисларга меҳмонхоналарда яшаганликлари учун Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун назарда тутилган тарифларга мувофиқ қўллашга рухсат берсинлар,
14. «Ўзбекистон ҳаво йўллари» авиакомпанияси, «Ўзавтотранс» давлат корпорацияси ва «Ўзбекистон темир йўллари» компанияси мурувват юкларини аниқ олувчиларга ўз вақтида етказиб берсинлар. Транспорт хизматлари ҳақи мурувват ёрдамини олувчи тегишли вазирликлар, идоралар, ташкилотларнинг маблағлари ҳисобидан тўлансин.
15. Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 21 февралдаги 50-Ф-сон фармойиши ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
16. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазирнинг биринчи ўринбосари И. Х. Жўрабеков зиммасига юклансин.
LexUZ шарҳи
16-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 19 сентябрдаги 359-сонли қарорига мувофиқ янги таҳрирда берилган.
Ҳужжатни рус тилидаги матнига қаранг.
Ҳужжатни рус тилидаги матнига қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.